Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режа ва фан дастурлари янада такомиллаштирилди ҳамда таълимнинг узвийлиги таъминланди. Бунда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назардан қиёсий қайта кўриб чиқилди, такрорий фанлар қисқартирилиб, ихтисосликка йўналтирилган фанлар ҳажми оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади. Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг дарс машғулотлари 2017 йилнинг ноябрь ва 2018 йилнинг март ойларида бўлиб ўтди. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2 курс талабалари учун 2018-2019 ўқув йили 3 семестр ўқув жараёнлари жорий йилнинг 10 сентябридан бошланди. Дарс машғулотлари 2018 йил 6 октиябрга қадар давом этади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Институт Махсус сиртқи бўлим услубчиси Ж.Акрамов 567
Мамлакатимизда охирги йилларда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида пуллик курслар ташкил этилган эди. Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент ислом институтида «Қуръони Карим ва тажвид» курсларининг дастлабки босқичи машғулотлари якунланди. Мазкур босқич тингловчиларига институт томонидан «Қуръони Карим ва тажвид курси»ни якунлаганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эсталатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинди. Ўқув курслари бўйича услубчи Усмонхон Баҳодирхонов 551
Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Ислом ва ҳозирги замон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов, ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг 1-4 курс жами 245 нафар талабалари иштирок этди. Суҳбатни институт ректори У.Ғафуров бошлаб, мусулмон киши бировнинг айбини омманинг олдида очиқ айтмаслиги, айбдорнинг ўзига хушмуомалалик билан тушунтириш кераклиги ва мўмин одам зийрак бўлиб, шукр қилувчилардан бўлмоғи, айниқса, дин уламоларнинг қилган хизматларини ижобий эътироф этиши, агар уларнинг хизматларини тўғри баҳолай олмаса, барчанинг номидан ўзини тўғри деб хулоса бериши айни ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг институт ректори У.Ғафуров сўзни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддиновга берди. Раҳматуллоҳ домла ўз сўзида бир вақтлар масжидларда ўз сайтларига эга бўлиши тўғри қабул қилинмагани, бугун эса барча ташкилотларда ўзининг расмий сайти мавжудлигини, масжидларнинг фаолияти ва сайтларининг фаолияти фақатгина халқни оғирини енгил қилиш, илм-маърифат тарқатиш эканлигини эслатиб ўтди. Р.Сайфиддинов: Илм икки хил бўлади, яъни илми нубувват ва нуру нубувват бугун биз илми нубувватни эгаллаб нуру нубувватдан бебаҳра қолаётганимиз, Пайғамбар алаҳиссаломнинг башариятга огоҳлантирувчи, енгиллатувчи ва ҳимоячи қилиб юборилган, биз аҳли илмлар ҳам у зотнинг ворислари ўлароқ халқни яхшиликка чақиришимиз, уларни қўрқитиб, турли нотўғри фикрларга эргашиб кетишини таъминлаш эмас, балки ёрдам беришимиз, ҳақни кўрсата олишимиз лозим. Аҳли илм фаросатли бўлиши, бугун фитналар авж олаётган бир вақтда имомлар фитналарга учмаслиги балки, ақл билан бунинг оқибатини ўйлаб халқни огоҳлантириши, ноўрин фикрлар оқибатида тинчлигимизга путур етиши мумкинлигини, тинчлик бўлмаган жойда мусулмонлар ибодатларини эмин эркин бажара олмаслиги мумкин деб таъкидлаб ўтди. Р.Сайфиддинов фитнанинг офатлари ва ёмон оқибатлари тўғрисида гапириб туриб, бу борада Қурьон ва ҳадислардан намуналар ва тарихдан мисоллар келтириб ўтди. Саҳобалар ҳаётидан таьсирли воқеаларни айтиб, уларнинг фитнага бўлган муносабатлари қандай бўлганини ҳазрат Ҳузайфа ва ҳазрат Умар разияллоҳу анҳумо ўртасидаги воқеа мисолида ёритиб берди. Мусулмонлар фитнага алданиб кетмаслиги учун доимо бирдамликни лозим тутишлари, акс ҳолда фитна уларнинг жамоатини тўзитиб юбориши мумкин эканлигини таъкидлади. Тарихдан бунга ёрқин мисолларни келтирди. Ҳозирги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳусусан диний-маърифий соҳада ҳам қувонарли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу каби ислоҳатларни ўзида ҳазм қила олмаётган баъзи шахслар ижтимоий тармоқларда рўмол, соқол каби масалаларни илгари суриб, ҳалқни фитнага чорлаётгани ва бунинг ортида юртдаги бирдамлик ва ҳамжиҳатликга путр етқазиш мақсади ётганлиги ҳақида огоҳлантириб, бундай фитналардан омонда бўлиш кераклиги, бу борада ота-она, устозлар ва катталарнинг йўлларидан юриш лозимлигини айтди. Суҳбат охирида домла талабаларни фақат илм олишга тарғиб қилиб, уларнинг айни пайтда таълим олиб ўзларига юклатилган масъулиятни тўла адо этишда бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов ўзининг самимийлиги билан талабалар қалбида яхши таассурот қолдирди. Тадбир якунида дуои хайрлар қилинди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 077
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент ислом институтинг 1-курс талаба қизлари Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Мустақил Ўзбекистон тарихи” шиори остида Ўзбекистон давлат тарихи музейига ташриф буюрдилар. Тарихий хотира миллий ғояниниг тарихий ва замонавий илдизларидан бири бўлиб, у халқ, миллат ва мамлакат келажаги тарихий онгининг теранлигини, тарихий хотиранинг уйғоқлигини, тарихдан хулоса ва сабоқлар чиқариш билан боғлиқлигини белгилаб беради. Тарихий онг ва тарихий хотира инсон, жамият маънавиятининг ажралмас қисмидир. У қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйгусини уйғотиш билан халқ ва миллатни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. Биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида соғлом мафкуравий иммунитетни чуқурлаштириш зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил кимсаларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Мазкур музейда институтимиз талаба қизлари Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи, ривожланиш босқичлари, тарихга оид бўлган бир қанча осори-атиқалар, ўтмиш даврдаги қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига тегишли турли хил миниатюра ва либослар билан яқиндан танишди. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларни олишди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 559