islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Сочга тегишли шаръий ҳукмлар

Муқаддас динимизда инсон ҳаётида керак бўладиган барча нарсалар ҳақида батафсил кўрсатмалар берилган. Жумладан, инсоннинг ўз тана аъзоларига қандай муносабатда бўлиши ҳам батафсил баён қилинган. Шу маънода инсон сочига тааллуқли бўлган кўплаб кўрсатмалар келган. Ҳадиси шарифда сочи бор инсонлар уни парвариш қилишлари лозимлиги буюрилган. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай хабар берилган: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ كَانَ لَهُ شَعْرٌ فَلْيُكْرِمْهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг сочи бўлса, унга эҳтиром кўрсатсин”, – дедилар”. Имом Абу Довуд ривоят қилган. Шунинг учун сочи бор инсонлар уни ювиб-тараб парваришлаб юришлари лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини тарашни яхши кўрганлари ва баъзида Оиша розияллоҳу анҳо у зотнинг сочларини тараб қўйишлари ривоят қилинган. Соч қандай таралади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларни ўнг томондан бошлашни яхши кўрганлар ва инсонларни ҳам шунга тарғиб қилганлар. Жумладан, соч тарашда ҳам у зот ўнг томондан бошлаганлар. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا  قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّ التَّيَمُّنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида: покланишларида ҳам, соч тарашларида ҳам, оёқ кийим кийишларида ҳам, қодир бўлганича ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Шунинг учун сочни тарашда ўнг томондан бошлаб тараш мустаҳаб  бўлади. Сочни вақти-вақтида тараб туриш суннат бўлади. Аммо ҳаддан зиёд кўп тараш макруҳ бўлади.  Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай хабар берилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُغَفَّلِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم    عَنْ التَّرَجُّلِ إلَّا غِبًّا       رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إلَّا ابْنَ مَاجَه Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соч тарашдан қайтардилар, фақатгина вақти-вақти билан бўлса (рухсат бердилар)”. Ибн Можадан ташқари бешови ривоят қилишган. Ҳадисдаги “вақти-вақти билан” дея таржима қилинган “ғиббан” сўзини баъзи уламолар “кун ора тараш” деб тушунтирганлар. Шунинг учун мазкур меъёрни сақлаш соч тараш одобига риоя қилиш бўлади. Инсон сочи покми? Инсон сочи пок ҳисобланади. Яъни тирик инсоннинг сочи ҳам, вафот этган инсоннинг сочи ҳам, бошда турганда ҳам, кесиб олинганда ҳам соч пок ҳисобланади. Инсон сочи пок деганда уни ишлатиш мумкин, деган маънода эмас, балки кийимга ё бирор аъзога тегса, уни нопок қилмайди деган маънода тушунилади. Масалан, биров кесилган сочни кўммоқчи бўлиб, ё бошқа бирор сабаб билан чўнтагига солган бўлса-ю, кейин шу ҳолатда намоз ўқиган бўлса, пок кийимда намоз ўқиган бўлади. Сочнинг поклигига уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олинган муборак сочларини Абу Талҳа розияллоҳу анҳуга узатганлари ва у зотнинг уларни одамларга бўлиб берганларини далил қилиб келтирганлар. Сочни сотиш мумкинми? Уламолар инсон сочини сотиш ёки ундан бошқа бирор мақсадда фойдаланиш ҳаромдир, деганлар. Чунки Қуръони каримда одам болалари азизу мукаррам қилиб қўйилгани хабар берилган:   وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ  “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”[1]. Ушбу оятдаги азизу мукаррамликдан уларнинг табиий хилқатлари мукаррам қилингани тушунилади. Шунга кўра, сочми, тирноқми инсон аъзоларининг бирортасини сотиш Аллоҳ азиз қилган нарсани хорлаш бўлиб қолади.  Шунинг учун сочни сотиш асло мумкин эмас. Балки, кесилган ва таралганда тушган сочларни кўмиш лозим бўлади. Соч улаш мумкинми? Ҳадиси шарифда соч улашнинг жоиз эмаслиги ҳақида шундай...

Боғийлик ва унинг тарихий илдизлари

Боғий сўзи араб тилида بغى يبغي  феълидан олинган бўлиб, ҳаддан ошувчи, зулм қилувчи ва тажовуз қилувчи деган маъноларни англатади.  Шаръий истилоҳда эса, мусулмонлар тарафидан сайланган ҳақ раҳбарга маълум қудратга эга бўлган қарши чиқувчилар боғийлар деб аталади. Фуқаҳолар боғийнинг таърифида мана шу жумла билан чекланганлар.  Таърифдаги қарши чиқиш деган сўзнинг маъноси – раҳбар талаб қилган бўйинларидаги вазифани бажаришдан юз ўгиришдир. Масалан, закот беришни рад қилиш каби. Аллоҳ таоло айтади: «(Эймўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар». Ушбу оятнинг нозил бўлиши борасида уламолар тўрт хил ривоятни келтирадилар: 1. Ушбу оят Авс ва Ҳазраж қабилалари ўртасида юзага келган жанжал туфайли нозил бўлган. Ўшанда улар ҳурмо шохлари ва оёқ кийимлари билан бир-бирларига зиён етказган эдилар. Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бўлиб ўтган. 2. Ансорлардан икки киши шерикчиликда иш қилишар эди. Бир куни улардан бири айтди: «Сен ўртадаги молдан кўп олиб юбординг». Бу гапни эшитган шериги масалани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдида ечишни таклиф қилди. Даъво қилган киши эса, бунга рози бўлмади. Бир-бирлари билан тортишиб, ҳатто қўллари ва шиппаклари билан ура кетишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. 3. Ансорлардан бир кишининг Умму Зайд номли аёли бор эди. У ота-онасиникига зиёратга боришни истади. Аммо, ансорий Умму Зайдга рухсат бермай уни хонага қамаб қўйди ва олдига бирор кимсани йўлатмади. Умму Зайд иложини қилиб, қавмига хабар юборди. Қавм уни хонадан чиқариб олди. Ансорий ҳам қавми-қариндошини ёрдамга чорлади. Амакисининг ўғиллари келиб, аёлни қавмининг қўлидан олишга уриндилар. Натижада, жанжал чиқиб, бир-бирларига шиппаклари билан тушура бошладилар. Сўнг ушбу оят нозил бўлди. 4. Бу оят Ҳазражликлар сардори мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ва Авс бошлиғи Абдуллоҳ ибн Равоҳа қавми борасида нозил бўлган. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг эшакларида Убай ибн Салул қавми билан мажлис қилиб ўтирган жойга келиб тўхтади. Тўсатдан у зотнинг эшаклари чангитиб юборди. Шунда Убай ибн Салул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёқаларидан ушлаб: «Эшагингнинг бадбўй ҳиди бизга озор бермоқда» – деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ғазабланиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакларининг ҳиди сенинг ҳидингдан ҳам отангнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир», – деди. Бу гапни эшитган Убай ибн Салулнинг қавми дарғазаб бўлиб, Авсликларга шиппак ва қўллари билан ташланиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ишларингиз бир кишининг қўлида жамланиб турган ҳолида биров сизларга келиб бирлигингизга путур етказишни ёки жамоатингизни бўлиб ташлашни истаса, уни ўлдиринглар!» . Яна айтганлар: «Кимда-ким ушбу умматнинг жам бўлиб турганини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан уринглар!». Саҳобалар боғийга қарши жанг қилишга ижмоъ қилганлар. Аллоҳ таоло айтади: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!». Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Сизларни Аллоҳдан...

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида эътироф

Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди. Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги учун, уни ўқиш ва ўрганиш мобайнида мазҳаб имомлари ва уларнинг Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулининг суннатини нақадар идрок этганликлари ҳақида ривоятлар ва эътирофларга гувоҳ бўлинди. Шулардан бири, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғриларида бўлиб, у китобнинг рўза бобида рамазон ҳақидаги баҳс шарҳида зикр қилинган. Имом Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ рамазон тўғрисида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиради: “من أدرك رمضان فلم يغفر له، فأبعده الله” (أخرجه الطبراني في معجمه الكبير) Маъноси: “Кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин”. “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” сўзи тўғрисида “Аллоҳ уни ўзининг раҳмати ва кароматидан узоқ қилсин” деган  шарҳни келтиради. Шу ўринда бир савол туғилади? Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу каби дуоибад қилдилар. Ахир, У зот оламларга раҳмат ўлароқ юборилганларку? Доимо умматларининг осийлари ҳаққига дуои хайр қилардилар ва гуноҳи кабира қилганларига Қиёмат куни ўзларининг шафоати бўлажаклигини хабарини берардилар. Бу саволга жавоб тариқасида, Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машойихларидан эшитганини келтиради: “Шайхим имом, хатиб, устоз Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан эшитдим. У киши Шамсул аимма шайх Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалавонийдан эшитган. Шамсул аимма Ҳалавоний Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан шундай ҳикоя қилади: “Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилинганларни дуоибад қилдилар. Ҳолбуки, У зот раҳмат пайғамбари бўлсалар?”. Имоми Аъзам: “Уларни дуоибад қилмадилар. Нимага асосланиб, дуоибад қилганлар, демоқдасизлар”. Улар: “У зот “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” дедиларку”, деб ҳадиснинг зоҳирини далил қилдилар. Имом Аъзам сўрадилар: “Аллоҳ таоло у бандани нимадан узоқ қилсин, деб тушундингиз”. Улар: “Аллоҳ таоло у бандани ўзининг раҳмати ва карамидан узоқ қилсин, деб тушундик”, дейишди. Шунда, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ улардан айтган сўзларига далил сўраганди, сукут қилдилар ва буюк имомдан бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришини сўрадилар. Уммат имомининг жавоби “Аллоҳ билгувчидир” дея бошланди: “Маъноси шуки, “кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, батаҳқиқ, Аллоҳнинг иқобига ҳақли бўлади. Аллоҳ таоло бу бандани ўзининг иқобидан узоқ қилсин” деганидир. Бу эса, умматнинг ҳаққига дуоибад эмас, аксинча дуои хайрдир”. Бугунги кунда ҳанафий мазҳабига таъна тоши отадиганлар суннати муҳаммадийяни Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ англаганидек англай олармикан?! Сўзимизнинг хулосаси шуки, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига эргашмоқ уларни тўғри англаш билан бўлади. Бу борада буюк имомларимиз биздан пешқадам бўлишди ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари бўлишди. Бизларга эса, уларга яхшилик ила эргашиш қолди. Аллоҳ таолодан бизларни Ўзининг каломи ва Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутишга муваффақ қилишини, натижада, Охират куни нажот топувчилардан бўлишимизни насиб қилишини сўраймиз. Омин! Халилуллоҳ  Юсуф Манба: Azon.uz 331

Қуръонни неча ёшдан бошлаб ёдлаган маъқул? Бу китобнинг шифо бўлиши ҳақида биласизми?

Рамазон фазилатларидан бири бу ойда Қуръони карим нозил қилинганидир. Мўминларнинг Қуръонга бўлган муносабати ҳам бу ойда янада гўзал аҳамият касб этади. Уни ўқиш, тинглаш, ўрганишга бўлган иштиёқ ортади. Минглаб қориларимиз Рамазон кечаларида хатми Қуръон ўтказилиши учун хизматда камарбаста бўлишади. Қуръон ўқилган жойга эса ҳисобсиз қут-барака инади. Қуръон ўқиган, уни тушуниб, риоя қилган  кишидан эса ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. — Қуръон ҳофизларини тайёрлаш, уларни саралаб, рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаб бориш ишига бугун алоҳида эътибор кўрсатилаётир, — дейди Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, пойтахтимиздаги Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди имом-хатиби Собиржон Рустамов. — Бу йил юртимиз тарихида биринчи марта республика қорилар мусобақасининг ўтказилиши ҳам ҳаётимизда улкан воқеа бўлди.  Қуръони каримни ўрганиш, уни ёдлаш, қироат қоидаларини ўзлаштириш бугун бир қадар юқори босқичга кўтарилди. — Кўпчилик Қуръони каримни ёдлашни қачондан бошлаш кераклигига қизиқади. Баъзилар бу ёш болага оғирлик қилади, деб ҳисоблашади. Бу гап қанчалик асосли? — Болаликда зеҳн жуда ўткир бўлади. Фарзандини ҳофизи калом қилишни истаганлар ана шундан унумли фойдаланиб қолишни исташади. Ўзим тажрибамда мактаб ёшига етмасдан ёдлаганларни ҳам кўрдим. Қори бўламан деган киши ҳар куни такрордан узилмаслиги керак. Тонгда ва кечқурун бир сидра такрор қилинса, хотирага мустаҳкам ўрнашиб боради. Ўзим шогирдлар ва фарзандларимга худди шу усулни қўллаганман. Яқинда республика бўйича бўлиб ўтган қорилар мусобақасида қизим ғолиб бўлиб, умра сафарига йўлланма олди. Ҳозир пойтахтда Хожа Аҳрор Валий жоме масжидида хатми Қуръон қилиб бераётган Абдулҳафиз Аъзамжонов ва Хасибуллоҳ Захадуллаев ҳам эндигина йигирмадан ошган бўлишса-да, қарийб ўн йилдан бери хатмга ўтишади. Қуръони каримни ёдлагандан кейин уни хотирада мустаҳкам тутиб туриш учун қорининг хулқ-атвори, аввало, Қуръонга мувофиқ бўлиши зарур. У нафақат гуноҳ ишлар, балки беҳуда гап-сўзлардан ҳам ўзини тийган, илм ва тақвода мустаҳкам, бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган инсон бўлиши керак. Шундагина Қуръон унинг хотирасига мустаҳкам ўрнашади. Яна мунтазам такрор қилиш ҳам зарур. Қори бирон кунгина такрор қилмаса, бу унинг ҳифзига албатта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳар қандай дангасалик ва эринчоқлик қорига ёт бўлиши керак. Қори илм ўрганиш, ўз устида ишлашдан тўхтаса, хотирасидаги каломни бой бериб қўяди. —  Ўзингиз илм олишга катта иштиёқ билдириб, 44 ёшингизда ҳам  талаба бўлгансиз. Оила тутуми, фарзандлар тарбияси, иш ва тирикчиликдан ортиб, шу ёшда илм учун вақт ажратиш мумкинлиги кўпчилик учун ноодатий ҳолат. Шундай эмасми? — Жаноб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бизни бешикдан қабргача илм олишга чақирганлар. Илмни ҳатто Чиндан бўлса ҳам ўрганиб келишга ундаганлар. Қуръони каримни ўқиш, ёдлаш, тушуниш ҳар биримизнинг биринчи галдаги энг муҳим ва давомий вазифамизга айланиши керак. Қуръони каримни қанча кўп ўқиб-ўргансак, унинг фазли ва баракасидан шунча кўп баҳраманд бўламиз. Бугун, мана, алҳамдулиллаҳ, Рамазони шариф муносабати билан мамлакатимизнинг ҳамма масжидларида таровиҳлар ўқил­япти, уларда хатми Қуръон қилиняпти. Қуръон тинглашга келганлар ҳатто масжидларимизга сиғмай кетяпти. Бу — халқимизнинг Қуръони каримга муҳаббати, ихлоси ва эҳтиромининг бир кўриниши. Ахир ёшу кексани бир неча соатлар давомида намозда тик туриб Қуръони каримни тинглашга ундаган нарса шу эмасми?.. Бизнинг масжидимизда ёши улуғ отахонлар ҳеч қийналмасдан, малолланмасдан, ва аксинча, ғайрат-шижоат билан тиловатни тинглаётганларини кўриб тўлқинланиб кетасан киши. Улар билан гаплашганимизда хатми Қуръондан сўнг ўзларида ажиб бир енгиллик ҳис қилишганини айтишади. Улар орасида ёши тўқсонга чиққанлари ҳам бор. Аслида кексаликнинг ўзи бир тузалмас дард. Лекин инсон Алллоҳ таоло берган умрни буюрилганидек тасарруф қилса,...

“Араб тили” фани бўйича навбатдаги ўқув курси бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўқув курслари учун қабул ҳайъати 446
1 573 574 575 576 577 677