islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди. “Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида. Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган. “Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен. Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган. 880

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Тафсирун насафийда оятул курсийнинг фазилати баёни اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим Зотдир. عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله Алий розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўлади, холос. Ва яна ким уни Кўрпасига кириб ётганида, ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва унинг уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради» дедилар. قال عليه السلام » سيد البشر آدم ، وسيد العرب محمد ولا فخر ، وسيد الفرس سلمان ، وسيد الروم صهيب ، وسيد الحبشة بلال ، وسيد الجبال الطور ، وسيد الأيام يوم الجمعة ، وسيد الكلام القرآن ، وسيد القرآن البقرة ، وسيد البقرة آية الكرسي » وقال » ما قرئت هذه الآية في دار إلا هجرتها الشياطين ثلاثين يوماً ، ولا يدخلها ساحر ولا ساحرة أربعين ليلة « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш йўқ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар. عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : » لكل شيء سنام وإن سنام القرآن البقرة ، وفيها آية هي سيدة القرآن وهي آية الكرسي « Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг ўркачи (улуғи, саййиди, афзали) бўлади. Албатта Қуръооннинг ўркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бўлиб, у  Қуръоннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир», дедилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдуссомад Тожиддинов Манба 940

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1] Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”. Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар. У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2] Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар: “Амолий”. “Тафсирул Қуръон”. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз). “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3] “Манор”  китобига ёзилган шарҳлар: Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4] “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Абдуллоҳ Қосим [1]Мифтоҳус саода. 2/185. [2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603. [3]Ҳадийятул орифин. 1/693. [4]Кашфуз зунун. 112. 1 225

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман қизғин паллада

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман ўз ишини давом эттирмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбирда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари долзарб маърузалар ўқимоқдалар. Ушбу анжуманда нотиқлар халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, ҳар бир ишда одамлар манфаатини назарда тутиш зарурлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар. Мазкур анжуман жуда ҳам мураккаб бир даврда, дунёда кескинлик ва қарама-қаршилик авж олган бир паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этмоқда. 856

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 5-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратлари бир кеча талабалари билан бир уйда меҳмон бўлдилар. Уй эгаси қандилни ёқди. – Бу қандилда бир ғалатилик кўряпман, ёнаяпти, аммо нури йўқ, ҳикмати надир,  – деб сўради Бастомий ҳазратлари. – Устозим, биз бу қандилни бир кеча учун қўшнимиздан омонат олган эдик. Бу оқшом иккинчи кеча ёқаяпмиз, – дейишди. Буни эшитиб, Бастoмий ҳазратлари қандилни дарҳол ўчирди ва: – Қандилни дарҳол соҳибига қайтаринг. Агар истасангиз, яна бир кеча ёқиш учун изн олингиз, – деди. Уй эгаси қандилни ўчириб, қўшнисига олиб берди ва ундан рухсат олиб, қандилни қайтариб олиб келди. Қандилни ёқдилар, хона ёришди. – Энди нурини кўраяпман,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари қирқ беш марта ҳаж амалини бажарган эди. Бир кун Арофат тепасида ўтирганда, нафси унга: “Боязид, сенга ўхшаган ким бор? қирқ беш марта ҳаж қилдинг, Қуръонни мингларча ҳатм этиш бахтига муяссар бўлдинг!” дея сўзлади. Бастoмий ҳазратлари сапчиб ўрнидан турди ва у ердаги оломонга қараб: – Ким менинг қирқ беш марта адо этган ҳаж амалимни савобини бир нонга алмашади! – дея ҳайқирди. Бир одам бошини кўтариб: – Мен оламан, – деди ва битта нон узатди. Боязид Бастoмий ҳазратлари нонни олди ва у ерда ётган бир итнинг олдига ташлади. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари Рум диёри (Анатолия)га сафарга чиқди. Йўлда бир роҳибга дуч келди. Роҳиб уни уйига чақириб, меҳмон қилди. Уйидан бир хона берди. Бастoмий ҳазратлари ўзига ажратилган хонада ибодат қила бошлади ва қалбини Аллоҳ таолога бурди. Роҳиб ҳар куни унинг емагини олдига келтириб қўярди. Бу ҳол бир ой давом этди. Боязид Бастoмий ҳазратлари ниҳоят: “Эй нафс, сени синдирмоқ истаяпман, аммо сен синмаяпсан!” – деди. Буни эшитиб қолган роҳиб, ичкарига кирди ва: – Исминг нима?  – деб сўради. – Боязид. – Не гўзал инсонсан? Кошки, Исо Масиҳнинг қули бўлсайдинг! – дея хитоб қилди. Бу сўзлар Боязид Бастoмий ҳазратларига оғир тегди. Роҳибнинг уйини тарк этмоқ истади. Аммо роҳиб: – Бизнинг уйда 40 кунингни тамомла, сўнгра кетгин. Бизнинг катта байрамимиз бор. Уни кўришингни хохлардим. Байрамга қийматли бир воизимиз ҳам келади. У фақат шу байрамда, йилда бир марта гапиради. Уни тинглаб кўр, – деди роҳиб. Бастoмий ҳазратлари рози бўлди. Қирқ кун ўтгандан сўнг роҳиб Бастoмий ҳазратларининг хонасига кириб, “Марҳамат, ташқарига чиқинг, байрам кунимиз келди”, деди. Лекин сўнгра меҳмонга қараб: – Фақат сиз бу кийимда қандай роҳибларнинг ичига кирасиз? Яхшиси, бу кийимингизни ечиб, устингизга роҳиб кийимини кийинг ва бўйнингизга “Инжил”ни осиб олинг,  – деди. Бу таклифдан оғринган бўлсада, Бастoмий ҳазратлари “бунда бир ҳикмат бор”, дея берилган либосни кийиб, роҳиблар орасига қўшилди. Ҳеч кимнинг диққатини чекмади. Бироздан сўнгра роҳибларнинг каттаси, ўша воиз келди. Лекин, негадир, ваъзни бошламади. Сабабини сўрaдилар. – Орангизда бир Муҳаммадий бўлса, мен қандай гапираман?  – деди. Оломон ғалаёнга келди, “уни кўрсат, парчалаб ташлайлик!” дея ҳайқирди. – Йўқ, кўрсатолмайман. Фақат унга тегмасликка сўз берсангиз, уни сизга таништиришим мумкин, – деди Бош роҳиб. Оломон Муҳаммадийга тегмасликка сўз берди. – Эй Муҳаммадий, Аллоҳ учун оёққа қалқ ва ўзингни кўрсат!  – деди бош роҳиб. Боязид Бастoмий ҳазратлари оёққа қалқди. – Исминг нима?  – деб сўради Бош роҳиб.  – Боязид. – Таҳсил кўрдингми? – Раббим ўргатгани қадар бир нарсаларни ўргандим, – деди Бастoмий ҳазратлари....
1 580 581 582 583 584 736