islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ТАРТИБИ

Аллоҳ таоло бандаларига ейиш мумкин бўлган ва бўлмаган нарсаларни баён қилган. Шу билан бирга баъзи нарсаларни ейиш ҳалол бўлиши учун маълум шартларни белгилаб берган. Ушбу шартлар амалга оширилмаса мазкур махсулот ҳаром саналади ва еган киши гуноҳкор бўлиб, уқубатга дучор бўлиши мумкин. Билмаслик эса ўзр бўла олмайди. Зеро, мусулмон киши ўз ҳаётидаги барча амалиётларни шариат асосида бажариш учун ҳарис бўлиши ва бунинг учун тинмай ўрганиб, изланиши талаб қилинади. Мана шундай ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган амалиёт бу гўштини Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш билан боғлиқ ҳукмлардир. Ҳайвонларни шаръий кўринишда сўйиш тартиби қўйидагича: Жонлиқ сўйиладиган жойга олиб келишдан олдин пичоқлар яхшилаб ўткирлаб, тайёрлаб қўйилади. Чунки, ҳайвон ётқизилганидан сўнг пичоқларни ўткирлаш макруҳдир, бунда ҳайвонга озор етади. Жонлиқ сўйиладиган жойга олиб келингач, оёқлари боғланиб, калласи қиблага қаратиб ётқизилади. Мазкур амал мустаҳаб саналади. Пичоқ тортишдан олдин қассоб «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб ҳайвоннинг ҳиқилдоғи ёнидан, кўкрак томонидан бўйинига пичоқ тортади. Пичоқ тортишда тўрт нарса – қизилўнгач, икки қон томири ва кекирдак кесилиши керак. Ҳайвоннинг жони батамом чиқиб бўлгунича умуртқа томирига пичоқ теккизилмайди, териси шилинмайди, калла батамом узилмайди. Жонлиқнинг томомила жони ўзилгач калласи олиниб, терисини шилиш мумкин. Бундан ташқари ҳайвонни сўйишга ётқизишдан олдин бошига оғир ёки ўткир нарса билан уриб йиқитиш ёки электр токи ёрдамида чалажон қилиб сўйиш шаръан мумкин эмас. Мазкур ҳолатларда сўйилган ҳайвоннинг гўштини еб бўлмайди. Шу билан бирга сўйилган ҳайвоннинг саккиз аъзосини еб бўлмайди. Улар: безлари, эркаклик аъзоси, урғочилик аъзоси, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганида томирдан отилиб чиққан қони, ўт пуфаги, сийдик пуфагидир. Мана шу тартибда сўйиш ва тозалаш шариатга мувофиқ ҳисобланади. Бунда ҳам ўзимизнинг дунё – охиратимизга манфаат бор, ҳам жонлиққа озор бермаслик инобатга олинган. 401-гуруҳ талабаси Маҳаммадумаров Сирожиддин   2 201

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари

Ҳанафий   фиқҳининг   йирик манбаси бўлган ушбу “Шарҳул виқоя”  асарига  тўла  киришишдан олдин,  асар  таълиф   этилгунга   қадар бўлган   мазҳабимиз   тарихи ва мўътабар манбаларнинг шаклланиш жараёнига бир назар ташласак.  Чунки ҳар қандай манба нимагадир асосланиб,   унга   таянган ҳолда таълиф этилади. Юқоридаги маълумотлардан  маълум бўладики, ушбу асар ҳам ўзидан олдинги манбаларга  беихтиёр  боғлиқдир.        Абу   Ҳанифа  р.а.   мазҳаббошимиз    тобеинлардан   бўлганлар.  У   зот Куфада  Анас  ибн  Молик р.а. ва бошқа саҳобаларни кўрганлар.  Куфа шаҳрига   Умар ибн Ҳаттоб р.а. асос солганлар ва у ерга Абдуллоҳ ибн Масъуд    р.а.ни    шаҳар  аҳлига  таълим  бериш  учун   юборганлар.  Бу  ҳақида   у  зотнинг  ўзлари  шундай  дейдилар:  “Эй  Куфа  аҳли,  мен   сизлар  учун  ўзимдан   кўра   Абдуллоҳни афзал билдим.  У илмга тўла каниф кабидир”.  Али р.а. халифа этиб тайинланганларидан сўнг Куфага келадилар ва  шаҳардаги   фақиҳ  олимларнинг  кўплиги  у  кишини  ҳайратга   солади ҳамда Ибн Масъуд р.а.га қарата: “Сиз бу шаҳарни илм ва фиқҳга тўлдирибсиз”, дейдилар. Ўша вақтда у зотнинг шогирдлари ва шогирдларининг   шогирдлари   тўрт   минг нафар бўлган.  Шаҳарда истиқомат  қилувчи  саҳобалар  сони  эса  бир  минг  беш  юз нафарни ташкил  этган.       Абдуллоҳ    ибн  Масъуд  р.а.нинг   Куфадаги  шогирдларининг   машҳури Алқама  бўлган.  Алқаманинг  шогирди  эса  Иброҳим   Нахаий.   Нахаийнинг шогирди   Ҳаммод  ибн  Абу  Сулаймон.  Абу   Ҳанифа   р.а.  эса  Ҳаммод р.а.га шогирд бўлганлар.  У  кишининг  устозлар силсиласи шу тариқа Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  р.а.га   туташади.        Абу   Ҳанифа   р.а.   фиқҳий  масалаларни  таҳқиқ  қилиб,  унинг   машҳур   далилларини   синчиклаб ўрганиб чиққанларидан сўнг, шогирдларига  фиқҳий масалаларни тадвин қилиб, китоб шаклига келтиришни   буюрадилар. Фиқҳни тадвин қиладиган шогирдлари қирқ нафар бўлиб,   уларнинг энг кўзга кўрингани Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний  р.а. эдилар.   У   киши тасниф этган китобларда ўзига хос ажралиб турувчи кўплаб жиҳатлари борлиги туфайли мазҳабни нақл қилишда унга суянилади.  У зот тадвин этган китоб “Зоҳир ривоя”деб номланган.  У   ўз  ичига  қуйидаги  китобларни  жамлаган: “Мабсут”; “Жомеъул кабир”; “Жомеъус сағир”; “Зиёдот”; “Сиярул кабир”; “Сиярус сағир”. Ушбу   китобларнинг   барчасида   ҳанафий   мазҳабидаги   машҳур  ва мутавотир  ривоятлар   нақл   қилинган.  Фуқаҳолар  ёд олиш,  дарс   бериш ва   шарҳлар  ёзишда айниқса,  икки  жомеъ  ва  “Мабсут”га   жиддий  аҳамият  қаратганлар. Ҳатто   уларнинг   баъзилари:   ”Кимки “Мабсут” ни ва мутақаддимларнинг мазҳабини ёд билса, у ижтиҳод аҳлидандир”, деганлар. Муҳаммад ибн Ҳасан р.а. 189-ҳижрийда вафот этадилар.  У  кишининг   таълифотлари   ҳижрий   II   асрга  тўғри   келади.       Ҳижрий  III  асрда   Хассоф   р.а.  (вафотлари  261-й.)   “Нафақот”, ”Адабул   қозий”  каби   китоблар   таълиф    этдилар.  Ҳижрий  IV асрда  ҳанафий мазҳабида Имом Муҳаммаднинг китоблари   асосида   суғорилган   бир   қанча   мухтасар   асарлар  юзага келди.   Шулар   жумласидан   Ҳоким   Шаҳиднинг “Ал-Кофий” асари.  Мусанниф унда Имом Муҳаммад р.а.нинг “Зоҳир ривоя” асарларидан такрорий   ўринларини   тушириб   юбориб,   ушбу   китобни   ёзганлар.  Бу асарнинг   машҳур   шарҳларидан   бири   Имом Сараҳсийнинг “Ал-Мабсут” асаридир.   Ва   яна   шу  асрда    тадвин   қилинган   мухтасар асарлардан Имом   Таҳовийнинг “Мухтасарут Таҳовий”,  Имом Кархийнинг “Мухтасарул   Кархий”  асарларидир.   Қолаверса,   ушбу  асрда   ҳанафий  мазҳабининг кибор   уламолари   томонидан  фатво берилган фиқҳий масалалар   борасидаги   фатволар   ва  навозиллар   тўпламлари  яратилди.   Айнан  шу   даврда   ватандошимиз   Абу  Лайс  Самарқандий   “Мухторотун   навозил” ҳамда   “Муқаддима”   каби   китоблар   тасниф   этдилар.   Ҳижрий   V   асрда   эса   Имом   Қудурий   р.а.  ўзларининг  машҳур “Мухтасарул   Қудурий”   асарини   таълиф   эттилар.  Бу  асар  ҳам  ўзидан олдин   ёзилган   асарлардан   нафас олган.  Унинг иборалари енгил бўлганлиги боис уламолар ундан ёд олиш,  дарслик сифатида қўллаш ва шарҳлар ёзишда кенг фойдаланганлар[1].         ...

Ислом цивилизациясининг ривожида ISESСOнинг ўрни

30-май  куни “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Д. Махсудов “Ислом цивилизациясининг ривожида ISESСOнинг ўрни” мавзусида маъруза қилиб берди. 828

“Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестация бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 30 май куни Тошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили битирувчилари учун “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестация бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида юқори ташкитотлар ҳамда бошқа олий таълим муассасаларидан етакчи мутахассислар таклиф этилди. Тошкент ислом институтининг кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсади Ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф Исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир. Қолаверса, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг Ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва муҳаддислар, азиз авлиёлар, буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш. Энг асосийси муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиб, уларни таҳ лил қила оладиган, юқори малакали ва етук диний кадрлар ва соҳа мутахассисларини етиштириб чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсад қилиб қўйилган. 945

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон биздан бир инсоннинг тоби йўқ бўлса, уни ўнг қўллари билан силаб, «…изҳибил баъса»ни охиригача ўқир эдилар». Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан ким бемор бўлиб қолса, олдинги ривоятда келган дуони ўқиб, муборак қўлларига дам солиб, беморни силар эдилар. «У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида, ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб қўлларидан ушладим». Яъни, Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан ўтишларидан олдинги хасталикларида ётганларида мазкур дуони ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қўлларига дам солиб туриб, у зотнинг ўз қўллари билан ўз баданларини силамоқчи бўлганлар. «Шунда у зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар». У зот алайҳиссалом Оиша онамизнинг ўйлаган нарсаларини юзага чиқишини хоҳламадилар. Чунки буёғи аён бўлиб қолган эди. Шунинг учун у зот бошқа ишга машғул бўлдилар: «Эй, Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени олий рафиқ ила бирга қилгин», дедилар». Олий рафиқ, Аллоҳ таолонинг яқинидаги фаришталарнинг олий тўплами. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан собит бўлган ушбу дуонинг сабабидан Ислом адабиётида У зот вафотлари ҳақида турли истилоҳлардан кўра, рафиқи аълога интиқол қилдилар, истилоҳи афзал кўрилади. «Кейин назар солсам, қазо қилибдилар». Нима учун юқоридаги дуони қилишга ўтиб қолганлари шунда аён бўлди. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон бир инсоннинг тоби йўқ бўлса ёки ярами, жароҳатми ориз бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундоқ қилиб кўтарар ва: «Бисмиллаҳи, турбати арзина. Бирийқати баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар»[1]. Учовлари ва Насаий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг исми ила дам солурман. Еримизнинг тупроғи ва биримизнинг туфургиси ила. У ила беморимиз шифоланиши учун. Роббимиз изни ила. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жиброил дам солар эди: «Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин кулли доин юшфийка. Ва мин кули шарри ҳасидин иза ҳасад ва шарри кулли зи айнин», дер эди». Муслим ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила. Сени тузатадиган. Ва ҳар бир дарддан сенга шифо берадиган, ҳар бир ҳасадчининг ҳасад қилган пайтидаги ҳасади шарридан ва ҳар бир кўзи борнинг шарридан. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жиброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бемор бўлдингми?» деди. «Ҳа», дедилар у зот. Шунда у: «Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин юъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка», дер эди». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан. Ҳар бир нафс ёки кўзнинг шарридан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар. Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Охирги иккисининг лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду, дегин», дедилар. Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди....
1 523 524 525 526 527 736