islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН СОЛИҲА АЁЛ – МАРЯМ

    “Марям” қадимий яҳудийча исм – Аллоҳнинг қадрли, маҳбуба бандаси, номусли, иффатли, бокира деган маъноларда келган.[1] Қуръони Каримда аёллардан фақат Марям исми зикр қилинган. У  34 ўринда зикр қилинади. Шундан Исо ибн Марям 16 ўринда келса, ибн Марям сўзи 7 ўринда келади. Куръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо алайҳиссаломнинг онаси. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони Каримнинг 19-сураси «Марям» деб аталади. Марямнинг отаси Имрон Бани Исроил қавми ичида энг обрўли кишилардан эди. Унинг хотини Ҳанна туғмайдиган аёл эди. Ҳанна Аллоҳга илтижо қилиб, фарзанд ато этишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ана шу фарзандини Аллоҳ йўлида Байтул Мақдис хизматига назр қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато этди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни эркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон бўлди. Марям ёшлигидаёқ отаси вафот этади. Энди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак эди. Марямни тарбиялаш холасининг эри бўлмиш пайғамбар Закариё алайҳиссаломнинг чекига тушади. Марям ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат билан ўтказар эди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат билан банд бўларди.[2] Закариё алайҳиссалом қачон Марямнинг хонасига кирса, унинг ҳузурида қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўрарди. «Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» деб сўраганида Марям: «Булар Аллоҳ ҳузуридандир» дерди.   4-курс талабаси Шодиев Юсуф [1] Электрон дастур. “Исломий исмлар”. [2] Зуҳриддин Ҳусниддинов “ислом энциклопедияси” 3 624

СОЛИҲ АЛАЙҲИССАЛОМ

     “Солиҳ” арабча исм- мақбул ёки адолатли, пок, ҳалол, покиза, яхши, адолатли, одил, инсофли деган маъноларда келган.[1] Солиҳ  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 9 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Аъроф 7 73, 75, 77 Ҳуд 11 61, 62, 66, 89 Шуаро 26 142 Намл 27 45     Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд, боболариники Осиф бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари Сомга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига мансубдир.     Самуд қавми Арабистон ярим ороли, Ҳижоз диёрининг шимолий қисмида Ҳижр деб аталадиган юртда истиқомат қилар эди.[3] У юрт ҳозир Мадоини Солиҳ[4] деб аталади. Аллоҳ таоло Самуд қавмига ўз ичларидан Солиҳ алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборди.    Солиҳ алайҳиссалонинг қавми ундан ҳақ пайғамбар эканини тасдиқловчи бирон мўъжиза кўрсатишини сўраганларида, пайғамбар бир ҳарсанг тошни Аллоҳни изни билан туяга айлантирадилар ва уни ўлдирмаслик, бирон ёмонлик етказмасликни буюриб, акс ҳолда уларнинг бошига бир бало мусибат келишидан огоҳлантирадилар.[5] Лекин Самуд қавми туяни ўлдирдилар. Самуд қавми касб қилган куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учраб ҳалок бўлди. Бу чақмоқ хорлик азоби чақмоғидир.    Барча қавм ҳалок бўлиб, Солиҳ алайҳиссалом билан бирга бир юз йигирмата мўмингина саломат қолдилар. Солиҳ алайҳиссалом умрларининг охиригача тинч-омон яшадилар. У зот Фаластиннинг Рамла шаҳри яқинида дафн қилинганлари ҳақида ривоятлар бор.[6] Солиҳ алайҳиссалом вафот этганларида ёшлари эллик саккизда эди.[7]   4-курс талабаси Шодиев Юсуф   [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Қаранг, 5- илова [4] Қаранг, 6- илова [5] Муҳаммад Сайид Тантовий. “Пайғамбарлар тарихи”. [6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. 916

Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

    Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (428-сон, 23.05.2019 й.)    Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.      Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.     Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.     2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.    Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.    Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган. 875

АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ УСТОЗЛАРИ ВА ШОГИРДЛАРИ

У ЗОТНИНГ ШАЙХЛАРИ Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ мусулмонлар диёрлари ичида буюк муҳаддислар яшаётган муҳим минтақаларга сафар қилганлар. У зот омонатдор ва ишончли шайхлардан ҳадис эшитдилар. Бу борада жуда ҳам кўп шайхлардан истефода қилдилар. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ Абу Довуднинг Сунан ва бошқа китобларидаги келтирган ҳадисларини эшитган устозлари адади уч юзга яқин эканлигини зикр қилганлар. Абу Довуд ҳадис ўрганиш учун борган илм марказларида бир неча олимлар билан учрашганлар, улардан ҳадис ўрганганлар. Абу Довуд ҳадис ўрганган ҳадисшунос олимлардан машхурларини қуйида санаб ўтамиз: Имом, фақих, муҳаддис, ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний ал-Марвазий ал-Бағдодий (164-241). Абу Закариё Яҳё ибн Маъин ибн Авн ас-Сақафий (в.233). Абул Ҳасан Усмон ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба Иброҳим ибн Усмон ал-Абси ал-Кофи (в. 239). Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Маслама ибн Қаънаб ал-Қаънабий ал-Хорисий ал-Маданий (в. 211). Абул Ҳасан Мусаддад ибн Мусарҳад ал-Асадий ал-Басрий (в. 228). Абу Салама Мусо ибн Исмоил ат-Тамимий ал-Манқорий ат-Табузкий (в. 223). Ҳасан ибн Амр ас-Садусий ал-Басарий. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг айтишича 230 йилда вафот этган. Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Нуфайл ал-Ҳузаий ал-Ҳамароний (в. 234).   ШОГИРДЛАРИ Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ҳадис ва унга боғлиқ илмларда улуғ мартабага эришдилар. Бу зотнинг илму ирфонларидан баҳраманд бўлиш учун дунёнинг ҳар тарафидан толиби илмлар оқиб кела бошлади. Ҳатто у зотнинг баъзи дарс ҳалқаларида мингдан зиёд кишилар ҳадис эшитар эдилар. Шу боис у зотнинг шогирдлари ададини муайян миқдорга чеклаш мумкин эмас. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ ўз ҳаётларини ҳадис илмига фидо қилдилар. Бу йўлда кўплаб шогирдлар чиқардилар. У кишининг қўлида таълим олган машҳур шогирдлар орасида Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Бакр ибн Абу Довуд, Абу Авона, Абу Бишр Дулобий, Алий ибн Ҳасан ибн Абд, Абу Усома Муҳаммад ибн Абдулмалик, Абу Саид ибн Аъробий, Абу Алий Луълуъий, Абу Бакр ибн Доса, Абу Солим Муҳаммад ибн Саид Жалудий, Абу Амр Аҳмад ибн Алий каби улуғ олимлар бор эди. Абу Довуддан у кишининг шайхи Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Атийра ҳадисини ёзиб олган. Бу ҳадисни у киши Абулашар Доримийдан, у отасидан ривоят қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламдан Атийра тўғрисида сўралди. У зот уни чиройли санадилар. Ибн Абу Довуд айтади: “Отам шундай деди: “Бу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбалга айтиб берган эдим, у уни маъқуллади ва: “Бу ҳадис ғарибдир”, деди. Кейин менга: “Ўтириб тур”, деб кириб қоғоз, қалам ва сиёҳдон олиб чиқди-да: “Менга айтиб бер”, деб мендан уни ёзиб олди. Сўнг бошқа куни у билан кўришганимда, унинг олдига Жаъфар ибн Абу Самина келган экан. Аҳмад ибн Ҳанбал унга: “Эй Абу Жаъфар, Абу Довудда бир ғариб ҳадис бор. Ундан ёзиб ол”, деди. Шунда у мендан сўради. Мен унга айтиб бердим”. Атийра ражаб ойида сўйиладиган жонлиқ бўлиб, жоҳилиятда унга амал қилинар, Ислом келгач у насх қилинган эди… 405 – гуруҳ талабаси Нурбаев Ҳурмуҳаммад   850

АБУ ДОВУД РАҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ АСАРЛАРИ

Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илми борасида кўплаб китобларни ёздилар. Далоилун Нубувва, Китобут Тафаррут фис Сунан, Имом Аҳмаддан сўралган масалалар китоби, Носихул Қуръан ва мансухуҳу, Китобуз Зуҳд шулар жумласидандир. 1. المراسيل бу асар 1310 ҳижрий санада Қоҳирада чоп этилган. 2. الرد على القدرية Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ бу асар ҳақидаги фикрларини “Тадриб” китобида ва Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида “الرد على أهل القدر” номи билан келтирганлар. Бу китобни Абу Довуд роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилган зот Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Яқуб ал-Мутавассий ал-Басрийдир. Фуод Сизкин: “Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг Ал-исоба асарида бу китобдан иқтибослар келтирган”, деганлар. 3. “الناسخ و المنسوخ” бу китобни Абу Довуддан ривоят қилган зот Абу Бакр Аҳмад ибн Салмон ан-Нажжоддир. Имом Суютий ҳам бу асар ҳақида гапирганлар. Бу китобни Исмоил Бағдодий “ناسخ القرآن و منسوخه” номи билан зикр қилган. 4. “مسائل الإمام أحمد” бу асар фиқҳ бобларига монанд тартиблангандир. Унда Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга берилган саволлар ва у зотнинг бу саволларга берган жавобларини зикр қилганлар. Бу китоб фиқҳ эътиборидан жуда мўътабар китобдир. Имом Абу Довуд бу асарда Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг фикрларини омонат билан бизга ривоят қилганлар. 5. “كتاب الزهد” бу китоб парҳезкорлик бобида мўътабар асар ҳисобланади. Бугунги кунда унинг асл нусхаси Дамашқ шаҳридаги “Зоҳирийя” ва Фас шаҳридаги “Қорвин” кутубхонасида мавжуддир. 6. Ўзининг Сунан асари ҳақида ёзган рисоласи. Бу рисола Қоҳира шаҳрида аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарийнинг таҳқиқ ва таълиқлари билан 1369 ҳижрий санада чоп этилган. 1393 ҳижрий санада эса “بذل المجهود” асари билан бирга чоп этилди. 7. “إجاباته عن سؤالات أبي عبيد محمد بن علي بن عثمان الآجري” номли асари. Бу ҳақда Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни зикр қилади: “Абу Убайд жарҳ,таъдил, тасҳиҳ ва таълил борасида Абу Довуд роҳимаҳуллоҳга берган саволларига ўзининг берган жавобларини зикр қилган. Бу жуда фойдали асардир”. Фуод Сизкин эса бу китобни “سؤالات أجاب عنها أبو داود في معرفة الرجال و جرحهم و تعديلهم” номи билан зикр қилган. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида бу рисоладан фойдаланганлар. 8. “تسمية الإخوة الذين روي عنهم الحديث” асаридир. Бу асар ҳам учинчи ҳижрий асрнинг мўътабар асардаридан бири. Чунки муаллиф унда замонасининг ҳақиқий ҳадис ривоят қилишга салоҳиятли бўлган муҳаддислар номини зикр қилади. Бу асар ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади. 9. “أسئلة لأحمد بن حنبل عن الرواة و الثقات و الضعفاء” бу асар аввали ноқис нусхалардан бўлиб, ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади. Ҳижрий 1353 йилда “مسائل أبي داود” номи билан чоп қилинган. 10. “كتاب البعث النشور” бу асар ҳам ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади. 11. “المسائل التي حلف عليها الإمام أحمد”, бу асар ҳам Дамашқда мавжуддир. 12. “دلائل النبوة” бу китоб номини Исмоли Бағдодий ва ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳлар “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилганлар. 13. “التفرد في السنن”, бу китобнинг номини Исмоли Бағдодий ўзиниг “هداية العارفين” асарида зикр қилган. 14. “فضائل الأنصار”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تقريب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар. 15. “مسند مالك”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تقريب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар. 16. “الدعاء”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар. 17. “ابتداء الوحي”, бу...
1 526 527 528 529 530 732