islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Нега «Янги ой» Исломнинг рамзи ҳисобланади, қандай маънони англатади, қачон жорий бўлган? – Илмий изланиш

Ярим ой Исломнинг халқаро миқёсда тан олинган рамзи ҳисобланади. Дунё бўйлаб насронийларни хоч, яҳудийларни Довуд юлдузи ва мусулмонларни янги ой билан тасаввур этишади. Аммо ҳилол Ислом рамзи сифатида қачондан жорий бўлган? Исломнинг илк даврлари Илк мусулмон жамиятида тан олинган бирор бир рамз йўқ эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом даврида ислом қўшинлари ва карвонлари ўзларини танитиш мақсадида оддий рангли, одатда яшил, оқ, баъзан қора байроқлардан фойдаланганлар. Кейинги авлод мусулмон етакчилари ҳам оддий оқ, қора, қизил ва яшил рангли байроқлардан фойдаланишда давом этдилар, уларда бирон бир белги, ёзув ёки рамз йўқ эди.Масалан, Умавийлар қора байроқ ишлатишган. Аббосийлар эса оқ байроқ ишлатган. Саудиянинг ҳозирги яшил байроғи Аббосийларнинг 7 – ҳукмдори Халифа Маъмун томонидан илк бор яшил байроқ сифатида қабул қилинган.Усмонийлар аввал мовий байроқ ва кейин уни қизил билан алмаштирган. Усмонлилар давлати Усмонлилар даврида ярим ой ва юлдуз рамз сифатида мусулмон дунёсига кириб келди. Милодий 1453 йилда Усмонлилар Константинопол-Истанбулни забт этганда, улар байроғи ва рамзига ҳилол-янги ойни акс эттирдилар. Сабаби Қустонтиния қалъаси 3 қаватли мустаҳкам девор бўлгани сабабли бир неча асрлар давомида уни ҳеч ким забт эта олмаган. Шунда Султон Муҳаммад Фотиҳ юзлаб км узоқликда жойлашган қўшинини қалъанинг барча томонидан келтириб, қуруқликдан ҳам, сувдан ҳам бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиб қалъани ишғол қилишни режа қилади. Бу ҳужум ҳамма бўлинмаларнинг қўмондонлари шом вақтида янги ойни кўришлари билан кечаси йўл юриб, ўзлари учун қалъанинг белгиланган нуқтасига бориб тонг отиши вақтига тўғри келди. Мислсиз ғалаба сабаб янги ой ислом рамзи сифатида бойроқларга кўчди. Ундан олдин на Қустонтинияда ва на бошқа дин вакилларида ой диний рамз сифатида олинганлиги бирор бир манбада исботланган эмас! Бошқа маълумотларга кўра, Усмонли давлати бошлиғи Фотиҳ Султон шаҳарга қўшин киритишдан олдин тушида ҳилолни кўради ва буни зафарга мужда сифатида қабул қилиб, ярим ойни ўз давлатига рамз деб эълон қилади. Ярим ой ичидаги беш юлдуз Исломнинг беш устунини англатади. Беш нуқта Усмонли байроқларида доим ҳам тасвирланмаган ва баъзан битта юлдуз белгиси ҳам ишлатилган ва бугунги кунда ҳам мусулмон дунёси ва шарқ халқларида ишлатиладиган байроқларда ҳам уларнинг сони ҳар хил. Юзлаб йиллар давомида Усмонлилар давлати мусулмон оламини бошқарган ва ушбу рамз Ислом дини белгиси сифатида одамлар онгига сингиб борди. Ой рамзи, аслида, ислом динига эмас, Усмонлилар давлати билан боғлиқ. Исломда рамзга муносабат қандай? Ушбу тарихий маълумотга асосланиб, баъзи мусулмонлар ярим ойни Исломнинг рамзи сифатида ишлатмайдилар. Исломда тарихан ҳеч қандай рамз бўлмаган деб ҳисоблайдилар. Кўпчилик Каъбани, хаттотлик ёзувини ёки масжиднинг оддий тасвирини Ислом рамзи сифатида ишлатишни афзал кўришади.Уламолар ҳилолни рамз сифатида ишлатилиш борасида бирор кароҳият мавжуд эмас деганлар, шунингдек, ҳилол янги ойни бошланишини билдиради ва уни кўриш орқали Рамазон эълон қилинади. Ғарб тарихчилари Исломдан бир неча минг йил олдин ҳам бу белги, яъни ҳилол ва ой рамзи бор эканлиги ва қадимги халқлар ўзларининг рамзи сифатида ишлатганлиги тўғрисида маълумотларни илгари суради. Рамзнинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни акс эттиргани тўғрисида эса маълумотларни тасдиқлашнинг имкони йўқ, дейдилар. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири А.Тошпўлатов 1 197

Қуёшда тобланган одамлар!

«Ҳар куни қуёшда ўтказиладиган атиги ўн дақиқа COVID-19 хавфини сезиларли даражада камайтиради, чунки қуёш нурлари таъсирида терида ҳосил бўладиган Д витамини нафас олиш йўллари инфекцияларига қаршиликни сезиларли даражада оширади», дейди австралиялик шифокор Рейчел Нил. Ўтган йили шифокор тажриба ўтказди, унда 78 минг бемор иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Д витаминининг паст даражаси бўлган одамларда ўткир респираторли инфекциялар (COVID-19 ҳам шу жумладан) ривожланиш хавфи икки баравар юқори. Бундан ташқари, агар сизда Д витамини миқдори кам бўлса, демак сизда ундан юқори бўлган одамга қараганда касал бўлиш хавфи кўпроқ бўлади. The Australian газетасига берган интервьюсида Нил ҳар куни қуёшда ўн дақиқа сарфлашини ва барча ундан ўрнак олишини маслаҳат берди. Шу билан бирга, қуёшда тобланадиган вақт ҳам иқлимга боғлиқ. Қаерда илиқроқ бўлса, ўн дақиқа кифоя қилади, совуқроқ бўлса, ўн беш дақиқа бўлгани яхшироқ. Азон.уз 804

ПЎРТАНАДАН ОГОҲЛАНТИРАМИЗ

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. 1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин. 30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. 722

Шошилинг! Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Ислом тарихи ва манбашунослиги каби йўналишлар учун қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди. Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин: • 07.00.04 – Диншунослик; • 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси); • 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги; • 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик; • 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт; • 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги. Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – ариза; – қисқача биографик маълумотнома; – фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси; – меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; – илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси; – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси; – иш жойидан тавсифнома; – режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома. Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори). Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43 958
1 412 413 414 415 416 732