Ғиждувоний ҳазратларининг ҳузурига келган бир киши: – Агар Аллоҳ таоло мени жаннат ила жаҳаннам орасида муҳайяр қилса, мен жаҳаннамни танлайман. Зеро, бутун умрим бўйи нафсимни орзусига кўра амал қилмадим. У ҳолда жаннат нафснинг муродидир. Жаҳаннам эса Аллоҳ таолонинг муродидир, – деди. Ғиждувоний ҳазратлари буни рад этиб: – Қулнинг танлаш ҳаққи йўқдир. Қаерга бор десалар, ўша ерга борамиз. Қаерда қол, деса ўша ерда қоламиз. Шу билан бир вақтда, Раббимиздан яхшилик умидини узмаймиз. Қуллик – будир. Сенинг деганинг қуллик эмасдир. – Устозим, дин йўлида бўлган бир кимсага шайтон яқинлаша оладими? – деб сўради яна ўша кимса. – Дин йўлига янги кирган бир талаба нафсини аммора бўлишдан қутқармаган бўлса, шайтон унга яқинлаша олади. Агар у нафси мутмаин даражасига чиққан бўлса, шайтон ундан қочар. Бу сифат у кишига кофийдир. Етарки, ҳаққа йўнал. Аллоҳ таолонинг китобига ва расули суннатига боғлангин. Бу икки нур орасида дин йўлида юргин, – деди Ғиждувоний ҳазратлари. Бир куни Ғиждувоний ҳазратларининг ҳузурига узоқдан бир меҳмон келди ва у кишининг ҳузурида бир неча кун қолди. – Устозим, сўнгги нафасимизда иймон билан кетишимиз учун бизга дуо этасизми? – деди меҳмон. – Ҳар ким фарзларни адо этгандан сўнгра дуо этса, дуоси қабул бўлади. Сен фарз ибодатини қилгандан сўнгра, дуода бизни ҳам эсласанг, биз ҳам сени эслаймиз. Бу ҳам сенинг дуоинг, ҳамда бизнинг дуоимиз қабул бўлишига восита бўлар. Ғиждувоний ҳазратларининг халифалари Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир, Хожа Сулаймон Карминий, Хожа Ғариб Бухорий эдилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Муҳаммадий Турсунбоев 937
Бугун 13 февраль Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар“ кафедраси ҳамкорлигида 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Исломшунослик” факультети таркибидаги “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси профессори Нажмиддин Низомиддинов иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. У Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик Давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида Давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихшунос олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, Аруз ҳақидаги рисолалари эса Ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса қўшди. Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ. Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ. Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп, Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ. Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ. Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ. Интернет материаллари асосида тайёрланди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 076
“Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ- Ким, дегайлар дахр аро қолди ондин яхшилиғ” Заҳириддин Муҳаммад Бобур бадиий ижоднинг ранг-баранг жанрларида қалам тебратган буюк сиймодир. Унинг баракали ижоди асрлар мобайнида тарихнинг ёрқин саҳифаларини ташкил қилиб келмоқда. Манбаларда келтирилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур аҳли сунна вал-жамоанинг ҳанафий мазҳабида бўлган.Заҳириддин Муҳаммад Бобур пок эътиқодли, ахлоқли, адолатли шахс эди. Унинг Ислом динига бўлган муҳаббати ўзгача бўлиб, эътиқодини юксак бўлишида онаси Қутлуғ Нигор хонимнинг ўрни беқиёс. Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ҳазрати Бобурни эслаб…” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унга Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари номзоди Ражабова Бибиробия Тангировна ташриф буюрди. Бу муборак масканга келишидан мамнунлигини изҳор қилди. Ўз нутқи давомида Она заминимиздан дунёда тенги йўқ аллома-и давронлар ўтганлигини, улардан ҳеч бир ўринда қолишмайдиган Нодирабегим, Зебунисо, Увайсий, Нуржаҳонбегим, Қутлуғнигорхоним каби инсониятнинг маънавий камолоти чўққисига етган маликаларнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Улардан бири сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, ҳокимият ишларини бошқаришда фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида ҳамроҳлик қилган улуғ ва оқила аёллардан эканлигини азиз меҳмон бизга эслатиб ўтди. Суҳбат сўнгида ўзининг ижод маҳсуллари билан барчани хурсанд қилиб шеърларидан намуналар ўқиб берди. Учрашув жуда сермазмун ва қизиқарли бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга олимадан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 806