islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“…Юзига тупроқ сепинглар”

Буюк муҳаддис Абул Аҳвас Имрон ибн Муслимдан, у эса Иброҳим Таймийдан, у эса отасидан ривоят қилиб айтади. Отаси айтди: “Биз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. Бир киши даврамизга кириб келди ва ўзининг қавмидан бўлган бирини ўзига мақтай кетди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ўртоғингни майиб қилдинг. Аллоҳ ҳам сени майиб қилсин” деди”, деб айтиб берган эканлар.  Бир куни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни ҳузурларига бир киши кириб Усмон ибн Афвон розияллоҳу анҳуни мақтай кетди. Шунда Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу тиз чўкиб, ердан тупроқ олиб, Мақтаётган кишининг юзига сепа бошлади. Шунда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Нима қиляпсан эй Миқдод?” деди. Шунда Миқдод: “Албатта Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Маддохларни кўрсаларингиз, уларнинг юзларига тупроқ сепинглар” деганларини эшитган эдим. Эй Амирал Мўъминин! Бунинг маддохлигини кўрмадингизми”, дедилар. Юқоридаги мақталаётган кишилар оддий шахслар бўлмаган, балки ислом умматининг подшоҳлари, қолаверса Пайғамабримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг буюк саҳобалари бўлганлар. Улар тўғрисида Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларим Осмондаги юлдузлар кабидир. Қайси бирига эргашсаларингиз ҳам, ҳидоят топаверасизлар”, деб мақтаганлар. Демак мақталаётган саҳобалар ўзлари мақтовга лойиқ бўлсаларда бир – бирини мақташдан қайтарган эканлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Бир бирларингизни мақташдан сақланинглар. Чунки у сўйишдир” деганлар. Маддохлар бир кишини мақтаб – мақтаб, манманлик чўққисига чиқариб қўйса, у инсоннинг бу чўққидан тушиши жуда оғир бўлади. Бунга тарихда мисоллар кўп. Бани Исроил ўзларининг орасидаги Қорун исмли кишини ҳам мақтаб – мақтаб мутакаббир қилиб қўйган. чунки Аллоҳ таоло унга кўп бойлик берган эди. Ҳатто унинг олтинларининг ҳисоби чексиз бўлиб, хазинахоналарининг калитларининг ўзи  60 та эшшакка юк бўлди. Одамлар унинг бойлигига ҳавас ва умид қилиб, уни мақташар, у эса гўёки бу бойликларни Аллоҳ унга синаш учун бераётганини унитиб, бу бойликларга ўзининг меҳнати билан эришаётгандек фахр ва кибр отига минар эди. Қорун маддох қовмининг мақтовлари билан ҳаддан ортиқ кибрга кетиб қолгач, унинг қавмидан баъзи кишилар: “Фахрланма, албатта Аллоҳ фахрланувчиларни севмас”, деб огоҳлантиришди. Бу огоҳлик унга фойда бермади. Натижада Аллоҳ Қоруннинг ўзини ҳам, олтинларини ҳам ерга юттирди. Инсонларда пайдо бўладиган риё, сумъа ва хўжакўрсин каби ёмон иллатлар мақтовларнинг натижасидир. Агар маддохлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Мақтовни биз умуман ёмонламоқчи эмасмиз. Мақтовни баъзи ўринларда ишлатиш лозим. Мақтовга арзийдиган инсонлар бор, арзимайдиганлари бор. Маддоҳлар эса шуларни ажрата олмайдиган кишилардир. Масалан: Ёш болалар бирор яхши амал қилса, уларни янада рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо шу боланинг ҳам ёши катта бўлиб борган сари уни кибр ва фахрга олиб бориб қўймаслиги учун мақтовни ҳам чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим. Қолаверса Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини юзларига ҳам ортларидан ҳам мақтаганлари тўғрисидаги ҳадислар кўп келган. Масалан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни юзларига қараб айтганлар: “Эй Абу Бакр! Мен сизни қиёмат куни жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган киши деб умид қиламан” деганлар. Бошқа ҳадисларида: “Сиз изорини судровчи мутакаббир кишилардан эмассиз” деганлар.  Умар розияллоҳу анҳуга ҳам қараб: “Эй Умар! Агар шайтон сенга йўлда дуч келиб қолса, ўзига бошқа йўл топиб кетади” деб мақтаганлар. Агар кимдир, Мақташдан қайтариш тўғрисидаги ҳадис билан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари саҳобаларини мақтаганликларини қандай тушинамиз?”,деб савол қилса, унга ҳадис уламолари қуйидагича жавоб берилади. Уламолар иккала ҳадисни бир – бирига мувофиқлаштириб: “Агар айтилаётган мақтов – иймон ва...

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали. Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган. Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади. Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder Манба 669

Муфтий ҳазрат АҚШга жўнаб кетди.

19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган ўзаро мулоқотлар, халқаро анжуманлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Океан орти мамлакати сафари давомида Ўзбекистон делегацияси АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу мамлакатдаги дин пешволари билан мулоқотлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар муҳокама қилинади. Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида “Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги йирик жоме масжидда жума намозини адо этиши кўзда тутилган. Мазкур нуфузли тадбирлар ва учрашувларни сайтимиз орқали ёритиб борамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 688

ЎзА сайтида ҳадислар бўлими очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан “http://uza.uz” сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади. Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборимизда турди. “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. Мана шундай шарафли ишга муяссар қилган Аллоҳ таборака ва таолога ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга бу ишда ўз ёрдамини аямаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Бўлимга қўйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Имом Бухорий ҳадислари Манба: muslim.uz 838

Вакилларимиз Туркияда ўтказиладиган VII Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 19-27 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа 2 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш. Мазкур мусобақада иштирок этиш учун бугун  юртимиз вакиллари Жасур Кулбоев (“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси) ва Муҳаммадали Ҳайитбоев (Тошкент ислом институти талабалари) Туркияга жўнаб кетди. Биз вакилларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. Манба: muslim.uz 698
1 530 531 532 533 534 732