islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАРТИЛ

Қуръони каримни тартил билан тиловат қилиш борасида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади: “Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил”, деган (Муззаммил, 4). Қуръонни тартил билан ўқиш деб, уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ва оятнинг маъноларини тадаббур қилишга имкон бўладиган ҳолатда ўқишга айтилади. Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин-мусулмонларга оммавий фармондир. Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берганлар. Ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссалом умматларига тартил билан ўқиб берганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У кишидан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандоқ бўлган, деб сўралганда, чўзиб ўқиш бўлган, деди ва Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, деб “бисмиллаҳ”ни чўзиб, “ар-Роҳман”ни чўзиб, “ар-Роҳийм”ни чўзиб қироат қилди”. (Сунан суғро лил имам Аҳмад Бйҳақий 994-ҳадис.). Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилган. У зот Қуръони каримни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, худди шундоқ қилиб саҳобаларга ўргатганлар. Саҳобаи киромлар эса худди ушбу ривоятда Анас розияллоҳу анҳу ўргатаётганларидек тобеъинларга ўргатганлар. Ана шу тарзда Қуръони карим ва унинг қироати авлоддан авлодга омонат ила ўтиб келмоқда. Демак, Қуръони карим тиловати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига ўхшаши керак. Бунинг учун эса, устоздан ҳар бир ҳарфни, ҳар бир сўзни, ҳар бир оятни ўрганиш лозим бўлади. Устозлар ушбу ривоятда васф қилинаётгандек, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ўхшаб аниқ қилиб ўргатмоқлари керак. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатларини узиб-узиб қилар эдилар. “Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн” деб, сўнгра тўхтар эдилар. “Ар-Роҳманир роҳийм” деб, сўнгра тўхтар эдилар. Кейин “Малики явмидийн” деб, қироат қилар эдилар”, (Термизий Шамоил Муҳаммадийя 307-ҳадис.). Шарҳ: Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Қуръони каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўлиқ ёдлаган ҳамда бошқаларга устозлик қилган зотлардан эдилар. У киши бу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидаги бир хусусиятни, ҳар бир оятнинг охирида тўхташларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақдаги барча далилларни ўрганиб чиққан уламолар, ҳар бир оятда тўхтаб қироат қилиш мандубдир, деганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охири қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади”, дедилар”, (Сунан Термизий 3914-ҳадис.). Имом Шофеий эса: тартилнинг энг ози тиловатда шошилишни тарк этишдур деганлар. Ёдда сақланг! Тажвид илми қуйидагиардан иборат: Чўзиш ҳарфларини табиий миқдоридан ортиқча чўзиш Ғунналарни чўзиш Сакта (нафас олмай бир оз тўхтаб сўнгра давом эттириш) Танғим (овозни гўзал қилиш) Табиий савол туғилади тажвид китобларидаги булардан бошқа қоидаларчи? Улар нима? Жаваб: Улар соф араб тилининг асл қоидаларидур. Соф араб тилида у қоидаларга амал қилинган ва ҳозирда ҳам амал қилинади. Юқоридаги 4 қоида Аллоҳнинг каломига хос бўлган қоидалардир. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 939

Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги йил сарҳисоби

Ўтаётган йилни сарҳисоб этиш, иш фаолиятни таҳлил қилиш, режалар тузиб, келгуси йил учун мустаҳкам пойдевор тайёрлаш яхши анъанага айланган. Ҳар бир йилнинг ўзига хос номда аталиши эса давлатимиз тараққиётининг муҳим асоси бўлмоқда. Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида Қуръон мусобақалари билан бошланган 2018 йил қут-баракали ўтди, Аллоҳ таолонинг неъматлари бисёр бўлди. Юртбошимизнинг диний-маърифий соҳани такомиллаштириш тўғрисидаги бир қатор фармон ва қарорлари асосида: – Халқаро ислом академияси таъсис этилди; – Халқаро Ислом цивилизация маркази ташкил этилди; – “Вақф” хайрия жамоат фонди тузилди; – Ҳадис илми мактаби номли олий диний таълим муассаси иш бошлади; – масжид-мадрасаларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди; – 13 та янги масжид очилди, 39 таси янгидан қурилди, 100 га яқини капитал таъмирланди; – Ҳаж қилувчилар сони 7200 дан ошди, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлди; – Рамазон ойида 1149 та масжидда хатми Қуръон ўтказилди; – “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” курслари ташкил этилди, бундан элу халқимиз жуда ҳам мамнун бўлди. Диний соҳада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда диний эркинлик йўлидаги ишларни тан олди. БМТ сессиясида Ўзбекистон ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли муҳим ҳужжат қабул қилинди. Юртимиз уламолари халқаро анжуманларда муносиб иштирок этди. Саудия Арабистони, Франция, Испания, Россия, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлар мезбонлик қилган нуфузли халқаро тадбирларда вакилларимиз муваффақиятли қатнашди. Ислом олами билан алоқалар мустаҳкамланиб, мусулмон дунёсининг энг мўътабар уламолари ўлкамизга ташриф буюришди. Азҳари шариф шайхи Аҳмад Тоййиб, йирик муҳаддис Муҳаммад Аввома ва тариқат пешвоси Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий каби зотларнинг ташрифи ўзгача файз бахш этди. 2018 йил 28 декабрдаги Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқсак, 2019 йилни – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда тобора куч-қувватга тўлиб бораётган ислоҳотларнинг давоми бўлади. Бошқача айтганда, келгуси йил жамиятимиз ҳаётида инвестиция ва ижтимоий соҳадаги ривожланиш янги босқичига кўтарилади, иншо Аллоҳ. Ушбу йўналишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда жамиятни ижтимоий ривожлантириш лойиҳаларини ҳам ҳаётга тадбиқ этишни ўз олдига мақсад қилган. Сармоядорлар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатишни назарда тутган. Юқорида қайд этилганлар 2018 йилдаги кенг кўламли ишларнинг мухтасар баёни эди. Аллоҳ таоло мана шундай неъматларини янада бардавом айласин. Манба 309

Ота-она – муаллиму аввал (ўзбек тилида)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М. Комилов 273
1 534 535 536 537 538 678