islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қорилар юрти Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Самарқандга келди

  3 март куни бўлаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва бошқа расмий кишилар кутиб олишди. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 985

Мотуридия таълимоти ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир

3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда. Бу ҳақида УзА ахборот агентлиги қуйидагиларни хабар бермоқда; Аҳмад Тамим, Украина бош имом хатиби, муфтийси:   – Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф. Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган бу буюк имом ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.  Бу илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда. ТИИ матбуот хизмати   706

Ўзбекистон — буюк уламолар диёри

Муҳаммад Зубар Усмоний, Покистон фиқҳ қўмитаси раиси, Карачи университети доктори: – Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотрудийлик таълимотини ўрганишга бағишланган халқаро конфренцияга Ўзбекистондан кўра бошқа муносиброқ жой йўқ, менинг назаримда. Зеро, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маълум бир тизимга солган, ўзидан сўнг кучли илмий мактаб қолдирган Имом Мотурдийнинг шу муқаддас заминда камолга етган. Мен фиқҳда ҳанафий мазҳаби, эътиқодда мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилувчи шахс сифатида шуни айтаманки, Ўзбекистон забардаст уламоларга бешик бўлган юрт. Покистон халқи каби мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилуви юртлар фиқҳ илмида Имом Марғилоний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд, эътиқодда Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийдек инсонларни етиштириб берган бу юртдан миннатдормиз.   Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати   1 140

Конференция – маданий ва маърифий пойдевор

Муҳаммад Юсуф Усмон, Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази директори: – Буюк имом, Мотуридия таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиб, фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Очиғи, амалга оширилаётган бу даражадаги кенг қамровли ислоҳотлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб лол қолдик. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни бутун дунё, хусусан малайзияликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Ислом оламининг энг етук мутафаккирлари Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан. Бугун юртингизда ушбу улуғ зотлар илмий-маънавий меросига ҳурмат юқори даражада. Бу борада олиб борилаётган тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Кейинги уч йилда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кучайтириш мақсадида халқаро даражадаги марказлар ташкил этилгани эътирофга муносиб. Бугун ушбу марказлар дунё илм аҳли билан фикрлашмоқда, маълумот алмашмоқда. Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази ҳам Ўзбекистондаги қатор муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан самарали келишувларга эришганмиз. Ўтказилаётган мазкур конференциядан ҳам умидимиз катта. Конференцияда ислом оламининг йирик тадқиқот марказлари раҳбарлари, уламолар иштирок этиши кутилаяпти. Анжуман илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Абу Мансур Мотуридий таълимоти бўйича ислом оламида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўламиз. Конференция ташаббускори бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори У.Ғофуров ва устоз-талабалари ҳам иштиpок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 790

Олий мартабали меҳмонларнинг диний ўқув юртида таҳсил олаётган талабалар эътибор бериш керак бўлган жиҳатлари борасидаги тавсиялари

Жорий йилнинг 1 мартида Иорданиянинг Кирома шаҳрида дунёга келган, “Шарҳ кабир ала ақида Таҳовий” ва “Ал-адиллатул ақлийя ала вужудиллаҳ байнал мутукаллимин ва фалосифа” каби 50 дан ортиқ асарлар муаллифи, фиқҳ ва ислом ақидаси бўйича профессор Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ва Султон Муҳаммад Фотиҳ ва Ибн Халдун университети профессори, дорул Фотиҳ маркази мудири Ҳамза Муҳаммад Васим Бакрий Тошкент ислом институтига ташриф буюришди. Сўнг устоз ва талабаларга илм ва унинг фазилати, ақида ва мазҳаб ҳақида маъруза қилиб бердилар. Унда ҳозирги кунда устозларга ҳурмат ҳар қачонгидан муҳим эканлигини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари муаллимликда ўрнак бўлганлиги, саҳобалар ҳам бу ишни давом эттиргани, устозни катта-кичиги бўлмаслиги, ҳатто Умар розияллоҳу анҳу ҳам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ёши кичик бўлишига қарамасдан илм ва фатво сўрашда Бадрда иштирок этган  саҳобалардан ҳам устун кўрганликлари, талаба-илм олишда фурсатдан унумли фойдаланиши кераклиги, Мотуридий ва Ашъарийни эътиқод олимлари сифатида тан олиш муҳимлиги, Имом Мотуридий Имом Аъзамнинг келтирган далилларини бир услуб ва тизимга солганликлари, нажот-аждодлардан мерос бўлиб келаётган тўғри йўл фақат аҳли суннадагина эканлиги, шунингдек, 100 минглаб олимлар айнан мотуридий эътиқодида бўлишгани ҳақида айтиб ўтдилар. Шундан сўнг Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ТИИнинг баъзи талабаларига ҳадис бўйича ижоза ҳам берди. Суҳбат самимий тарзда бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизмати   810
1 446 447 448 449 450 744