islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ҳадис илмларини ўрганиш йўллари

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оила-аъзолари, асҳоблари ҳамда қиёматгача уларга яхшилик ила эргашган зотларга  саловат ва саломлар бўлсин. Амма баъд: Албатта, улуғ набавий ҳадис ақида, шариат ва ахлоқ жиҳатидан Исломнинг иккинчи масдари ҳисобланади. Лекин мақбул ҳадисни мақбул бўлмаган ҳадисдан ажратиб олиш ниҳоятда муҳим. Айнан ман шу мақсад учун ҳам ҳадис илмларининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Ҳадис илмларини ўрганишга киришишдан олдин қуйидаги жиҳатларни билиб олиш алоҳида аҳамият касб этади. Набавий ҳадиснинг аҳамияти Таърифлар Ҳадис илмининг тарихи Биринчидан: Набавий ҳадиснинг аҳамияти Қуръони каримда фарз намозларнинг саноғи ва ҳар бир намознинг неча ракат эканини топа оласизми? Албатта, буларни сиз Қуръони каримда топа олмайсиз. Балки буларни батафсил тарзда ҳадиси шарифда топасиз. Ҳадис ҳаётнинг барча жабҳасида Исломнинг иккинчи масдаридир. Ҳадиси шарифнинг аҳамиятига қуйидагилар далолат қилади: 1) Ҳадис Аллоҳ таолонинг ваҳийсидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى (3) إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى (4)[1] Яъни, “(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. деган сўзидир. Ояти каримадаги “هُوَ – у” калимаси “يَنْطِقُ – сўзлаётган” феълига қайтади. Шунда оятнинг маъноси: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзи Аллоҳ томонидан бўлган ваҳийдан бошқа нарса эмас. Ушбу жумла араб тилига хос тарзда чеклаш услубида тузилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлаётган барча сўз, у Қуръон ёки Ҳадис бўлсин, Аллоҳ таоло томонидандир. Лекин Қуръони каримнинг лафз ва маъноси биргаликда ваҳий қилинади. Ҳадиснинг эса фақат маъноси ваҳий қилинади. 2) Ҳадиснинг Қуръони карим билан боғлиқлиги. Ушбу боғлиқликни бир неча жиҳатдан кўришимиз мумкин: А) Набавий ҳадис такидловчидир. Қуръони карим кўплаб оятларида намозга ундаб келган. Ушбу ундовларни ҳадислар ҳам такидлаб келганини кўрамиз. Б) Набавий ҳадис тафсир қилувчидир. Яъни Қуръонда келган маъноларни шарҳлайди. Қуръонда намозга буюрилган, лекин кўриниши баён қилинмаган. Ҳадис намозларнинг кўринишини баён қилган. Т) Набавий ҳадис хословчидир. Яъни, оятлар кўпинча умумий қоидалар асосида келган. Ҳадислар ушбу қоидаларни хослаб, яъни истисно қилиб келган. Аллоҳ таоло “Ўлимтик, қон сизларга ҳаром қилинди[2]” деган. Ушбу ҳукмдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бизга иккита ўлимтик балиқ ва чигиртка ҳалол қилинди[3]” деган сўзлари билан баъзи ўлимтиклар истисно қилинган. С) Набавий ҳадис Қуръонни қайдловчидир. Яъни, ҳадис шаръий ҳукмлар учун Қуръон зикр қилмаган шартларни зикр қилган. Аллоҳ таоло Қуръонда: وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ[4] “Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир” деган. Лекин оят қўл кесилиши учун тўлиқ топилиши вожиб бўлган шартларни зикр қилмаган. Ушбу шартлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги: لاَ تُقْطَعُ الْيَدُ إِلاَّ فِي دِينَارٍ أَوْ عَشَرَةِ دَرَاهِم[5] “Қўл бир дийнор ёки ўн дирҳамда кесилади” каби ҳадисларида зикр қилинган. Ж) Гоҳо набавий ҳадисда Қуръони каримда мутлақо келмаган янги ҳукм келган. Бунга уйланган зинокорларга жазо сифатида тошбўрон қилиш ҳукми келганини мисол қилиш мумкин. Шу ўринда бир савол туғилади, Қуръон сабабли ҳадисдан беҳожат бўлиш мумкинми? Баъзилар Қуръони каримнинг ўзи кифоя қилмайдими? Қуръонда барча нарса баён қилинмаганми? Аллоҳ таоло: مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْء[6] “Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” деб марҳамат қилганку, дейишади. Ушбу саволларга жавобимиз қуйидагича: А) Агар оятда...

Масжидларда мавлиди шариф ўқилди

Рабиъул аввал ойи – мусулмонлар учун хурсандчилик ойи бўлиб, бу ойда бутун оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойни мўмин-мусулмонлар ўзгача тайёргарлик билан кутиб олишади ва Расули Акрам алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг кичик бир кўриниши сифатида мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади. Бугун, 24 ноябрь куни республикамизнинг кўплаб масжидларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинди. Шунингдек, жоме масжидларда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, ахлоқлари тўғрисида битилган “Мавлиди шариф” китоби ўқилди ва бунга намозхонлар чин ихлос ила сомеъ бўлишди. Ана шундай мавлид маросимларидан бири пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашдилар. Дастлаб, муфтий ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллудлари, ёшлик, йигитлик ва пайғамбарлик даврлари ҳақида атрофлича маъруза қилдилар. Сўнгра мавлиди шариф ўқилди, Расули акрамга саловотлар айтиб, қалби муҳаббатга тўлган намозхонлар Муфтий ҳазрат бошчилигида жума намозини адо этишди. Масжидлардаги мавлиди шарифлар якунида юртимиз тинчлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ривожини сўраб, дуои хайрлар қилинди. Шундай экан, сиз-у биз ҳам У зотга ушбу кириб келган рабиъул аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатларимизни янада зиёда қилишимиз, ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 933

Диққат танлов: Ассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. Танлов шарти: Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади. Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар. ЎМИ матбуот хизмати 847

Анжуман: Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти

22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади. Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди. Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди. Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек  Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди. Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. М.ХЎЖАЕВ, Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  (muslim.uz)                                                                1 071
1 713 714 715 716 717 737