Тошкент ислом институти талабаларнинг турли нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб, фахримизга сабаб бўлиши, улар эришаётган ютуқлар замирида олий Маъҳаддаги малакали устозларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир. Бугун биргина Тошкент ислом институтининг ўзида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган юздан ортиқ қорилар таҳсил олмоқда. “Таҳфизул Қуръон” (Қуръонни ёдлатиш) кафедрасида ёшларга Қироат илмидан таълим бераётган ўндан ортиқ қори устозлар ҳамда эликка яқин турли диний-маърифий ва хорижий фанлардан таълим бераётган ўқитувчи-ходимларнинг барчаси ўз соҳасининг малакали мутахассиси ҳисобланади. Мана йигирма саккиз йилдирки, юртимизда Республика миқёсида Қуръони каримни ёддан ва тажвид қоидалари билан тиловат қилиш бўйича диний таълим муассасалари талабалари ўртасида мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Мазкур мусобақаларда юқори натижага эришган қори ва қориялар турли хорижий давлатларда ўтказиладиган Халқаро Қуръони карим мусобақаларида ҳам иштирок этмоқдалар. Масалан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Кувайт, Малайзия, Индонезия, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси каби давлатларда бўлиб ўтган Қуръони карим мусобақаларида қориларимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Республикамизда марказлашган Қуръони карим мусобақасини ўтказиш назарда тутилган эди. Шунга асосан, 2018 йил февраль-март ойларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” эркаклар ва аёллар ўртасида “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишларида Республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган беш мингдан ортиқ қори ва қорияларимиз беллашдилар.Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган Қуръони карим мусобақаси мўмин-мусулмонларимиз кўпдан бери интиқиб кутган қувончу шодликларни олиб келди. Қалбда мамнунлик, кўзда ёш ила қилинган дуолар, ҳузурбахш тиловатлар сабаб юртимизга файзу баракалар ёғилди. Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг Республика босқичида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ғолиб бўлганларнинг орасида Тошкент ислом институти талабалари ҳам бор. Хусусан, “Ҳифз”йўналишида олий ўринни Нуриддинов Юлдошбой Иброҳим ўғли, 2-ўринни Саидалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли,“Тиловат” йўналишида 3-ўринни Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ Собит ўғли, аёл-қизлар ўртасида “Ҳифз” йўналишида олий ўринни Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи, “Тиловат”йўналишида 1-ўринни Сайдалиева Муфаззала Собиржон қизи қўлга киритдилар. “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғлига Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилди. Шунингдек, “Тиловат”йўналиши ғолибларига икки кишилик, “Ҳифз”йўналиши ғолибларига уч кишилик Умра сафари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилди.2018 йилнинг 10-18 апрель кунлари Кувайтда IX – Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган қорилар беллашдилар. Мазкур мусобақада икки – “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишида қорилар иштирок этган бўлса, “Ҳифз”йўналиши бўйича институтимиз талабаси Раҳмонбердиев Абдулазиз қори Рустам ўғли Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кучли ўнталикка кирди. 2018 йилнинг 19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказилган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз талабаси Туйғунов Иброҳим қори Жаҳонгир ўғли тиловат йўналиши бўйича иштирок этиб,мусобақадаги муносиб иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланиб, кучли ўнталикдан жой олди. 2018 йил 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган институт талабаси Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи халқаро Қуръон мусобақасида “Ҳифз”йўналиши бўйича финал босқичида беллашиб, дунё мамлакатлари қориялари ичида 100 баллдан 90 балл олиб, кучли еттиликдан ўрин олди ва Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақада муносиб тарзда ҳимоя қилди. 2018 йил 5 май куни Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” саройида юртимизда илк бор ўтказилган “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг эркаклар ва аёл-қизлар ўртасидаги қисми ўтказилди. Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан хабардор бўлган иқтидори ёш йигит-қизлар иштирок этдилар. “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловида 100 баллдан 97 балл тўплаб,1-ўринни институтимиз талабаси Юсупов Халиллуллоҳ Сади ўғли, 2-ўринни 88 балл...
Мисрда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва у ерда меҳнат қилаётган ватандошлар билан мулоқот қилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ташаббуси билан “Хилтон” меҳмонхонасида ташкил этилди. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалар хусусида йиғилганларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, ҳар бир талаба ва ватандошимизнинг мурожаатига қулоқ тутиб, уларнинг ҳол-аҳволи сўралди ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиланди. Мисрдаги ўзбекистонлик талабалар ва ватандошлар мана шундай юксак эътибор ҳамда амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлардан чексиз мамнун бўлдилар. Ҳукуматимиз раҳбарияти, она-Ватанимиз ва халқимизга эзгу тилакларни изҳор қилдилар. 1 004
Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган улуғ боболаримизнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигидир. Шу ўринда, Аҳмад Фарғоний бобомизга бўлган Миср халқининг ҳурмат-эҳтироми халқларимиз ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи натижасида, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланди. Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда, Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий билан “Йўл харитаси”нинг 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган суҳбат билан бошланди. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили октябрь ойида ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилиб, ўтказган мулоқоти самарали бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ал-Азҳар университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа муассасалар ўртасида таълим ҳамда илмий лойиҳаларни ривожлантириш, диний ходимлар малакасини оширишга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди, – деди мезбон сифатида суҳбатни бошлаган Ал-Азҳар университети ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий. Дарҳақиқат, Миср ва Ўзбекистоннинг ўртасида имзоланган “йўл харитаси” мамлакатларимизнинг илмий, маданий ҳамда диний таълим соҳасидаги салоҳиятнинг янада юксалиши учун улкан аҳамият касб этади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган ишлар маънавий-маърифий соҳа ривожи, диний бағрикенглик, ўзаро ҳамфикрлик ва диний саводхонликнинг юксалишида катта рол ўйнаши шубҳасиз. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунинг яққол далилидир. – Ўзбекистон билан алоқаларимиз ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Бу – Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат, халқаро ҳамжамият билан манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашни назарда тутувчи оқилона сиёсат самараси, деб ҳисоблайман, – деди учрашувда Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо. – Ўзбекистонга амалга оширган ташрифимиз чоғида мамлакатдаги катта ўзгаришлар, турли миллат ва динга мансуб аҳолининг ўзаро аҳил-иноқ яшаётганини кўрдик. Барчамизни қувонтирадиган воқеа ҳақида такрор ва такрор айтсак арзийди. Яъни БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилингани тарихий воқеадир. Бу Ўзбекистон раҳбариятининг жаҳонда динлараро бағрикенглик, тинчлик-тотувликни таъминлашга қаратилган ҳаракатининг амалий ифодаси саналади. Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуси Миср халқининг ҳам бош мақсади ҳисобланади. Бу сўзларни тинглар экансиз, Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳар-бир ижобий ҳодисалар, ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиликлар жаҳон ҳамжамияти томонидан диққат билан кузатилаётганига, чуқур таҳлил этилиб, ўзининг муносиб баҳосини олаётганига амин бўласиз. Миср халқига Ўзбекистонни кенгроқ таништириш, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида мисрлик сиёсатчилар, экспертлар, олимлар ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган Миср...
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, хабар берди Президент Матбуот хизмати. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Кейинчалик Президентимиз ушбу марказ лойиҳаси ва қурилиши билан бир неча бор танишди. Унинг мазмун-моҳияти, ҳатто, рангининг қандай бўлишигача белгилаб берди. Бугунги кунда қурилиш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган. Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этилган. Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий сафарлари акс этган. Музей марказига «Саҳиҳи Бухорий» китобининг қадимий қўлёзма нусхаси қўйилган. Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади. – Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев. Марказ томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Европа ва Шарқ мамлакатлари, дунёдаги етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, “Ал-Фурқон” фонди, Британия музейи, Франциянинг Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа илм-фан масканлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланди. Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди. Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланди. Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди. Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилмоқда. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли битирувчилари саралаб олинган. Мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур билим берилади. Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта...
Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва ал-Азҳар университети томонидан Шайх Солиҳ Аббос ўртасида “Йўл харитаси” имзоланган эди. Эндиликда, ҳар йили Ўзбекистондаги масжидларда меҳнат қилаётган йигирма нафар имом Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Миср давлатида имомлар учун икки ойлик малака ошириш курслари ташкил этилади. Имомларга икки ой давомида ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Малака ошириш курслари сўнгида имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. 995