Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институтида Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Шерзод Зиёев “Демократик давлатчилик тараққиёти: глобал ва локал хусусиятлар (мусулмон мамлакатлар мисолида)” мавзусида 101, 102, 104, 105 гуруҳ талабаларига маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 731
Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳри “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциясига меҳмонлик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур халқаро анжуманга 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этишди. Халқаро конференция доирасида ишрокчилар Самарқанднинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва замонавий иншоатларига саёҳат ташкил этилди. Конференция ишрокчилари 4 март куни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришди. Даставвал муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Шундан сўнг меҳмонлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Меҳмонларга мактабнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, мактабда талабаларнинг ўқишга қабул қилиш тизими ва мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётлари таркиби ҳамда уни ислом оламидаги нуфузли уламолар томонидан эътироф этилганлиги, ўқитишда қўлланиладиган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди. Мактаб ўқитувчи ва талабалари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришиб, давлат раҳбари томонидан буюк алломаларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида албатта ушбу олийгоҳдан келажакда яна Имом Бухорий, Имом Термизий каби уламолар етишиб чиқишига ишонч билдиришди. Мактабга ташриф буюрган исломшунос олимлар мактабининг фахрий меҳмонлар китобида давлатимизда олиб борилаётган диний-маъифий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, бу эса келажакда ўз самарасини бериши тилаб дастхат ёзиб қолдиришди. Жумладан, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси Мустафо Черич ўз тилакларини қуйидагича ифодалади: “Илм нур, Қуръон чироқ, суннат дастур, Самарқанд эса дунё илми учун буюк йўлдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фуқароларининг саодати йўлидаги раҳнамодир. Аллоҳ таоло яхши бир ишни ташкил этганлиги учун кўплаб ажр савобларни насиб қилсин. Мен Ўзбекистондан амалга оширилган ишларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан алломалар диёрига ушбу илм масканини берган буюк Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин”. Мустафо Черич, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси. 2020 йил 4 март, ҳижрий 1441 йил ражаб ойининг 8 куни. Тайёрловчи Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов 756
Жорий йилнинг 6 март куни ТИИда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Дарҳақиқат, аёлнинг нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги асос бўлиб келади. Шу боис ҳам Қуроън ва ҳадисларлда ҳам она ва аёлни эъзозлаш борасида кўрсатлмалар келган. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов “Оламда аёл мадҳига достон тугамайди”, деб айтган. Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган. ТадбирдаТИИ ректори У.Ғофуров сўзга чиқиб, Ислом интитутида хизмат қилаётган хотин қизлардан иборат устоз ва ходималарни баҳор аёми билан табриклади ва фаол бўлган аёллар ва қизларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, қўшимча мукофот пуллари ҳамда эсадалик совғаларини топширди. ТИИ матбуот хизмати 975
Осуда тонгларга шукрона айтиб, қуёш нурин ёйсин йўлларингизга, Яратган беҳисоб куч ато этсин, дуолар тўкилаган қўлларингизга Она! Бу табаррук сўзни айтиш ёки эшитиш билан юрагимизда бехосдан чексиз меҳр пайдо бўлади. Ва ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс эта бошлайди. Томирларимизда самимият ва яхшилик дарёдай жўш уради. Она, дейиш билан тилимиз ҳам, дилимиз ҳам беқиёс инсоний меҳр-муҳаббатга, эзгуликка тўлиб-тошиб бораверади, бораверади… Бизда катта байрамлар, йирик тантаналар “Бахтиёр она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйиш, онани зиёрат қилиш билан бошланади. Бу зиёратда ҳикмат бор… Гўё онанинг пок дуоси бор. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 март куни, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова ва 1-курс талаба қизлари билан олийгоҳга яқин жойда истиқомат қилувчи Фотимахон аяни зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюришди. Ўзбек онаси ҳамиша жонкуярлиги, меҳнатсеварлиги ва заҳматкашлиги билан бошқа миллат оналарига ибратдир. Мунис онахонни ғарибона ташрифимиздан кўзлари ёшланди. Фотимахон аянинг бу холисона зиёратдан бошлари осмонга етиб беихтиёр меҳнатдан қаварган, титроқ қўлларини олийгоҳимиз ва талаба қизларимизнинг ҳақларига дуо қилиш учун кўтарди. Ҳадис муборакда “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир” дейилгани айни ҳақиқатдир. Муқаддас Ислом динимизда аёл – она нечоғлик улуғлаганлигини миллий урф-одат ва қадриятларимизда ҳам кўришимиз мумкин. Миллатнинг улуғлиги — онанинг улуғлиги билан белгиланади. Онага бўлган эҳтиром — миллатга бўлган эҳтиромдир. Миллат комиллиги — она комиллиги билан ўлчанади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 971
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Рафик Муҳаметшин, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори: – Ислом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда Имом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимизнинг софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бизнинг университетимизда ҳам бу улуғ имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз. Умуман, азалдан Татаристондаги дин соҳаси вакиллари, уламолар ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да кейинчалик Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига келиб, ислом дини таълимотини ўрганган, билимларини оширган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ этилмоқда. Бугунги конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Манба: ЎзА 730