islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Метро қурилишида ҳалок бўлганларга 90 та хатми Қуръон бағишланди

Оғир кунларда доимо бир-бирига елкадош бўлган халқимиз шу кунларда метронинг “Юнусобод” йўналишида содир бўлган фожиада ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдиришда давом этишмоқда. Ҳатто қўшни ва олис вилоятлардан ҳам келиб, бундай қайғули кунларида шерик эканларини изҳор қилишмоқда. Савобли ишларда пешқадам бўлган диний соҳа ходимлари бу ишда ҳам ибрат бўлишмоқда. Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бағшида қилинди. Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди. Манба: muslim.uz 813

Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади. Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган. “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида. Манба: uza.uz 852

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида учрашув

Куни кеча Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг “Жамият тараққиётининг асоси – маърифатдир” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларимизни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий иммунитетини кучайтириш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ҳамда ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида халқимиз онгу тафаккурини шакллантириш юзасидан фикрлар билдирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган. 1 126

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Жорий йилда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкент ислом институти 1-курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. А.Шукуров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-ахлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва Интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек,  2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар тартиби ҳамда бундай  сиёсий жараёнларда талабаларнинг ҳам фаол бўлишлиги таъкидлаб ўтилди. Талабаларнинг бундай муҳим сиёсий жараёнда доимий яшаш манзилида туриб иштирок этишлари учун қишки таътил 20 декабридан бошланаётганлиги ҳамда таътил мобайнида талабалар учун керакли тавсия ва маслахатлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов   935
1 472 473 474 475 476 744