islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Араб дунёси бугунги халқаро муносабатлар тизимида

Тошкент ислом институти 1-курс талабаларига 2019 йил 16 май куни “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, сиёсий фанлар доктори, профессор Зоҳидулло Мунаваров иштирокида “Араб дунёси бугунги халқаро муносабатлар тизимида” мавзусида маъруза дарси ташкил этилди. Талабалар маъруза тинглаш билан бирга мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 780

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди

Бугун ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир) 2019 йил 16 май куни 73 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади. Тоҳир Малик (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) (1946 йил, 27 декабрь, Тошкент) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири. Биринчи йирик асари – «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада қолган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. «Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000; 5-китоб, 2011) Тоҳир Маликнинг йирик асарларидан. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилди. Романда турли қиёфадаги замондошларимизнинг образлари ёрқин лавҳаларда катта маҳорат билан чизилган, муҳим маънавий-ахлоқий муаммолар кўтарилган. Кишиларни жиноятнинг разил оламидан эҳтиёт бўлишга чақирувчи ушбу огоҳлантирувчи асар мазмуни Тоҳир Маликнинг «Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмий-таҳлилий рисоласида давом эттирилган. «Меҳмон туйғулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўпламида адабий жараёндаги муаммолар акс этган. Тоҳир Маликнинг ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ижодий фаолиятини ёритувчи «Ёзувчининг бахти ва бахтсизлиги» (1988), Асқад Мухтор ижодини таҳлил этувчи «Собир» (2003), Ўлмас Умарбеков ижодига бағишланган «Қиёмат қарз» (2002) ҳамда Абдулла Қодирий романлари тахлил этилган «Ибрат мактаби» (1993) бадиалари ҳам бор. Аллоҳ таоло бу табаррук инсонни Ўз раҳматига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, саҳву хатоларини авф қилсин, гуноҳларини мағфират қилиб, раҳматига ноил, жаннатига дохил айласин! Жаноза бугун, 16 май куни аср намозидан кейин Кўкча масжидида бўлиб ўтади. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! 789

“Ягона олимпиада – 2019” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2019 йил 15 май куни Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида ўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчилари ўртасида “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи ўтказилиши белгиланди. Бугун 15 май “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи бошланиб, танлов муносабати билан Мир Араб олий мадрасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, республикамиздаги 9 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларидан иштирокчи талабалар, шунингдек, ўқитувчилар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ташриф буюрди, хабар берди Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада” танлови Низомига мувофиқ ягона олимпиада иштирокчилари қуйидаги фанлар бўйича синовдан ўтказилди: 1-блок: фиқҳ, ақоид (тест)  50 балл 2-блок: араб тили (ижодий имтиҳон) 30 балл 3-блок: Ўзбекистон тарихи (тест) 20 балл. Ягона олимпиада иштирокчилари синовдан ўтказилиб, танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланди: I ўринни эгаллаган иштирокчи “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Эшбоев Шоҳзод Нормаматович тўлов-контракт асосида олий диний таълим муассасасига конкурссиз ўқишга қабул қилиш ва 1-даражали диплом; II ўринни эгаллаган иштирокчи “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Узоқов Абдулвосид Абдувоҳид ўғли олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, 2-даражали диплом ва микротўлқинли печь; III ўринни эгаллаган иштирокчи “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Хамидов Абдулбосит Орифжон ўғли олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, 3-даражали диплом ва чангютгич билан тақдирланди. Ўрин эгалламаган иштирокчилар 300.000 (уч юз минг) сўм миқдоридаги китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Танлов кун тартибида ташрифнинг маданий-маърифий қисми ҳам назарда тутилган бўлиб, унга кўра Мир Араб олий мадрасасига “Ягона олимпиада” танлови муносабати билан ташриф буюрган барча меҳмонларни кўҳна ва навқирон Бухоройи шариф бўйлаб саёҳат қилдириш, шу жумладан, дунёга машҳур “Етти пир” зиёратгоҳларига олиб бориш режалаштирилган. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам жорий йилнинг 29 март куни Бухородаги “Етти пир”нинг биринчиси ҳисобланадиган Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилиш асносида: “Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак”, деб таъкидлади ва Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасига имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар берди. 861

Нон бўлаги

Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис  бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди.  Улар Маҳмуд ва  унинг онаси эди. У иккиси Бобурни ортидан қувиб келаётган итни ҳайдаб юбориб ҳушсиз йигитга биринчи ёрдам кўрсатиш учун уйларига олиб келган экан.  Бобур уларга самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра атрофга кўз ташлади-ю Маҳмудларнинг нақадар оддий ва фақирона яшашларидан ажабланди. У атрофини  ҳайрат билан кузатар эди. Кечга яқин Бобур уйига қайтди. Оиласи билан  дастурхон атрофига йиғилганида Маҳмудларнинг яшаш шароити ҳақида ўйлаб томоғидан бир луқма ҳам нон ўтмади. У эртаси куниёқ онаси тайёрлаб берган турли-туман таомлар солинган халталарни кўтариб Маҳмудларнинг уйи томон йўл олди. Улар барчалари бир оила каби  биргаликда ўтириб тушлик қилишди. Шундан сўнг бу икки оила орасида мустаҳкам дўстлик ришталари боғланиб қолди. Зеро, Бобур ўзининг яхшиликни қадрлаши ва саховатпешалиги билан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилган эди: ما أمن بي من بات شبعان و جاره جائع إلي جنبه و هو يعلم به “Ён қўшнисининг оч эканлигини била туриб ўзи тўқ ҳолата тунаган киши имон келтирганлардан эмасдир” (Имом Ҳоким ривояти) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 778

Ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2019” бошланди

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2019” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтмоқда, бу хақда Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати хабар берди. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилади. 679
1 532 533 534 535 536 732