islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Нақшбандия машойихлари(8) Хожайи Хожагон, Юсуф Ал-Ҳамадоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу)

Силсилаи Саодат Нақшбандиянинг саккизинчи ҳалқаси Юсуф бин Яъқуб ал Ҳамадонийдир. Имом Аъзам ҳазратларининг наслидандир. Ҳижрий 440 (милодий 1048) йилда Ҳамадонда туғилди. Ҳижрий 535 (милодий 1140) йилда Ҳиротдан Марвга кетар экан, йўлда вафот этди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ўрта бўйли, буғдойранг, қумранг соқолли, ориқ бир зот эди. У ўн саккиз ёшида Бағдодга келиб, фикҳ илмини Абу Исҳоқ Шерозийдан ўрган эди. Ёши кичик бўлишига қарамасдан, ҳанафий мазҳабида фикҳ ва мунозара олими бўлди. Исфаҳон ва Самарқандда машҳур ҳадис олимларидан ҳадис илмини ўрган эди. Тасаввуфни Абу Али Фармадий ҳазратларидан ўрганиб, унинг суҳбатларини тинглади. Абдуллоҳ Гувайний, Ҳасан Симноний ва бошқа буюк зотлар билан суҳбат этди. Улардан илм ўрганди. Пиёда юриб 37 марта ҳаж қилди. Қуръони Каримни кўп марта ҳатм қилди. Тунги намозларида ҳар ракатда бир жузъ ўқир эди. Тафсир, ҳадис, калом, фикҳ илмидан етти юз жузни ёдлаб олди. Икки юз ўн уч муршиддан истифода қилди. Етти минг кофирнинг иймонга келишига сабаб бўлди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Имом Аъзам ҳазратларига жуда боғлиқ эди. Унга нисбатан буюк бир муҳаббати бор эди. Олтмиш йил иршод вазифаси билан машғул бўлди. Юзларча талаба ундан дарс олди. Хожа Абдуллоҳ Барақий, Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний каби буюк валиларни у етиштирди. Булардан Аҳмад Яссавий Туркистон тарафида инсонларга буюк хизматлар қилди. Юсуф Ҳамадоний Хуросон, Мовароуннаҳр минтақаларининг турли шаҳарларида халққа саодат йўлини тушунтириш билан машғул бўлди. Илми, фазилати ва кароматлари билан танилиб, ислом дунёсида буюк муҳаббатга мазҳар бўлди. Қўлига нима тушса, муҳтожларга берарди. Бировдан бир нарса олмас эди. Ҳар кимга илтифот ва марҳамат билан, юмшоқ муносабат кўрсатарди. Йўлда кетар экан, Қуръони Карим ўқиш билан машғул бўларди. Хушду деган ердан масжидга келгунча Қуръон ўқирди. Масжид эшигидан Ҳасан Андоқий ва Аҳмад Яссавий хонасига боргунча “Бақара” сураси миқдорича ўқир эди. Қайтиб келаётганда “Оли Имрон” сураси миқдорича ўқирди. Баъзан юзини Ҳамадонга буриб, кўп йиғларди. Салмон Форсийнинг асо ва салласи унда эди. Ҳар ой бошида Самарқанд олимларини чақириб, улар билан суҳбат этарди. Бошқа тарафдан қишлоқдан келган оддий одамларга дин илмини ўргатар ва бу ишлар билан машғул бўлишдан зерикмас эди. Яна касалларнинг, яраланганларнинг дардига даво топиб, дори ва малҳамлар тайёрларди. У жисмоний ва маънавий хасталикларнинг мутахассиси эди. Юраги бутун маҳлуқотга нисбатан теран бир севги билан тўла эди. Ғайримуслимларнинг уйига бориб, уларга исломни танитарди.  Ҳар нарсага сабр этар, ҳар кимга муҳаббат кўрсатар эди. Фақирларга бойларга нисбатан кўпроқ эътибор қиларди. Зуҳд соҳиби эди. Дунёга аҳамият бермас эди. Хонасида ҳосир қумғон ва икки ёстиқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. *** Нажибуддин Шерозий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир марта машойиҳлар камолоти ҳақида бир китобни ўқиб, анча таъсирландим. Кимнинг таснифи эканини ва бу зотнинг бошқа асарлари бўлган-бўлмагани билан қизиқа бошладим. Бир кечаси тушимда бир нуроний пирни кўрдим, устига икки ҳирқа кийган эди, оқ ва яшил рангдаги икки гўзал ҳирқа. Изидан бордим. У кийган ҳирқаларини ечиб, менга берди ва таҳорат олди. Таҳорат олиб бўлгандан сўнгра: – Бу икки ҳирқадан бирини сенга бераман, қайсини истасанг ол, – деди. – Бериш ва танлаш сизнинг қўлингиздадир, – дедим мен. Нуроний инсон яшил ҳирқани ўз қўли билан менга кийдирди. Ва: “Мени танийсанми?” деб сўради. Мен: “Йўқ”, дедим. Муштоқий бўлган бўлсангиз, у жузларнинг мусаннифи менман. Номим Юсуф Ҳамадонийдир. Сен...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ишлари давом эттирилмоқда

2019 йилнинг 9 февраль куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа уйида фазилатли ШайхМуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди, хабар берди Islom.uz портали таҳририяти. Тақдимотда МДҲ мамлакатлари, турли хил ташкилотлар, корхоналардан  фахрий меҳмонлар, диний ўқув муассасалариинг ўқитувчилари ва талаблари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тақдимотда таъкидланишича, ҳозирги кунгача чоп этилиб келинаётган ва улардан миллионлаб ўқувчилар, шу жумладан электрон ресурсларнинг фойдаланувчилари фойдаланиб келаётган, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб кўплаб фундаментал ва қомусий илмий китоблар уларнинг Ислом дини ва Ватани олдидаги улкан хизмати ҳисобланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини қисқа тарзда мана бундай таърифласа бўлади: Биринчидан, улар ислом динини унинг ҳақиқий кўринишида тақдим этишга йўналтирилган; уларда маълумотлар дин ҳақидаги билимларни беришдаги омонатга риоя қилган ҳолда, ҳаққоний келтирилган. Иккинчидан, улар Исломдаги мўътадиллик тамойили – васатийлик руҳида ёзилган. Учинчидан, уларнинг китобларида исломий тушунчалар объектив тушунтиришлар, китобхонларнинг энг кенг доирасига мўлжалланган, унчалик мураккаб бўлмаган тушунарли ва содда шарҳлар билан баён қилинади. Бу эса, уларнинг китоблари қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва нуқтаи назарлардан холи эканлигидан далолат беради. Тўртинчидан, муаллифнинг китоблари уларнинг аҳли сунна вал жамоа мазҳабига мувофиқ руҳда ёзилганидир. Бешинчидан, Шайхнинг китобларида таъриф қилинаётган бошқа динларга Исломнинг муносабати мусулмон дунёсининг ҳақиқий юзини акс эттиради – ушбу китоблар диний бағрикенглик ва динлараро тотувлик руҳи билан сингдирилган. Тадбир чоғида таъкидландики, бизнинг минтақамизни  МДҲ мамлакатларининг улкан ҳудуди ўраб турибди, улардаги деярли барча мусулмонлар рус тилида сўзлашишади, ушбу тилни тушунишади, эркин тарзда рус адабиётини мутолаа қилишади. Ушбу улкан ҳудуднинг мусулмонлари ягона ислом мактабининг тарафдорлари ҳисобланишади. Тақдимотда нутқ сўзлаганларнинг фикрига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу ҳудуд мусулмонларининг етакчиларидан бири сифатида, мусулмонларда ҳақиқий билимларни олиш имкони бўлиши учун одамларга Исломнинг асосларини тушунтириб бериш, уларга ислом таълимотнинг тўғри талқинини етказишни ўзларининг бурчлари, деб ҳисоблардилар. Шайх шу ерда, МДҲ мамлакатлари ҳудудида ўсиб, улғайганлари учун бу муҳитда яшар, турмушнинг барча ўзига хос хусусиятлари, менталитети, маҳаллий мусулмонларнинг урф-одатдарини яхши билар ва шунинг учун бизнинг муаммоларимизнинг моҳиятини яхши англар эдилар. Боз устига, бошқа таржималарнинг муаллифларидан фарқли равишда, Шайх  чинакам ислом олими, яъни диний уламо эди. Шайхнинг китоблари бизнинг катта минтақамиз ва давримизнинг шарт-шароитлари ва талабларидан келиб чиқиб ёзилган эди. Шунинг учун ушбу илмий меросларни рус тилига таржима қилиш талаб қилинарди. Бундай объектив заруратдан ташқари, бир қатор субъектив сабаблар ҳам бор эди. Ўша тўқсонинчи йилларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларини рус тилига таржима қилиш тўғрисидаги илтимослар билан уларга обрўли уламолар, диншунослар, шунингдек маънавият масалалари бўйича мутахассислар мурожаат қилишарди. Таржима тўғрисидаги асосли илтимослар МДҲ мамлакатларининг сиёсатчилари, дипломатлари, турли соҳаларнинг мутахассисларидан келиб тушар эди. Ўз вақтида кўпчиликнинг қайд этишича, Россия ва бошқа мамлакатларда асосан мўътадил Исломга зид келадиган турли хил исломий оқимлар тарафдорларининг китоблари таржима қилиниб, кенг тарқатилар эди. Ушбу китобларни ўқиётганлар орасида тушунмовчиликлар юзага келарди, қарама-қаршиликлар пайдо бўларди. Шу сабабли вазиятни ўнглаш учун Шайх китобларининг таржималарини чоп этиш зарур эди. Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг ўзбек тилида чоп этилган биринчи китобларидан кейиноқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларини таржима қилишга эҳтиёж пайдо бўлди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва уларнинг сафдошлари илк бор ўтган асрнинг 90-йилларида рус тилига муқаддас Қуръоннинг маъноларини таржима қилишга киришишди. Ўрта Осиё мусулмонлари диний идорасининг рус тили бўйича мутахассислари гуруҳи «Тафсири Ҳилол»нинг 29- ва 30- пораларини таржима қилишди. Ушбу икки жилд чоп этилди,...

Кун муаммоси

Бугунги кунимизда бировнинг савдоси устига савдо қилиш, бировнинг совчилиги устига совчилик қўйиш одатлари кўпайиб кетди. Бу ишларга, аслида, ислом динида қандай қаралади? Бунга ҳадис орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларингиз баъзиларнинг савдоси устига савдо қилишидан, бировнинг совчилиги устига аввалги совчи уни тарк қилмагунича ёки ўзи совчиликка изн бермагунича совчи қўйишидан қайтардилар”, дедилар. Бу ҳадис-и шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни ўзаро ораларида муҳаббат ва улфат ҳисларини боғлашга қизиқтирмоқдалар, ҳамда, адоват, ўзаро нафрат ва азият бериш сабабларининг баъзиларидан огоҳлантирмоқдалар. Бунга мана бу сўзлари далолат қилмоқда: “Киши биродарининг савдоси устига савдо қилмайди, биродари совчи қўйган аёлга биродари устидан совчи қўймайди. Фақатгина, аввалги совчи уни тарк қилса ёки иккинчи совчига ўз розилиги билан изн берсагина совчи қўйиши мумкин”. Ҳадисдаги баъзилар деган сўздан ҳар бир киши маъноси тушунилади. Бошқанинг савдоси устига савдо қилишнинг кўриниши қуйидагича: бир киши нарса сотиб олаётган харидорнинг ҳузурига келадида: бу савдони буз, мен сенга мана шу нархга ёки ундан арзонроққа бундан яхшисини бераман, дейди. Ёки бир киши билан савдо қилаётган сотувчининг олдига келиб: бу нарсангни унга эмас менга сот, мен ундан кўпроқ пул бераман, дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муборак ҳадис-и шарифларида мана шундай ишлар ҳаром бўлгани учун инсонларни улардан қайтармоқдалар. Уламолар ҳам бошқанинг савдоси устига савдо қилиш ҳаром эканига бирдек ижмоъ қилганлар. Чунки бу ишда биродарига азият бериш, унинг қалбида нафрат туйғуларини уйғотиш бор. Бизнинг динимизда бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқдир. Энди бировнинг совчилиги устига совчи қўйишга келсак, бунда бир киши бир аёлга совчи қўяди, улар ўзаро келиши, розилик билдиришади, фақатгина никоҳ аҳдининг ўзи қолган бўлади. Шу пайт бошқа бир одам ўша аёлга совчи қўяди. Бу иш ҳам худди юқоридаги сингари ҳаром эканига уламолар ижмоъ қилганлар. Бунда ҳам биродарига азият бериш бор. Чунки мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг моли, жони, обрўси ва шаъни ҳаромдир. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар: Инсонларга азият берадиган ҳар бир нарсадан сақланиш; Жанжал келтириб чиқарадиган, қалбларни нафратлантирадиган, душманликни юзага келтирадиган нарсаларнинг баридан сақланиш; Бировнинг савдоси устига савдо қилишнинг ҳаром экани; Бировнинг совчилиги устига совчи қўйишнинг ҳаром экани. Охират кунига иймон келтирган ҳар бир оқил мусулмон учун бундай ҳаром амаллардан қайтишида мана шу ҳадиснинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ барчамизни Қуръонга ва суннатга амал қиладиганлардан қилсин. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 817

Ҳазрат Навоийни эслаб…

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, Барига онасан, эй қодир ҳаёт. Беш юз йил наридан боқиб турибди, Нурли бу юзларга нуроний бир зот. Куни кеча Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Ҳазрат А.Навоий таваллудига бағишлаб “Ҳазрат Навоийни эслаб…” номли бадиий маърифий кеча ўтказилди. Унда институтнинг талаба қизлари ва аёл-устоз мураббийлари иштирок этди. Кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Умида Абдуазимова ташриф буюрди. Қадрли меҳмонимиз узоқ йиллик ижоди давомида Ҳазрат Навоийни ғойибона устоз тутганлигини ва у зотдан беҳисоб ҳаётий сабоқлар  олганлигини таъкидлади. “Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарм-у ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда.Навоий оила масаласига жуда жиддий қараган, аёлни оиланинг асосий устунларидан бир деб билган.” дейди У.Абдуазимова. Бугун нафақат юртимизда, балки мутафаккирнинг ашъорлари кириб борган ҳар бир мамлакатда Навоийхонлик, ғазалхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 912

ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим, «Тиллар» кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ҳамда 1,2-курс талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар. Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди.Ўзбекистон халқ шоири Ахтамқул Карим эса ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи ижод қилган байтлардан ўқиб берди. Шунингдек,талабалар улуғ мутафаккир ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 157
1 578 579 580 581 582 736