Жорий йилнинг 27-февралъ куни «Ақоид ва фиқҳий фанлар»кафедрасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТИИда таҳсил оляётган талабаларнинг Имом Мотуридий ва Имом Насафийнинг асарларини янада чуқур ўзлаштиришлари, қолаверса бугунги кунда адашган тоифаларнинг асл моҳиятини очиб бериш, уларга қарши далилларни келтиришда кенг кўламли илмий-асосли ишларни амалга ошириш ва фиқҳ фанидан Ҳидоя каби илмий мерос ва ҳозирги замонга мос айрим масъалаларни ёритишда янада аждодларимиз асарларидан кенг фойдаланиш давр талаби эканлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари кафедра устозлари талабаларга манбаларни кўпроқ таҳлилий ёндашишга ёрдам бераётгани бўйича ҳам амалий ишлар қилинаётганилиги айтиб ўтилди. Ақоид ва фиқҳ фанларидан илмий изланиш қилаётган ёш устоз ва талабаларга анъанавий ва хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш ва қилинган ишларини турли тилларга таржима қилиш борасида кафедра мудири устоз С. Примов томонидан тавсиялар берилди. ТИИ матбуот хизмати 727
Бугун 27 февраль куни “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси томонидан ТИИ даги 3 курс талабалари ўртасида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қуйидаги шартлар қўйилди. Муҳаддислар ҳаёти ва асарлари ҳақида; Мусталаҳул ҳадис бўйича; Билетлардаги аввалги қисми берилган арабча ҳадисларни ёддан давом этдириш; Саҳна кўриниш. Ҳар бир шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати гуруҳ иштирокчиларининг берган жавобларини 10 баллдан 50 баллгача баҳолаш тизими асосида баҳолаб борди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб гуруҳлар ва совриндорлар номини эълон қилди: I ўрин Бухорий авлодлари II ўрин Темизий авлодлари III ўрин Доримий авлодлари Шунингдек, танловда таълим муассаси талабаларидан Умариддин Муҳаммад ибн Фаттоҳнинг “Манзуматул Байқуния” байтини ёд олган ва виктарина саволларига жавоб берганларга ҳам қимматбаҳо совғалар берилди. Якунида катта устозлардан М. Сайидалиев ва Ф. Маманосиров ва бошқа устозлар талабаларга муҳаддислар ҳаёти ва асарларини янада чуқур ўрганиш ва ундаги эзгу ғояларни ҳаёт тарзига айлантиш кераклиги ҳақида ўзларининг самимий фикрларини билдирди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. ТИИ матбуот хизмати 697
Ҳанафий мазҳабида ҳукмларнинг халқчил, оммабоп тарзда олингани ҳам бу мазҳабнинг сафи кенгайишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилган. Мазҳабимизда ҳукм олишда авваламбор Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзлари, ижмо, қиёс, истиҳсон шунингдек, урф ҳам асос қилиб олинган. Ҳукм олишдаги асос ўша манбаларнинг биридан топилмаса, кейингисига мурожаат қилиш бўлган. Бу эса саҳобийларнинг ижтиҳод қилишларини ўзгинасидир. Бу худди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Яманга кетаётган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган жавобларига ўхшашдир. Ҳанафий мазҳаби бошқаларига нисбатан ҳукмларни дақиқ, нозик томонларига эътибор берганлиги билан ажраб туради. “Урф” ҳақида айтиладиган бўлса, бу ҳанафий мазҳабини асосларидан бири бўлгани маълумдир. Бирор бир масалада Қуръон, Суннат ва ижмолардан ҳукм топилмагандан кейингина бу усулдан фойдаланилган. “Урф”ни хукм даражасига чиқишига баъзи олимлар икки оятни далил қилишган. Улардан бири “Аъроф” сурасининг 199-ояти: وَأْمُرْ بِالْعُرْف …..яхшиликка буюринг,!… “Урф” сўзини муфассирлар қўйидагича маъно беришган: “Киши уни яхши амал деб билиб, шариат қайтармаган нарсага айтилади”. Яна бошқа маъноси: “Ақл унга рози бўлиб, кўнгил ундан таскин топган барча яхши хислатга “ урф”, дейилади. Урфдан барча усулчилар “Урф – шаръий хукмлардан биридир” деган қоида олиб, хукм чиқарганлар. Шунга эътибор қилиш керакки, ҳар қандай урф-одатлардан ҳукм олинмаган. Балки, қайси бир урф-одат Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзларига зид келмаса ва фитна туғдирмасагина олинган. Шариъатимизда урфнинг шаръий хукм бўла олишга очиқ-ойдин далиллардан бири Ибн Масъуд (ра)ни: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса (шариъат жиҳатидан ҳам) яхши саналгандир”, деган сўзларидир. Бундан ташқари ҳанафий мазҳабининг халқчиллиги, ибодатларда мусулмонларга енгиллик исташи ва ҳар нарсада кенг назар солиши ҳам бордир. Шу сабабдан ҳам бошқа мазҳаблар баъзи ибодатларини Ҳанафий мазҳаби асосида адо қилишлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бундан ташқари уламоларимиз томонидан ҳанафий мазҳабини кенг тарқалишида бош омиллар дея қуйидагилар ҳам санаб ўтилган: Абу Ҳанифа (р.а)ни шогирдлари кўплиги (882та) ва улар устозларига кўп ҳукмларда мувофиқ келганлари. Шогирдлари ҳар бир ҳукмни далил ва сабабларини баён қилганликлари. Туркий султонларнинг ҳукм чиқаришда асосий дастуруламал қилиб ҳанафий мазҳабини ихтиёр этганликлари Диёримиздан етишиб чиққан олимлар ҳанафий мазҳабида ижод қилганликлари. Туҳматнинг барбод бўлиши. Барча уламоларга нисбатан одамлар томонидан ғаразли ишлар амалга оширилган. Лекин Аллоҳ таоло уламоларни ҳам, уларнинг номларини ҳам Ўзи муҳофаза қилгани сабаб улар ҳар доим омондадирлар. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳаётида бўлиб ўтган қуйидаги воқеа ҳам сўзимизга ёрқин мисол бўла олади. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни кўра олмайдиган кимсалар ўша даврда ҳам турли хил бўҳтонларни тарқатиб юрар эдилар. У зот борасида тарқалган бўҳтонлар ўша замоннинг пешвоси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зурриёдларидан бўлган Имом Муҳаммад ал-Боқирга етиб борди. Бир куни Имом Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан учрашиб қолдилар. Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифага қарата: Бобомнинг дини ва ҳадисларини қиёс билан ўзгартирётган киши сенмисан, – дедилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қарата: Аллоҳ сақласин,- дедилар. Муҳаммад ал-Боқир сўзида қаттиқ туриб, изоҳ беришини сўрадилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қараб: “Мақомингизга мувофиқ ўринда ўтиринг токи мен ҳам ўз ўрнимда ўтирайин” деди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ у кишига қарата : Мен учта сўз ҳақида сиздан сўрайман, менга жавоб беринг: “Эркак заифми ёки аёлми?, – дедилар. Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ: Аёл. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: Аёлнинг (меросда) улуши қанча? Муҳаммад ал-Боқир: Эркак икки хисса олади, аёл бир хисса. Абу Ҳанифа...
Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган халқаро террористик ташкилот ва экстремистик оқим ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушган бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди. Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди ва тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ўз навбатида, фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмаслик ҳамда жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик, сақламаслик ва тарқатмасликларини сўраймиз, дея хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси. Манба: uza.uz 777
Маълумки динимиз илм ўрганишга, ўзаро илм улашишга тарғиб қилади. Шу боисдан ҳам олимлар, илм эгалари, илмни ўргатиш, дарс бериш билан машғул кишилар динимизда юксак эътироф этилади, уларнинг ҳурмати кўкларга кўтарилади. Айниқса, дин илмлари борасида сўз кетганда илмга муҳаббат, устозларга ҳурмат биринчи ўринда эканлигини ҳеч бир мусулмон инкор эта олмайди. Муқаддас динимизда кўпчилик мусулмонлар тутган йўли бўлмиш аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий масалалар борасида тўрт мазҳабни ўз ичида қамраб олгани ҳам илм олишга, ҳақни ошкор қилиш учун баҳс қилишга бўлган динимиз тарғиботи натижасидир, десак хато қилмаган бўламиз. Ана ўша мазҳаб уламоларининг ҳаёт йўлларига назар солар эканмиз уларнинг ўзаро ҳурмат, илмга ва унинг аҳлларига нисбатан муҳаббат ила муносабатда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу эса ўша буюк имомларнинг бағрикенг ва очиқкўнгил бўлганлигидан нишонадир. Бугунги кунимизда эса бутун дунё эътироф этадиган ўша буюк имомоларга, уларга эргашадиган уламоларга тош отадиган, ҳақорат қиладиган кимсалар ҳам учраб туради. Уларнинг йўли бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурматда бўлган имомларимиз тутган йўлдан бошқа йўл деб айтсак, муболаға қилмаган бўламиз… Ушбу фиқҳий мазҳаблар орасида энг кўп тарқалгани, бағрикенглик, мўътадиллиги билан ажралиб турадигани Ҳанафийлик мазҳаби бўлиб, ҳозирда аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг энг кўп эргашиладиганидир. Туркий миллатлар, Ўрта Осиё халқларининг деярли барчаси хусусан ота-боболаримиз ҳам узоқ йиллардан бери ушбу мазҳабга амал қилиб келишади. Уламоларимиз ҳанафий мазҳабининг кўп тарқалганлигида бу мазҳабнинг бир қанча афзаллигини санаб ўтганлар. Бошқа мазҳаб уламолари ҳамда улар тутган йўлларни эътироф этган ҳолда ҳанафий мазҳабидаги ўша афзал жиҳатлар билан ўртоқлашсак. Аввало мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (р.а) атрофларида кўп одам тўпланганлига сабаб у зотнинг дин илмларини теран англаган олим, зукко эканлиги, шу билан бир қаторда ўта тақволи, омонатдор, ҳалол инсон бўлганликларидир. Ўз даврида фиқҳ бобида у кишига етадиган инсон бўлмаган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида ҳам кўплаб маълумотга эга бўлиб, ушбу илм бўйича “Муснад” номли асарлари бизларгача етиб келган. Бошқа мазҳабларнинг асосчилари ҳам Абу Ҳанифа (р.а) ни ўзларига устоз деб билганлар. Бундан ташқари кўплаб толиби илмларнинг таълим олишига ҳомийлик қилиб турганликлари ҳам уламолар эътирофига сазовор бўлган… Элёржон Ахматқулов ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси 721