islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, хабар берди Президент Матбуот хизмати. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Кейинчалик Президентимиз ушбу марказ лойиҳаси ва қурилиши билан бир неча бор танишди. Унинг мазмун-моҳияти, ҳатто, рангининг қандай бўлишигача белгилаб берди. Бугунги кунда қурилиш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган. Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этилган. Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий сафарлари акс этган. Музей марказига «Саҳиҳи Бухорий» китобининг қадимий қўлёзма нусхаси қўйилган. Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади. – Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев. Марказ томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Европа ва Шарқ мамлакатлари, дунёдаги етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, “Ал-Фурқон” фонди, Британия музейи, Франциянинг Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа илм-фан масканлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланди. Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди. Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланди. Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди. Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилмоқда. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли битирувчилари саралаб олинган. Мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур билим берилади. Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис  илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта...

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳарда малака оширади

Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва ал-Азҳар университети томонидан Шайх Солиҳ Аббос ўртасида “Йўл харитаси” имзоланган эди. Эндиликда, ҳар йили Ўзбекистондаги масжидларда меҳнат қилаётган йигирма нафар имом Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Миср давлатида имомлар учун икки ойлик малака ошириш курслари ташкил этилади. Имомларга икки ой давомида ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Малака ошириш курслари сўнгида имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. 411

Далил келтириш даъвогар зиммасидадир!

عن ابن عباسٍ رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ((لو يعطى الناس بدعواهم، لادعى رجالٌ أموال قومٍ ودماءهم، لكن البينة على المدَّعِي، واليمين على من أنكر))؛ حديث حسنٌ، رواه البيهقي وغيره هكذا، وبعضه في الصحيحين Маъноси: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар. Шундай бўлмаслиги учун ҳам даъвогар далил-ҳужжат келтириши, (ўзига қарши қилинаётган даъвони) инкор қилувчи эса қасам ичиши лозим”. Ушбу ҳадиси шариф ҳасан санадли ҳадис бўлиб, Байҳақий ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Ҳадиснинг баъзи қисмлари саҳиҳайнда ҳам келган. Мазкур ҳадиси шариф бениҳоя улуғ, шарафли, фойдаси кўп, манфаати мўл бўлган ҳадислар сирасига киради. Ислом ҳуқуқшунослиги соҳасидаги кўплаб қоидалар айнан шу ҳадис устига қурилган ва ундан тармоқланиб чиқади. Баъзи қавлларга кўра, Довуд алайҳиссаломга ато этилган “фаслул хитоб” яъни “даъволашувчилар орасини ажрим қилувчи билим ва қобилият” ҳам айнан шу ҳадис мазмуни бўлган. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “бу ҳадис шаръий ҳукмларга оид қоидалар ичидаги буюк бир қоидадир. Унга кўра, ҳеч кимнинг ўз даъвосидаги бирорта сўзи қуруқ даъвоси туфайли қабул қилинмайди. Балки, бу ишда муддаийдан далил талаб қилинади ёхуд айблаунвчининг иқрори лозим бўлади. Агар даъвочи айбланувчидан қасам ичишини талаб қилса, бу жоиздир”. Ибн Дақиқ ал-ъийд роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “бу ҳадис аҳком асосларидан бири ва тортишув ва даъволашувда мурожаат қилинадиган энг буюк манбадир. Шунингдек у, бирор кимса фойдасига қуруқ даъвоси билан ҳукм қилинмаслигини тақозо этади”. Ҳадиси шарифга кўра, биров устидан қози ёки ҳокимга бирор мол-мулк, моддий ёхуд маънавий зарар бўйича даъво қилувчи шахс ўз даъвосини исботлайдиган қатъий ҳужжат, далил ёки гувоҳ келтириши лозим. Негаки, у зоҳирдан айбсиз бўлган инсон устидан шикоят қиляпти. Шундай экан, у ўз даъвосини далиллаши, исботлаши лозим. Шу ўринда жамият вакиллари орасидаги муносабатлардаги жуда ҳам муҳим нуқта зоҳир бўлади. У ҳам бўлса, бировга айблов йўналтирилса, устидан даъво қилинса, айблов ва даъвога дучор бўлган шахс ўзининг айбсизлигини исботлашга шаръан масъул эмас. Ўзининг айбсизлигига далил келтиришга жавобгар эмас. Зеро, унинг айбсизлиги, очиқ-ойдин ва зоҳирий ҳолатдир. Балки, далил ва исбот унга қарши даъво йўналтирган тараф устига тушади. Чунки, бу тараф зоҳирий ҳолатнинг тескарисини даъво қилмоқда. Ҳеч қачон бировга “қўлингдаги мана бу мол-мулкингни мендан ўғриламаганингни исботлашинг керак, акс ҳолда мендан ўғрилаган бўласан!”, деганга ўхшаш даъво қилолмайсиз. Ҳеч ким сизга тасарруфидаги нарсани ўғриланмаганини исботлашга масъул эмас. Балки, сиз зоҳирга хилоф бўлган даъвоингизга далил ва исбот келтиришингиз керак. Шундай ҳолатда қози даъвочидан ҳадиси шарифда “баййина” сўзи билан ифода этилган очиқ-ойдин далил сўрайди. Мабодо, у далил келтириб беролмаса, бироқ ўз сўзида исрор этиб туриб олса, қози айбланувчи шахсдан ўз айбсизлиги ва ўзига қарши йўналтирилган даъводан поклиги борасида Аллоҳ номига қасам ичишини сўрайди. У ўзининг поклиги ҳақида қасам ичса, шу билан иш битади. Даъвогарнинг очиқ далилсиз даъвоси рад этилади. Айбланувчи эса айбловдан покланади. Худди шунга ўхшаб маънавий ҳақ-ҳуқуқларда ҳам бировни ҳеч қандай далил-исботсиз айблаш ёхуд шунчаки, ўзининг шубҳа-гумони асосида  устидан даъво қилиши асло жоиз эмас. Эътибор беринг, Набий алайҳиссалом: “агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар”, деяптилар. Ҳа, инсон табиати шунақа. Баъзи одамлар...

Муфтий ҳазрат ал-Азҳар шайхи билан учрашди

9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоладилар. 312

Сийратдан суратлар

Пайғамбаримизнинг улуғ хулқлари Набий алайҳиссалом бандаларни жаҳолат зулматларидан ҳидоят нурига олиб чиқиш учун Аллоҳнинг инсониятга ато этган буюк неъмати, улуғ раҳматидирлар. Ул зотни Ер юзига юбориш орқали Аллоҳ таоло башарият жинсига бениҳоя улкан яхшилик қилди. Бу ҳақда “Оли Имрон” сурасининг 164-оятида шундай марҳамат қилинади: “Албатта Аллоҳ мўминларга буюк инъом қилди – уларга ўзларидан бўлган (яъни, одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, уларни (разолатлардан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. Зеро, улар бундан илгари очиқ хато – залолатда эдилар”. Бошқа бир ояти каримада эса Набий алайҳиссалом оламларга фақат раҳмат ўлароқ юборилганлиги айтилади. Набий алайҳиссалом ўзлари ҳақида “Мен (инсониятга) инъом этилган раҳматдирман!”, дер эдилар. Дарҳақиқат, Набий алайҳиссаломнинг юборилишлари инсониятнинг залолат ва гумроҳликдан тўғри йўлга келишига, жаҳаннам азобидан қутулишига сабаб бўладиган буюк имконият ва фурсатдир. Ул зот олиб келган илоҳий кўрсатмалар, набавий ўгитларга амал қилган кишилар дунёю охиратда бахту саодат топажаклар. Ул зотнинг хулқу одобларидан ўрнак олиш, сийратларини ўрганиб, турмушга татбиқ қилишга дунёю охират саодатига сабабдир. У зотнинг хулқлари ҳақида Аллоҳнинг ўзи: “Батаҳқиқ, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, дея марҳамат қилиб, Набий алайҳиссаломга гўзал тавсиф берган. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан Пайғамбаримизнинг хулқлари ва одоблари ҳақида сўрашганда у киши шундай жавоб берганлар: “Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди, у (яъни Қуръон) нимадан ғазабланса, ўша нарсадан ғазабланар, нимадан рози бўлса, ўша ишлардан рози ва хурсанд бўлардилар”. Расулуллоҳ алайҳиссалом одамларнинг энг ростгўйи, ваъдасига энг вафолиси, энг мулойим табиатлиси, дўсту ҳамроҳ ва меҳмонига нисбатан энг карамлиси эдилар. У киши ҳатто ўз чодиридаги (узатилмаган) бокира қиздан-да ҳаёлироқ ва уятчанроқ эдилар. Кўпинча нигоҳларини қуйи қилиб юрар, аксар назарлари тафаккурдан иборат бўларди. Ул зот асло фаҳш сўзларни гапирувчи, қўпол сўзлагувчи ва лаънатлаб юрувчи инсон бўлмаганлар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермас, балки, кечириб кетардилар. У кишидан кимдир бирор эҳтиёжини сўраса, албатта сўраганини берар, ёки (бунинг имкони бўлмаса) яхши сўз билан жавоб қайтарардилар. У киши қўпол ва ғализ бўлмаганлар. Токи ҳақдан бошқасини гапирмас экан, ҳеч кимнинг сўзини бўлмасдилар. Бордию, ноҳақ сўзларни гапиришни бошласа, бундан наҳий қилган ҳолда ёхуд ўринларидан туриш билан унинг сўзини кесардилар. Набий алайҳиссалом қўшнисини ҳимоя қилар, (унинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этар), меҳмонини иззат қилардилар. У кишининг бўш вақтлари зое ўтмасди. Ё Аллоҳ йўлида бирор иш билан банд бўлардилар ёхуд ҳаёт учун зарур ишда ўтарди вақтлари. Пайғамбаримиз некбинликни хуш кўрардилар, бадбинликни ёқтирмасдилар. Агар икки ишдан бирини танлаш керак бўлиб қолса, модомики гуноҳ ишлардан бўлмаса, енгилини танлар эдилар. Бошига иш тушиб, ғамга ботганларга ёрдам беришни, мазлумларга мадад беришни яхши кўрардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларини яхши кўрар, улар билан маслаҳатлашар ва аҳволларидан хабар олиб турардилар. Касал бўлган кишини зиёрат қилар, кўринмай қолган одамни йўқлар, вафот этган киши ҳаққига дуо қилардилар. Узр сўраган кишининг узрини қабул қилардилар. Ул зотнинг наздида ҳақ борасида кучли ҳам, кучсиз ҳам баробар эди. Сўзлаганларида шу қадар фасоҳат ва виқор билан, дона-дона сўзлар эдиларки, агар кимдир (у киши гапирар эканлар) сўзларини санаса, бемалол санаб оларди. У киши ҳам ҳазиллашар эдилар, бироқ фақат ҳақни сўзлардилар. Кишиларнинг энг марҳаматлиси, дўст-ёрларига энг икром ва илтифотлиси эдилар. Мажлисда жой торайиб қолса, сурилиб жойни кенгайтирардилар. Учрашган одамларига биринчи бўлиб салом берардилар. Агар биров билан қўл бериб кўришсалар, то ўша одамни ўзи қўлини тортиб...
1 531 532 533 534 535 678