islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Далил келтириш даъвогар зиммасидадир!

عن ابن عباسٍ رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ((لو يعطى الناس بدعواهم، لادعى رجالٌ أموال قومٍ ودماءهم، لكن البينة على المدَّعِي، واليمين على من أنكر))؛ حديث حسنٌ، رواه البيهقي وغيره هكذا، وبعضه في الصحيحين Маъноси: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар. Шундай бўлмаслиги учун ҳам даъвогар далил-ҳужжат келтириши, (ўзига қарши қилинаётган даъвони) инкор қилувчи эса қасам ичиши лозим». Ушбу ҳадиси шариф ҳасан санадли ҳадис бўлиб, Байҳақий ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Ҳадиснинг баъзи қисмлари саҳиҳайнда ҳам келган. Мазкур ҳадиси шариф бениҳоя улуғ, шарафли, фойдаси кўп, манфаати мўл бўлган ҳадислар сирасига киради. Ислом ҳуқуқшунослиги соҳасидаги кўплаб қоидалар айнан шу ҳадис устига қурилган ва ундан тармоқланиб чиқади. Баъзи қавлларга кўра, Довуд алайҳиссаломга ато этилган «фаслул хитоб» яъни «даъволашувчилар орасини ажрим қилувчи билим ва қобилият» ҳам айнан шу ҳадис мазмуни бўлган. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «бу ҳадис шаръий ҳукмларга оид қоидалар ичидаги буюк бир қоидадир. Унга кўра, ҳеч кимнинг ўз даъвосидаги бирорта сўзи қуруқ даъвоси туфайли қабул қилинмайди. Балки, бу ишда муддаийдан далил талаб қилинади ёхуд айблаунвчининг иқрори лозим бўлади. Агар даъвочи айбланувчидан қасам ичишини талаб қилса, бу жоиздир». Ибн Дақиқ ал-ъийд роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «бу ҳадис аҳком асосларидан бири ва тортишув ва даъволашувда мурожаат қилинадиган энг буюк манбадир. Шунингдек у, бирор кимса фойдасига қуруқ даъвоси билан ҳукм қилинмаслигини тақозо этади». Ҳадиси шарифга кўра, биров устидан қози ёки ҳокимга бирор мол-мулк, моддий ёхуд маънавий зарар бўйича даъво қилувчи шахс ўз даъвосини исботлайдиган қатъий ҳужжат, далил ёки гувоҳ келтириши лозим. Негаки, у зоҳирдан айбсиз бўлган инсон устидан шикоят қиляпти. Шундай экан, у ўз даъвосини далиллаши, исботлаши лозим. Шу ўринда жамият вакиллари орасидаги муносабатлардаги жуда ҳам муҳим нуқта зоҳир бўлади. У ҳам бўлса, бировга айблов йўналтирилса, устидан даъво қилинса, айблов ва даъвога дучор бўлган шахс ўзининг айбсизлигини исботлашга шаръан масъул эмас. Ўзининг айбсизлигига далил келтиришга жавобгар эмас. Зеро, унинг айбсизлиги, очиқ-ойдин ва зоҳирий ҳолатдир. Балки, далил ва исбот унга қарши даъво йўналтирган тараф устига тушади. Чунки, бу тараф зоҳирий ҳолатнинг тескарисини даъво қилмоқда. Ҳеч қачон бировга «қўлингдаги мана бу мол-мулкингни мендан ўғриламаганингни исботлашинг керак, акс ҳолда мендан ўғрилаган бўласан!», деганга ўхшаш даъво қилолмайсиз. Ҳеч ким сизга тасарруфидаги нарсани ўғриланмаганини исботлашга масъул эмас. Балки, сиз зоҳирга хилоф бўлган даъвоингизга далил ва исбот келтиришингиз керак. Шундай ҳолатда қози даъвочидан ҳадиси шарифда «баййина» сўзи билан ифода этилган очиқ-ойдин далил сўрайди. Мабодо, у далил келтириб беролмаса, бироқ ўз сўзида исрор этиб туриб олса, қози айбланувчи шахсдан ўз айбсизлиги ва ўзига қарши йўналтирилган даъводан поклиги борасида Аллоҳ номига қасам ичишини сўрайди. У ўзининг поклиги ҳақида қасам ичса, шу билан иш битади. Даъвогарнинг очиқ далилсиз даъвоси рад этилади. Айбланувчи эса айбловдан покланади. Худди шунга ўхшаб маънавий ҳақ-ҳуқуқларда ҳам бировни ҳеч қандай далил-исботсиз айблаш ёхуд шунчаки, ўзининг шубҳа-гумони асосида  устидан даъво қилиши асло жоиз эмас. Эътибор беринг, Набий алайҳиссалом: «агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар», деяптилар. Ҳа, инсон табиати шунақа. Баъзи одамлар...

Муфтий ҳазрат ал-Азҳар шайхи билан учрашди

9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоладилар. 804

Сийратдан суратлар

Пайғамбаримизнинг улуғ хулқлари Набий алайҳиссалом бандаларни жаҳолат зулматларидан ҳидоят нурига олиб чиқиш учун Аллоҳнинг инсониятга ато этган буюк неъмати, улуғ раҳматидирлар. Ул зотни Ер юзига юбориш орқали Аллоҳ таоло башарият жинсига бениҳоя улкан яхшилик қилди. Бу ҳақда «Оли Имрон» сурасининг 164-оятида шундай марҳамат қилинади: “Албатта Аллоҳ мўминларга буюк инъом қилди – уларга ўзларидан бўлган (яъни, одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, уларни (разолатлардан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. Зеро, улар бундан илгари очиқ хато – залолатда эдилар”. Бошқа бир ояти каримада эса Набий алайҳиссалом оламларга фақат раҳмат ўлароқ юборилганлиги айтилади. Набий алайҳиссалом ўзлари ҳақида “Мен (инсониятга) инъом этилган раҳматдирман!”, дер эдилар. Дарҳақиқат, Набий алайҳиссаломнинг юборилишлари инсониятнинг залолат ва гумроҳликдан тўғри йўлга келишига, жаҳаннам азобидан қутулишига сабаб бўладиган буюк имконият ва фурсатдир. Ул зот олиб келган илоҳий кўрсатмалар, набавий ўгитларга амал қилган кишилар дунёю охиратда бахту саодат топажаклар. Ул зотнинг хулқу одобларидан ўрнак олиш, сийратларини ўрганиб, турмушга татбиқ қилишга дунёю охират саодатига сабабдир. У зотнинг хулқлари ҳақида Аллоҳнинг ўзи: “Батаҳқиқ, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, дея марҳамат қилиб, Набий алайҳиссаломга гўзал тавсиф берган. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан Пайғамбаримизнинг хулқлари ва одоблари ҳақида сўрашганда у киши шундай жавоб берганлар: “Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди, у (яъни Қуръон) нимадан ғазабланса, ўша нарсадан ғазабланар, нимадан рози бўлса, ўша ишлардан рози ва хурсанд бўлардилар”. Расулуллоҳ алайҳиссалом одамларнинг энг ростгўйи, ваъдасига энг вафолиси, энг мулойим табиатлиси, дўсту ҳамроҳ ва меҳмонига нисбатан энг карамлиси эдилар. У киши ҳатто ўз чодиридаги (узатилмаган) бокира қиздан-да ҳаёлироқ ва уятчанроқ эдилар. Кўпинча нигоҳларини қуйи қилиб юрар, аксар назарлари тафаккурдан иборат бўларди. Ул зот асло фаҳш сўзларни гапирувчи, қўпол сўзлагувчи ва лаънатлаб юрувчи инсон бўлмаганлар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермас, балки, кечириб кетардилар. У кишидан кимдир бирор эҳтиёжини сўраса, албатта сўраганини берар, ёки (бунинг имкони бўлмаса) яхши сўз билан жавоб қайтарардилар. У киши қўпол ва ғализ бўлмаганлар. Токи ҳақдан бошқасини гапирмас экан, ҳеч кимнинг сўзини бўлмасдилар. Бордию, ноҳақ сўзларни гапиришни бошласа, бундан наҳий қилган ҳолда ёхуд ўринларидан туриш билан унинг сўзини кесардилар. Набий алайҳиссалом қўшнисини ҳимоя қилар, (унинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этар), меҳмонини иззат қилардилар. У кишининг бўш вақтлари зое ўтмасди. Ё Аллоҳ йўлида бирор иш билан банд бўлардилар ёхуд ҳаёт учун зарур ишда ўтарди вақтлари. Пайғамбаримиз некбинликни хуш кўрардилар, бадбинликни ёқтирмасдилар. Агар икки ишдан бирини танлаш керак бўлиб қолса, модомики гуноҳ ишлардан бўлмаса, енгилини танлар эдилар. Бошига иш тушиб, ғамга ботганларга ёрдам беришни, мазлумларга мадад беришни яхши кўрардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларини яхши кўрар, улар билан маслаҳатлашар ва аҳволларидан хабар олиб турардилар. Касал бўлган кишини зиёрат қилар, кўринмай қолган одамни йўқлар, вафот этган киши ҳаққига дуо қилардилар. Узр сўраган кишининг узрини қабул қилардилар. Ул зотнинг наздида ҳақ борасида кучли ҳам, кучсиз ҳам баробар эди. Сўзлаганларида шу қадар фасоҳат ва виқор билан, дона-дона сўзлар эдиларки, агар кимдир (у киши гапирар эканлар) сўзларини санаса, бемалол санаб оларди. У киши ҳам ҳазиллашар эдилар, бироқ фақат ҳақни сўзлардилар. Кишиларнинг энг марҳаматлиси, дўст-ёрларига энг икром ва илтифотлиси эдилар. Мажлисда жой торайиб қолса, сурилиб жойни кенгайтирардилар. Учрашган одамларига биринчи бўлиб салом берардилар. Агар биров билан қўл бериб кўришсалар, то ўша одамни ўзи қўлини тортиб...

Мадинаи мунавварада “Вақф” фонди тақдимот қилинди

Жорий йилнинг 7 январь Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талаба-ёшлар иштирокида тақдимот қилинди, деб хабар берди “Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати. Маросимда “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халиловнинг Фонд ташкил этилиши, хайрия ишлари ва янги лойиҳалари ҳақида маърузаси тингланди, ўн дақиқали видеолавҳа намойиш этилди ва фикр-мулоҳазалар айтилди. Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган баннерлар, лойиҳалар альбоми, буклетлар ва флешкалар тарқатилди. Саудия Арабистонидаги ватандошлар қилинган ишлардан жуда ҳам хурсанд эканликларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлари билан Фонд раҳбарига мурожаат қилишди. Жумладан, ватандошлардан бири Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги бетоб қариндошига қандай кўмак бериши мумкинлигини сўраган-да, “Вақф” фондининг “Малҳам” акцияси орқали даволаниши учун ёрдам бериши айтилди. Бундай қулайлик ажиб бир гўзал иш бўлганини ватандошлар билдирдилар. Яна бир ватандош тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулжаббор Абдуллоҳ юртимизда масжид-мадраса ёки инсонлар учун фойдали бирор иншоот қуриш тўғрисида берилган саволга, Фонднинг “Масжидлар қуриш” акцияси доирасида алоҳида ҳисоб рақами бўлиб, унга келиб тушган маблағни вебсайт орқали қаерга сарфланганини шаффофлик асосида онлайн тарзда кузатиш мумкинлиги айтилди. Шунда профессор энди қанча маблағ йўналтирсак, барчаси ўз ўрнига тушар экан деган фикрларни билдирди. Маросимда “Вақф” саноат шаҳарчаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Ушбу мажмуада ичимлик суви ишлаб чиқариш, қуруқ мевалар етиштириш ва қурилиш молларини ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйилиши маълум қилинди. Бу борада ҳам ватандошлар режалаштирилган ишларнинг жуда фойдали бўлиши, бу йўлда ҳамкорлик қилиш жуда яхши натижаларни беришини таъкидлашди. Тақдимотда Абдулаҳад Андижоний сўз олиб, отаси илгари Макка шаҳрида масжид қургани, кейинчалик ўша масжид бузилгани сабабли Саудия Арабистонидаги Вақф вазирлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилиб, янги масжид қуриб берганини айтиб, энди юртимизда ҳам мана шундай улуғ ишлар бўлаётганини билдирди. Абдурашид Андижоний ва Аҳмад Муҳаммад Абулқосим сингари бир гуруҳ ватандошлар, албатта, келгусида Ўзбекистонга келишларини билдириб, ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлари борлигини таъкидладилар. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Саудия Арабистонидаги учрашув ва мулоқотларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги бош консулхонаси яқиндан кўмак бермоқда. 1 014

ИДДА МАСАЛАСИ

“Идда” сўзи луғатда “санаш”, “ҳисоблаш” маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин бошқа ерга тегмай ўзини  сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Идда муддатлари: Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Аллоҳ таоло: “Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг раҳмларида халқ қилган (яратган) нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар, Аллоҳга ва охират кунига иймонлари бўлса”, деган (Бақара, 228). Аллоҳ таоло аёлларнинг бачадонларида яратган нарсадан мурод эса, ҳайз ёки ҳомиладир. Мўмина-муслима аёл бу нарсаларни беркитмаслиги керак. Мисол учун, эри талоқ қилган бўлса, талоқдан кейин ҳомила аниқ бўлса ҳомиласини яшириб, уч марта ҳайз (ой кўрмоқ, узрли бўлмоқ) кўрдим, деб бошқа эрга тегишга шошмаслиги лозим. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари эри талоқ қилган хотин талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди, дейдилар. Ёши кексалиги ёки жуда ёшлиги ёки бўйи етган бўлса ҳам умуман ҳайз кўрмайдиган аёл уч ой идда ўтиради. Аллоҳ таоло: “Хотинларингиз орасидаги (кексайиб) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (иддалари хусусида) шубҳалансангиз, бас, (билингизки) уларнинг иддалари уч ойдир, яна (бирор марта) ҳайз кўрмаганларнинг (иддалари) ҳам”, деган.  (Талоқ, 6) Эри вафот этган, ўзи ҳомиладор бўлмаган аёл талоқ қилинса тўрт ой ва ўн кун идда ўтиради. Аллоҳ таоло: “Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-ю ўн кун кутарлар”, (Бақара, 234) деган. Яъни, бу эри вафот этган аёлларнинг идда муддатидир. Эри вафот этган ҳар бир аёл умр йўлдошлик ҳурматидан тўрт ой-ю ўн кун идда ўтириши вожиб. Эри вафот этган ҳомиладор аёлнинг иддаси ҳомиласини туғишидир. Эри вафот этган ҳомилали аёл ҳомиласини туғиши билан иддаси чиқади. Аллоҳ таоло: “Ҳомиладорларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (кўз ёришлари)дир”, деган.  (Талоқ, 6) Бундан ташқари, аёл киши идда ўтириши шарт бўлмаган ўрин ҳам мавжуд бўлиб, фуқаҳолар бунга қуйидаги оятни далил қиладилар: Аллоҳ таоло: “Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнг уларга (қўл) тегизмай туриб талоқ қилсангиз, сиз учун улар идда сақлаш мажбуриятида эмаслар”, деган. (Азҳоб, 49) Эр-хотин никоҳлангандан сўнг бирга яшамай, эр аёлини талоқ қилган бўлса, аёл киши идда ўтириши вожиб эмас. Чунки ҳомила бўлишининг эҳтимоли йўқ. Иддани шариатга киритилишининг бир неча ҳикматлари бор бўлиб, улар қуйдагилар: Биринчиси, эридан ажраган аёл ҳомиладорми, йўқми аниқланади. Шу билан насл-насаб аралаш-қуралаш бўлиб кетишининг олди олинади. Иккинчиси, вафот этган эрнинг ҳурмати бажо келтирилади. Учинчиси, эр билан бирга ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурмати юзасидан ҳам дарров бошқа эрга тегиб кетмай, идда ўтирилади. Бундан ташқари, илм фан тараққий этган ҳозирги кунда бошқа ҳикматлари ҳам аниқланмоқда. Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб, кейин бевосита, орада танаффус қилмай иккинчи эр билан жинсий ҳаётни давом эттирган аёлларнинг бачадонларида оғир касаллик пайдо бўлишини исбот қилганлар. Аллоҳ таоло бизларга Ўз амри илоҳиларига амал қилиб ҳаёт кечиришни насиб этсин. Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 992
1 590 591 592 593 594 736