islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Халқаро конференция шўъба йиғилишларида давом этди

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари анжуманни шўъба йиғилишларида давом эттирди. Биринчи сессияда ўзбекистонлик исломшунос олимлар, илмий марказлар раҳбарлари билан бир қаторда, Германия, Болгария, Малайзия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакилларининг маърузалари тингланди. “Имом Мотуридий услубияти ва ёшларни ғулув ва бегоналашишдан ҳимоя қилиш”, “Мотуридийликнинг ислом ақидасига хизмат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари”, “Мотуридийнинг дуализмга асосланган билиш назарияси”, “Мотуридия таълимоти: қалб ва ақл бирлиги”, “Мотуридия калом мактабига оид янги манбалар таҳлили”, “Жамиятда соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигида мотуридия таълимотининг аҳамияти (Абул Муъин Насафий қарашлари асосида)”, “Ҳанафий-мотуридийлик таълимоти ривожида Абу Ҳафс Насафий “Ақоид” асарининг ўрни” сингари сермазмун маърузалар иштирокчилар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Иккинчи сессия “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида дин ва давлат муносабатлари”, “Сохта салафийлик соясида: Имом Мотуридийнинг суннийлик илоҳиятини ўрганиш”, “Абу Мансур Мотуридийнинг фиқҳий ва усулий қарашлари”, “Мотуридийликнинг яхшилик ва ёмонликка масалаларига доир қарашлари”, “Ақл ва билим Имом Мотуридий таълимотида муҳим асос сифатида” мавзуларига бағишланди. Мазкур мавзуларда Ўзбекистон, Босния ва Герцеговина, Миср, Малайзия, Туркиянинг ислом динига ихтисослашган олий ўқув юртлари, илмий марказлари, академиялари олимларининг маърузалари тингланди. Халқаро конференция эртага ўз ишини давом эттиради. Манба: ЎзА 621

Охирги 3 йил ичида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни дунё ҳамжамияти ижобий баҳоламоқда

Жаҳон бўйича 20 дан ортиқ давлатдан 70 га яқин олимлар иштирок этаётган конференция натижалари бўйича Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуровнинг Ўзбекистон 24 каналига берган интервъюларида, охирги 3 йил ичида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни дунё ҳамжамияти ижобий баҳолаётганини айтиб, конференция иштирокчилари қуйидаги фикрларни илгари сураётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Жумладан; Имом Мотуридий мажмуасини ташкил қилиш; Унинг асрлари бўйича электрон кутубхона яратиш; Ижобий ва танқидий мақола-китобларини чоп этиш; Мотуридий асарларини чет тилларига таржима қилиш; Араб ва бошқа давлатларда Мотуридий таълимоти бўйича мусобақалар ташкил қилиш; Ғолибларни мастер класс дарсларига устоз сифатида таклиф қилиш; У зотнинг ҳаёти, ижоди ҳақида турли ҳужжатли филм, кино, мултфилмлар ишлаш орқали дунё ҳамжамиятига танитиш; Самарқанддаги бошқа уламоларни ҳам ҳаётларини ёритиш; Барча диний таълимда таҳсил олаётган талаба-тадқиқотчиларга янада чуқур ўрганишлари учун кенг шароитлар яратиш каби масалалар кўрилмоқда… ТИИ матбуот хизмати 614

Ўзбекистон замини муқаддас, ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ҳамиша ўзига ром этиб келган

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.​ Рафик Муҳаметшин, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори: – Ислом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда Имом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимизнинг софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бизнинг университетимизда ҳам бу улуғ имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз. Умуман, азалдан Татаристондаги дин соҳаси вакиллари, уламолар ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да кейинчалик Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига келиб, ислом дини таълимотини ўрганган, билимларини оширган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ этилмоқда. Бугунги конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Эслатиб ўтамиз халқаро конференцияда ТИИ устоз ва талабалари ҳам иштирок этоқда.  ТИИ матбуот хизмати 652

Адиблар хиёбонига ташриф

Мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган чексиз эътибор сўз санъати фидойиларининг бетакрор меросини пухта ўрганиш, китобхонлар сафини янада кенгайтириш, ёшларнинг яхши китобга бўлган меҳрини тобора кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 1 март – Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуди куни муносабати билан АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва бир гуруҳ талаба қизларнинг пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида талаба қизлар ўзбек адабиётининг буюк дарғалари шоир ва ёзувчиларнинг хотирасига бағишлаб бунёд этилган монументларни зиёрат қилдилар, уларни эслаб Қуръон тиловати қилдилар. Буюк адибларимизнинг ўчмас ижоди талаба қизларда китоб ўқиш ва китобга меҳр ҳиссини оширишга хизмат қилади. АРМ кутубхоначиси И.Акмалова 886

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Ҳадис илми мактабида бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Мазкур халқаро анжуманда юқори мартабали меҳмон сифатида иштирок этаётган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб бошчилигидаги нуфузли делегация дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Мактаб ректори О.Юсупов нуфузли меҳмонларга ушбу олий даргоҳ давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсади ташкил этилганлиги, ундаги ўқув жараёнларини ишлаб чиқишда қадимги Бухоро ва Самарқанд мадрасаларидаги ўқитиш анъаналари жорий қилиш билан бирга нуфузли Ал-Азҳар университетининг тажрибаси амалда қўлланилаётгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Мактаб мутахассислиги бўйича ишлаб чиқилган ўқув режаси дунёнинг 20 нафар етакчи таълим муассасалари ва ислом оламидаги нуфузли уламоларига тақдим этилганлиги ва улар томонидан ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётларини ўзлаштирган битирувчиси тўғридан-тўғри нуфузли хорижий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишни давом эттириши мумкинлиги тўғрисида эътирофга сазовор бўлганлигини таъкиланди. Меҳмонлар мактаб таълим жараёнлари кўздан кечириш мақсадида Ал-Азҳар университетидан жалб қилинган Балоғат ва мунозара фанлари доктори, профессор Али Саад томонидан ўтказилаётган дарс машғулотига ташриф буюрди. Ўқув аудиториясида мактабда фандарни ўқитишда қўлланалиётган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди. Юқори мартабали меҳмон Шайх Аҳмад Таййиб ташрифи якунида фахрий меҳмонлар китобида мактабининг фахрий меҳмонлар китобига қуйидагича дастхат ёзиб қолдирди: Мен Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ мақбараси ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабини зиёрат қилиш ҳамда Ал-Азҳар университетидан жалб қилинган профессор ўқитувчи томонидан ўтказилаётган Араб тили фани дарсида мактаб талабалари билан учрашишга мушарраф бўлди. Ушбу ислом олийгоҳида таълим олаётган талабаларнинг илми, одоби, ҳам ақла ҳам жисмонан соғломлигини кўриб хурсанд бўлдим. Мен Миср давлатида мана шундай илм даргоҳини очишни орзу қиламан. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб 2020 йил 3 март, ҳийрий 1441 йил ражаб ойининг 7 куни Шайх Аҳмад Таййибга Ўзбекистон ва Миср мамлакатлари ўртасида таълим соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида амалга ошириётган хизматлари учун ташаккурнома ва мактаб ўқитувчилар томонидан нашр этилган китоблар тақдим этилди. Манба: Ҳадис илми мактаби Матбуот хизмати 709
1 431 432 433 434 435 732