islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ва илмий мероси

Ҳанафий мазҳабининг вужудга келишида ва тарқалишида беқиёс ҳизмат кўрсатган фақиҳлардан бири бу-кўплаб манбаларда Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари ичида Зуфар ибн Ҳузайл, имом Абу Юсуф, имом Муҳаммадлардан кейин тўртинчи ўринда зикр қилинадиган олим Абу Али Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий раҳимаҳуллоҳдир. Марварид сотиш билан шуғулланганлари учун мужтаҳид олим “Луълуъий” нисбаси билан ҳам машҳур саналади. Шу билан бирга Абу Алий Ҳасан ибн Зиёд 734 милодий йилда (ҳижрий 116 йил) Куфа шаҳрида туғилади. Кичкиналигидан илм олишга қизиқиб, киришган Ҳасан ибн Зиёд кўп йиллар давомида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм халқаларига боради ва калом, фиқҳ ва ҳадис илмидан таълим олади. У зот барча нақлий ва ақлий илмларни ўрганиб, мужтаҳид даражасига эришади. Ҳасан ибн Зиёд Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби мутлоқ мужтаҳид бўлмасаларда, мазҳаб ичида жуда кучли саналган ижтиҳод эгаси эди. У кишининг мужтаҳид олим эканликларини таъкидлаб Яҳё ибн Одам раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Мен Ҳасан ибн Зиёддан кўра фақиҳроқ одамни учратмадим”. Шу билан бирга имом Ҳасан ибн Зиёд муҳаддис сифатида ҳам эъзозланади. Зеро, Муҳаммад ибн Самоъа айтади: «Ҳасан ибн Зиёддан эшитганман, у киши шундай деган эди: “Ибн Журайждан 12000 (ўн икки минг) ҳадис олдим. Уларнинг ҳаммаси фақиҳлар билиши керак бўлган, улар учун зарур ҳадислар эди”. Ҳасан ибн Зиёд жуда ақлли, зеҳнли, барча Ироқ олимлари сўзларини ёд олган эди. У устозидан илм-фан ўрганиб, кейинчалик кўплаб шогирдлар тарбиялади. Жумладан, Муҳаммад ибн Сабаъ ал-Қодий, Муҳаммад Салжий, Шуъайб ибн Айюб раҳматуллоҳи алайҳлар каби ҳанафий олимларни санаш мумкин. Ҳасан ибн Зиёд Луълуийнинг ал-Мужаррад асари наводир асарлар сирасига киради. Мазкур ал-мужаррад асарида Ҳасан ибн Зиёд имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан фиқҳий масалаларни ривоят қилган. У киши яна “адабул-қозий”, “маъонил-иймон”, “ан-нафақот”, “ал-харож”, “ал-фароиз”, “ал-васояа”, “ал-амолий” каби бир қанча китоблар муаллифи ҳисобланади. Куфада узоқ вақт таълим олиб илм ўргатганларидан кейин 194 йилда Куфа аҳлига Ҳафс ибн Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳдан кейин қозилик қилади. Аммо кейин бу лавозимдан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. У ўз ҳаётини Исломга бағишлаб, зуҳд йўлини танлади. Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ 819 милодий санада (ҳижрий 204 йил) вафот этганлар. 4-курс талабаси Жумабоев Аваз Алижон ўғли 832

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига  бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига  бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.           1 718

ИСЛОМ БИНОСИГА ПУТУР ЕТКАЗМАЙЛИК

Бино ғиштдан қад кўтаради. Унинг мустаҳкамлиги ғиштларнинг маҳорат билан бир-бирига жипс қилиб терилишига боғлиқ. Мабодо бунга амал қилинмаса, албатта, бу хатолик куни келиб бинога зарар етказиши тайин. Бу мисолни бежиз келтирмадик. Шу ўринда, Ислом биноси – мўмин-мусулмонларнинг бирдамлиги ҳақидаги баъзи тушунчаларни баён қилмоқчимиз. Динимизда мўмин-мусулмонлар бир-бирига туғишган ака-укалардек яқинлиги, бир тану бир жон эканлиги ҳақида кўп ва хўб баён қилинган. Қуръони Карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бунга далиллар бор. Мўмин-мусулмон биродарларнинг бир-биридан юз ўгириши, ишончсизлик билдириши, қарама-қаршилик қилиши, ўзаро ҳурматсизлик билан муомалада бўлиши кескин қораланади. Бу нафақат ташқи жиҳатдан, балки ички дунёга нисбатан ҳам тааллуқлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида мусулмонларни бир қилишга, қалбларини бир-бирларига улфат қилишга қаттиқ уринганлар. Ҳатто Яратган Роббиларига муножат қиладиган жараён – намозда ҳам саф тортиб туришлари, сафлари текис ва жипс ҳолатда бўлиши, ораларда бўш жой қолмаслиги уқтирилади. Бунинг акси эса, қаттиқ қораланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сафларингизни тўғриланглар, оралардаги бўш ўринларни тўлдиринглар, сафларингизнинг текис бўлиши – намозларингизнинг мукаммал адо этилишига сабаб бўлади. Сафларда баробар, жипс ҳолда турилиши, ораларда бўш жой қолмаслиги қалбларингизнинг бир-бирига мувофиқ бўлишига сабаб бўлади, акс ҳолда, қалбларингиз бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолади, Аллоҳ таоло юзларингизни қарама-қарши қилиб қўяди”, деган мазмундаги йигирма-ўттизга яқин ҳадислар ворид бўлган. Сизнинг эътиборингизни қаратмоқчи бўлган жиҳат шуки, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, Аллоҳ таолонинг изни ила юртимиз масжидларида осойишталик, эмин-эркинлик билан жамоат намозлари адо қилиб келинмоқда. Одатда имом-хатибларимиз беш маҳал фарз намозларда сафларнинг текис бўлишига қаттиқ эътибор қаратадилар. Ҳаммамизнинг қувонишимизга сабаб бўлаётган ҳолат, Рамазонда масжидларимизнинг таровеҳ намозларига лиқ тўла бўлаётганлигидир. Лекин масаланинг яна бир тарафи борки, бу инсонни маҳзун қилади. Етарли билимга эга бўлмаган намозхонларимиз фарз, таровеҳ, нафл намозларида сафларга бепарво муносабатда бўлмоқдалар. Жамоат кўплигидан намоз масжид хонақоҳи, ҳовлисида ва баъзан масжиддан ташқарига чиқилган ҳолда адо этилмоқда. Шу ўринда, шахсий кузатувимиздан келиб чиққан ҳолда бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ҳуфтоннинг фарз намозига азон, такбир айтилганда масжид асосий биноси ярмигача тўлади, баъзан 10-15 саф қолиб кетиб, қолганлар масжид ҳовлисидан, ташқаридан жой эгалламоқдалар. Шу тариқа имомга иқтидо қилиб намоз ўқимоқдалар. Бу балки кўпчилигингизга таниш манзарадир-а? Бунинг сабабини суриштирсангиз, деярли арзирли важ кўрсатилмайди. Кимдир исиб кетганини, кимдир яна бошқа шу каби зарурат даражасида бўлмаган баҳонани айтади. давоми бор…. ТИИ ўқитувчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ   887

ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛОҲИЙ ШИФОДИР

Инсон шундай мавжудотки, унинг моҳияти жасад ва руҳдан иборат бўлади. Жасад ҳам руҳ ҳам ўз навбатида ўзи муҳтож бўлган озуқани талаб қилади. Шунинг учун ҳам инсон гоҳида жисмоний, гоҳида эса руҳоний ҳасталикларга дучор бўлади. Барча соҳалар қатори тиббиёт соҳаси ҳам ривож топган бугунги асримизда ҳар иккала кўринишдаги касалликлар учун шифо муолажалари мавжуд. Шунга қарамай баъзи ҳолатларда тиббиёт ўзининг ожизлигини изҳор қилиб, имконсиз қолган вазиятларни ҳам гувоҳи бўлганмиз. Ислом таълимотида касаллик борки, унинг давоси ҳам мавжуд. Зеро, Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: مَا أَنْزَلَ اللهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً “Аллоҳ касалликни фақат шифоси билан нозил қилди”, деб хабар берганлар. Дарҳақиқат, баъзида шифокорлар ҳам даволашнинг имкони йўқ дея қайтарган касалликлардан тузалиб, соғ-саломат яшаб кетган кишиларни ҳам кўрамиз, эшитамиз. Демак ушбу хасталикнинг давоси мавжуд, фақат биз билмаймиз холос, деган хулосага келишдан бошқа илож йўқ. Ислом инсон ҳаётининг барча жабҳаларида ўзининг тўғри ва аниқ ечимини тақдим қилгани каби тиб соҳасида ҳам энг мукаммал ва тўғри дастурдир. Зеро, Қуръони карим ва суннатдан бандаларнинг касалликлардан қандай даволаниш кераклигини таълим олиш билан бирга оятларни тиловат қилиш ва набавий дуоларни зикр этиш ила шифо топиш ҳам мумкин. Қуръони Каримнинг шифо бўлиши ҳақида шундай дейилган: قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ “Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва  шифодир”. Имом Қуртубий ушбу оят тафсирида: “Аллоҳ таоло Қуръони Каримни тўғри йўлга бошловчи, ҳар қандай шак-шубҳаларга ва оғриқларга даво эканини билдирган”, деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан шудай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам: عَلَيْكُمْ بِالشِّفَاءَيْنِ: العَسَل وَ الْقُرْآن “Ўзларингизга икки шифо – асал  ва Қуръонни лозим тутинглар”, деб марҳамат қилдилар. Ушбу оят ва ҳадисдан маълум бўладики, бемор кишининг Қуръони карим оятларини тиловат қилиши ёки бошқа кишининг оятларни тиловат қилиб касал биродарига дам солиши ундаги касталикларга шифо бўлар экан. Мазкур амал Пайғамбаримиздан суннат, саҳобалар ва барча азиз авлиё-уламолар тутган йўлдир. Урва (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади Оиша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) касал бўлганларида “муовазатайн”ни ўқиб, ўзларига (дам солиб) туфлардилар. Оғриқлари кучайганда мен ўқиб, унинг баракасидан умид қилиб, қўлларини силардим” деганлар. Бундан ташқари Пайғамбаримиз касал бўлган саҳобаларни зиёрат қилиб келар, дуолар қилиб ўнг қўлларига дам солиб силардилар. Натижада саҳобалар шифо топардилар ва Расулуллоҳдан ўрганганлари ила бошқа биродарлари касал бўлганларида дам солиб даволаб қўярдилар. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ислом дори-дармон ёки тиббий муолажалар воситасида даволанишни инкор қилмайди. Балки, мазкур йўсинда ҳам даволанишга буюради. Мўътадил йўл шуки, ҳар доим шифо Аллоҳдан эканлигини ҳис қилган ҳолатда, Унинг муборак каломидан, Пайғамбарининг шарафли суннатидан, шу билан бирга Аллоҳ ҳалол санаган бошқа воситалар орқали даволаниш мақсадга мувофиқдир.  4-курс талабаси Махсумов Мақсуд 905

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР

3-қисм Нуҳ алайҳиссалом “Нуҳ” эски яҳудийча исм- ақлли, зеҳн ёки овунч, доно, тасалли, таскин, юпанч, сокинлик, ором, роҳат, тинч ва вазмин деган маъноларда келган.[1] Нуҳ  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 43 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Оли имрон 3 22 Нисо 4 163 Анъом 6 84 Аъроф 7 59, 69 Тавба 9 70 Юнус 10 71 Ҳуд 11 25, 32, 36, 42, 45, 46, 48, 89 Иброҳим 14 9 Исро 17 3, 17 Марям 19 58 Анбиё 21 86 Ҳаж 22 42 Муъминун 23 23 Фурқон 25 37 Шуаро 26 105, 106, 116 Анкабут 29 14 Аҳзоб 33 7 Соффат 37 75, 79 Сод 38 12 Ғофир 40 5, 31 Шуро 42 13 Қоф 50 12 Зарият 51 46 Нажм 53 52 Қомар 54 9 Ҳадид 57 26 Таҳрим 66 10 Нуҳ 71 1, 21, 16 Қуръони Каримда исми кўп зикр қилинган пайғамбарлардан бири Нуҳ алайҳиссаломдир. Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари Қуръони Каримнинг бир қанча сураларида муфассал равишда тилга олинган. Бунинг устига каломи шарифнинг бутун бир бошли сураси У зотга аталиб, «Нуҳ» сураси номини олган. Бу сура бошидан охиригача Нуҳ алайҳиссалом қиссасига бағишланган. Бу ҳолат Қуръони Каримда бошқа такрорланмайди. Фақат Юсуф сурасида шунга ўхшаш ҳолат бор, холос. Аммо Юсуф алайҳиссаломнинг қиссалари бир сурада келган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари эса, бир неча сураларда  келган. Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломга катта бобо бўладилар. У кишининг оталарининг исми Ломак, боболарининг исми Мутушлахдир. Нуҳ алайҳиссаломни ажнабийлар «Ахнух» деб номлайдилар. Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича у киши: «Одам билан Нуҳ орасида ўн аср бўлган эди. Ҳаммаси Исломда», деганлар. Бундан Одам алайҳиссалом билан Нуҳ алай­ҳиссалом ўрталарида минг йил ўтган бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди»[3] Нуҳ алайҳиссалом қавмини тўққиз юз эллик йил давомида иймонга даъват қилдилар. У зотнинг пайғамбар бўлгунча ҳам, тўфон балосидан кейин ҳам яшаганлари эътиборга олинса, умрлари бундан ҳам узоқ кечгани ойдинлашади. Бу ҳақда имом Жалолиддин Суютий «Ад-Дуррул Мансур фит-тафсири бил маъсур» китобида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни қирқ ёшлигида пайғамбар қилиб юборди. У ўз қавмини эллик йили кам минг йил Аллоҳга даъват қилди. Тўфондан кейин олтмиш йил яшади, ҳатто одамлар кўпайиб, кенг дунёни тор қилдилар».[4] Нуҳ алайҳиссаломнинг маскани Ироқда эди.[5] У зот Вадд, Сувоъ, Яғус, Яъуқ, Наср сингари санамларга топинувчи қавмга уларни бошига тушиши мумкин бўлган азобдан қўрқитиш ва уларни ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар сифатида юборилди.[6] У кишининг мўъжизалари – яқин масофада денгиз ҳам, дарё ҳам йўқ бир жойда фалокатни бўлишини олдиндан билиб кема ясашга уринишлари ва мисли кўрилмаган ҳажмдаги катта кемани эски усталардек ясашлари Нуҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари эди.[7]          405 – гуруҳ талабаси Шодиев Юсуф [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Анкабут сураси,  14-оят. [4] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [5] Қаранг, 3- илова [6] Анвар қори Турсунов. “Пайғамбарлар тарихи”. [7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. 1 599
1 528 529 530 531 532 736