islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Арабистон ярим ороли

Ислом динининг бешиги бўлган Арабистон ярим ороли арабларнинг илк ватанидир. “Араб” калимасининг луғавий маъноси чўллар, саҳролар, гиёҳ унмайдиган сувсиз, қурғоқ ерлар деганидир. Бу калима қадим замонлардан бери Арабистон ярим оролига нисбатан ишлатилган бўлиб, кейинчалик шу ерда яшаган ва уни ўзлари учун ватан қилиб олган халққа ҳам худди шу ном берилган. Осиё қитъасининг жануби-ғарбида жойлашган бу замин ғарбдан Қизил денгиз ва Синай ярим ороли билан, шарқдан Форс ва Уммон кўрфазлари, жанубдан Араб денгизи ва Адан кўрфази билан, шимолдан Ироқнинг катта қисми ва Шом дашти билан чегараланган. Жўғрофия олимлари Арабистон ярим оролини табиий жойлашишига қараб, беш қисмга бўлганлар: Тиҳома (التهامة): Қизил денгиз соҳилларига ёндош (параллел) ҳолда жойлашган узун пасттекислик бўлиб, шимолда Янбуъ шаҳридан то жанубда Нажронгачадир. Бу минтақада иссиқ қаттиқ бўлиб, шамол эсмагани учун “Тиҳома” деб номланган. Тиҳома “жазирама иссиқ” маъносидаги (تهم) сўзидан олинган. Саро тоғ тизмаси (سلسلة جبال السراة): Қизил денгиз соҳилларига ёндош (параллел) баландликлар бўлиб, Тиҳома пасттекислигининг шарқий тарафида жойлашган. Шимолда Ақаба кўрфазидан то жанубда Ямангача чўзилган Арабистон ярим оролининг умуртқасини ташкил қилувчи бу тизма ярим оролни иккига – ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиб туради. Тизманинг шимолий қисми Мадян тоғлари, жанубий қисми Асир тоғлари, ўртаси эса Ҳижоз деб номланади. Ҳижозда Макка, Мадина, Жидда, Тоиф, Табук каби шаҳарлар бор. Бу ҳудуд Тиҳома пасттекисликлари билан Нажд тепалиги орасини тўсиб-ажратиб тургани учун Ҳижоз (баланд девор, тўсиқ) номини олган. Нажд тепалиги (هضبة نجد): Нажд ўлкаси Арабистон ярим оролининг ўртасидаги баланд ерлардир. Шунинг учун бу ерга баланд ясситоғлик маъносидаги “Нажд” номи берилган. Жанубда Ямангача, шимолда Ироққача, шарқда эса Аруз минтақасигача бўлган катта ҳудуддир. Яман (اليمن): Арабистон ярим оролининг жануби-ғарбий бурчагида жойлашган тоғли минтақа. Шарқда Ҳазрамавт, Маҳра ва Уммон билан боғланади. Арабистон ярим оролидаги энг баланд тоғлар айнан Яманда жойлашган бўлиб, Санъо шаҳрининг жануби-ғарбида 3750 метрга етадиган чўққилари бор. Аруз (العروض): Бу ҳудуд Ямома, Уммон ва Баҳрайн давлатларини ўз ичига олади. Саратон доираси экваторнинг шимолий тарафида Арабистон ярим оролини 23,5 даражада кесиб ўтгани туфайли, бу ерда иссиқ қаттиқ бўлади, айниқса, ёз фаслида. Ҳозир Арабистон ярим оролида еттита давлат мавжуд. Уларни майдонининг катта-кичиклиги эътиборига кўра қуйидаги тартибда баён қиламиз: Саудия Арабистони. Майдони: 2,248,000км2. Яман жумҳурияти. Майдони: 472,099км2. Уммон султонлиги. Майдони: 306,000км2. Бирлашган араб амирликлари. Майдони: 83,000км2. Қувайт. Майдони: 17,818км2. Қатар. Майдони: 11,437км2. Баҳрайн. Майдони: 694км2. Арабистон ярим оролининг умумий майдони: 3,139,048км2. Тошкент Ислом институти Диний фанлар кафедраси ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин 729

Илоҳий ироданинг рўёби

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келганларидан сўнг Омина онамиз қайноталари Абдулмутталибга одам жўнатиб, набирали бўлгани хабарини етказади. Абдулмутталиб бу хушхабардан беҳад қувонади, чақалоқни олиб келиб, Каъбанинг ичига киради, Аллоҳга дуолар қилиб, шукроналар айтади ва шу ерда муборак набирасига “Муҳаммад” деб исм қўяди. Қизиқ, ота-боболарининг урфида бўлмаган бу исмни Абдулмутталиб нимага асосланиб қўйди эди? Бу борада иккита асос бор: 1. Абдулмутталиб тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилишларидан олдин бир учи осмонда, бир учи ерда, яна бир учи шарқда ва бир учи ғарбда бўлган мисоли бир кумуш занжирнинг белидан чиққанини кўради. Кейин ҳалиги занжир мисоли бир дарахтга айланади, ҳар бир япроғида нур бўлиб, машриғу мағриб аҳолиси ўша дарахтга осилишаётган ва уни тинмай мақташаётган эди. Кўрган тушини таъбирчиларга айтиб берганида, улар унинг пушти камаридан бир фарзанд дунёга келишини, бутун машриғу мағриб аҳолиси унга эргашишини ва еру осмон аҳли уни мақташларини таъбир қилишади. Абдулмутталиб мана шу тушга асосланиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга “Муҳаммад” деб исм қўйган.[1] 2. Омина онамиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳомиладорлик пайтида бир туш кўради. Тушида муборак ўғил кўриши башорат қилинади ва туғилганида “Муҳаммад”[2] деб исм қўйиши буюрилади. Вақт-соати келиб, Омина онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни дунёга келтирганида, бу тушини Абдулмутталибга айтиб беради. Абдулмутталиб тушларнинг бежиз эмаслигини тушунади[3]. Дарвоқе, Замзам қудуғининг қаерга кўмилгани ҳам, уни очиш ҳам Абдулмутталибга тушида билдирилган эди! Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларининг еттинчи куни Абдулмутталиб муборак набираси номидан ўша пайтдаги арабларнинг одатига кўра қўчқор сўйиб, Қурайш улуғларини чақириб, зиёфат беради. Меҳмонлар зиёфат сўнгида: “Бу набирангнинг шарофати ила бизни жуда сийладинг, унга қандай исм қўйдинг?” деб сўрашади, у: “Муҳаммад деб исм қўйдим”, дейди, улар: “Ота-боболарингда бунақа исм йўқ-ку?” деб ажабланишганида, у: “Мен бу набирамнинг ерда ҳам, осмонда ҳам доимо мақталишини хоҳладим”, деган жавобни беради”[4]. Аслини олганда, Аллоҳ таолонинг ўзи сўнгги пайғамбарининг исми “Муҳаммад” бўлишини ирода этган ва бу илоҳий ироданинг рўёбини Абдулмутталиб билан Омина онамизга туш орқали илҳом қилиб, юзага чиқарган. Ушбу ишнинг хабари асл Тавротда “Муҳаммад” деб, асл Инжилда “Аҳмад” деб келган эди[5]. [1] Имом Олусий, “Руҳул маъоний” (4/73); Абду Раҳмон Суҳайлий, “Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибн Ҳишом” (1/182); Шайх Муҳаммад Тоййиб Нажжор, “Ал-қовлул мубин фи сийрати саййидил мурсалин” (1/84). [2] Барча ровийлар Омина онамизнинг тушида Пайғамбаримизга “Муҳаммад” деб исм қўйиши буюрилган, деганлар. Фақат Ибн Саъдгина “Муҳаммад”нинг ўрнига “Аҳмад” деб ривоят қилган. [3] Муаллифлар Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом ва Воқидий каби сийрат уламоларининг ривоятларига асосланишиб, китобларида ушбу маълумотни баён қиладилар. [4] Бу маълумотни Ҳофиз Абу Бакр Аҳмад Байҳақий “Далоилун нубувваҳ” (1/40) ва Ибн Асокир “Тариху Димашқ” (3/81) китобларида ривоят қилишган бўлиб, барча муаллифлар китобларида мана шунга асосланишади, натижада бу маълумот жуда ҳам машҳур бўлиб кетади. [5] Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Қаййим Жавзия, “Жалоул афҳом” (4/55); Қози Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий “Раҳматун лил оламийн” (1/31); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (1/418); “Иқоматул ҳужжати ъалал оламийн би нубуввати хотамин набиййин” (2/194). Тошкент Ислом институти Диний фанлар кафедраси ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин 316

Ҳанафий мазҳаби фақиҳларининг хронологияси

Фиқҳий китобларни мутолаа қилишда фақиҳларнинг қайси асрда яшаганларини билиш ҳам муҳим ўрин тутади. Масалан, Ибн Обидиннинг китобларини ўқиганимизда матнда “Лубоб” китобига ҳавола бериб кетилганини кўришимиз мумкин, лекин ушбу “Лубоб” китоби Ибн Обидиннинг ўз шогирди Абдулғани Ғунаймий томонидан ёзилгани ҳаёлимизга ҳам келмаслиги мумкин. Баъзан, бир хил исми шарифли, лекин бошқа-бошқа асрда яшаган олимлар учрайди. Ҳудди шу гапни китоблар борасида ҳам айтишимиз мумкин. Қуйидаги рўйхатда Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳдан бошлаб то бугунги кунимизгача ҳанафий мазҳаби ривожига ҳисса қўшган машҳур алломаларнинг номлари ва яшаб ўтган даврлари ҳамда яшаб, ижод қилган жойлари келтирилган. Шуни таъкидлашимиз лозимки, бу рўйхатга аслида ҳанафий фиқҳига катта ҳисса қўшган бўлсада, асосан илмнинг бошқа соҳаларида машҳур бўлган олимларни киритмадик, акс ҳолда рўйхат жуда ҳам узун бўлиб кетарди. Шартли белгилар: ҳ.й. – ҳижрий йил в.э. – вафот этган таҳ. – таҳминан Ҳижрий иккинчи аср (719-816 милодий йиллар) Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит (80-150 ҳ.й.) Кўфа. “Фиқҳул Акбар” Абу Юсуф Ёқуб ибн Иброҳим (113-182 ҳ.й.) Кўфа, Боғдод. “Амолий” Муҳаммад Шайбоний (132-189 ҳ.й.) Восит, Кўфа, Боғдод, Ракка. “Асл”, “Жомеи кабир”, “Жомеи сағир”, “Зиёдот”, “Сияри сағир”, “Сияри кабир” Зуфар (110-158 ҳ.й.) Куфа, Басра Ҳижрий учинчи аср (816-913 милодий йиллар) Ҳасан ибн Зиёд (204 ҳ.й. в.э.) Куфа. “Мужаррад” Абу Сулаймон Мусо Жузжоний (200 ҳ.й. в.э.) Боғдод. “Наводир” Муалло ибн Мансур (таҳ. 150-211 ҳ.й.) Боғдод. “Наводир” Абу Ҳафс Кабир Бухорий (150-217 ҳ.й.) Бухоро Исо ибн Абон (211 ҳ.й. в.э.) Басра. “Хужаж” Муҳаммад ибн Самоа (130-233 ҳ.й.) Боғдод. “Адаби қози” Аҳмад ибн Амр Ҳассоф (таҳ. 185-261 ҳ.й.) Боғдод. “Аҳкаму авқоф” Муҳаммад ибн Шужаъ (181-266 ҳ.й.) Боғдод. “Маносик” Ҳижрий тўртинчи аср (913-1010 милодий йиллар) Абу Жаъфар Таҳовий (239-321 ҳ.й.) Тоҳо. “Шарҳи маонил осор”, “Мухтасар” Абу Мансур Мотрудий (333 ҳ.й. в.э.) Самарқанд. “Тавҳид”, “Таъвилоти аҳли сунна” Муҳаммад Ҳоким Шаҳид (334 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Кофий” Абул Ҳасан Кархий (260-340 ҳ.й.) Боғдод. “Мухтасар” Абу Бакр Жассос (305-370 ҳ.й.) Рай, Боғдод. “Аҳкамул Қуръан” Абу Жаъфар Ҳиндувоний (300-362 ҳ.й.) Балх. “Шарҳи жомеи сағир” Абу Лайс Самарқандий (373 ҳ.й. в.э.) Самарқанд. “Навозил”, “Уюнул масоил” Ҳижрий бешинчи аср (1010-1107 милодий йиллар) Қудурий (362-428 ҳ.й.) Боғдод. “Мухтасар”, “Тажрид” Абу Зайд Даббусий (367-430 ҳ.й.) Бухоро. “Тақвимул Адилла” Абу Аббос Аҳмад Нотифий (446 ҳ.й. в.э.) Рай. “Жумалул аҳком” Абдулазиз Ҳалвоний (448 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Мабсут” Абул Ҳасан Али Сўғдий (461 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Нутаф фи фатво” Абу Наср Аҳмад (474 ҳ.й. в.э) Рамхурмоз. “Шарҳи мухтасари Қудурий” Аҳмад ибн Мансур Исфийжобий (480 ҳ.й. в.э.) Самарқанд. “Шарҳи жомеи сағир” Фахрулислом Баздавий (таҳ. 400-482 ҳ.й.) Самарқанд. “Усул” Муҳаммад Хохарзода (483 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Мабсут” Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий (490 ҳ.й. в.э.) Сарахс, Ўзган. “Мабсут” Ҳижрий олтинчи аср (1107-1204 милодий йиллар) Заҳириддин Кабир Марғиноний (506 ҳ.й. в.э.) Али Исфийжобий (454-535 ҳ.й.) Самарқанд. “Шарҳи мухтасари Таҳовий” Содруш Шаҳид (483-536) Бухоро. “Воқеот”, “Шарҳи адаби қози” Нажмиддин Умар Насафий (461-537) Насаф. “Тилбатут толаба” Алоуддин Муҳаммад Самарқандий (539 ҳ.й. в.э.) Самарқанд, Бухоро. “Туҳфатул фуқаҳо” Маҳмуд Замахшарий (467-538 ҳ.й.) Замахшар. “Руъус масоил” Аҳмад ибн Мусо Кеший ( таҳ. 550 ҳ.й. в.э.) “Мажмаун навозил” Носириддин Муҳаммад Самарқандий (556 ҳ.й. в.э.) Самарқанд. “Мултақот” Рукниддин Кирмоний (565 ҳ.й. в.э.) “Жавоҳиру фатава” Сирожиддин Али Ўший (таҳ. 569 ҳ.й. в.э.) Ўш. “Фатава”, “Бадъул амолий” Абу Музаффар Асъад Каробисий (570 ҳ.й. в.э.) “Фуруқ” Алоуддин Косоний (571 ҳ.й. в.э.) Косон, Ҳалаб. “Бадоеус саноий” Ҳасан ибн Мансур Қозихон (592 ҳ.й. в.э.) “Фатава” Бурҳониддин Марғиноний (593 ҳ.й. в.э.) Риштон, Марғилон, Самарқанд. “Ҳидоя”, “Тажнис” Жамолиддин Аҳмад Ғазнавий (593 ҳ.й. в.э.) Ҳалаб. “Ҳави қудсий” Ҳисомиддин Али Розий (598 ҳ.й. в.э.) Ҳалаб. “Хулосату далоил фи танқиҳи масоил” Ҳижрий еттинчи аср (1204-1301 милодий йиллар) Тоҳир ибн Аҳмад Бухорий (600 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Хулосатул фатава” Бурҳониддин Маҳмуд Бухорий (616 ҳ.й. в.э.) Марғилон, Бухоро. “Муҳити Бурҳоний”, “Заҳираи Бурҳония” Заҳириддин Муҳаммад Бухорий (619 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Фатаваи Зоҳирия” Мажидуддин Муҳаммад Устуршоний (633 ҳ.й. в.э.) Устуршона. “Фусул” Муҳаммад ибн Абдусаттор Кардарий (559-642 ҳ.й.) Бухоро. “Шарҳи мунтаҳаб” Абдураҳим Марғиноний (651 ҳ.й. в.э.) Марғилон. “Фусули имодий” Алоуддин Таржумоний (654 ҳ.й. в.э.) Урганч. “Ятимматут даҳр” Нажмиддин Мухтор Зоҳидий (658 ҳ.й. в.э.) “Ҳовий”, “Куня”, “Мужтабо” Зайнуддин Муҳаммад Розий (610-666 ҳ.й.) Рай. “Туҳфатул мулук” Маҳмуд ибн Аҳмад Маҳбубий (673 ҳ.й. в.э.) “Виқоя” Жалолиддин Карлоний (676 ҳ.й. в.э.) Хоразм. “Кифоя шарҳи ҳидоя” Абулфазл Абдуллоҳ Мўсилий (599-683 ҳ.й.) Мўсул, Дамашқ. “Ихтиёр”, “Мухтор ли фатава” Музаффаруддин Аҳмад ибн Саатий (694 ҳ.й. в.э.) Боғдод. “Мажмаъул баҳройн” Ҳижрий саккизинчи аср (1301-1398 милодий йиллар) Умар ибн Муҳаммад Санномий (7-8 асрлар) “Нисобул иҳтисоб” Ҳофизиддин Насафий (таҳ. 620-710 ҳ.й.) Насаф. “Манор”, “Канзуд дақоиқ” Абу Аббос Аҳмад Саружий (637-710 ҳ.й.) “Алғоя шарҳул ҳидоя” Ҳисомиддин Ҳусайн Сиғноқий (714 ҳ.й. в.э.) Сиғноқ. “Ниҳоя”, “Кофий шарҳи усули Баздавий” Фахриддин Усмон Зайлаъий (743 ҳ.й. в.э.) Қоҳира. “Табйинул ҳақоиқ” Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий (747 ҳ.й. в.э.) Бухоро. “Нуқоя мухтасари виқоя”, “Шарҳи виқоя” Қивомиддин Муҳаммад Кокий (749 ҳ.й. в.э.) Қоҳира. “Меърожуд дироя” Амир Котиб Итқоний (685-758 ҳ.й.) “Ғоятул баён” Иброҳим ибн Али Таросусий (721-758ҳ.й.) Дамашқ. “Анфа васоил” Жамолиддин Зайлаъий (762 ҳ.й.в.э.) Қоҳира. “Насбур роя” Сирожиддин Умар Ғазнавий (704-773ҳ.й.) “Зубдатул аҳком” Олим ибн Алаа Татархоний (786 ҳ.й.в.э.) Деҳли. “Фатвои Татархония” Акмалуддин Бобартий (710-786 ҳ.й.) Қоҳира. “Иноя”, “Тақрир” Шамсиддин Муҳаммад Қунявий (788 ҳ.й. в.э.) Қуня. “Дурарул биҳар” Ҳижрий тўққизинчи аср (1398-1495 милодий йиллар) Абу Бакр ибн Али Ҳаддод Сирожулваҳҳож (720-800 ҳ.й.) “Жавоҳирун наййира” Муҳаммад Баззозий Кардарий (827 ҳ.й. в.э.) “Фатвойи Баззозия” Сирожиддин Абу Ҳафс Қори Ҳидоя (750-829 ҳ.й.) Қоҳира....

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР!

“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади. 2018 йил 18-19 августь кунлари Қурбон ҳайити ва мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти биносида ҳам ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчи ва ишчи хизматчилар ҳамда 2018-2019 ўқув йилида қабул қилинган талабалар фаол иштирок этди. Институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, институтнинг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар юлиб ташланди, ҳовлидаги узум ишкомлари тартибга келтирилди, дарахтлар оқланди ва қуриган шохлари кесилди ҳамда ҳовлидаги мавжуд ёнғин хавфсизлиги бурчаклари қайта жиҳозланиб, бўялди. Ҳашар кунлари институтнинг “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ҳудудида ҳам тозалик ишлари юқори кайфиятда олиб борилди. Унда ўқув хоналари, талабалар турар жойи, ошхона, жисмоний маданият ва спорт мажмуаси, кафедранинг ички ва ташқи ҳовлиси тозаланди. 2018-2019 ўқув йилида қабул қилинган аёл-қиз талабалари томонидан барча дераза ойналари артилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди. Хулоса ўрнида Тошкент ислом институтида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари орасида кўтаринки кайфият билан ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ректор в.в.б У.Ходжаев 433

Уйқуга ётиш ва уйқудан туриш одоблари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ “Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” . (Зумар сураси, 42 оят). Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб бундай дейдилар: “Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришининг хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали “катта ўлим”га ҳукм қилади. “Кичик ўлим” эса – уйқудир”. Бошқа ояти каримада эса шундай дейди: وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ “У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни  (яна) «тирилтирур»  (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур” (Анъом сураси, 60 оят). Дарҳақиқат, уйқу – Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан. Зеро, гўё ўлгандек, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла-тўкис яшай бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган “катта ўлим” берилганларни уйғотишга албатта қодирдир! Динимизда ҳамма, ҳатто, кўзимизга кичик ва эътиборсиз бўлиб кўринадиган амаллардаги одоблар ҳам баён қилинган. “Нега айнан уйқу. Уйқуда ҳам эътиборли ёки савобли амал борми? Ахир уйқуда инсон на яхшилик ва на ёмонлик қила олмайдику”, дейишингиз мумкин. Лекин, фараз қилинг, бир киши олтмиш йил яшади, дейлик. Одатда, умумий ҳисобда у саккиз соат ухласа унинг ҳаётининг учдан бир қисми яъни, йигирма йилни уйқуда ўтказган бўлади. Биз қуйида санаб ўтадиган одоби шарифларга амал қилинса, ўша каттагина муддат – йигирма йил манфаатли ва савобга лиммо-лим умрга ва ҳар кунлик одат эса ибодатга айланади. Қуйида уйқуга кетишга оид бир қанча одобларни келтириб ўтамиз. 1.Хуфтон намозидан олдинги уйқу ва хуфтондан кейинги суҳбатнинг макруҳлиги: عَنْ أَبِي بَرْزَةَ  أَنَّ رَسُولَ اللَّه كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. صحيح البخاري، Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Саҳиҳул Бухорий, 568). Чунки хуфтондан олдинги уйқу уйқу учун хосланган кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин уламоларнинг фикрича, хуфтондан кейинги суҳбат диний ва ижтимоий манфаат учун ёки илм суҳбатлари бўлса у макруҳ эмас, деганлар. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан тунда суҳбат қилганлари ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоятлар келган. Уйқуга таҳоратли ётиш: عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلاَةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ اْلأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَ إِلَيْكَ. اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. متفق عليه ، Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ётоғингга келганда намозга қандай таҳорат қилсанг шундай таҳорат қил. Кейин ўнг томонингга ёт, сўнгра шундай дегин: “Аллоҳумма асламту важҳий илайк ва фаввазту амрий илайк ва алжаъту зоҳрий илайк. Роғбатан ва роҳбатан илайк. Ла малжаъа ва ла манжа минка...
1 569 570 571 572 573 677