islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Саудия Арабистони зиёратчилар учун смарт-картани ишга туширди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг дастлабки пилот лойиҳасида биринчи 25,000 зиёратчилар юқори технологик электрон карточкаларга эга бўлишади. Карталар зиёратчиларнинг шахсий маълумотларини, уларнинг соғлиғини, ҳаж мавсумининг жойи ва санаси ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, улар зиёратчиларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида мусулмонларнинг оқимини кузатиб бориш учун кузатув қурилмаси билан жиҳозланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги Asharq Al-Awsat хабар бермоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ходими Амр ал-Мадд бу лойиҳа «ақлли» ҳажни ташаббускорлигини тадбиқ этишнинг тажриба босқичи эканлигини ва дастурни ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, яқин орада ушбу маълумотни сақлаш технологияси билан жиҳозланган карталар 200 мингга яқин зиёратчилар учун ишлаб чиқарилишини эълон қилди, аммо уларда жойни кузатиш функцияси бӯлмайди, деб хабар беради islam.ru Таржимон:  2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 752

Симферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди

2019 йил 15 июл куни Симферопол шаҳрида Каменка микрораёнидаги масжидда болаларга «Илм Боғчаси» номли ёш мусулмонлар оромгоҳи ишга тушади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади. Лагер 2019 йил 15 июлдан 4 августгача ишлайди. Очилиш соатлари 09:00 дан 15:00 гача. Ислом ўқитувчилари болаларга дин асосларини, араб алифбосини ўргатишади ва ўқув-тарбия усуллари, алоҳида ёндошув, тўғри келадиган ахборот ва ўйинларини танлаш орқали болалар учун қулай бўлган шаклда Қуръонни ўқитишади. Бундан ташқари, фикрлаш ва эътиборни кучайтирадиган машқлар, сийрат ва одоб бўйича дарслар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Болалар учун барча керакли шариат аҳкомларини ўргатишади – таҳорат ва намоз. Дастур бӯйича шунингдек, ташқи ўйинлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилади. Асосий вазифа – фарзандларни Ислом руҳида тарбиялашдир. Қрим ва Севастопол шаҳарларининг мусулмонлар диний идораси томонидан жўнатилган ўқитувчилари болалар билан шуғулланадилар. Болалар ва қизлар учун алоҳида синфлар мавжуд бўлади, деб хабар беради islam.ru 915

Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим тизимини модернизация қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда янги, шу жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий этилиб, талаб юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар Ватанимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшувчи малакали кадрлар тайёрлашни устувор вазифалардан бири этиб белгиламоқда. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш, тизимдаги муассасаларнинг сифатли фаолият юритишини таъминлаш орқали юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ: 1. Қуйидагилар олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш; олий таълим муассасаларида касбий фаолият йўналишида замонавий билим ва малакага эга, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда чет тилларини ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш; барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ўқув-педагогик ва илмий-услубий, шунингдек, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасининг давлат таълим стандартлари ҳамда малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш; замонавий педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; таълимда маънавий-ахлоқий мазмунни кучайтириш, ёшларни, мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш; олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини бундай мутахассислар билан таъминлаш, тизимли рағбатлантириш ишларини олиб бориш; раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш, такомиллаштириб бориш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини ошириш учун шароитлар яратиш, жумладан, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш, ўқув жараёнларига хорижлик олимлар, ўқитувчилар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш; талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; илғор халқаро тажрибалар асосида таълим тизимини такомиллаштириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш, таълим соҳасида эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш; иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларида меҳнат бозорида талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини...

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика ҳудудида ташкил этилган ва ташкил этилаётган қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш белгиланган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади: 1-босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этадилар; 2-босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар. Шунингдек, Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан қуйидаги ОТМларга қўшимча жой ажратилди: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Олий адабиёт курси” магистратура мутахассислигига давлат грaнти асосида қўшимча 10 та; Андижон давлат университетининг “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт  асосида қўшимча 200 та. 827

Бирлашган Араб Амирликлари олимлари смартфон билан ухлаш одатини тарк этишга чақирмоқдалар

Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонадаги смартфонларнинг қўйилган ўрни ва одамлар уйқусини сифати ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бор эканлигини исботладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши қатнашган: Сўров натижаларига кўра, одамларнинг кўпчилиги ётоқхонада смартфонлардан фойдаланганлиги сабабли уйқу муаммоларига кўпроқ дучёр бўлар экан. Шундай қилиб, мобил қурилмани ёстиқ остида қӯйиб ухлаганлар уйқудаги ҳаловатни буткул ёқотиши мумкин экан. Иккинчи ўринда эса рейтинг бўйича, мобил телефон фойдаланувчилари телефонини ётоғини олдидаги столга қӯйиб ухлаганда, уйқусизликдан кўп шикоят қилар экан. Ётоқхонанинг эшиги ортида ёки тўшакдан жуда узоқ масофада смартфонни қўйиб ухлайдиганлар эса етарлича ухлар эканлар ва шундай қилиш маъқулроқ деб топилди. «Уйқу медицинаси» номли журналда чоп этиладиган ҳисоботда айтилишича, смартфонлардан фаол фойдаланувчиларни уйқусизликнинг айланасига тушиб қолар экан, худди кофеинни ортиқча истеъмол қилишга ўхшаш. Қизиғи шуки, фақатгина уяли телефонларгина зарарли эмас экан, балки уйқуни кузатиш асбоблари ҳам уйқу меъёрини бузади, деб олимлар тадқиқоти натижасини айтди. Респондентларнинг 47,5% фаол смартфон фойдаланувчилари бўлиб чиқди. Шу билан бирга, уларнинг 81 фоизи ёмон уйқу сифатига шикоят қилдилар. Бундан олдин олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, БАА аҳолисининг деярли 2/3 қисми уйқусиззлик касаллигига чалинганлар, деб хабар беради islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 706
1 495 496 497 498 499 732