Ўзбекистонда Ислом Тараққиёт Банкининг минтақавий директори Ҳишом Толиб Маъруф жаноблари бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди. Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кичик мажлислар залида Ўзбекистондаги ислом цивилизасияси маркази директори Ш.Миноваров делегация аъзоларини қабул қилди. Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Самарқандда қурилаётган халқаро Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Тошкентда қуриладиган Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси ва илмий концепцияси билан яқиндан танишдилар. Делегация раҳбари Ҳишом Толиб Маъруф Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази лойиҳаларига ижобий баҳо берди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ўзбек халқи учун ҳам, Имом Бухорийни ўзига устоз санайдиган бутун мусулмон уммати учун ҳам бирдек фойдали бўлади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирлар меросини ўрганиш учун олимлар ва тадқиқотчилар ташриф буюришларига ишонамиз, дея ишонч билдирди. Амалга оширилаётган лойиҳаларда Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга яқиндан ёрдам кўрсатади, дея ишонтирди. Маълумот учун, Ислом тараққиёт банки(ИТБ) 1975 йилда ИҲТ мамлакатлари молия вазирлари йиғилишининг қарорига кўра ташкил этилган. ИТБнинг штаб-квартираси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. ИТБнинг Ҳудудий офислари 1994 йили Работ (Марокаш)да, шу йили Куала-Лумпур (Малайзия)да, 1997 йили Олма-Ота (Қозоғистон)да ва 2008 йили Дакар (Сенегал)да очилди. Банк шунингдек 12 та аъзо мамлакат Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Гвинея, Индонезия, Эрон, Нигерия, Покистон, Сьерра-Леона, Судан, Ўзбекистон ва Яманда маҳаллий ваколатхоналарга эга. ИТБнинг асосий вазифаси аъзо-мамлакатларда шариатга мувофиқ ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк ташкил этилаётган вақтда унинг низом жамғармаси 6 млрд.исломий динорни, аъзолари сони 22 тани ташкил этган. Исломий динор – ИТБ фойдаланадиган ҳисоб бирлиги; бир исломий динор ХВЖнинг бир қарз олиш махсус ҳуқуқига (CDR IMF) тенг (ҲВЖ томонидан чиқариладиган сунъий заҳира ва тўлов воситаси). Ҳозирги вақтда ИТБга иштирокчи аъзолар 56 та давлат ҳисобланади. 2013 йили ИТБнинг эълон қилинган ҳиссадорлик капитали – 30 млрд.исломий динорни, шу жумладан, обуна ҳиссадорлик капитали – 18 млрд.исломий динорни ташкил этди. Банкнинг асосий ҳиссадорлари Саудия Арабистони(23,6% акция), Ливия(9,5%), Эрон(8,3%), Нигерия(7,7%), БАА(7,5%), Қатар(7,2%), Миср(7,1%), Туркия(6,5%) ва Қувайт(5,5%) ҳисобланадилар. 2013 йилда ИТБ бошқарувчилар кенгаши умумий ҳиссадорлик капиталини 30 млрд.исломий динордан 100 млрд.исломий динор(150 млрд.доллар)га кўтариш ҳақида қарор қабул қилди. Банкнинг обуна капитали ҳам 18 млрд.исломий динордан 50 млрд.исломий динорга оширилди. Ушбу қарор аъзо-мамлакатларнинг молиялаштириш маблағларига бўлган катта эҳтиёжи билан боғлиқ. Сўнгги 12 йил давомида етакчи рейтинг агентликлари (Moodys, Standard&Poors, Fitch) томонидан ИТБга узоқ муддатли кредит рейтинги – “ААА” ва қисқа муддатли олий барқарор кредит рейтинги – “А+” бериб келинмоқда. 2013 йилнинг декабрида ушбу рейтинглар яна тасдиқланди. 846
Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг ёрқин намунаси 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Бу кун бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. Жорий йилнинг 16 ноябр куни Тошкент ислом институтида 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллат ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик балки дину диёнат, иймон-эътиқод, одоб-ахлоқ, меҳр-мурувват, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати борасида ҳам ўзига хос кенглик, саховат ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмоқда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилганлиги юртимизда бағрикенглик тамойилини нақадар аҳамиятли эканлигини исботидир. АРМ ходимаси И.Акмалова 1 066
Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларидан бири Тошкент ислом институтида очилган махсус сиртқи бўлим бўлиб, у ўз фаолиятини бошлаганидан хабарингиз бор. Айни пайтда таҳсил жараёни қизғин паллада. Қуйида сиз бу борада баъзи талабаларнинг таасуротлари билан танишасиз… Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлимининг илк талабалари айни дамдаги кечинмаларини эътиборингизга ҳавола этишларига ижозат бергайсиз… Аввало шуни алоҳида таъкидлаш даркорки, ушбу илм даргоҳининг талабаси бўлиш нафақат бизнинг, балки мазкур олий даргоҳдан озиқ олмоқ истагида бўлган биз каби барча ҳамкасбларимизнинг кўп йиллик орзуси бўлиб келгани айни ҳақиқат! Бироқ бу соғинчли орзулар биз томонга ушалмас орзудек кўринар эди. Мана, таълим олишни бошлаганимизга ҳам ярим ой тўлди. 14 та аҳамиятли ўқув фани, ушбу фанларга доир асарлар, энг муҳими, етук ва тажрибали устозларнинг дарсларга жалб этилгани бизга ажойиб туҳфа бўлди. Очиғи, сиртқи бўлимда бу даражада пухта таълим ва сифатли хизмат бўлишини кутмаган эдик. Ҳар куни эмас, балки ҳар дарс соатларида янгидан янги илм ва маълумотларни ўрганмоқдамиз. Яна бир қувонарли жиҳати, ўқиш муддатимиз уч йил давомида жами олти ой, деб белгилаб қўйилганига қарамасдан институт маъмурияти бизга ушбу даргоҳдаги устозлар, мавжуд адабиёт ва имкониятлардан йил давомида бошқа талабалардек тўлиқ фойдаланиш имконияти яратиб берди. Хизмат жараёнида ўзимиз сезмаган ҳолда хийла жиддийлашиб, улғайиб қолган эканмиз. Очилиш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим ака айтганидек, бу даргоҳга келиб, талаба бўлишимиз билан ўзимизни ёшаргандек қувноқ ҳолда ҳис этмоқдамиз! Буларнинг барчаси таълимнинг таъсири ва самараси бўлса, не ажаб… Бу дил изҳорларимиз тасдиғини таълим жараёни ва ўз хизматимиз давомида ифода этишга бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз! Ҳамма-ҳаммаси учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда муҳтарам раҳбариятга, Сиз орқали муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Ҳурмат ва самимият ила “Имом Бухорий” ислом институти сиртқи бўлимининг биринчи курс талабаси МАВЛАНОВ Нурали Райимович. 860
A student who is at or below the median test score probably needs to do work to get the basic content down. Khan Academy is an excellent free source that can help students learn and practice basic content. However, don’t make the mistake of thinking that Khan Academy teaches test strategy. Khan Academy is the […]
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган ҳанафийлик мазҳаби VIII асрнинг ўрталарида, кенг тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкаларга, жумладан Мавароуннаҳр етиб келган эди. Турли шаҳарлардаги ҳанафий марказларининг шаклланишига Ироқ, Хуросон мактабларининг таъсири самоқли бўлди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (ваф. 805 й.)нинг шогирди Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал- Бухорий (150/768 йили туғилиб, 216/832 йил вафот этган) Бухоро мактабига асос солди. Унинг тўлиқ исми шарифи- Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорий. У ўз юртида эгаллаши мумкин бўлган барча илмларни пухта ўзлаштиргач, Бағдод сари йўл олади. У ерда Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан ҳанафийлик мазҳаби фиқҳини ўзлаштиргач, яна ўз юртига қайтиб келади. Шу боис, у ҳанафийлик таълимотини биринчи бўлиб Мовароуннаҳрга олиб келган шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий Бухорада илмий ва диний билимлар ривожига катта ҳисса қўшган мадрасага асос солади. Шарқшунос олим Анас Боқиевич Холидов бутун араб салтанати ҳудудида илк бора Мовароуннаҳр ва Хуросонда мадрасалар барпо этилганини зикр этиб, биринчи мадраса Бухородаги “Фаржак” мадрасаси деган фикрни илгари суради. Ушбу мадраса 937 йилги ёнғин натижасида ёниб кетган. Шунингдек, Ножий Маъруфнинг тадқиқотига таянган ҳолда “Нишопур, Бухоро, Ғазна ва Бушанжда Боғдоддаги биринчи мадраса барпо этилгунга қадар 33 та мадраса мавжуд бўлган”, деган маълумотни келтиради. Бухородаги Абу Ҳафс Кабир мадрасаси ўз замонасида машҳур мадрасалардан саналган. Тарихчи Вамбери ўзининг “Тарихи Бухоро” ва ас- Саъдий “Тарих ад- дувал”номли асарларида Имом Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг мадрасаси ислом оламининг турли ўлкаларидаги олимлар ва талабалар орзу қилган энг яхши мадраса бўлганини таъкидлашган. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир устозлари силсиласи: Устозлари Бағдодлик аллома Имом Муҳаммад Ҳасан Шайбоний ҳисобланади. Абу Тоҳирхожанинг «Самария» китобида бу сулола Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собитдан бошлаб Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.гача туташгани асослаб берилган. Имом Шофеъийнинг Абу Ҳанифа ва Абу Ҳафсга берган таърифлари: “Одамлар фиқҳда у зотнинг боқимандаларидир” деганларидек, Бухоронинг барча олимлари ҳам Абу Ҳафс Кабир олдиларида қарздордирлар. Чунки буюк муҳаддис, ҳадис илмининг пешвоси Имом Бухорий у кишининг шогирди бўлган. Бухоронинг аксар олимлари Абу Ҳафсдан таҳсил олишган. Абу Ҳафс Кабир, амир бўладими, оддий фуқаро бўладими, қандай муаммо билан келса, ҳал қилиб берар эди. Олди-сотди ёки ибодат масалаларини жуда аниқлик билан ечарди. Шу боис одамлар олимни “Ҳожатбарор имом” деб ҳурматлашган. Устозлари ҳақида озроқ маълумот бериб ўтсак. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир шогирдлари: Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир раҳматуллоҳи алайҳ кўпгина фақиҳларни тарбиялаб камолга етиштирган. Жумладан, ўғли Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс (Абу Ҳафс Сағир), Абу Жаъфар Ризвон ибн Салим Бадокорий, Абулҳасан Муқотил ибн Саид Байдарий, Муҳаммад ибн Ҳотам Субизуғукий, Абу Заҳҳок Фазл ибн Ҳассон Сутиканий, Абу Саид Сулаймон ибн Довуд Шарғий, Ҳорис ибн Абдулвафо Бухорий ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс Заборқон (ваф.264/878й.) каби кўплаб шогирдларни мисол келтириш мумкин. Абу Солиҳ Тойиб ибн Муқотил ал- Хуноматий, Абу Ҳасан ибн Толиб ал- Ғишатийлар у кишидан ҳадис ривоят қилишган. Абулкарим Самъоний “ал- Ансоб”номли асарида келтиришича, Абу Ҳафснинг шогирдлари Харожир деган қишлоқда кўп бўлган экан. У туфайли Бухоро шаҳри Ҳанафийликнинг марказларидан бирига айланган. Ўша замонда Абу Ҳафс номли уламолар кўп бўлганлиги сабабли Ахмад ибн Ҳафс ҳазратларини Абу Ҳафс Кабир (улуғ, катта) деб номладилар. Имом Бухорий ёшликларида Абу Ҳафс Кабирнинг...