Инсонпарварликнинг юксак намунаси 2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди. “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида юртимизга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор. Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу аёллардан айримларининг турмуш ўртоғи айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо ўтамоқда. Афсуски, тўғри йўлдан адашиб, бошқа давлатлар орқали “уруш ўчоқлари”га бориб, халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилган ота-оналар фарзандлари руҳий ва жисмоний қийинчиликларга дуч келган. Эндиликда бу болалар барча қулайликларга эга соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Болалар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, янги кийим-кечак билан таъминланади. Уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳомийлар ва васийларга бириктириш, боғча, мактабга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этилади. Давлатимиз раҳбарининг бағрикенглик сиёсати асосида амалга оширилаётган “Меҳр” инсонпарварлик амалиёти давом этади ва ҳеч бир Ўзбекистон фуқароси ҳимоясиз қолмайди. “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси вакилининг ЎзА мухбирига берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонга олиб келинган болаларнинг ота-оналари Ироқ давлатига террорчилик гуруҳлари ва таъқиқланган ташкилотлар таркибида бўлганликлари сабабли 10-20 йилга, айримлари эса умрбод озодликдан маҳрум этилган. “Меҳр-2” махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу вақт давомида Ироқдан қайтажак болаларнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланиб, улар қайси қариндошлари оиласига жойлаштирилиши бўйича муаммолар ҳал этилган. “Меҳр-2” вакилининг таъкидлашича мазкур болаларнинг ота-оналари ўз хоҳишлари билан фарзандларини Ўзбекистондаги яқин қариндошлариникига жўнатишга розилик берган. Ироқдаги озодликдан маҳрум этилган ўзбек аёллари ҳам фарзандлари қатори Ўзбекистонга қайтиши учун мазкур давлат билан музокаралар олиб борилмоқда. Ироқ ҳукумати қонунчилигига кўра, улар террорчи сифатида ҳибсга олинган. Аввал хабар берилганидек, болалар маълум вақт давомида соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилади. Улар реабилитация муддатидан сўнг Ўзбекистондаги яқинлари оиласига топширилади. Шунингдек, болаларни ўз қарамоғига олган яқин қариндошларига моддий кўмак берилиши ҳам кўзда тутилган. Яқин орада яна уруш ўчоқларидан болаларнинг қайтарилиши кутилмоқда. “Кўпгина давлатлар озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган болаларни ўз юртига қайтаришдан хавфсираган. Аммо, Ўзбекистон Ироқ давлати қонунчилигига кўра, ота-онаси террорчи, деб топилган аёлларнинг фарзандларида айб йўқ деб топди. Уларни Ўзбекистон фарзандлари сифатида юртимизга қайтармоқда. Келажакда улар бошқа болалар қаторида мактаб ва боғчаларга қатнаши таъминланади. Вояга етмаган болаларнинг уруш ўчоқлари, сўнг қамоқхоналарга тушиб қолишида айби йўқ. Гўдакларга жиноятчи сифатида қарамаслик лозим, бу халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон юртдошларимизнинг вояга етмаган фарзандларига жиноятчи сифатида қарамайди ва уларни жамоатчиликка қўшилиб кетишида ёрдам кўрсатади”, дея таъкидлади операциянинг махсус гуруҳ...
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ “…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1]. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади. Бугунги кунда махсус сиртқи бўлимида умумий 180 га яқин талабалар таҳсил олишмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтимизда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишида “Қуръон мусобақаси” ва Азон мусобақаси ўтказилди. Ушбу Азон мусобақаси ҳам институт миқёсида уч йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Жаҳонгир қори Рўзиев. Котиб ва ҳисобчи: Элёр қори Аҳматқулов. Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: Қуръон мусобақаси: Биринчи ўрин: Қурбаниязов Ўктам (701 гуруҳ); Иккинчи ўрин: Якубов Музаффар (703 гуруҳ); Учинчи ўрин: Панжиев Жасур (702 гуруҳ). Азон мусобақаси: Биринчи ўрин: Мадгазиев Жамолиддин (703 гуруҳ); Иккинчи ўрин: Холхўжаев Дилшоджон (702 гуруҳ); Учинчи ўрин: Абдуллаев Фозилжон (701 гуруҳ). Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Жаҳонгир қори Нематов, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири [1] Мутоффифийн сураси, 26-оят. 894
وَإِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (سورة البقرة 23- 24) “Ва агар бандамизга (Муҳаммадга) туширган нарсамиздан (Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз. Борди-ю, (бу ишни) қилмасангиз – зинҳор қила олмайсиз ҳам – у ҳолда ёнилғиси одамлар ва тош (бут ва санам)лардан иборат, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг” (Бақара сураси, 23-24 оятлар). Қуръони карим – тўғри йўлни кўрсатувчи, инсонга қиёматгача дастурул амал бўладиган Аллоҳ таолонинг ҳақ каломидир. Олдинги пайғамбарлар замонларида бўлганидек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан замонамизгача ва то қиёматгача Аллоҳ таолонинг мукаммал дини – Исломга, пайғамбари ва ҳақ китобига шубҳада бўлувчи ва ёлғон деб даъво қилувчи кимсалар ҳам чиқаверади. Аллоҳ таоло бу ояти карималарда пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширган каломига, унинг Аллоҳ томонидан эканлигига шак-шубҳада бўлсалар, Қуръон каримга ўхшаш, ҳеч бўлмаса биргина сура келтиришларига уларни чақиряпти. Қилаётган ёлғон даъволарида тўғрисўз бўлсалар уларни бу даъволарини тасдиқловчи гувоҳларини чақиришларига ундаяпти. Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримни Пайғамбарига ҳақ ила туширганига гувоҳлик бериб бўлган. Имом Ибн Жарир Тобарий ушбу оятларни шундай тафсир қиладилар: “Оятнинг умумий маъноси: “Агар сиз – кофир ва мушриклар Муҳаммад Менинг ҳузуримдан келтирган Қуръонни Мендан эканига шубҳада бўлсангиз унга ўхшаш биргина сура келтиринг ва бир-бирингизга бу ишингизда ёрдам беринг. Токи ожиз қоласиз ва Қуръон фақат Менинг ҳузуримдан экани ва уни сизлар ўйлаганингиздек Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи ва ундан бошқа бирор кимса ҳам ўзидан тўқиб чиқиши мумкин эмас эканини тушуниб етасиз. Агар сизлар ва шерикларингиз бир-бирингизга ёрдам бериб ҳам биргина сура келтира олмасангиз – келтира олмайсизлар ҳам – ёнилғиси одамлар ва тош бўлган дўзахдан қўрқинг”. Қуръони каримни тўқима деб даъво қилганлар (яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидаги араблардан иборат кимсалар) Қуръон уларнинг ўз она тилларида ва уларнинг сўзлашув услубларида нозил бўлган бўлсада, унга ўхшашини келтиришликка ожиз қолдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Исро сурасининг 88-оятида шундай марҳамат қилади: “Айтинг: “Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир – бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмайдилар”. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бас, сиз ҳам унга (Қуръонга) ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг”,- яъни “Унда ботил ва ёлғон бўлмаган, ҳақ ва тўғриликда Қуръонга ўхшашини келтиринг”,-маъносидадир”. Оятлардаги “зинҳор қила олмайсиз ҳам (яъни, Қуръонга ўхшаган биргина сура келтиришни)…” жумласи ҳам бир мўъжизадир. Чунки ўша замонлардан токи бугунги кунгача қанчадан-қанча кимсалар Қуръони каримга ўхшашини ўзларича келтиришга уринишди. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмадилар ва қиёматгача уддалай олмайдилар ҳам. Чунки Аллоҳ таоло юқорида келтирган ояти каримада: “зинҳор қила олмайсиз ҳам…”,- дея хабар қилган. Қуръони каримга ўхшашини қила олмасликлари у ёқда турсин токи қиёматгача Қуръонга бирор бир ҳарф қўшишлари ёки камайтиришлари ёки уни ўзгартиришларидан сақлаб, ҳимоя қилиб туришини ваъда қилиб шундай дейди: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, биз бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни ўзимиз асрагувчидирмиз”. Энди ўрганиб чиқаётган юқоридаги икки оятдаги “у ҳолда ёнилғиси одамлар ва тош (бут ва санам)лардан иборат, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг” жумласига эътибор қаратсак....
“Билмасангиз зикр аҳлидан сўранг” Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатга барча курсларнинг талаба қизлари ва устоз-ходимлар қатнашди. Суҳбатни янада қизғин ва сермазмун бўлиши мақсадида, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси Марям опа Абдуллаева таклиф қилинди. “Хурофотларга барҳам берайлик!” дея номланган давра суҳбатида талаба қизлар М.Абдуллаева билан дилдан, очиқ суҳбат қилдилар.Марямхон опа “Ҳозирги кунда жамиятимизда хотин-қизлар ролини ҳар тарафлама кўтариш, ҳаётда учраб турадиган муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ёки зиддиятларни олдини олишда уларга маънавий кўмак бериш сизу бизни бурчимиздир. Жамиятда аёллар фаолиятини ошириш билан уларни ҳам диний, ҳам маънавий салоҳиятини камолига етказа олсак, аёллар орасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни бартараф қилишга эришамиз. Бу чора-тадбирларни амалга оширишда ислом институти битирувчиларни кенг жалб қилиш лозим. Сизлардан дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кенг фойдаланиб, эришилаётган ютуқларимиз ва яратилган улкан имкониятларни англаган ҳолда, юртимизнинг бугуни ва эртаси учун хизмат қилишингиз талаб этилади.” – деди.Талаба қизлар суҳбат давомида талабалик даврини ғанимат билиб, солиҳ амални ўзида жамлайдиган билимларни тўла эгаллаш лозимлигини ва уни жамият, дин ислоҳоти йўлида сарф этиш буюк шараф эканлигини тушуниб етди. Марямхон опа Абдуллаевага вақтини аямасдан суҳбатга ташриф буюргани учун миннатдорчилик изҳор этди. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Марямхон опадан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 817
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ўз ибодатлари, диний маросимларини эмин-эркин адо этаяптилар. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқдалар. Истиқлолгача саноқли кишилар муборак зиёратларга бориш бахтига муяссар бўлган бўлса, мустақиллик йилларида минглаб фуқароларимиз ушбу бахтга муваффақ бўлмоқдалар. Ҳозирда Ҳаж ва Умра зиёратларининг ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Дастлаб, юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ташаббуслари билан Жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланганини эслаб ўтиш ўринли бўлади. Маълумот учун сўнгги йилларда умра зиёратига бораётганларнинг сони 10 000 нафардан ошмаган эди. Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Эндиликда, ортиқча оворагарчилик ва югур-югурларга барҳам берилди. Шу ўринда 2019 йил умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган мавсумда умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилди. Яъни 11 600 000 сўмдан 11 450 000 сўмга туширилди. Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб САП ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ жорий этилмоқда. Юқоридаги харажатлар сметасига ушбу маблағ киритилмаган. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шартномада қўшилиши белгилаб олинди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан ҳаж ва умра соҳасида чет эл зиёратчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, зиёратчиларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими яъни электрон платформа жорий қилинган. Янги тизим тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли 20 кун САПга кириш визаси фаолияти тўхтаб қолган. Шу йилнинг 25 сентябрь кунидан бошлаб электрон платформа орқали дастлаб кичик гуруҳли (5-25 нафар) умра зиёратчиларига “В2С” турдаги кириш визалари расмийлаштириш бошланган. Лекин, умра зиёратига келиши режалаштирилаётган ҳукуматлараро келишув асосидаги катта гуруҳларга эса мазкур порталнинг тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли “В2В” турдаги виза бериш тизими ҳозиргача ишга тушмаганлиги ҳақида расмий билдирилди. Ушбу турдаги кириш визасини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча амалий ишлар амалга оширилиб, жараён шай ҳолга келтирилган. САПдаги ҳамкорлар томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари ниҳоясига етган. Барча шарт-шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда фуқароларимиз томонидан берилаётган турли саволларга жавоб тариқасида, юқорида зикр этилган кириш визаси билан боғлиқ масалалар тез орада ҳал этилгандан сўнг, умра сафарига отланган биринчи гуруҳ зиёратчиларимизнинг Саудия Арабистонига жўнаб кетиш куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади. Маълумот учун, ҳар бир зиёратчи учун тўланадиган маблағ ичига: Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси; Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта; Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона; ошпазлар томонидан тайёрланадиган тансиқ таомлар; сархил мевалар, ширинликлар, салқин ичимликлар; 24 соатлик бепул тўлиқ тиббий хизмат; мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус нимча ва сумка; Умра қўлланмаси (китоби), бейжик, қўл тасмаси, вакцина, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. Эътиборли жиҳати, сўнгги 2-3 йил ичида Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ҳаж ва...