Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги» муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва «Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг «Шарҳу Маонил Осор» асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни» мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам мурожаат қиладиган мўтабар манба эканлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, ундаги қўлланилган услубда ҳанафий мазҳабининг далиллари қандай ифода этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари асар ҳозирги кундаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. ТИИ матбуот котиби 1 241
Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади. Ёш авлоднинг ҳар тарафлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишида нафақат ота-она балки жамият ҳам бирдек масъулдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг диний таълим муассасаларида талаба ёшлар билан учрашувлари эса уларнинг келажакка бўлган орзу ва мақсадларини янада жонлантиришга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказида институтнинг 1-2 курс талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида ва бунга жавобан улар юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда бор диққат-эътиборини билим олишга қаратиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Нотиқ ўз сўзида бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” – улуғвор ғоясини бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ҳам сўзга чиқиб, талабаларга ўтказилган сўровнома нтатижалари билан фикр алмашди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш бир қаторда, мутахассислардан илмий ишларида фойдаланадиган зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олишди. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 942
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича институт ўқитувчиси А.Пардаев 303, 308, 309 гуруҳ талаба қизлари учун “Валийлар ва уларнинг кароматлари” мавзуида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 787
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Февраль ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан асос солиниб, у зотнинг муҳаддис шогирдларининг саъй-ҳаракатлари билан ниҳоясига етказилган “Олтин силсила” тўпламининг яратилиш тарихи мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Маълумки, “Олтин силсила” тўпламида мусулмон оламида саҳиҳ деб эътироф этилган “Кутубут-тисъа” яъни “Тўққиз саҳиҳ ҳадис китоблар”ини она тилимизга таржима қилиш ва қисқача изоҳлаш мақсад қилинган. Тадбирга “Ҳилол-нашр” нашриёт-матбааси раҳбари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги жоме масжид имоми Шайх Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла таклиф этилди. Тадбирни кафедранинг ҳадис фани ўқитувчиси Муҳаммадхон домла Жаҳонгиров очиб бердилар. Воиз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла аввало, талабаларга ҳадис илмини ўрганишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Жумладан, баъзилар томонидан Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий далиллари раъй ва қиёсга асосланган деган нотўғри тушунчаларнинг нохолис шахслар томонидан асоссиз яъни бу мазҳабнинг ҳадисдан олинган далилларини мукаммал ўрганмай туриб, кўркўрона айтилган туҳмат эканини айтиб ўтдилар ва бу сўзларини бир неча илмий мисоллар билан батафсил баён қилдилар. Суҳбат асносида “Олтин силсила” тўпламининг ёзилиш тарихи билан бир қаторда ҳазратнинг қаламига мансуб долзарб мавзуларда ёзилган китобларнинг таълифи ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, талабалар учун энг манфаатли тавсия – вақтни қадрлаш, уни тўғри тақсимлаш масаласини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг кун тартиблари мисолида бир неча ҳаётий ва ибратли воқеаларни сўзлаб бердилар. Бугунга қадар “Олтин силсила” тўпламининг шоҳ асари бўлмиш Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул-Бухорий” асари таржимаси саккиз жилдда тўлиқ чоп этилиб, халқимиз ва талабаларга тақдим этилди. Шунингдек, Шайх Исмоил Муҳаммад Содиқ домла талабаларга тадбирнинг энг эсда қоларли воқеаси бўлган хушхабар “Олтин силсила” тўпламининг иккинчи шоҳ асар “Саҳиҳу Муслим” тўпламининг таржима ва изоҳи тамомига етиб, уни ҳам нашр ишлари бошлаб юборилганини айтиб ўтдилар. Тадбирда талабалар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва таълиф услублари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Сўнг институтнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича проректори Жаҳонгир домла Мелиқўзиев тадбир меҳмони Исмоилжон домлага институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Сўнг Қуръон тиловати қилиниб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларига ҳамда “Ҳилол-Нашр” нашриёт-матбааси фаолиятига муваффақият ҳамда институтимиз устоз-талабалари ҳақларига хайрли дуолар қилиниб, давра суҳбатига якун ясалди. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли 752
2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган бир гуруҳ тарафдорлари ва аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар хозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан қўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига бориб кўшилишни режалаштириб келганлар. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ҳудудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар қўлга олинди. Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Хозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом этмоқда. Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган. Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтлардаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўралган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида. 736