islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бир ҳадис учун бир йил

Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатлик ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади. Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тажорат юзасидан Кўфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Кўфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, ҳазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, илм олишга киришди. Ўша пайтларда машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳадисдан дарс айтар эди. Ғолиби Қаттон унинг дарсларига қатнай бошлади ва тез орада кўплаб ҳадисларни ёдлаб олди. Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага қайтиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва шу кеча устозникида қолиб, унинг тунги ибодатларини гувоҳи бўлмоқчи бўлди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир” оятини тиловат қилди. Ғолиби Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан, бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Хайрлашиш чоғида: “Кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми? Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам, сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим”, деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ “Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман”, деди. Ғолиби Қаттон савдогар одам бўлиб, савдо ишлари билан Кўфага келган эди. Бир йил мобайнида тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олиб, илм ҳосил қилганди. Энди бир ҳадис, у ҳам бўлса оятнинг фазилати ҳақидагисини, ҳукмлар, яъни ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаганини деб бир йил кутадими?… Лекин Ғолиби Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитган заҳоти сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди. Ғолиби Қаттон бу ҳақда: “Мен у ерда қолдим ва имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кун санасини белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, “Устоз, Абу Муҳаммад бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг”, дедим. Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ: حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ “Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни бўлганда  شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ оятини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни жаннатга киргизинглар”, дейди”, дедилар”. (Ибн Абдулбарр «Жамиъу баянил-илми ва фазлиҳи» китобидан) Аллоҳ таолодан барчамизга ўз ҳузуридан комил илм ва ўрганганимизга амал қилишни, илм ва илм аҳлига муҳаббатли бўлишни сўраймиз. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 812

Араб нашри Ўзбекистоннинг диний соҳадаги ислоҳотларини эътироф этди

Кувайтда чоп этиладиган нуфузли нашр — “Ас-сияса” газетаси Ўзбекистонда кейинги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилди. Унда мамлакатимизда диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш, ислом илм-фани ва маданиятининг бебаҳо дурдоналари бўлмиш бой маънавий меросимизни сақлаш, ўрганиш, инсониятга эзгу ғоя ҳамда таълимотларини етказишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланган. Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2200 дан зиёд диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият кўрсатаётгани, малакали диний ходимлар тайёрлашга устувор вазифа сифатида қаралаётгани, ушбу мақсадда ўндан ортиқ диний таълим муассасалари иш юритаётгани мамлакатда ижтимоий ­барқарорликнинг муҳим ­омили сифатида баҳоланган. Айни вақтда Ўзбекистонда ислом дунёсининг маълум ва машҳур сиймолари — Имом Бухорий, Имом ­Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Муин Насафий, ­Баҳоуддин Нақшбанд каби аллома ва азиз-авлиёларнинг илмий меросини ўрганиш, улар хоки мангу қўним топган манзилларни обод этиш бўйича олиб бори­лаётган ишлар алоҳида таъкид­ланган. “Сурхондарё вилоятида Имом Термизий мақбараси таъмирланди. Унинг ёнгинасида янги масжид ва кутубхона барпо қилинди. Бу ерда ҳадис ва бошқа ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган мусулмон уламоларининг илмий меросини чуқур ўрганиш мақсадида Имом Термизий халқаро илмий-­тадқиқот маркази ташкил этилди. Шу вақтга қадар буюк алломанинг 14 номдаги асари таржима қилиниб, ўзбек тилида нашр этилди”, дейилади мақолада. Газетада ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил октябрь ойида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ғояси илгари сурилган эди. Бу ташаббус Имом Бухорийдек буюк алломанинг илмий меросини чуқур ўрганиш, ­дунёга тараннум этиш, ҳадис илмлари ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилади. Шунингдек, “Ас-сияса” ­газетаси ўз саҳифасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилганини ислом маданияти ва илмий меросини ўрганиш йўлидаги муҳим қадамлар сифатида ёритган. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда диний таълим, ­тадқиқот йўналишларида ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслар мусулмон дунёсининг қизиқишига сабаб бўлаётир. Бинобарин, юртимиз тарихан ислом илмлари, фан ва ­маданият кенг ­ривожланган диёр бўлиб, ҳеч шубҳасиз, бугунги мусулмон маданияти тараққиётини ­алломаларимиз, уларнинг беназир ­илмий меросисиз тасаввур этиб бўлмайди. Манба 760

Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар

«Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1] «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2] «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади…»[3] «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга:«Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил»,дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»[4]. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар».[5]Мунавий: «Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир», деган. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръон(қори)ни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».[6]Фойда: «Ҳаддидан ошмаган», яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган. «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб: «Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!» деди. Шунда Исо алайҳиссалом: «Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!» дедилар»[7]. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун. Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш»[8]. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир»[9]. Танбеҳ: Агар «Бу ривоятларга кўра муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир»,дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар»[10]. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради»[11]. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади»[12]. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради»[13]. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос....

Шотибий ҳақида ҳикоялар

Имом Шотибий 1177 (572 ҳ.) йилда ҳаж қилиш учун Мисрга сафарга отланди ва Искандарияга тушди. У Искандарияда яшаб қолган Имом Ҳофиз Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салафа Исфаҳоний ва бошқа олимлардан ҳадис эшитди. Шотибий Мисрга борганларида, қози Фозил Абдурраҳим у кишининг ҳурматларини жойига қўйди ва ўз мадрасаларида Қуръон ўқитувчи устозларга бош қилиб қўйди. У ерда қироат, луғат, наҳв ва бошқа фойдали илмлардан матонат билан сабоқ бердилар. У кишининг исмлари машҳур бўлиб, ҳар томонга тарқалиб кетди. Қуръон ўқитиш бўйича раислик даражасигача етдилар. Обрўлари ошиб, дарс учун ҳар томондан одамлар кела бошлади. Атрофдаги инсонлар у кишидаги илмнинг саховатидан худди ер ёмғирдан манфаат олгандек манфаатланишди. Султон Малик Носир Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб 1193 йили (589 ҳ.) Байтул Мақдисни фатҳ қилгач, у кишининг (Шотибийнинг) зиёратига бориб, Рамазон рўзасини бирга тутди. Ушбу йил зиёратдан қайтаётганида оммага манфаат бериш учун саёҳат уловини Фозилия мадрасасига чўктирди. Вафотигача у ерда дарс бериб қолди. Ушбу зикр қилинган мадрасани қози Фозил 1185 (580 ҳ.) йилда ўз  ҳовлисининг олдидаги гулзор йўлга барпо қилган эди. Уни  Шофеъий ва Моликий фақиҳларининг бир гуруҳига вақф қилди. Битта катта хонасини Қуръон қироати учун ажратди. У ерда имом Абул Қосим ибн Файюро (Шотибий) қироатдан илм берарди. Сўнг унинг шогирди Абу Абдуллоҳ Қуртубий, кейинчалик яна бошқалар қироатдан дарс ўтдилар. Жамолиддин Абул Ҳасан ал-Қифтий айтади: “У (Шотибий) Қуръон ўқиб, наҳв ва луғат илмларидан ҳам таълим олди. Ёш йигитлик чоғидаёқ Қуръоннинг барча қироатлари борасида моҳир бўлди. Ҳали эллик ёшга етмасданоқ, атрофдаги инсонлар унга Қуръон ўқиб бериб, кўп манфаат олишди”. Жамолиддин Абул Ҳасан Қифтий яна шундай дейди: «У Мисрни ватан тутиб, «Амр ибн Ос» масжидида дарс беришга ўтирди. У ерда «Бану Ҳимярий» номи билан танилган қавмга куёв бўлди. Сўнг уни Фозил Абдурраҳим ибн Али Байсоний Қоҳирада қурдирган мадрасага кўчириб олиб бориб, дарвозахонанинг чап томонига унинг ўзи учун дид билан алоҳида чиройли бир хона қилиб берди. Шотибий ана шу ерда дарс берарди. Оиласи учун мадрасадан ташқарида алоҳида бошқа бир ҳовли қилиб берди. У зотраҳматуллоҳи алайҳи то вафотигача ана шу ерда яшади. Ибн Жазарий: Абул Маъолий ибн Айнул Фузалонинг «Мисбаҳ» номли китобида ушбу нарсани ўқиган эдим: «Имом Шотибий айтадилар: «Мен кетма-кет ўн кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни равзаи шарифда кўриб, у зотга Қуръон ўқиб бердим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ сени шубҳалардан ҳимоя қилсин», деганлар». Бу зот ҳақида бундан ташқари бир қанча машҳур ривоятлар ва кароматлар мавжуд. Имом Шотибийнинг ҳузурларида бир фиқҳий масала туғилиб қолди. Шунда у зот бу масала хусусида ҳужжат айтиб, китоб келтиришни сўради ва: «Бу ҳақида фалон жойдан қидиринглар», деб, қайси бет, қайси ўрин ва қайси мавзуда келганигача айтиб бердилар. Улар айтилган жойдан топишгач: «Фиқҳни ҳам ёдлаганмисиз?» деб сўрашди. Имом Шотибий: «Мен бир туяга юк бўладиган китобларни ёдлаганман», дедилар. Улар: «Ундай бўлса, фиқҳдан дарс бермайсизми?» дейишди. У зот: «Кўзи ожизларники фақат Қуръондир», дедилар. Имом Шотибий шундай деди: «Йўлда кетаётган эдим, шеригим мендан ортда қолиб кетди. Мен уловда эдим. Шунда икки номаълум шахс келиб, улардан бири мени қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Мен «истиъоза»ни айтдим. У бир оз муддат ҳақорат қилишида давом этиб турди. Шунда иккинчиси: «Уни тарк қил, фойдаси йўқ», деди. Шу пайт шеригим ҳам етиб қолди. Унга бўлган воқеани айтиб...

Институт ўқитувчилари «ал-Азҳар» кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида ал-Азҳар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларини ўзлаштирдилар. Ал-Азҳар кутубхонаси мудири Абдулмажид Аҳмад Абдуллатиф ва малакали мутахассислардан ноёб асарларни сақлаш, таъмирлаш, электрон нусхаларини олиш ва фойдаланиш тартиблари борасидаги кўп йиллик тажрибалар ўрганилди. Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китобларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолати мониторинг қилиниб, уларнинг электрон базасини шакллантириш ишлари бошланган. Шу билан бирга, Диний идора фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич таъмирлаш учун зарур кимёвий моддаларни ишлатиш, фондни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича амалий ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилган. Миср сафари мана шундай ишларни энг юқори сифатда амалга оширишда жуда қўл келади. Диний идора фондидаги қўлёзма ва тошбосма манбаларни таъмирлашда муайян муаммолар бор эди. Айниқса, соҳа мутахассислари маслаҳати ва тажрибасига эҳтиёж катта. Чунки сўнгги йилларда фонддаги айрим асарларни таъмирлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундай долзарб масалаларнинг оқилона ечими – инновация, интеллектуал билим ва илм-фаннинг янги ютуқларини амалиётга татбиқ этишдир. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг бой тажрибалари жуда ҳам катта фойда беришига ишонамиз. 722
1 583 584 585 586 587 736