islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Болаларнинг бошқалар билан муносабатига ота-онанинг аралашуви

Биз оналар болаларимизни ҳаммадан ҳимоя қилгимиз, бизнинг кўз қорачиғимизни хафа қилган бошқа боланими ёки баъзида ўқитувчиними таъзирини бериб қўйгимиз келади. Афсуски, бу аралашувимиз фарзандимизни жамиятдаги ўрнига, муаммоларни ўзи ҳал қилишига таъсир қилади. Мисол тариқасида бир воқеа айтиб бермоқчиман. 2-синф ўғлим мактабда иштонини ҳўллаб қўйибди. Табиийки, ўзини шарманда бўлган ҳис қилиб, жуда тушкун ҳолатда уйга кирди. Кириши биланоқ жуда қаттиқ йиғлаб юборди, ғурурли ўғлим бу уятга чидай олмаётган эди, унинг устига айбдор ҳам ўқитувчи экан. У дарс вақтида ҳожатга чиқишига рухсат бермаган ва бола танаффусгача сабр қилолмаган. Ҳар қандай онадек жуда ҳам жаҳлим чиқди, ўқитувчисини таъзирини бериб, мактабдан ҳайдатгим келарди. Лекин ўзимни босиб, ўқитувчисига қўнғироқ қилдим. Унинг жуда афсусда эканлигини, ўзини айбдор ҳис қилаётганини кўриб ҳеч нарса дея олмадим. Қаттиқ гапирганимдан фойда ҳам йўқ эди, унга кейинроқ алоқасига чиқишимни айтиб, гўшакни қўйдим. Ўтган ишни ўзгартира олмас эдим, лекин боламни ўзига ишончи ортиши учун нимадир қилишим керак эди. Мактабга бора олмаганим учун синфдошлари фикрига умуман таъсир қилолмасдим, унинг устига ўқитувчи билан муносабатим ёмонлашиши, уни фарзандимга муносабатини ёмонлаштирар эди. Шунинг учун ўқитувчи ёрдамидан фойдаланишга қарор қилдим. Ўқув йилининг охири бўлгани бизга қўл келди. Ўқитувчи фарзандим билан алоҳида хонада гаплашиб, айб ундан ўтганини айтди ва кейинги дарслар давомида ҳар бир ютуғини мақтаб, таъкидлаб турди. Алҳамдулиллаҳ, тез кунларда бўлган воқеа унутилди. Ўқитувчи мақтагани учун бошқа болалар ўғлимни яна ҳурмат қила бошлади. Фарзандимнинг ўзи эса, айб унда эмаслигини билиб, ўзини нокис ҳис қилмай қолди. Демак, фарзандимиз кўчада ёки мактабда одамлар билан муаммога учраса, баъзи нарсаларга эътибор бериб, шошилмасдан қарор чиқаришимиз керак экан. 1. Бу муаммога бизнинг аралашувимиз шартми? Баъзи ҳолларда болалар уришиб ярашиб ўйнайверади, аралашган ота-оналар эса душман бўлиб қолишади. Бошқа болалар билан урушиш-ярашиш табиий ҳол, болаларимиз шу билан жамиятда ўз ўрнини топади ва ўзини тутишни ўрганади. 2. Воқеани яхшилаб суриштириб, айбдор фарзандимиз бўлса, уни тан олишга ўргатишимиз керак. Меҳрингиз сабабли уни ҳимоя қилаверсангиз адолатли фарзанд тарбия қила олмай қоласиз. 3. Воқеадан фарзандимиз қандай азият чекди. Энди буни тўғрилаш учун нима қилишимиз кераклигини ўйлаб ҳаракат қилишимиз керак. Яъни ҳар бир ҳаракатимиз мақсадимизга йўналтирилган бўлсин. Юқоридаги воқеа каби баъзида айбдорларни жазоламасдан, улар ёрдамида муаммони ҳал қилишимиз ҳам мумкин. 4. Фарзандингиз ҳислари, муаммоларига бефарқ бўлманг. Бошқалар билан муаммоларига тўғридан тўғри аралашмасангиз ҳам, маслаҳатларингиз билан, ҳеч бўлмаса, меҳрингиз ва ишончингиз билан далда бўлишингиз мумкин. Унутманг, фарзандингиз кундан-кун улғайиб, ўз муаммоларини ҳал қилишга, жамиятнинг бошқа аъзолари билан муомала қилишга ўрганмоқда. Сиз эса доим унинг олдида бўлиб, ҳамма муаммоларини ҳал қилиб бера олмайсиз. Манбаа: http://muslima ona kundaligi 730

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди

Дубай полицияси хабар беришича, бу йил Palm Jumeirah ва Emirates Hill-ларда Oyoon каби «ақлли» хавфсизлик ташаббускорлари туфайли ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Улар сунъий ақл технологиаларини ва катта маълумотларни таҳлил қилиш учун асосланган. Дубай полицияси тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси генерал-маёр Халил Иброҳим ал-Мансурий шундай деди: «Дубай полицияси доимо биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жиноятга қарши энг сўнгги технологиялар ва энг яхши онгларни ишлатиш орқали курашмоқдамиз. Маълумотларни таҳлил қилиш маркази жиноятларни ҳал қилишда ва шаҳар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларни аниқлашда муҳим рол ўйнади. » «Oyoon» тармоғи лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб видео кузатув камералари марказий қўмондонлик марказига реал вақтда хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар ҳақида маълумот беради. Камералар учта секторда қонунбузарчиликни кузатади -сайёҳлик; -транспорт; -ва чакана савдосида. Полиция жиноятчиларни кузатиб бориш учун сунъий ақл ва юзларни таниш технологияларидан фойдаланмоқда, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 843

“Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий 2019 йилнинг 6 июль куни Тошкет шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  “Абулқосим” мадрасаси биносида Oriental Classic Study нодавлат талим муассасаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан икки нафар хаттот ТИИ ўқитувчиси Ё.Бухарбаев ҳамда 308-гуруҳ талабаси З.Ҳабибовалар иштирок этиб, ғолиблар сифатида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.     783

Москвада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди

4-июл куни Халқаро Москва шаҳарлари форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У 4-июлдан 7-июлгача «Заряде» паркида бӯлиб ӯтади. Москва фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун замонавий ечимлар ва лойиҳаларни тақдим этди. Тадбирда таниқли халқаро экспертлар ва араб дунёсининг меҳмонлари иштирок этмоқда. Форумнинг ахборот визуал стендларида янги Москва шаҳридаги замонавий рекреацион зонага эга бўлган келажакдаги динлараро маданий-маърифий маркази тақдим этилди, дея хабар беради «Business Online». Меъморлар томонидан ӯйланганидек, бу нафақат динлараро мулоқотни намойиш қилувчи рамзий марказ бӯлиши режалаштирилмоқда, балки барча москваликлар учун очиқ бўлган ижтимоий, маърифий ва таълимий лойиҳа бўлади. Форум иштирокчиси, Россия мусулмонлари маънавий мажлислар раиси, Москвани, Марказий Россия регионини ва Чувашияни муфтийси Албир Крганов сӯзларига кӯра, ушбу марказ барча меҳмонлар эътиборини тортди. «Форум меҳмонларини қизиқтириб қолган нарса ушбу лойиҳани маданиятлараро мулоқот майдони сифатида тақдим этилиши бӯлиб, дунё миқёсидаги ривожланишлар даврида жуда талаб этилаётганлигидир. Россия бу каби масалаларда кўплаб давлатлар учун намунадир. Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан асрлар давомида турли маданият ва анъаналар барқарорлиги учун ҳизмат қилувчи шундай муҳим масалаларни ечимида мадат сӯраб қоламиз» деди РМДЙ (Россия мусулмонлари диний йиғини) муфтийси, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 879

Бола тарбиясидаги бизда тарқалган энг асосий хатолар…

1. Доимийликнинг йўқлиги. Ота-оналарга «илҳом» келганда жуда ҳам талабчан бўлади, бошқа вақтларда эса қоидаларни, ота оналарнинг ўзлари ҳам унутиб қўйишади. Масалан, болалар баъзи хатолари учун қаттиқ жазоланади, баъзи хатоларига эътибор ҳам берилмайди. Баъзида намоз ўқишлик қаттиқ талаб қилинади, баъзида эса умуман огоҳлантирилмайди, ўқимаса ҳам эътибор берилмайди. 2. Оилада 2 ҳил қадрият хукм суради. Яъни, яхши одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳамма гапиради, лекин амалда ҳеч ким бу нарсаларни бажармайди. Масалан, ҳалоллик ҳақида гапирилади, лекин майда нарсаларда ҳалолликка эътибор берилмайди. 3. Оиладаги қоидалар катталар орасида келишиб олинмаган. Ота ёки она талаб қилган нарсани бобо ва бувилар боланинг олдида керак эмас дейди ва жазолашни ман қилади. (Қўявер, аҳир бу болаку; Бу сафар кечира қолинг ойижониси кабилар). Ёки она ман қилган нарсаларга отаси рухсат беради. 4. Болага ҳеч қандай чегаралар қўйилмайди. Болаларнинг талаб қилган ҳамма нарсалари, кўп ишлаб болага вақт ажрата олмаётган ота-она ёки бола меҳрини қозонмоқчи бўлган буваси томонидан сўзсиз олиб берилади. Ота оналар буваси олдида жазолашга ҳижолат бўлганидан ёки ғалвага тоқати йўқлигидан фарзандига ҳеч қандай чегара қўя олмайди. 5. Боланинг ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Бола учун ҳамма қарорлар чиқарилади, қоидалар тушунтирилмай, шунчаки амал қилишга мажбурланади. Келажакдаги касби, қизиқишлари ота-онаси тарафидан танланади. Илтимос қилган нарсалари нега экани тушунтилмайди ҳамда шунчаки олиб берилмайди 6. Катталар камчиликлари болалар олдида муҳокама қилинади. Бизда буни кенг тарқалган кўриниши – оналар хатосини оталар ёки қайноналар болалар олдида гапиришидир. Натижада фарзанд тарбиячисининг гапларини жиддий қабул қилмайди ва фикрини ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Манбаа: http://muslima ona kundaligi 1 124
1 496 497 498 499 500 732