Ҳар йили ноябрь ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига биноан Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ислом билим юртлари (мадрасалар)да педагогик амалиёт ўташ учун йўл оладилар. Шундай талабалардан бир гуруҳи айни пайтда Бухорои шарифда жойлашган нуфузли ислом билим юртларида таълим бериш йўлидаги илк қадамларини қўймоқдалар. Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Маткаримов Турсунбой ва Жамбилов Мансур Мир Араб Олий мадрасасида, Раҳимов Неъматуллоҳ, Холназаров Азизбек, Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Неъматов Сулаймон, Асатуллаев Фарҳоджон, Ғуломов Зарифжон ва Баҳодиров Ҳожакбар Мир Араб ислом билим юртида ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом билим юртида эса Нажмиддинова Робия ўзларининг педагогик амалиётларини ўтамоқдалар. Ушбу амалиётчи талабаларга Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов раҳбарлик қилмоқда. 2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Зафар Маҳмудов талабаларнинг амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларни таҳлил қилиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди. З.Маҳмудов, сафар давомида амалиётчи талабаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Дарслардан сўнг мадраса мударрислари билан ўқув жараёнининг таҳлили ўтказилиб, амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, Зафар қори Маҳмудов Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ислом билим юртларининг 1–2 курс талабалари иштирокида “Қуръон ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказди. 671
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида ташкил этилди ва 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 23-сонли гувоҳномага эга бўлди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу олий диний таълим муассасасини Бош қомусимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат рўйхатидан ўтказилишида ҳам ўзи хос рамзий маъно бор. Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши Конституциямизда ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган диний таълим олишга бўлган фуқароларимиз ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир катта имконият бўлди. Гувоҳномани топшириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ҳадис илми мактаби улуғ алломаларимиз, муҳаддис аждодларимиз ишларини давом эттириш имкониятини тақдим этиши, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз келажакда малакали мутахассислар сифатида аждодларимизнинг давомчиси бўлишга ва динимизнинг эзгу таълимотларини одамлар онгу шуурига сингдиришга хизмат қилишларини алоҳида қайд этдилар. Ҳадис илми мактаби фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб, эзгу дуолар қилинди. 435
Муқаддас ислом динимизда оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралган. Зеро, оила ҳар бир жамиятнинг илиги ҳисобланади. Ўзаги мустаҳкам жамиятнинг ўзи ҳам мустаҳкам бўлади. Куйида ҳар бир ишларида намуна бўлган Зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдош сифатидаги намуналарни ибрат учун эслаб ўтсак. لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21 оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоният ичра хулқлари ва одоблари энг гўзал Зотдир. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда таъкидлаб: وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Сиз энг буюк хулқ узрадирсиз”, дея марҳамат қилган (Қалам сураси, 4 оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу буюк хулқлари билан оилавий ҳаёт кечирганлар ва Раббимизнинг аёллар борасидаги: وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ “Улар билан яхшиликла яшангиз”, деган илоҳий фармонини амалда кўрсатиб берганлар (Нисо сураси, 19 оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларига жуда меҳрибон ва раҳмли бўлганлар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда кетаётган эдик. Бир ялангликка етганимизда тўсатдан мунчоғим узилиб тушиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қидириш учун тўхтадилар. Одамлар ҳам тўхташди. Ҳолбуки ичишлик учун на одамларда, на бир яқин атрофда сув бор эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: ”Оишанинг нима қилганини кўрмайсизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва У зот билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар суви бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чарчаб тиззамга бошларини қўйиб ухлаб қолдилар. Шу пайт отам Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб: “Шундай тақчиллик нозик пайти ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тўхтатасанми?” – деб мени койидилар. Койиш асносида мени шундай турткилардиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб кетмасинлар деб зўрға қимирламай ўтирардим. У зот ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолгандилар. Шунда Аллоҳ таоло таяммум оятини нозил қилди. Дарвоқе, Усайд ибн Хузайр: “Эй Абу Бакрнинг оиласи, сизларнинг баракангиз туфайли!” – деди. Оиша розияллоҳу анҳо сўзларида давом этиб: Кейин мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биргина мунчоғни деб чанқоқлик пайтида ҳам одамларни тўхтатиб уни излашга тушганлар. У зот алайҳиссалом бирор марта бировга қўпол сўз айтмаганлар, ҳеч кимни хақорат қилмаганлар, қўл кўтармаганлар, қувватларини фақатгина Аллоҳнинг йўлида сарфлаганлар. Бу меҳр-шафқатни тўғрироқ тасаввур қилиш учун баъзи статистик маълумотни келтириб ўтамиз: Мусулмон бўлмаган, айни вақтда пешқадамликни даъво қилаётган баъзи мамлакатлар аҳолиси орасида 70% эркаклар ўз аёлларини урар ва шу калтакланган аёлларнинг 83%и оғир аҳволда шифохоналарга тушар экан. “Маданият”ни даъво қилаётган юртларда аёллар ҳуқуқи ана шу аҳволда. Энди яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига қайтайлик. Бир куни сафарда София онамиз минган улов орқада қолиб кетади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келганларида София онамиз йиғлаб: “Мени секин юрадиган уловга миндирибсиз”, – дейдилар. Набий алайҳиссалом эса онамизнинг кўз ёшларини артиб, юпатдилар (Насаий ривояти). Пайғамбаримизнинг ўз аҳли аёлларига нисбатан муомалалари худди шундай меҳрибонлик ва ғамхўрлик билан йўғрилган эди. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида Оиша розияллоҳу анҳонинг баланд овозда гапираётганлигини эшитди ва яқин келиб: “Эй Умму Румоннинг қизи,...
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, юридик фанлари номзоди Нигора Юсупова илмий маърузаси билан иштирок этди. Суҳбатда талаба қизлар билан биргалдикда аёл-устоз, ҳодималар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва Н.Юсупова томонидан жавоб олдилар. Суҳбат жуда қизиқарли ва мазмунга бой бўлди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 575
Мустақил Ўзбекистон тарихидаги яна бир қутлуғ сана – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллик айёми шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида мазкур байрамга бағишлаб жорий йилнинг 3-6 декабрь “Конституция ҳафталиги” маърифий тадбирларни ташкил этиш белгиланган. Шу муносабати билан, 4 декабрь Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” мавзусидаги “Махсус дарс” соати ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ва ҳаётимизда тутган ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Тошкент давлат юридик университети Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви кафедрасининг катта ўқитувчилари Ботир Қосимов ва Бекзод Нариманов, ҳамда институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирок этдилар. Конституция ҳафталиги доирасидаги тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.Маънавий-маърифий тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 524