islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Эълоус сунан муаллифи Шайх Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ таолонинг таржимаи ҳоллари

Эълоус сунан муаллифи Мавлона Шайх Зафар Аҳмад Усмоний бу китобни тоғалари Умматнинг ҳакими Имом Шайх Ашроф Али Таҳанавий (р.а) кўрсатмаларига биноан ёзганлар. Шайх Аллома Муҳаққиқ  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ«Инҳоус сакан ила ман йутолиу Эълоус сунан» (Эълоус сунанни мутолаа қиладиган одамга хотиржамликни мукаммал қилиб бериш.)нинг биринчи жилдида Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний ҳақларида келтирган сўз билан кифояланамиз. Ушбу китобнинг биринчи жилдини Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний “Қоваиду фи улумил ҳадийс”(ҳадис илми усулларидан мухим қоидалар) номи билан хаётлик вақтларида нашр қилдирганди. Биз аввал Шайх  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳнинг Шайҳ Аҳмад Усмоний ҳақида айтган таржимаи холини келтирамиз. Кейин озгина сатрларни ўғиллари тамонидан айтилган сўзлар билан зиёда қиламиз: “Аллома Муҳаққиқ баҳс қилувчи, изланувчи, тадқиқот олиб борувчи, ишончли, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи олим, моҳир, зукко тарихчи, тақводор зоҳид суфий, билимдон Зафар Аҳмад ибн Латийф Усмоний Таханавий у зот 1310 йили Робиъул аввалнинг 13 куни ота ва бобаларининг диёри Дийвандаги илм даргоҳлари яқинида дунёга келди. У илмий даргоҳ Ҳиндистон шаҳрининг илмий марказларидан бири эди. Оналари бу зот 3 ёшга тўлганда вафот этганлар. Мамолари у зоти шарифни имконлари борича ўзларида нима илмлари бўлса, ундан аямай ўз вазифаларини жуда яхши адо этиб тарбия қилган. Бувилари хожи солиҳа аёл бўлган. Солиҳлик ва тақводорликни бувиларидан ўрганган. Шу сабабдан бўлса керак, ундаги илмга бўлган рағбат, ундаги ўчмас иштиёқ ўзининг замонасидаги илм истагидаги кишиларни мудрашдан уйғотди. Бу киши ҳақида чиройли ибратли маълумотларни илм йўлида йурган кишиларга намуна тарзида келтириб ўтамиз. Шу сабабдан балким бизларда ҳам илмга бўлган муносабатимиз, балким у зоти зарифдан бизга ҳам кўчса. У киши 5 ёшга кирганда Дийвандаги катта хофизлар хузурида Қуръони Карим қироатини ўрганишга киришди. “Дорул Улум” мударриси хофиз номдор Ғулом Расул ва бувиларининг  укалари мавлоно Назир Аҳмадга ўхшаган кишилардан таълим олди. У киши 7 ёшга тўлганда Урду ва Форс тиллари китобларини ўқишга, ҳисоб ва алгебра китобини ёзишга киришди. Бу илмларни Шайҳ Жалил Мавлона Муҳаммад Ёсиндан ўрганди. Муҳаммад Ёсин ҳозирда Покистонлик уломаларнинг каттаси Аллома Шайх Муҳаммад Шафеъ Дейбандийнинг отасидир. Ва яна исломий илмлар даргоҳи асосчиси Карачидаги улуғ муфтидан дарс олди. Кейин Дейбандан Таҳанабаҳундаги Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий тоғалари мажлисига кетди. У  одоб, наҳув, сарф ва арабий китоблар мутоаласини ўрганишга киришди. У ўша жойда забардаст олим мавлона Муҳаммад Абдуллоҳ Канкувҳийдан ҳам илм олишга мушарраф бўлди. Умматнинг Ҳакими номи билан машҳур бўлган тоғаларидан тажвид илмларидан ва “Талҳийсат ал- ашр” 10 қироат илмлари хулосасиданва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” дан баъзи бир жузларини тинглади. Ва Мавлона Саъид Аҳмаддан ҳам “Талҳийсат ал- ашр” китобидан дарс олди. Кейин Ҳакиймул умма номи билан машҳур бўлган тоғалари улуғ китоб “Баёнул Қуръон” китобини урду тилида ёзишга киришди. Ва жияни Зафар Аҳмад Усмонийни Камбурдаги “Жомиъул улум” мадрасасига юбориб уни киргизиб қўйди. “Жомиъул улум” мадрасасига Камбурдалик вақтида ўзи унга асос солганди. Жиянининг дарслари ва таълимини икки иршод берган шогирдлари қўлига топширди. У 2 шогирди Мавлоно Исҳоқ Бардаваний ва Мавлоно Муҳаммад Рашид Канбуврийлар эди. Зафар Аҳмад Усмоний улардан дарсликка киритилган ҳадислардан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ”  ва шу билан биргаликда у китобларга куч берадиган уларни қўллаб қувватлайдиган мусталаҳул ҳадийс ва ҳадис илмларини ўргатадиган китобларни ўрганди ва ундан ташқари у иккисидан қўшимча...

ИМОМ БУХОРИЙГА МУНОСИБ ВОРИС БЎЛАЙЛИК!

Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 29 ноябрь куни ҳадис фанидан “Имом Бухорийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида 2-курс талабалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Талабаларнинг билим савиясини ошириш ва мутахассислик фанларига бўлган иштиёқни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига биноан институтда алоҳида фан ойлиги ташкил этилган. Жорий йилнинг  “Ноябрь ойи –  Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанлари ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақа талабалар ўртасида ҳадис фанига бўлган қизиқишни янада мустаҳкамлади. Мусобақа муҳаддислар ва уларнинг асарларига, мусталаҳул ҳадис атамаларига оид саволлар, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарида келган илмга оид ҳадисларни ёддан айтиш каби шартлардан ташкил топган. Мусобақага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов ташриф буюришди. Иштирокчилар томонидан берилган жавобларни Ж.Нуриддинов (ҳайъат раиси), У.Ғафуров, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари М.Жангиров, Ф.Маманосиров ва А.Ғиёсовлар баҳолаб боришди. Мусобақа Қуръони карим тиловат билан бошланди. Институт ректори У.Ғафуров кириш сўзини айтиб, мусобақа иштирокчиларига мувоффақият тилади. Тўртта шарт бўйича пухта тайёрланган 2-курс талабалари ҳадис ва мусталаҳал ҳадис фани бўйича эгаллаган бор билим ва маҳоратларини намойиш қилишди. Мусобақа жараёнида томошабинларга ҳадис фанига оид қисқа саволлар берилди. Жавоб беришда фаол бўлганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа якунига кўра, 170 балл билан 2-Г гуруҳи биринчи ўринни, 167 балл билан 2-А гуруҳи иккинчи ўринни, 166 балл билан  2-Б гуруҳи учинчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ноябрь ойи – Абул Муин Насафий ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан талабалар ўртасида реферат ёзиш танлови эълон қилинган эди. Ушбу танлов якунларини ҳам тадбир охирида эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни сиртқи йўналиш 1-г гуруҳ талабаси Уринбаев Равшан, 2-ўринни 3-Б гуруҳ талабаси Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф, 3-ўринни 1-З гуруҳи Нигматова Моҳира ва 2 В гуруҳ талабаси Ниёзалиева Мунаввар эгаллашди. Ноябрь ойи давомида талабалар ўртасида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларига доир савол-жавоблар танлови эълон қилинган эди. Мусобақа якунида ушбу танлов ғолиблари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни Ниёзалиева Мунаввар, 2-ўринни Парпиева Маҳлиё, 3-ўринни Нодиров Ҳумоюн ва Атаджанова Ёқутхонлар эгаллашди. Мусобақа сўнгида ғолибларга институт раҳбарияти томонидан тақдим қилинган қимматбаҳо совғалар ва китоблар мажмуаси топширилди.        ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод  Примов 857

Ватаним – жон ва таним

Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Яқин бил, кимни кўпроқ айласанг ёд, Бўлур  дўстунг  сани,  эй  одамизод. Билур  ҳар  одам  ўғли  бўлса  уйғоғ, Ватаннинг аслидур бизларға туфроғ. Ватандошимиз машҳур мутасаввиф олим Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги байтда бизга қуйидагиларни насиҳат қилмоқдалар. У зот сўзида ўзини ҳазрати инсонга мансуб эканлигини даъво қилувчи ҳар бир ғафлат уйқусидан уйғоқ, сергак одам Ватан деганда яшаб турган тупроқини тушунмоғи кераклиги уқтирмоқдалар. Бошқача қилиб айтганда инсоннинг асли тупроқдан яралган. Ким шу тупроқни қадрлар, Ватаним, деб ҳурматини жойига қўяр экан, билсинки, у инсон аввало бу билан ўзини, аслини ҳурмат қилаётир. Ўзини, аслини ҳурмат қилмайдиганлар эса ўзгаларни ҳеч қачон ҳурмат қилмайди! Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган асримизда бузғунчи ғояларни тарқатиб тинч юртларни вайрон қилаётганларнинг борлиги ҳам айни ҳақиқат. Нима эмишки, ислом динида Ватан тушунчаси йўқ, унга ҳеч қандан таъриф берилмаган. Инсон эга бўлган нарсалар ичида энг қимматбаҳоларидан бири туғилиб ўсган Ватанидир. Бирор инсон йўқки, Ватанини улуғламаса. Қандай улуғламасин?! Чунки, Ватан_ унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик  даврларини сурган, хотиралари муҳрланган, ота – боболарининг юрти, фарзанд – у набиралари улғайган заминдир! Ёлғиз инсон эмас, ҳаттоки ҳайвонлар ҳам ўз Ватани – инини бошқа ҳеч бир нарсага алишмас. Унга рози ҳам бўлмайди. Унинг йўлида ҳар қандай қиммат ва нафис нарсаларини қурбон қилади. Қушлар инида бахтиёр яшайди. Бирор нарсани ҳас – чўпдан бўлган инига алишмайди. Балиқлар денгиз ва океанлар оша минглаб чақиримларни сузиб ўтадилар. Яна барибир ўз Ватанларига қайтадилар. Митти чумолини кўринг, ризқ талабида қанча жойларга боради, тепаликларга қийналиб чиқади. Бу ҳам ўз инига – Ватанига қайтади. Баъзи ҳайвонлар асл Ватанидан бошқа жойга кўчирилса нобут бўлиб қолади. Кўряпсизми, ҳамма ҳазрати инсондан тортиб то майда ҳашоратларгача ўз Ватанини севадилар. Демак, бу мавжудотлардаги Аллоҳнинг одати, қалбига солган туйғу! Уни инсонни фитратига Аллоҳ солиб қўйган. Бўлмаса ҳарорати олтмишга етадиган иссиқ жойларда ёки ҳарорат нолдан паст бўлган шимолий қутбларда ёҳуд ўрмонларда, ҳар кун ҳаёт учун хавфли ерларда яшашга уларни нима мажбур қилади?! Уларни бунга ундаган нарса фақатгина Ватанларига бўлган муҳаббатдир. Шундай экан, Исломда инсонни фитратида жойлашган, ери устида покиза неъматларини еб ҳаёт кечирадиган, осмони остида тинч осуда Роббисига ибодат қиладиган Ватанининг қандай ҳақлари бор? Инсоннинг Ватани олдида бир неча ҳақ ва вазифалари бор. Уларнинг энг муҳимлари учта: Биринчи ҳаққи: мана шу Ватаннга чин муҳаббат қўйишдир. Иккинчи ҳаққи: уни ерини обод этиш. “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”.  (Ҳуд сураси 61 – оят). Учинчи ҳаққи: унда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик. “Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг”. (Аъроф сураси 56 – оят). Ҳамаср олимлардан шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ Ватан ҳақида оз ва соз, зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўядиган, жуда гўзал  таъриф айтган: «Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганда хотиржам, йироқ кетганда талпинадиган, ҳужум қилинганда асрайдиган, камситилганда ғазабланадиган қилиб қўядиган туйғудир». Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларини бироз шарҳлайлик. Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган...

Қонга беланган масжид

Ўтган ҳафта 24 ноябр жума кунида Мисрнинг Синай ярим оролида мудҳиш теракт амалга оширилди. Жума намози ўқилаётган пайтда, бир нечта машинада келган қотиллар масжид ичида бомба портлатди ва ташқарига қочиб чиқаётган кишиларни ўққа тутди. Натижада, 305 киши ҳалок бўлди, шулардан 27 таси болалар ва 130 га яқин кишилар жабр кўрди (жароҳатланди). Бу даҳшатли жиноятни ИШИД аъзолари амалга оширгани гумон қилинмоқда… Бу хабарни ўқиган ҳар бир соғлом табиатли кишида авваламбор, бегуноҳ жабр кўрган мусулмонларга нисбатан ачиниш, шафқат, ҳамдардлик ва бу жирканч ишни амалга оширишган қотилларга нисбатан чексиз нафрат, ғазаб пайдо бўлади. Одам ҳам шунчалик ақлсиз, жоҳил ва қалби қаттиқ бўладими. Ахир ҳужум қилинган жой қадим қадимлардан бери дахлсиз ҳисобланган жой; ибодатхона бўлса, ундаги инсонлар; ибодатгўй одамлар бўлса, шундай жойга ҳам босқин қилинадими!? Шубҳасиз, бу босқинчилар учун ҳеч қандай диний, инсоний қадриятларнинг аҳамияти йўқ.  Қуръони каримда тасвирланганидек: “Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр урди. Уларнинг кўзларида парда бор ва улар учун улуғ азоб бордир”[1]. Яъни уларнинг қалби яхшилик нима эканлигини тушунмайди, қулоғига тўғри гап кирмайди ва кўзи ҳақиқатни кўрмайди. Қўлида қурол бор, ўзини қудратли деб, ҳисоблайди. Одамларнинг улардан қўрқиши уларга завқ бағишлайди. Одамларга озор бериш, ўлдириш уларга одатий ҳол бўлиб қолган, балки табиатга айланган. Ўта гуноҳкорлигидан охиратни ўйламайди, инкор қилади, қалби тош қотган. Бунинг тасдиқи Қуръони каримда ҳам зикр қилинган: “Сўнгра (Аллоҳнинг оят мўжизаларини кўргандан кейин ҳам) қалбларинг қотди. У тошдек ё унданда қаттиқроқдир…”[2].  Яъни, қалбни юмшатувчи сон саноқсиз оят мўжизалар бўлса ҳам, бааъзи одамлар ибрат олишмайди. Қалблари қотади; панд насиҳатни қабул қилмайди, қалбига яхшилик, иймон кирмайди. Аслида инсон нима учун яратилган эди?  Аллоҳ таоло фаришталарга: “Мен ерда (ўзимга) ўринбосар яратаман”[3], демаганмиди!? Аллоҳнинг ердаги ўринбосари ер юзини гуллатиб яшнатиши, адолат ўрнатиши, одамлар ўртасида эзгулик уруғини сочиши керак эмасмиди!? Аллоҳ таоло: “Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим”[4], деб марҳамат қилади. Яъни,  Аллоҳ таолони бир деб билиш, унинг динини маҳкам тутиш, буйруғу қайтариқларига қулоқ солиш учун яратилганмиз, ахир. Энди ўйлаб кўрайлик, бу вахшийлик, қонхўрликни ерни обод қилиш деб бўладими, ёки масжидда ибодат қилиб турган одамни портлатиш, ўққа тутишни ибодат деб бўладими? Демак бу ишни устида турганлар ҳам, бажараётганлар ҳам инсонийлик табиатидан чиқиб кетган одамлар, улар шу ҳолатларида ҳайвонлик даражасига тушганлар. Кўрмайсизми, йиртқич ҳайвонлар олдидан келганни тишлайди, ортидан келганни тепади. Нафси нимани хоҳласа, шуни қилади. Ҳадиси шарифларда “Ҳар бир дилозор дўзахдадир”[5], дейилади. Дилга озор бериш бир оғиз сўз билан ҳам, ишора билан ҳам бўлиши мумкин. Энди, қисқа муддатда юзлаб одамларни қириб ташлаганларни ким деб, атаймиз? Яна, “Афзал амаллардан бири мўмин (қалби)га хурсандчилик киритиш…”[6], деб марҳамат қилинган бошқа ҳадиси шарифда. Мана бизнинг қоидамиз, мезонимиз, ҳаёт йўлимиз. Энди мана бу ҳадисга эътибор қаратинг: “Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло бандасининг ёрдамида бўлади”[7]. Мана динимиз тарғиб қиладиган умуминсоний қадриятлар. Бир муҳтожга қилинган кўмакнинг мукофотини қаранг. Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдамчи бўлади дейилмоқда. Агар бунинг тескариси бўлса, нима бўлади. Бир бегуноҳни қонини тўкиш мақсадида юрса, нима бўлади. Албатта, бир куни хору зор бўладику!   Бу мавзудаги ҳадисларни санаб адоғига етиш қийин аслида. Лекин шу билан кифояландик. Хўш энди терактни амалга оширганлардан нима қолди. Авваламбор уларни жумъа кунида  юзлаб одамларнинг қарғиши урди. Дуо ижобатига яқин соатларда оҳу...
1 712 713 714 715 716 737