Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва тараннуми, фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди: биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари; иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди. Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: 1-ўринни Мавланов Абдулаҳад, 2-ўринни Марданов Муҳаммад, 3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари Тошкент Ислом институти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигига кўра 1-ўрин соҳибига 1 000 000 сўм, 2-ўрин соҳибига 500 000 сўм, 3-ўрин соҳибига 300 000 сўм ҳамда қолган 11 нафар иштирокчиларга 100 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб бериладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 410
Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uz 401
Ислом динида архитектура ва унинг меъморчилигига тўхталадиган бўлсак, тарихга назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ислом дин сифатида кўплаб ўлкаларга тарқагандан сўнг, унинг ривожи юксалиб борди. Муқаддас динимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг жуда катта ўлкаларга тарқалди. Шу билан бирга динимиз етиб борган ўлкаларда ўлка ва унинг аҳолиси маданияти билан аралаша бошлади. Милодий ҳисоб билан X-ХI асрларда Ислом етиб борган жойлар жуда катта ҳудудни ўз ичига олиб турли хил миллат ва элатларнинг маданияти билан аралашда Ислом дини етиб борган Европа, болқон давлатлари Кавказ, Ўрта Осиё ҳудудида худди шу даврда Ислом дини билан бир қаторда тез суратларда юксалиб борди. Айни шу даврда Халифалик, амирликлар ва бошқа исломий ўлкаларда масжидларга бўлган эътибор ҳам кучайди.Ушбу давр ислом меъморчилигига тўхталадиган бўлсак Миср Қурдоба Ишбилия (ҳозирги Испания)да қурилган масжидлар, Мовароуннаҳр Ўрта Осиёда бунёд этилган мақбаралар ҳақида гапиришга тўғри келади. Мавороуннаҳр ҳудудида шу даврда Қорахонийлар ва Самонийлар томонидан катта исломий обидалар қуриб битказилди. Сомонийлар томонидан қурилган обидаларнинг бир қанчаси Қорахонийлар қурдирган миноралар ҳозиргача ислом меъморчилигининг кўрки намунаси бўлиб турибди. Ушбу давр обидаларга архитектурик ёндашув билан қаралса унинг ўзига хослигини гувоҳи бўламиз. Меъморий обидалардаги услубларни гўзаллиги бир бирини такрорламаслиги ҳозирги замон машҳур архитектураларини ҳам ҳайратга солади. Обидалардан Қуш синч Чор ва шу каби гиррих услублари обидалари кўркига кўрк қўшиб турибди. Мовароуннаҳр ҳудудида кўплаб обидалар Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти томонидан муҳофазага олинган. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Саитов Мусо 462