islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
May 23, 2019

Day

Бурҳониддин Марғиноний – Марказий Осиёнинг буюк ҳуқуқшуноси. (Олимнинг қабри қаерда?)

1123 йилда Фарғонанинг Риштон шаҳрида туғилган Бурҳонуддин Марғиноний ўзининг асарлари билан мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган машҳур фақиҳ ва таниқли олимдир. Янги туғилган чақалоққа Али ибн Абу Бакр исми берилди. У Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мавроуннаҳрнинг бошқа шаҳарларида бошланғич диний таълимни олди. Унинг биринчи устози, уни болалик давридан катта меҳр ва муҳаббат билан тарбия қилган, юксак билим соҳиби, отаси Абу Бакр ибн Абдулжалил ибн Халил эди. Ёш Али бир вақтнинг ўзида таниқли олимлардан ҳам дарс олди. Араб тилини чуқур ўрганиб, Қуръони каримни ёд олди. Кейинчалик, фиқҳга қизиқиши уйғониб, ҳаётининг асосий қисмини шу илмга бағишлади. Саъйи ҳаракатлари самараси улароқ у мусулмон дунёсига ноёб асарлар тақдим қилиб “Шайхул Ислом” ва “Имом” номлари билан танилди. Олим ўз устозларига ҳурмати ва миннатдорчилигини намоён этиб 40 тадан зиёд уламоларга бағишланган “Шайхлар ҳақида китоб” ни ёзди. Марғиноний “Фиқҳ” йўналиши бўйича “Бидаятул Мубтадий”, “Кифаятул мунтаҳий”, “Нашрул мазҳаб” , “Китабул мазид”, “Маносикул ҳаж”, “Мазид фи фуруъул ҳанафий”, “Китабул тажнис вал мазид” каби китоблар таълиф этди. Бурҳониддин Марғиноний 13 йил давомида ёзган энг машҳур асари “Бидаятул мубтади”нинг бошида: “Ёшлигимда барча масалаларни ўзида қамраб олган фиқҳий тўпламни қўлга киритишни орзу қилардим. Бир сафар Ироқда бўлганимда, “Мухтасарул Қудурий” (Абулҳасан ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий) фиқҳига бағишланган ноёб асарга эга бўлдим. Илгари мен ўша даврнинг машҳур олими Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг “Жомеъус сағир” фиқҳий китобига қизиқиб қолгандим. Кейин мен бу икки асарни бирлаштириб “Бидаятул мубтадий” деб номланган асарни яратмоқчи бўлдим”. Имом бу китобга шарҳ ёзиб, 8 та жилддан иборат “Кифоятул мунтаҳий”ни  ёзиб тугатди. Кейинчалик, Самарқандда 1178 йилда 57 та китобдан ташкил топган ва бўлимларга ажратилган 4 жилдли “Ҳидоя” асарини яратди. Ўрта аср Шарқининг буюк фақиҳи “Ҳидоя”сининг ҳар бир китобини ислом қонунчилигининг маълум бир соҳаси тавсифига бағишлаган. Олим, маълум бир ҳуқуқий меъйёрни қўллаб-қувватлайдиган манбаа сифатида Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобалар ва бошқа фақиҳларнинг, жумладан мавроуннаҳрлик сафдошларидан далиллар келтиради. Шундай қилиб, “Ҳидоя” китоби ибодат (намоз, рўза, закот,...

Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларнинг баёни

Сўз мулкининг султони, ғазалнавис олим Алишер Навоий хазратларини биз назмга моҳирликлари билан таниймиз. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай мавзуни гўзал ташбеҳлар, истиора-ю, киноялар билан ёритишни ҳар қандай сўз устаси ҳам уддасидан чиқа олмайди. Буни исботи ўлароқ, хазратнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларни қисқача баён қиламиз. “Муножот” (مناجاة) сўзи араб тилидан олинган, ўзаги эса   ناجى  бўлиб, “секингина ошкор қилмоқ”, “юракдан суҳбат қурмоқ”, “ҳеч кимга билдирмай алоқада бўлиб турмоқ” маъноларини билдиради. Муножот- مناجاة  сўзи эса, “махфий суҳбат” маъносини билдиради. Истилоҳда Аллоҳга арзи ҳол қилиб, нажот, мадад сўрашдир. Шунга кўра Навоийнинг ҳар бир муножотларининг сўнггида арзи ҳол қилиб, нажот, ёрдам сўраш бор. Биринчи муножотда шоир Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотий сифатларини, гўзал ташбеҳлар билан ўхшатганларини кўрамиз. Ей Сангга мабдаъда абаддек азал, Зоти қадиминг абадий ламъ язал. Не бўлуб аввалда бидоят Санга, Не келиб охирда ниҳоят Санга. Аввал Ўзунг, охиру мобайн Ўзунг, Борчаға Холиқ, бориға айн Ўзунг. Махлуқотларнинг ҳодис- йўқдан бор қилинганини баёни: Не сочибон кун юзи барги суман, Не кечанинг турраси мушки Хўтан Не очибон кўкда шафақ лолалар, Не ёғиб анжумдин анга жолалар. Не еру не ер юзида бир киши, Не кўку не ғайри ситам ер иши. Бирлик эдию ададе йўқ эди. Бирдан ўзга аҳаде йўқ эди. Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда, илмли қилиб яратгани ҳақида шундай дейдилар: Ганжинг аро нақд фаровон эди, Лек боридин ғараз инсон эди. Турфа камолингға доғи комил ул, Сирри ниҳонингға доғи ҳомил ул. “Каррамано” келди маноқиб анга, “Аҳсани тақвийм” муносиб анга. Маърифатинг ким қила олмай сифат, Қилдинг ани орифи ул- маърифат. Илмиға ҳар зотни хайл айладинг, Зотиға оламни туфайл айладинг. Ҳар бир муножотнинг сўнггида эса, хазрат Навоий Аллоҳ таолога ниятларини сўраб дуо қилиб ёлворадилар: Айла Навоийни бурун одамий, Ким бўла олғай бу ҳарам маҳрами. Ончаки розингға амин қил ани, Ҳарне қилурсен яна сен бил ани. Иккинчи муножотда оламнинг яратилиши ҳақида сўз кетади: Мунчаки афлок сабуксанг эрур, Ё кураи хок куҳанланг...

Институтимиз ректори Президент И.Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги амаллари ҳақида сўзлаб берди

Ислом Каримов фонди Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институти ректори Уйғун Ғофуровнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги солиҳ амаллари ҳақидаги фикрларини чоп этди. «1990 йил июнь ойида ҳаж сафарига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида Президент фармони эълон қилинди. 1991 йил апрель ва июнь ойларида рамазон ва қурбон хайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида иккита фармон эълон қилинди. Мана шу уччала фармон ҳали Совет Иттифоқи мавжудлигида амалга оширилган, Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуслари билан қилинган диний соҳадаги жуда катта сиёсат дейишимиз мумкин», — дейди Уйғун Ғофуров.   Манба: www.daryo.uz

Нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – гуноҳ!

Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – “имом ундай бўлди”, “масжид бундай бўлди” дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий ҳодиса эмас. Аввалроқ “Деновда ҳамшаҳрига марихуана берган масжид ноиби қўлга олинди”, “Уйи томсиз қолган имомга ёрдам берайлик”, “Даҳшатли алангадан мўъжиза туфайли омон қолган имом зудлик билан операция қилиниши зарур” каби мақолалар эълон қилинган эди. Булардан мақсад нима? Шундай нохолис йўл орқали омманинг эътиборини жалб қилиш ё нашр рейтингини оширишми? Ўтган куни эса “Қўқонда имом ёрдамчиси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди” сарлавҳали хабарда косибчилик билан шуғулланиб, шу билан бирга, Қўқон шаҳридаги масжидлардан бирида имомга ёрдамчилик қилиб келган бир шахс гиёҳванд моддалар билан қўлга тушиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Шу ўринда бир мулоҳаза, асосий касби косибчилик бўлган инсоннинг имомга ёрдамчилик қилганини (“ёрдамчи” деган штат йўқ) сарлавҳага олиб чиқишдан мақсад нима? Нега сарлавҳа «Косиб гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди» шаклида эмас?.. Боз устига мазкур шахс ўтган йили ишдан бўшаб кетганига нима дейсиз?.. Жиноят қилган одамнинг динга муносабати, масжидга алоқаси олдинги планга олиб чиқилмаслиги лозим. Бу одам жиноят қилган экан, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида диний идора, масжид ё имом умуман, ислом шиорларини ёмонотлиқ қилишга уриниш дуруст эмас, балки гуноҳдир. Интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли баъзилар ҳурмат-эҳтиром каби инсоний туйғуларга, қонун-қоида каби меъёрларга риоя қилмаётгани ҳам кўзга ташланмоқда.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (Қоф сураси, 18-оят). Ушбу ояти каримадан журналистларнинг ҳам айтганлари ва ёзганларини муаккал фаришталар ёзиб бориши, вақти етиб дафтар кўтарилганда бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Шундай экан, ёзган материалларимизни одамларни ҳайратга соладиган қилиш учун Ислом шиорларига боғлашдан сақланайлик! Ҳаммани лол қолдирадиган материал ёзаман, дея арзон шуҳратга учиб, Ислом шиорларига зарар етказиш – журналистика этикасига ҳам, миллатимиз ахлоқига ҳам, динимиз таълимотига ҳам мутлақо тўғри...

Усмонхон АЛИМОВ: “Жаҳолатга қарши жаҳолат билан ёндашишлик оқибати ёмон бўлишини барчамиз биламиз” (видео)

Вашингтондаги АҚШ тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзлади.  Кеча муфтий ҳазиратларини ифторга таклиф қилган АҚШ тинчлик институтида бугун Ўзбекистон делегацияси билан давра суҳбати кечди. Муфтий ўз нутқида эътиборни диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ислоҳотларга қаратди. “Жаҳолатга жаҳолат эмас, маърифат билан жавоб беришимиз керак”, деган гапи жуда илиқ қарши олинди. Уни тинглаган экспертлар, таҳлилчи ва фаоллар Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, ошкоралик ва адолат учун шароитни яхшилаб, эътиқод билан боғлиқ савол ва танқидларга бефарқ бўлмасликка чақирди. Ўзбекистон расмийлари таъкидладики, мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмайди. Муфтий билан келган депутат Акмал Саидовнинг “Америка овози”га айтишича, Ўзбекистон “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамайди. Республика яқингача АҚШнинг мана шундай тамғаси остидаги мамлакат эди. Манба: Uza.uz