islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Аравондаги Имом Бухорий мадрасасининг илк битирувчиларига диплом топширилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 325

Вақф қилинган китоблар ҳудудларга жўнатилмоқда​​

Масжидларга вақф қилиш учун “Ҳилол” нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда “Вақф” фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона   353

Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди. 436

Дуодан сўнг қўлни юзга суртиш бидъатми?

Сўнгги пайтларда дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш бидъат деган сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб қолмоқда. Аслида ҳам шундайми? Бу ҳақда Ислом олимларининг фикри қандай? Бу саволларга қуйидаги камтарона изланиш орқали жавоб топишга уринамиз. Уламолар жумҳури яъни ўз вақтида сўзи нуфузга эга бўлган аҳли илмнинг, жумладан тўрт фиқҳий мазҳаб шайхларининг аксарияти дуодан сўнг қўлларни юзга суртишнинг машруъ ва мустаҳаб ишлардан эканлигига иттифоқ қилганлар. Ҳатто ҳанбалийлар (шофеъийлардан фарқлича) намоздаги қунутдан сўнг ҳам қўлларни юзга суртишга рухсат берадилар. Аҳли илмдан жуда камчиликкина дуодан сўнг қўлни юзга суртишни машруъ ҳисобламаган. Жумладан, шофеъийлардан Изз ибн Абдуссалом, ҳанбалийлардан Тақийюддин ибн Таймийя ва ҳанафийлардан айрим машойихларгина шу фикрни ихтиёр этганлар. Энди бу борадаги аҳли илмларнинг сўзлари билан қисқача танишамиз: Шарҳул-Ҳаскафий (яъни ад-дур ал-мухтор китоби)да (1\507) келади: “Сафо, Марва ва Арафотда эса худди дуодаги каби қўлларини кўтаради. Бу ўринда ва истисқо намозида қўлларни кўтариш мустаҳаб ҳисобланади. Хуллас, қўлларини кўкси баробарида осмонга қаратиб очади. Чунки, само дуонинг қибласидир. Икки қўли орасини (ёпиштирмасдан) бироз очиқ жой қолдиради. Совуқ ва ҳоказо каби узрли ҳолат бўлса, кўрсаткич бармоғи билан ишора қилиши кифоя. Ундан (яъни дуодан) кейин (қўлни) юзга суртиш (мазҳабимиздаги турли қавллар ичидан) энг саҳиҳига кўра суннатдир”. Фатовои ҳиндийяда (5/318) эса шундай дейилади: “Дуодан фориғ бўлганда икки қўлни юзга суртиш масаласига келсак, бир қавлда (ليس بشيء): “бу ҳеч нарса эмас! (яъни, эътиборли гап эмас, машруъ эмас!)” дейилган. (Одатда бу ибора бирор масалага заифлик нисбати берилганда айтилади. – муаллиф). Аммо, кўплаб машойихларимиз (Аллоҳ уларни раҳматига олсин!) буни (яъни қўлларни юзга суртишни) машруъ деб эътибор қилганлар. Ва мана шу қавл (мазҳабимизда) саҳиҳ ҳисобланади. Боз устига, бу борада хабар (ҳадис) ҳам ворид бўлган. Масала “ал-Ғиёсийя”да ҳам шундай”. Моликийя мазҳабининг мўътабар китобларидан “ал-фаваакиҳ ад-давааний алаа рисаалат Ибн Абий Зайд ал-Қайравааний” (“Ибн Абу Зайд Қайравонийнинг рисоласи шарҳидаги шовул мевалар”) номли асарда ( 2/330) шундай дейилади: “Дуода қўллар кўтариладими, кўтарилмайдими? (яъни кўтариш машруъми машруъмасми?) Агар кўтарилса (яъни кўтариш машруъ бўлса), дуодан сўнг улар юзга суртиладими, суртилмайдими?”, деган маънода аҳли илмлар ўртасида ихтилоф юзага келди. Термизийда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўтарсалар, токи, уларни юзларига суртмагунларигача туширмас эдилар”. Ушбу ҳадис Набий алайҳиссалом дуода қўлларини кўтарганлари ва уларни юзларига суртганликларига далолат қилади”. Яна мазкур китобнинг 2-жилд, 335- саҳифасида келтирилади: “(дуо асносида) қўлни очиш (ёзиш) борасида ҳам уламолар ўртасида ихтилоф юзага келган. Лекин, бу ишнинг зарари йўқ. Зеро, бу (яъни қўлларни очиш) бечораҳоллик ва муҳтожлик белгисидир. Шунингдек, Набий алайҳиссалом қилганларидек, (дуо қилувчи) дуодан сўнг қўлларини юзига суртиш ҳам мустаҳаб деб билинади”. Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади (Мустаҳаб сўзи луғатда хуш кўрилган иш маъносини англатади. Истилоҳда эса, шаръан қилишга тарғиб қилинган, қилса қўшимча савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалга айтилади. – муаллиф). Имом Муваффақуддин Ибн Қудома ўзининг ал-Муғний китобида (1/449) бу борада шундай дейди: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсанг, кафтларингнинг ичи билан (яъни кафтларинг ичини осмонга қилиб) дуо қил! Усти билан дуо қилма (яъни дуода кафтларинг устини тепага қаратма!) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларинг билан юзингни арт!” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти)”. Шофеъий мазҳабида...

Такфирчилик хатари

Бугунги илм нури камайиб, жаҳолат илдиз отган кунимизда олимларга, ҳақиқий олимларга ҳар қачонгидан кўра муҳтожроқмиз. Таассуфлар бўлсинки, бироз арабча билиб, беш-олтита дафтарсимон китоб ўқиб олган айрим одамлар ўзларидан олим ясаб олган ҳолда кўплаб яхши инсонларнинг адашишларига сабабчи бўлмоқдалар. Энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб қолмоқдалар. Уламоларнинг Исломдан бошқа нарсаларга эътиқод қилувчи ҳақиқий ғайридинлар ҳақидаги айрим сўзларини нотўғри тушуниб олган ҳолда мазкур сўзларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. “Такфир” арабча сўз бўлиб, луғатда “(бировни) куфрга нисбат бериш”, “куфрга ҳукм қилиш”, “кофирга чиқариш” маъноларини англатади. Куфр сўзи луғатда неъматни инкор қилиш, нонкўрлик қилиш, неъматга ношукрлик қилиш, беркитиш яшириш маъноларини англатади. Шундан келиб чиқиб, тунни араблар кофир дейишарди. Чунки, тун ўзининг қоронғулиги билан одамларни кўздан пана қилади. Шунингдек, деҳқон ҳам арабларда кофир деб аталган, чунки, у уруғни ерга яширади. Шунингдек, куфр иймоннинг зиддини ҳам англатади. Қуръони Каримда ворид бўлган “куфр” ёки “кофир” сўзларининг ҳаммаси ҳам иймоннинг зидди маъносида келавермайди. Балки, фосиқлик, иймонга мос келмайдиган иш, ношукрлик маъноларида ҳам келган кўп ўринларда. Лекин на тилни яхши биладиган, на тузукроқ бир шаръий билим олган илмсиз айрим кимсалар эса муйян хатти-ҳаракат “куфр” ёки “кофирлик” сифатида баҳоланган бирор оят ёхуд ҳадисга дуч келсалар, дарров мазкур ишларни диндан чиқарувчи куфр маъносида талқин қилиб, одамларга кофирлик ёрлиғини ёпиштиришга тушиб кетадилар. Бу Ислом таълимотига буткул зид келадиган ишдир. Агар “такфир” сўзини мусулмонлик даъвосидаги бирор шахсни кофирга ҳукм қилиш деб тушунадиган бўлсак, шуни билиб олиш керакки, бу ҳамманинг иши эмас. Бу фиқҳий, шаръий ҳукм бўлиб, фақат муайян ҳолатда мутахассис кишилар томонидан айтилиши мумкин. Бу масаланинг назарий жиҳати. Ҳолбуки, амалда бундай муҳит ва ҳолат аллақачон йўқолиб кетган. Аҳли сунна вал-жамоа куфр амалини содир этган мусулмонни, унга қилаётган амали куфр эканлиги ҳақидаги ҳужжатни очиқ-ойдин тушунтирмагунича, кофир демайди. Ҳужжатни қоим қилиш ҳуқуқи эса инсоннинг илм даражаси ва ваколатига боғлиқ бўлади. Қилинаётган иш куфр ишларидан экани тушунтирилгандан сўнг ҳам, у ишни қилувчи буни тан олмасдан, ўз нафси амморасига эргашган ҳолда мазкур ишини ҳалол санаса, ояту ҳадисларни инкор қилса, ана шундагина ундай одам иймондан чиқиб, куфр доирасига кириб қолади, Аллоҳ асрасин!.. Бордию шундай ҳолат юз берса ҳам ундай инсонга насиҳат қилинади, ҳикмат ва яхши гаплар билан ҳақ йўлга чақирилади, дарров уни “кофир бўлди!” деб, атрофга жар солиб юрилмайди. Аммо, маъсият содир қилувчи киши модомики уни ҳалол санамас экан, асло кофир бўлиб қолмайди. Бир инсонни кофир деб аташ, кофирга ҳукм қилиш осон иш эмас, аксинча, аниғини билмасдан туриб бир мусулмонни кофир дейиш ўша одамнинг ўзининг иймонини хатар остига қўйиб қўяди. Мусулмонни кофир деб аташдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир нечта ҳадиси шарифларда қаттиқ қайтариб, бу ишнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирганлар. Жумладан Имом Муслим томонидан келтирилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Киши ўз биродарини кофирга чиқарса, бас, у иккисидан бири муқаррар унга (яъни куфрга) дучор бўлажак”. Бошқа ривоятда шундай дейилади: “Қайси бир киши ўз биродарига (эй) кофир, деса, албатта бу нарсага у икковидан бири дучор бўлади. Агар у (биродари) айтганидек бўлса, хўп-хўп, бордию ундай бўлмаса, бу (сўз, яъни куфр сўзи) албатта унинг ўзига қайтади”. Энди, ғулувга кетган такфирчиларнинг энг кўп...
1 574 575 576 577 578 677