islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Муфтий Усмонхон Алимов: “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов мамлакат масжидларида ўқиладиган жамоат намозлари, хусусан, ҳайит намози ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларга телевидениедаги чиқиши орқали муносабат билдирди. У.Алимов мусулмонларга жамоат намозлари бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларга ишонмасликни, бу ҳақда ваколатли ташкилотдан маълумот олишни тавсия қилган. “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”, деган Ўзбекистон муфтийси диндошларини сабрли бўлишга чорлайди. У. Алимов Ҳайит намозини ўқиш қай тарзда бўлиши ҳақида ҳам ваколатли идора, яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот тарқатишини билдирган, аммо бу эълон ЎМИ томонидан қачон берилишига аниқлик киритмаган. 1 029

Касалланганлар сони нега яна ошмоқда?

Бугун, 13 май куни АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифинг давомида сўнгги кунларда нега Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақида маълумот берилиб ўтилди. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормоқда. Касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда? «Янги аниқланган ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар: – чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз, – автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз, – узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмоқда. Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас» дейди Ҳабибулла Оқилов. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга боғлиқ 2568 ҳолат аниқланган. Бугунгача беморларнинг 2040 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган. Қалампир.уз 799

Исломда ҳалол ва ҳаромга оид қоидалари: яхши ният ҳаромни оқлай олмайди

Биринчи қоида: Аслида ҳамма нарса мубоҳ-ҳалолдир Иккинчи қоида: Ҳалол ва ҳаромни Аллоҳ таоло белгилайди Учинчи қоида: Пок нарсалар ҳалолдир, нопок нарсалар ҳаромдир Тўртинчи қоида: Банданинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши ширкдир Бешинчи қоида: Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир Олтинчи қоида: Ҳалол ҳаромдан беҳожат қилур Еттинчи қоида: Ҳийла билан ҳаромга эришиш ҳаромдир Саккизинчи қоида: Яхши ният ҳаромни оқлай олмайди Тўққизинчи қоида: Ҳаромга қўл уришдан қўрқиб, шубҳали нарсалардан сақланиш Ўнинчи қоида: Ҳаром ҳаммага бирдек ҳаромдир Ўн биринчи қоида: Заруратлар ман этилганларни мубоҳ қилур Ўн иккинчи қоида: Агар ҳалол билан ҳаром жам бўлса, ҳаром ғолиб бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламларига мансуб «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деб номланган китобидан олинди Ислом молияси 966

Энг йирик нефт экспорт қилувчи Саудияда ижтимоий ёрдам тўхтатилиб, солиқларнинг ошиши Ҳаж ва умра ҳаражатларига таъсир қиладими?

1 июндан бошлаб Саудия Aрабистони аҳоли учун ажратилаётган ижтимоий ёрдам бўйича тўловларни тўхтатади. Шунинг баробарида 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи уч бараварга, яъни беш фоиздан ўн беш фоизгача кўтарилади. Бу ҳақда давлат ахборот агентлигига таяниб Рейтерс хабар бермоқда. Мамлакат молия вазири Муҳаммад Жадааннинг сўзларига кўра, бундай чораларни қўллаш биз учун қийин, аммо қилишмиз зарур бўлган ишлардан ҳисобланади, чунки мамлакат харажатлари даромаддан ошиб кетган. Биринчи чоракда бюджет тақчиллиги тўққиз миллиард долларни ташкил этди. Вазирнинг таъкидлашича, дунёда нефт нархининг тушиб кетишидан ташқари иқтисодий фаолиятнинг пасайиши ҳам даромадларга таъсир кўрсатди. Ҳаражатлар соғлиқни сақлаш секторига режадан ташқари маблағ ажратиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳисобига ошди. Коронавирус пандемияси даврида дунёдаги энг йирик неъфт экспорт қилувчи Саудия мамлакатининг иқтисодиётига ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши ва глобал инқироз таъсир кўрсатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Aрабистонида 37 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 239 киши вафот етган. Таъкидлаш жоизки, ҚҚСни 15 фоизга кўтариш натижасида хизмат кўрсатиш – меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда нархнинг ўсишига олиб келиши кутилмоқда. Бу эса Ҳаж ва умра ҳаражатларига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 767
1 411 412 413 414 415 737