Бу ерда тарих яратилмоқда Нафақат юртимиз, балки кўпчилик хорижий мамлакатлар халқларининг ҳам тили ва дилидан жой олишга улгурган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдончасига кираверишда ана шундай илҳомбахш ёзув битилган. Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бунёд этилаётган тарихий марказ биноси билан танишар эканмиз, йўл-йўлакай унинг бир ярим йиллик фаолияти ва истиқбол режалари ҳақида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров сўзлаб берди. Ғоясига мос маҳобатли бино – Дунё шиддат билан ўзгармоқда. Илмий-техник тараққиёт инсонга яратилган неъматлар миқдори ва кўламини кенгайтирмоқда, турмуш тарзи юксалиб бормоқда. Айни пайтда табаррук ислом динимизнинг мазмун-моҳиятини нотўғри тушуниш, нотўғри талқин қилиш сабабли турли экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолаётган, диний мансублигига қараб бошқаларга тазйиқ, босим ва зўравонлик муносабатида бўлаётганлар сони камаймоқда, деб айта олмаймиз. Ўз моҳиятига кўра тинчлик, инсонпарварлик, юксак ахлоқ ва бунёдкорлик дини бўлган исломни сохталаштиришдан ҳимоя қилиш, террор ва экстремизм ғояларига қарши воситани ислом динининг юксак шиорларидан топиш керак. Шу мақсадда 2017 йил 23 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2017 йил 1 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Ҳазрати Имом мажмуасида ташкил этилаётган Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази деб ўзгартиришни таклиф этди. Ушбу таклифни ҳамма бирдек мамнуният билан қабул қилди. Президентимиз Ҳазрати Имом мажмуасида бир неча марта бўлиб, марказнинг қурилиш жараёни билан танишди. Марказ қурилиши бўйича тақдим қилинган лойиҳага алоҳида эътибор қаратиб, бу марказ бизнинг ислом маърифати тарғиботидаги юзимиз бўлишини, шундай экан, унинг ташқи кўринишидан тортиб, бу ерда ишлатиладиган қурилиш материалларигача эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Марказ учун 9,1 гектар майдон ажратилган. Бино миллий анъанавий усулда қурилмоқда. Ушбу ҳудудга кираверишда кўзингиз дастлаб “Бу ерда тарих яратилмоқда”, деган ёзувга тушади. Дарҳақиқат, бу ерда узоқ кутилган тарихий маскан қад ростламоқда. Марказ, аввало, меъморий ва бинокорлик нуқтаи назаридан ниҳоятда улуғвор, муҳташам ва ноёб бўлади. Куни кеча марказга ташриф буюрган озарбайжонлик журналистлардан бири “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг биноси жаҳон ислом архитектурасининг фахри бўлади”, деди. Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқига “Илм олиш ҳар бир мўмин ва мўмина учун фарздир”, деб ёзиб қўйилган. У мадраса узоқ йиллар давомида олийгоҳ вазифасини бажарган. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказининг асосий кириш қисми Улуғбек мадрасасидан андоза олинган ҳолда бунёд этилмоқда. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз! Бу ерда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом уламолари, жаҳон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккирлар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотлар мужассам бўлади. Ушбу мажмуа ўзида нодир экспонатларга бой Ислом санъати музейи, кутубхона ва қўлёзмалар фондини мужассам этади. Буюк аждодларимиз томонидан асос солинган илмий, диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма, тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео-фото ҳужжатлар билан бойитилади. Шу билан бирга, бу ерда кенг кўламли илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади. Болалар фонди ташкил этилиб, унда ёшлар учун турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Махсус делегацияларни қабул қиладиган, илмий тадқиқотлар олиб бориладиган ва диссертациялар ҳимоя қилинадиган хоналар бўлади. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун бир вақтнинг ўзида ислом оламининг ўнлаб энг ёрқин намояндалари ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, бинода 350 ўринли конференциялар зали ҳам барпо этилмоқда. Марказда, маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни...
“Баййина” сураси Қуръони каримдаги энг буюк суралардан биридир. Суранинг номи ушбу суранинг биринчи оятида зикр қилинади: لم يكن الذين كفروا من أهل الكتاب والمشركين منفكين حتى تأتيهم البينة “Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар “баййина” келмагунча ажралмасдилар”. Биз бу баҳсимизда айнан “баййина” нима эканлиги ҳақида сўз юритамиз ва буюк Қуръон мўъжизасига гувоҳ бўламиз иншаАллоҳ! Мазкур оятдаги баййина сўзини уламолар турлича тафсир қилганлар. Жумладан “Тафсисул жалаалайн” муаллифлари роҳимаҳумаллоҳ: “Баййинадан мурод очиқ ҳужжат яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар” деганлар. Бу фикрга далил қилиб суранинг رسول من اللهي تلوا صحفا مطهرة “У Аллоҳ томонидан юборилган расул бўлиб, покланган саҳифаларни тиловат қиладур” оятидаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи оятдаги баййинадан бадал (араб тилидаги грамматик қоида) дейдилар. Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳам шу фикрни “Тафсири ҳилол”да зикр қилганлар. Яна бошқа уламолар жамоаси “Баййина-Росулуллоҳнинг пайғамбар қилиб юборилишликлари” дейдилар. Бу фикрни замонамизнинг буюк муфассир уламоларидан Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари “Софватут тафосир” китобларида келтирганлар. Имом Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ “Тафсийру Ибн Касир” да “Баййина-Қуръондир” дейдилар. Энди худди шу фикрни қувватлайдиган буюк мўъжизани зикр қиламиз: Баййина сўзи 4 ҳарфдан иборат “بينة”. Бу ҳарфларни баййина сурасида неча мартадан зикр қилинганига назар соламиз: “Б” ҳарфи 13 марта, “Й” ҳарфи 36 марта, “Н” ҳарфи 34 марта, “Ҳ” ҳарфи 31 марта зикр қилинган. Ҳаммасини қўшамиз 13+36+34+31=114. 114 сони сизга нимани эслатди? Ҳа, бу Қуръондаги сураларнинг ададидир. Биз қатъиян “Баййина Қуръондир” деб айтишдан йироқмиз, лекин биз зикр қилган мўъжиза бу нарсага далолат қилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Алал хусус Ибн Касир роҳимаҳуллоҳни Аллоҳ даражотларини зиёда қилсин. Бизни ҳам шу зотларга иқтидо қилиб тўғри йўлда, ҳидоят йўлида мустақим бўлишимизда ўзи бизга мададкор бўлсин. Қуръонни ҳаёт йўлимизга дастур қилсин. Омин! «Таҳфизул Қуръон» кафедраси 2 «Е»-гуруҳ талабаси Аҳадхон Ҳамидхонов 1 489
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридир! Абу Бакр ибн ал-Мунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш фарздир. Имом Молик жомеъ масжидларда азон айтиш вожиб деган. Ато ибн Абу Рабоҳ ва Мужоҳид ибн Жабр “Азон айтилмасдан ўқилган намоз саҳиҳ эмас”, деган. Имом Авзаий ҳам шу фикрда бўлган. Ал-Адавий эса: “Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг наздида азон айтиш фарзи кифоя дейилган”-деб айтган. Зоҳирийлар: “Азон ва иқомат ҳар бир намоз учун вожиб” дейишган. Аммо азон ва иқомасиз намоз дуруст бўлиш-бўлмаслигида уларнинг ҳам ўзаро ихтилофи бор. Имом Шофеъий ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг наздида азон айтиш суннат. Имом Нававий шу қавлни жумҳурнинг қавли деган. Бизнинг Ҳанафий уламоларимиз ҳам ёппасига шу – суннат деган гапни айтганлар. Матнларда ҳам азон суннат деб келтирилган. Машойихларимиз орасида азон вожиб деганлари ҳам бўлган. Улар имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган ушбу “Агар шаҳар аҳолиси азондан воз кечишса, уларга уруш эълон қиламиз”-деган фатвога таянишган. Уларга: “Уруш эълон қилинишининг сабаби маъруф амални ёппасига тарк қилишгани учундир. Бундан азоннинг вожиблиги келиб чиқмайди”-деб жавоб берилган. Азончилик ва имомгарчиликдан қай бири афзаллигида уламоларнинг ихтилофи бор. Бир гуруҳ олимлар муаззинлик афзал деган. Улар бу сўзига Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил қилади: وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلاً مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحاً وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва “Албатта, мен мусулмонларданман!” деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!(Фуссилат сураси, 33). Шунингдек, ушбу ҳадисга ҳам таянадилар: المؤذنون اطول اعناقا يوم القيامة Қиёмат куни муъаззинларнинг бўйлари (бошқалардан) узунроқ бўлади! (Имом Муслим ва Ибн Ҳиббон ривояти). Бир гуруҳ фуқаҳолар эса имомлик яхши, чунки тўрт рошид халифалар имомликни танлашган, деб сабаб кўрсатганлар. Ҳозирги замонимизда азончиларнинг ҳақ олиши макруҳ бўлмайди. “Мухтор ал-фатава” дан нақл қилиб “Сирож ал-мунир”да шундай келтирилган. Таҳорати йўқ одамнинг азон айтиши макруҳ эмас. Саҳиҳ қавл шу. Иқома айтиши эса макруҳ. Жунуб ҳолатда азон айтиш макруҳ бўлади. Шунингдек, хунаса, фосиқ (ҳатто олим бўлса ҳам), мажнун, маст, ақлини танимаган ёш бола ва аёл кишининг азони ҳам макруҳ ҳисобланади. Жунуб одам айтган азон қайтариб айтилади. Иқомаси эса қайтарилмайди. Чунки шариатда азонни қайтариб айтиш бор. Масалан, жуманинг азони. Иқоманики эса йўқ. Ўтириб азон айтиш макруҳ бўлади. Лекин ўзи учун азон айтганда ўтириб айтиш макруҳ эмас. Азонни бир жойда тик туриб айтилади. Икки жойда бир азон айтиш макруҳ (“Дуррул-мухтор”). Кўзи ожиз одамнинг азон айтиши Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларига кўра макруҳдир (“Муҳит”). Аммо, “Канзуд-дақоиқ”да худди қулнинг, валади зинонинг ва аъробийнинг азони макруҳ бўлмагани каби, кўзи ожизнинг азон айтиши ҳам макруҳ бўлмайди, дейилган. Азон ва иқома айтиш жараёнида томоғини қириб танаҳнуҳ қилмайди. Чунки бу бидъат. Шунингдек, шу икки жараёнда гапириш ҳам мумкин эмас. Салом берганга алик олиб ҳам бўлмайди. Агар гапириб юборса, бошидан қайта айтиш керак (“Фатҳ ул-қадир“). Маждул-аимма Туржумоний “Ал-Қуня”да келтиришича, азон орасида томоғини қириш ё йўталиш учун тўхтаб вақф қилса азонни қайтариб айтиш шарт эмас, аммо кўп йўталиб вақф чўзилиб кетса қайтариб бошидан айтиш керак. Масжиднинг ичида азон айтилмайди (“Фатавои Қозихон”). Азонни баланд жойда, иқомани эса ерда айтиш суннат (“Шарҳ ул-иршодда”). Лекин шом намозининг азонида машойихлар ихтилофи бор. Маст, аёл, мажнун ва ақли пастнинг айтган азони қайтарилади. Аммо фосиқнинг азонини қайта айтиш вожиб эмас. Намоз вақтларини билмайдиган муаззин муаззинлик савобини олмайди (“Фатавои Қозихон”). Бу гап “Фатавои Хония”да ҳам бор. Муаззин келмаса жамоат бошқа масжидга кетиб қолмайди, балки ораларидан бири азон айтиб намоз ўқийдилар. Гарчи битта одам бўлса ҳам. Муаззин тоқатидан ортиқ даражада овозини баланд кўтариб ўзини қийнаши макруҳ бўлади (“Жомеъул музмарот”). Форс тилида айтилган азон – азон эмас! Асаҳ қавл шу (“Мавоҳибур-роҳман”). Масжидда азон ва иқомани айтган одам ўша жамоат билан намоз ўқимаслиги макруҳ бўлади. Чунки у одамларни яхши ишга жамлаб қўйиб ўзи ташлаб кетяпти (“Матолиб ул-мўминин”). Азондан кейинги “тасвиб” (иқома айтишдан олдинги “такбири қома”, “иқома” каби сўзлар)ни Кўфа олимлари пайдо қилган. имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ уни...
2017 йилнинг 26 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жоме масжидида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Давлатимиз раҳбари “Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни яна-да юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим”, деган эдилар. Ушбу топшириқ ва кўрсатмалар асосида бу ерда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлган. У зот Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси уни эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. Тарихий манбаларда ёзилишича, Амир Темур Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган. Ушбу ноёб тарихий-меъморий обидадан эл 1936 йилгача фойдаланиб келинган. Шундан кейин, то мустақилликкача бўлган давр мобайнида турли корхоналарнинг цехлари фаолият юритган. Натижада, тарихий обиданинг ноёб ва нафис қиёфаси йўқолиб харобага айланган. Мустақиллик шарофати сабаб, масжид биносидан корхоналар кўчириб юборилди ва масжидни тиклаш ишлари бошланди. 1998 йил бошида масжиднинг хонақоҳ қисми таъмирланиб, расман фаолият юрита бошлади. – Мустафоқул яъни Сузук ота падари бўлмиш Аҳмад ал-Қорачуғай Шайхнинг йўлланмаси билан бу маҳаллага келиб, турғун бўлиб яшаб қолган, – дейди “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби Аюбхон Суфиев. – У кимсасиз, тепалик ва жарликлардан иборат бўлган ерларни ўзлаштириш, обод қилиш учун туғилган юртидан қорилар, уста-ҳунармандлар ҳамда яқин биродарларини олиб келиб, уй-жойлар қурдириб, барчага бошпана қилиб берган. Кенг оммага илм ва ҳунар ўргатган. Мазкур маҳаллани хўжалар маҳалласи, баъзан усталар маҳалласи, деб ҳам аташган. Кейинчалик бу маҳаллага кароматлар соҳиби, аҳолининг доно маслаҳатгўйи, ҳунармандлар устози, толибларнинг пир-муршиди бўлган Сузук ота номи берилган. Ҳозир ҳам маҳалла аҳолиси ҳунармандлик, дурадгорлик, ўймакорлик билан шуғулланади. Таъкидланишича, мазкур маҳалла тор кўчалардан иборат маскан эди. Бу ерда Сузук отанинг мақбараси борлигини кўпчилик билмаган. Ҳозирги кунда Туркияда унинг муридлари яшайди. Мана шу маскан фойдаланишга топширилса, улар Сузук отани зиёрат қилгани келади. Нафақат Туркия балки бутун дунёдан зиёратчилар оқиб кела бошлайди. “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиб Аюбхон Суфиевнинг сўзларига кўра, Президентимиз топшириғи билан масжид атрофига қўшимча айвонлар қурилди. Унинг хонақоҳи 2 минг кишига мўлжалланган. Мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Бундан ташқари, бу ерда 30 та ҳунармандлар уйи ва улар учун устахоналар қурилди. Ҳозирда йўлларга асфальт ётқизилиб, автомобиль тураргоҳи тайёрланмоқда. Тез орада мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ишлари якунланади. Манба 843