islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Юртимизга шайх Фуда ташриф буюрди

«Динни илм билан асра». Абу Мансур Мотуридий Маълумки, 2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади. Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар. Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар. Islom.uz портали таҳририяти Манба: Islom.uz 835

Илм-фан фидокори

Улуғ манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан 28 февралъ куни Тошкент ислом институтида ҳам юбилей тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, ТИИ раҳбарияти ва устоз-талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда У.Уватовнинг илм-фан йўлидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани билан муборакбод этилди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғофуров томонидан институт жамоаси номидан ташаккурнома топширди. Профессор олим ўзининг ҳаёт йўли, дастлаб ота-онаси Ирригация институтига ўқишини хоҳлашгани, ушбу олий ўқув юртда 2 йилгина ўқигани, сўнг ўзи ёқтирган 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университетида. филология соҳасига ўтгани ҳақида эслаб ўтди. Шунингдек, ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг устоз А. Тошпўлатов Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғуллангандаги хотиралари ва араб халқлари минталитети ҳақида саволларига ва бошқа устоз-талабаларнинг саволларига самимий жавоблар бердилар. Дарҳақиқат, олим У.Уватов ТИИда ҳам устоз-талабаларга малака дарсларини ўтиб, докторлик бўйича ўз тавсияларини ҳамиша бериб боради. Ҳозирда 2017 йилдан бери Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келмоқда. Институтимиз жамоаси номидан атоқли олим У.Уватовнинг илмий-ижодий ишлари билан бирга, устознинг ўзлари ҳам ҳали илмий изланишларини давом эттиришларига ҳамда кўплаб янгидан янги шогирдларни юртимиз ва дунё илмий жамиятига етказиб беришларига тилакдошмиз. Устоз Убайдулла Уватовнинг динимиз равнақи, Ватанимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи йўлида, баркамол авлодга билим бериш баробарида уларнинг қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб бориш ишларида Аллоҳ таоло доим мададкор бўлсин, қилган эзгу ишлари, меҳнатларининг роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш муҳтарам устозга насиб этсин! ТИИ матбуот хизмати 1 142

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунга асосан жорий йилнинг 27.февраль куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими А.Олимов ҳамдаТошкент шаҳарОлмазор тумани 183-сонли таянч пункт пролфлактика инспектори Н.Ч.Зиёдуллаев 1-2 курс талабаларига профлактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Нурсоат Зиёдуллаев мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, Мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилибюрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир сўнггида Н.Ч.Зиёдуллаевга маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов институт раҳбарияти номидан ўзининг миннатдорчилигини билдирди   Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров  938

“Демократиянинг шаклланиш тарихи”

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида катта қадам қўйди. Демократик тартиботларни ҳаётга олиб кирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамияти бўғинларини вужудга келтирувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи қонунлар қабул қилиниб, амалда ишлай бошлади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар демократик қонунларга асосланган тарзда олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Абдухалилов ТИИнинг 4-босқич талабаларига “Демократиянинг шаклланиш тарихи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида демократиянинг яратилиш тарихи, унинг келтириб чиқарувчи омиллари ҳақида талаба-ёшларга атрофлича маълумот бериб ўтди. Тадбирда «Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Қ.Қаюмов ҳам иштирок этиб, мавзу доирасида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. ТИИ матбуот хизмати 879

“Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти”

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида  “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ислом цвилизацияси маркази директори ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида 1 ва 4 курс талабаларига маъруза дарсларини олиб борди. Дастлаб маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев томонидан суҳбат очиб берлди. Сўнг Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқлиги, фатво беришга ниҳоятда эҳтиёт бўлиш, ЎМИ томонидангина берилган фатволарнигина оддий халққа етказиш, шу билан бирга фатво бериш малакасини ҳам кўпроқ илмий изланиш билан ошириш, етук одоб-ахлоққа эга бўлиш каби қатор масалаларни айтиб ўтди. Суҳбат якунида ўз ҳаётий тажрибалари ва бўлиб ўтган воқеъалар ҳақида  ҳам талабалар билан самимий ўртоқлашди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. ТИИ матбуот хизмати 1 269
1 447 448 449 450 451 744