islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ислом иқтисодиётида иқтисодий жараёнга аралашиш

Ислом динидаги иқтисодий муомалалар Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга оширилади. Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи ҳалол қилган йўллар орқали дунё орттиришни ва Ўзи таъйин қилиб қўйган ўринларга сарфлашни ҳамда улар У зот ҳаром қилган ишлардан йироқ бўлиб, Ўзи буюрган ҳолатда ўзаро муомалада бўлишларини буюради. Бозор фаолияти ҳам Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга ошади. Жамиятдаги  бирор инсон эркин бозор жараёнига дахл қилиши  ва ундаги нархларни ўзи истагандек белгилаши ҳамда бозор қонунларини бузиши асло мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, Исломий иқтисодиёт дунёда ҳаёт кечириш ва мол-давлат ортириб, фаровон ҳаётга эришиш эркинлигини  “اَلرَأسُمَالِيَة” (капитализм)даги эркинлик каби мутлақ эркин қилмади. Балки  иқтисодий муомалаларни қатъий қонун-қоидалар ила қайдлаб белгилаб қўйди. Зеро, Аллоҳ таоло ўз бандаларига нима яхши нима ёмонлигини жуда яхши билгувчи зотдир. Агар эркин бозор фаолиятига аралашиш каби юқорида зикр қилинган ҳолат юзага келса иқтисодий жараёнга қуйдаги уч хил кўринишда аралашилади: تَدْخُلُ الدِّيْنِ “Диннинг аралашиши” Дунё ҳаётида умр кечириш мобайнида рибо (сутхўрлик), қимор ва бошқа ботил савдо ва муомалалар, ҳаром йўллар воситасида дунё ортириш бирор инсонга жоиз эмас. تَدْخُلُ الحُكُوْمَةِ “Ҳукуматнинг аралашуви” Ислом дини ҳукуматни табиий равишда фаолият олиб бораётган бозор иқтисодиётига аралашишига рухсат бермайди. Лекин бирор инсон бозорга эгалик қилиб, ундаги нархларни ўзи истагандек белгилашни ирода қилса, ана шу вақтда давлат эркин бозорга аралашишлиги жоиз. عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ : « مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллалслоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мусулмонларнинг нархларидан бирон нарсага киришиб, уларга қимматчилик туғдириш мақсадида аралашса, Аллоҳ таоло учун Қиёмат куни уни катта ўтга ўтқазмоғи ҳақ бўлади”-дедилар”.[1] عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ : أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ مَرَّ بِحَاطِبِ بْنِ أَبِي بلتعة وَهُوَ يَبِيعُ زَبِيبًا لَهُ بِالسُّوقِ ؛ فَقَالَ لَهُ عُمَرُ : إمَّا أَنْ تَزِيدَ فِي السِّعْرِ وَإِمَّا أَنْ تَرْفَعَ مِنْ سُوقِنَا . لِأَنَّهُ كَانَ يَبِيعُ بِالدِّرْهَمِ الْوَاحِدِ أَقَلَّ مِمَّا كَانَ يَبِيعُ بِهِ أَهْلُ السُّوقِ . رَوَاهُ مَالِكٌ Саид ибн Мусаййиб(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розсияллоҳу анҳу Ҳатиб ибн Абу Балтаъанинг ёнидан ўтдилар. У бозорда майиз сотаётган эди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга: “Нархни оширгин ё бизни бозордан чиқиб кетгин”-дедилар. Чунки у бозор аҳли сотадиган нархдан паст нархга сотар эди.  (Имом Молик ривояти) Мазкур ҳадислар давлат  бозор низомини бузадиган ишларни кўрса бозор фаолиятига аралашиши жоизлигига далолат қилади. تَدْخُلُ الأَخْلاقِ “Одоб-ахлоқнинг аралашуви”. Маълумки одоб-ахлоқ ҳукумлари Ислом динида иқтисодий муомалалардан ажрамаган. Юқорида айтганимиздек имкон қадар катта даромад ва кўп фойда кўриш инсонни аслий мақсади эмас. Шунинг учун ҳам Ислом дини мусулмонларни ўзаро муомалаларини чиройли қилишни, мол-дунё ортириш илинжида ўзаро беллашмасдан бир-бириларига яхшилик қилиш ва ёрдам қўлини чўзишга шошилишларини ўргатади. Одоб-ахлоқга доир ҳукумлар Қуръони карим ва суннати набавийда бисёрдир. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз. عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَبِيعُ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ ، وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَن لَهُ.  وفي رواية  لَا يَسُومُ الرَّجُلُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига...

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг ақидалари

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи ақида илми борасида аввал ўтган салаф имомларидан ҳисобланадилар. Улуғ имом бу илм билан шуғулланганларидан сўнг Аллоҳ таоло у зотга фиқҳ илмини суюкли қилди. Бу илмда шу даражага етдиларки, ҳатто барчадан ўзиб кетдилар. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек, фиқҳ илмини ўрганадиган ҳар бир инсон у зотнинг боқимандаси бўлиб қолади. Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи ҳақ йўлдан чиққан фирқаларга қарши раддия берган имомларнинг биринчиси ҳисобланадилар. имом Абдулқоҳир Бағдодий ўзларининг «Усулид-дин» номли китобларида шундай дейдилар: “Мазҳаббошилар ва фақиҳлар орасида биринчи ўринда турадиган мутакаллим олимлар – бу Абу Ҳанифа ва Шофеъийдир. Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи қадарияларга раддия ўлароқ бир китоб ёздилар ва уни «Ал-фиқҳул акбар» деб номладилар”. Усул илмининг олимларидан имом Абу Музаффар Исфиройиний Шофеъий ўзининг «Ат-Табсир фид-дин» китобида шундай дейди: “Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг «Ал-олим вал мутаъаллим» деган китобида ҳаддан ошганлар ва бидъатчиларга қарши ўта кескин раддиялар бор. Ишончли йўл ва саҳиҳ иснод билан Музор ибн Яҳёдан, у Абу Ҳанифадан ривоят қилган «Ал-фиқҳул акбар» китоби ва Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи Амр ибн Усмон Баттийга ёзган «Ал-васийя» китобларидаги нарсаларнинг барчаси бидъатчиларга раддия сифатида ёзилган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг ушбу китобларини ва Имом Шофеъий таълиф этган китоблардаги маълумотларни ўқиган киши иккисининг мазҳабида фарқ йўқлигини кўради. Икки мазҳаб ўртасидаги юқорида биз айтиб ўтган ихтилофларга келсак, буларнинг барчаси бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бўхтонидир. Шу йўл билан улар ўз бидъатларини ривожлантирганлар”. Фиқҳ ва ҳадис илмида имом эканига ижмо қилинган имом Абу Жаъфар Таҳовийнинг «Уммат фақиҳлари бўлмиш Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳиларнинг ақидаси» деган боб билан бошланадиган рисоласи жуда ҳам улкан ўринга эга. Айни вақтда бу рисола аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси бўлиб, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг эътиқодларини баён қилади. Бу рисола кўп бора шарҳланган ва баъзи шарҳлари чоп қилинган ҳам. Муваффақ Маккий Абу Юсуфгача бўлган санадлари билан ривоят қиладилар: «Абу Юсуф деди: Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи 150 йили шаввол ойининг ўрталарида вафот этдилар». Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи Хайзарон ерига дафн қилинишларини васият қилиб кетганлари учун ўша ерга дафн қилиндилар. Жанозага жуда катта одам йиғилди. Уларнинг сони тахминан эллик мингтага етган эди. У зотга олти марта жаноза намози ўқилди. Охирги жанозаларини ўғиллари Ҳаммод ўқидилар. 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 850

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР

2-қисм Идрис алайҳиссалом “Идрис” арабча исм- ўқувчи, таълим олувчи, билимга чанқоқ, тиришқоқ, ғайратли ва билимдон деган маъноларда келган. Чунки  Идрис алайҳиссалом Аллоҳнинг каломини кўп ўқир эдилар.[1] У кишининг исмлари “Тавротда” ва “Инжилда” “Хунух” тарзида келган. Арабчасига “Ахнух” шаклида бўлади.[2] Идрис  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 2 марта зикр қилинган. [3] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Марям 19 56 Анбиё 21 75 Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам Атодан кейинги энг қадимгиси Идрис алайҳиссаломдир. Аллоҳ таоло у зот ҳақларида: «Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик»[4] Шунингдек: «Ва Исмоил, Идрис ва Зул Кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир»[5], дейди. Қуръони Каримда Идрис алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа маълумот йўқ. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, Идрис алайҳиссаломнинг насаблари Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Шийс алайҳиссаломга етиб боради. У кишининг оталарининг исми Ёрид, боболарининг исми Маҳлоил бўлган. У зотга, Одам ва Шийс алайҳиссаломлардан кейин, учинчи бўлиб, пай­ғамбарлик берилган. Машҳур тарихчиларимиздан Ибн Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳининг таъкидлашларича, Идрис алайҳиссалом қалам билан ёзув ёзган биринчи одамдир. Уламоларнинг рожиҳ гапларига қараганда, Идрис алайҳиссалом Бобилда таваллуд топганлар. Аввал Шис алайҳиссаломда бўлган илмни ўрганганлар. Кейинчалик Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарликни берган. У зот Набий бўлганларидан кейин кишиларни Одам ва Шис алайҳиссаломлар шариатига даъват қилганлар. У зотнинг даъватларини озчилик қабул қилиб, кўпчилик қабул қилмаган. Шунда у зот ўзларига эргашганлар билан Бобилни тарк этиб ҳижратга чиққанлар.[6] У киши ўз ҳижратлари учун Мисрни танлаганлар. Мисрда турган пайтларида одамларни динга даъват қилганлар. Идрис алайҳиссалом биринчи бўлиб маданий ишларни йўлга қўйганлар, одамларга маданиятга оид ишларни, қонун-қоидаларни ўргатганлар. У зотнинг даврларида 188 та шаҳар қурилган экан. Идрис алайҳиссалом ўз ҳикматлари ила маш­ҳур бўлганлар. Ровийлар Идрис алайҳиссаломдан асар бўлиб қолган баъзи ҳикматларни ҳам келтирадилар: «Дунёнинг яхшиси ҳасратдир. Ёмони надоматдир». «Бахтиёр ўзига назар солган кишидир. Унинг Роббиси ҳузуридаги шафоатчиси амали солиҳидир». «Сабр иймон ила бўлса зафар келтиради». Идрис алайҳиссаломнинг ер юзидаги истиқоматлари саксон икки йил бўлган. Ундан сўнг Аллоҳ таоло у зотни Ўзига кўтарган.[7]   405 – гуруҳ талабаси Шодиев Юсуф [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Муҳаммад Сайид Тантовий. “Пайғамбарлар тарихи”. [3] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [4] Марям сураси, 56–57-оятлар [5] Анбиё сурасида, 85–86-оятлар [6] Қаранг, 2- илова [7] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. 867

ҲУД АЛАЙҲИССАЛОМ

“Ҳуд” арабча исм- юмшоқ, яхши, йўлдош деган маъноларда келган.[1] Ҳуд алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 7 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Аъроф 7 65 Ҳуд 11 50, 53, 58, 60, 89 Шуаро 26 124 Қуръони Каримнинг бир сураси у зотнинг исмлари билан аталиб «Ҳуд» сураси дейилади. Шунингдек, бошқа бир сура у зотнинг яшаган ери номи ила «Аҳқоф»[3] деб аталган. Ушбу пайғамбар  алайҳиссаломнинг тўлиқ исм­лари Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од. У зотнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг Сом исмли ўғлига бориб тақалади. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми у зотнинг катта боболари Од номи билан аталади. Од қавми боида араблардан ҳисобланади. Араблар учга бўлинади: Боида, Ориба ва Мустаъраба. Боида араблар энг қадимги араблардандир. «Бои­да» сўзининг маъноси «ўтиб, тугаб кетган» деганидир. Од қавми ҳам ўша араблардан бўлиб, ўзининг саркашлиги билан машҳур. Шунинг учун ҳам, уларнинг пайғамбарлари Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари «Од қавми қиссаси» дейилади. Од қавми ҳам иккига бўлинади. Биринчи Од ва иккинчи Од. Ҳуд қавми биринчи Оддир. Бу қавм денгиз бўйида, кўчиб юрувчи қумликлар ичидаги Аҳқоф номли жойда, Яман, Уммон ва Ҳазрамавт ўрталиғидаги маконда яшаб ўтганлар.[4] Улар баланд бўйли, кенг яғринли кишилар бўлиб, ҳайбатли чодирларда яшаганлар. Шунинг учун ҳам, Од қавми ўз замонасидаги «энг қувватли кишилар» деб талқин қилинади. Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини мўъжиза билан қувватлаш, қавмларига эса тавба қилиб, ҳидоятни топиб олишларига имкон беришни ирода қилди ва кетма-кет уч йил бир томчи ҳам ёмғир ёғдирмай қурғоқчиликка мубтало қилди. Аммо қавм тавба қилмадилар ва ваъда қилинган азобни ишонмаган ҳолларида сўрадилар. Ҳуд алайҳиссалом  дуо қилдилар ва шу онда осмонни қора булут қоплади. Қабила аҳли бу ёмғир булути деб булутдан кўз узмадилар.[5] Од (Ҳуд пайғамбар қавми) эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У (бўронни Аллоҳ) уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳукмрон қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни (чириб) ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганини кўрасиз. Бас, улардан (бирор) асоратни кўраяпсизми?! (Асло! Уларнинг барчалари ҳалок бўлиб битдилар).[6] Аллоҳ таоло Од қавмини ҳалок қилгандан сўнг Ҳуд алайҳиссалом Ҳазарамавтда ўз ҳаётларини давом эттирдилар. У зот вафот этганларида Ҳазарамавтнинг Тирийм номли шаҳрига яқин жойга дафн этилдилар.[7] Ҳуд алйҳиссалом тўрт юз олтмиш ёшда Ҳазарамавтда вафот этганлар.[8]  4-курс талабаси Шодиев Юсуф [1] Ибну Шариф. “Пайғамбарлар исмларининг маънолари”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Арабча “Ҳиқф” сўзининг кўплик шакли бўлиб, луғавий маъноси “қум билан лиқ тўла макон, жой”дир. [4] Қаранг, 4- илова [5] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. [6] Ал-Ҳаққоҳ сураси, 6-7-8-оятлар. [7] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [8] Анвар қори Турсунов. “Пайғамбарлар тарихи”.   1 047

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР

Туркум мақола – 1 Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар: Одам алайҳиссалом 25 марта. Идрис алайҳиссалом 2 марта. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта. Ҳуд алайҳиссалом 7 марта. Солиҳ алайҳиссалом 9 марта. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта. Лут алайҳиссалом 27 марта. Исмоил алайҳиссалом 12 марта. Исҳоқ алайҳиссалом 17 марта. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта. Юсуф алайҳиссалом 27 марта. Айюб алайҳиссалом 4 марта. Шуайб алайҳиссалом 11 марта. Мусо алайҳиссалом 136 марта. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта. Юнус алайҳиссалом 2 марта. Довуд алайҳиссалом 16 марта. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта. Илёс алайҳиссалом 2 марта. Ал-Ясаъ алайҳиссалом 2 марта. Закариё алайҳиссалом 7 марта. Яҳё алайҳиссалом 5 марта. Зул-Кифл алайҳиссалом 2 марта. Ийсо алайҳиссалом 25 марта. Муҳаммад алайҳиссалом 4 марта.[1]     Одам алайҳиссалом “Одам” арабча исм – инсон, киши, асл, ер, буғдой ранг, қора ранг, тўқ жигарранг деган маъноларда келган.[2] Одам алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримнинг 25 оятида 25 марта зикр қилинган. [3] Бу 9 та сурада келади. Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Бақара 2 31, 33, 34, 35, 37 Оли имрон 3 33, 59 Моида 5 27 Аъроф 7 11, 19, 26, 27, 31, 35, 172 Исро 17 61, 70 Каҳф 18 50 Марям 19 58 Тоҳа 20 115, 116, 117, 120, 121 Ясин 36 60   Биринчи инсон ва биринчи пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари қиссаси Бақара сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва  Сени улуғлаб турибмиз»,  дедилар. У: «Мен, сиз билмаганни биламан», деди.[4] Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари–халифаси бўлишини ирода этгани маълум бўляпти. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Қуръон таъкидлашича, инсонни йўқдан бор қилган, уни тупроқдан яратган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳозирги замон илми ҳам буни тасдиқламоқда. Илмий тажрибалар исботлашича, тупроқда қандай моддалар бўлса, инсон жисмида ҳам ўша моддалар бор экан. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, гугурт, азот, калсий, хлор, темир, мис, йод, алюмин каби йигирма хил модда бор бўлса, худди шу моддалар инсон жисмида ҳам бор. Тупроқдан борлиқнинг энг улкан мўъжизаларидан бири бўлган инсон, унинг фикри, руҳи, ҳис-туйғу, асаблари ва ҳозиргача инсоннинг ўзи ҳам тушуниб етмаган ажойиботлари билан ким ярата олади? Бу ишни фақат Роҳман сифатига эга бўлган қудратли Аллоҳ таологина қилиши мумкин. Одам алайҳиссалом  фарзандларига пайғамбар этиб юборилди ва унга Аллоҳ таоло томонидан ўн Саҳифа нозил қилинди.[5] Қуръони Каримда Одам Атонинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишларининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар. Одам Ато минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У киши ўзлари жаннатдан биринчи тушган ерларига–Ҳиндистондаги[6] тоғ яқинига дафн қилиндилар. Бошқа тафсилотларга кўра Маккаи Мукаррамадаги Абу Қубайс тоғига дафн қилинганлар. У кишини ювиш, кафанлаш, жанозаларини ўқиш, қабрларини қазиш ва дафн қилиш ишларини фаришталар амалга оширганлар.[7] 405 – гуруҳ талабаси Шодиев Юсуф   [1] Гулобод Қудратуллоҳ қизи. ”Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари”....
1 525 526 527 528 529 732