Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у зот Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “…Бўшаганимдан сўнг, қарасам, Иброҳим алайҳи салом (ўтирган эканлар). (Жибрил) айтди: “Бу отангиз, унга салом беринг”, мен салом бердим, алик олдилар. Сўнг (Иброҳим алайҳи салом): “Солиҳ ўғил ва солиҳ Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг Сидратул Мунтаҳога кўтарилдим, қарасам унинг барглари филнинг қулоқлари каби (катта) экан. (Жибрил): “Бу Сидратул Мунтаҳо”, – деди. Унда тўртта анҳор бор экан, иккита ботин (ички) анҳор ва иккита зоҳир (ташқи) анҳор. Мен: “Бу иккиси нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “Икки ботин (ички) анҳорлар жаннатдаги анҳорлар, зоҳирлари (ташқилари) эса Нил ва Фурот”, – деди. Сўнгра мени Байтул Маъмурга кўтарди…”[1]. Имом Бухорий бошқа бир ўринда шундай ривоят қиладилар: “Ҳудба ибн Холид бизга ривоят қиладилар, Ҳаммом бизга ривоят қиладилар Қатодадан ва менга Халифа: “Бизга Язид ибн Зуройъ ривоят қиладилар, Саъид ва Ҳишом бизга ривоят қиладилар, иккалалари айтдилаки: “Бизга Қотада Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан у эса Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Ва еттинчи осмонга бордик ва: “Ким у?”, – дейилди. “Жибрил”, – дейилди. “Ёнингиздаги ким?”, – дейилди. “Муҳаммад”, – дейилди. “Унга рисолат юборилдими? Унга марҳабо бўлсин, қандай ҳам яхши келувчи келди”, – дейилди. Ва Иброҳим алайҳи салом олдиларига бордим, унга салом бердим. У менга: “Ўғил ва Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг мени (Жибрил) Байтул Маъмурга кўтарди ва: “Бу Байтул Маъмур, унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Чиққанларида эса унга қайтмайдилар”, – дедилар…”. Шунингдек, Меърожда Байтул Маъмур ҳақида яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Қатода розияллоҳу анҳу қилган ривоятида: “(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Байтул Маъмурни кўрдилар унга ҳар куни етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар (навбат етмаганлигидан)”, – деб айтилган. Бу ривоятни Исмоилий раҳимаҳуллоҳ Ҳасан ибн Суфёндан, у зотдан ташқари Абу Яъло ва Бағавий ва бир қанча уламолар раҳимаҳумуллоҳ ҳам ривоят қилганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Саъид ибн Абу Аруба розияллоҳу анҳудан у зот эса Абу Қатода розияллоҳу анҳумолардан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтдилар: “Байтул Маъмур осмонда Қаъбанинг рўпарасидаги масжид. Агар қуласа, Каъбанинг устига қулайди. Ҳар куни етмиш минг фаришта киради, агар чиқишса, қайтмайдилар”[2]. Шунингдек, Имом Исҳоқ ўзларининг “Муснад”ларида, Имом Табарий ва бир қанча уламолар Холиб ибн Аръара раҳимаҳуллоҳ Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятини ривоят қиладилар. Унда: “Али розияллоҳу анҳу Сақфул Марфуъ ҳақида сўралдилар”, ва “Осмон”, дедилар. Ва Байтул Маъмур ҳақида сўралдилар. Айтдиларки: “Байтнинг (Каъбанинг) рўпарасидаги Байтдир. Унинг ҳарамлиги, ердаги бу(яъни Каъба)нинг ҳарамлиги каби. Ҳар куни унга етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар”, – дедилар[3]. Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ эса Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шу каби ҳадисни ривоят қилиб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан солиҳ санад билан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан заиф санад билан ривоят қилган зиёдасида: “У Байтул Ҳаромнинг рўпарасида. Агар қуласа, унинг устига қулайди”, – дедилар. Бу ривоят Имом Фокиҳийнинг “Макка китоби” номли китобларида Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга борган саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар, бироқ мавқуф ҳолда. Шунингдек, Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ ва Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда шу каби ривоятни ривоят қилиб, зиёда ҳам қилганлар: “Самода анҳор бор, уни “Тириклик анҳори” дейилади. Ҳар куни унга Жибрил алайҳи салом кириб, шўнғийдилар,...
Ибн Шиҳоб раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “…Сўнг жаннатга киргизилдим, қарасам унда маржондан бўлган қуббалар бор экан. Ва тупроғи миск экан…”, – деб айтилади.[1] Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда жаннатга кирганларида нималарни кўрдилар? Ҳар куни нарса экадиган ва ўрганидан кейин яна (ўрган нарсаси ўришдан олдин) бўлган ҳолига қайтиб қоладиган қавмни кўрдилар. Жибрил алайҳи салом: “Улар Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидлардир. Уларнинг яхши амаллари етти юз баробарига кўпайтирилади. Ва “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизни ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”[2] Сўнг намозни тарк қилувчиларнинг азобларини кўрдилар. Уларнинг бошлари тош билан босилар ва ҳар сафар янчилганида олдин қандай бўлса, ўша ҳолига қайтиб қолар эди. Сўнг зония ва болаларини ўлдирган аёлларни кўкракларидан осилган ҳолда кўрдилар. Сўнг умматларидан гап ташийдиган ва чақимчиларини кўрдилар. Уларнинг тарафларидан гўштлари кесилар ва уни ейишарди. Ва улардан бирига: “Ҳудди биродарингни гўштини еганингдек егин”, – деб айтилар эди. Ва ғийбатчиларни ҳам кўрдилар. Уларнинг тирноқлари мисдан бўлиб, улар билан юз ва кўксларини тимталашар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Улар инсонларнинг гўштларини ейишар ва уларнинг шаънига тегинишар эди”, – дедилар. Сўнг зонийларнинг иқобини кўрдилар. Улар бир қавм бўлиб, уларнинг олдида қозонда тоза гўшт ва бир қозонда кир гўшт бор эди. Улар эса покизаси қолиб, кирини ейишар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Умматингиздан бўлган бу киши унинг олдида ҳуш, ҳалол аёл бўлиб, нопок аёлга бориб, унинг олдида то тонг отгунча тунайди. Ва аёл ҳалол, ҳуш эрининг олдидан туриб, нопок эркакнинг олдига бориб, то тонг отгунча унинг олдида тунайди”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи кўтаролмайдиган катта боғ ўтинни кўтаришга уринаётган кишини кўрдилар ва: “Ким у эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “У умматингиздан бўлган ўзи адо қилолмайдиган даражада кишиларнинг омонатини олади ва уни кўтаришга уринадиган бир киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитна тарқатадиганларни кўрдилар. Улар тиллари ва лаблари темирдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишилар эди. Ҳар сафар қирқилиб бўлганида, олдин қандай бўлса, шундай ҳолга қайтиб қолар эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик бир тошни кўрдилар. Ундан катта ҳўкиз чиқар эди. Кейин ҳўкиз чиққан жойидан қайтиб киришга уринар, бироқ киролмас эди. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Жибрил: “У катта гапирадиган, сўнг гапига надомат қилиб, лекин уни қайтариб оломайдиган киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларнинг молларини зулм ила ейдиганларни кўрдилар. Уларнинг ҳудди туянинг лаблари каби лаблари бор эди. Оғизларига оловдан бир бўлак солишса, орқаларидан (тешиб) чиқар эди. Болаларидан (яъни маҳрамларидан) бўлмаган эркакларнинг олдига (бемалол) кирадиган аёлларни кўкракларидан боғлаб қўйилган ҳолда кўрдилар. Сўнгра хамр ва маст қилувчи ичимликларни ичадиганларнинг азобини кўрдилар. Улар Хобал(дўзахдаги йирингдан бўлган анҳор)нинг лойидан ичишар эди. У эса зинокорлардан чиқадиган йиринг эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахнинг фариштасини кўрдилар. У юзини буриштирган ва кулмайдиган эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “У дўзах яратилганидан бери кулмаган”, – дейилди. Шунингдек, Мошита бинти Фиръавн қабрини кўрдилар. Ва унда ҳушбўй ҳид топдилар. “Бу ҳид нима?”, – деб сўрадилар. Жибрил: “У Мошита бинти Фиръавннинг қабри”[3], – дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир...
Суннат ҳақида кенг маълумотга асосланган фиҳқий асосларни ишлаб чиққан олимлардан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний ҳисобланади (780-855). Имом Аҳмад Бағдодда туғилган, оиласи Хоросондан у ерга имом туғилганидан кўп ўтмай кўчиб келган. Аҳмад уч ёшга кирганда отаси вафот этди. У болаликданоқ машҳур Бағдод уламоларидан илм ўрганди ва Ҳижоз, Яман, Куфа, Басра ва Шом каби мамлакатларда бўлиб ҳадисларни тўплаш билан машғул бўлди. Унинг устозлари Абу Юсуф Куфий, Яҳё ибн Майн, Исҳоқ ибн Раҳав, Муҳаммад Шофеъий ҳисобланади. Аҳмад ибн Ҳанбал чуқур илм билан бирга юксак ахлоқий фазилатларга эга инсон эди. Имом Шофеъийнинг у ҳақда: «Ироқдан чиқиб кетганимдан кейин Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билимдон ва тақводор одамни кўрмадим», деган гапи машҳурдир. Имом Аҳмад фаолиятининг кўп қисми мўътазилийларга қарши раддиялар бериш бўлди. Бунинг натижасида буюк имом қамоққа ташланди ва шафқатсиз қийноқларга солинди. Фақат Халифа Мутаваккил (847-861) ҳокимиятига келгандан кейин таъқиблар тўхтатилди ва имом Аҳмадга алоҳида эҳтиром кўрсатила бошланди. Кейин эса, адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқиб, таклиф этилган давлат хизматидан, қозиликдан воз кечди. Баъзи маълумотларга кўра, Имом Аҳмад бир миллиондан ортиқ ҳадисни билган. Кейинчалик имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳанифанинг машҳур шогирди Имом Юсуфдан, шунингдек Имом Шофеъийдан фиқҳ ва ҳадис илмларини ўрганди. Имом Аҳмад ҳадисни йиғиш ва шарҳлашга катта эътибор берди. «Муснадул кабир» деб номланган тўпламида 30 мингдан зиёд ҳадис ва уларнинг шарҳлари ўрин олган. Агар муайян бир муаммони ҳал қилиш учун муносиб ҳадис ёки саҳобаларнинг фикрини топа олмаса, у ўз раъйини айтар ва буни ёзиб қўйишдан шогирдларини манъ этарди. Натижада, унинг мазҳаби ўз шогирдлари эмас, балки унинг шогирдларининг шогирдлари томонидан ёйилди. Ўша вақтда ҳам унинг издошлари бошқа мазҳабларга қараганда камчиликни ташкил этган. Ҳозир эса асосан ҳанбалий мазҳабидаги мусулмонлар Саудия Арабистони ва Кўрфаз давлатларида яшайдилар. Ҳанбалийлар, барча салафларидек, Қуръонни мазҳабнинг асосий манбаи деб ҳисоблашди. Иккинчи муҳим манба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ҳисобланади. Бу масала бўйича бошқа имомлардан фарқли ўлароқ, имом Аҳмад марфуъ, яъни Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган (изофа қилинган) маълумотлар қабул қилинди. Имом Аҳмад, барча имомлар сингари, саҳобанинг ижмоъсини мазҳаб манбалари сифатида қабул қилди. Саҳобаларнинг айрим масалалар бўйича келишмовчилиги бўлганда, Имом Аҳмад ҳар бир саҳобанинг шахсий ижтиҳодини ҳисобга олди. Ҳанбалий мазҳаби ичида муайян бир фиқҳий муаммони ҳал қилиш бўйича кўплаб ҳукмларни баён қилади. Шариъатнинг асосий манбаларида ечим топишнинг имкони бўлмаган фатволарни чиқаришда заиф ҳадисларни ишлатишни ҳам лозим кўради. Имом Аҳмаднинг асосий шогирдлари – унинг икки ўғли Солиҳ (873 йилда вафот этган) ва Абдуллоҳ (903 йилда вафот этган). Ушбу мазҳабнинг энг кўп издошлари Фаластин ва Саудия Арабистонида яшайдилар. Ибратуллоҳ Навфал, мазҳаб асосчиларини таърифлаб, «Буюк устозлар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад, булар мусулмон ҳуқуқий амалиётининг шубҳасиз асосчилари, шубҳасиз, чуқур ақл ва қобилият соҳибларидир…», деган эди. Албатта, юқорида айтилган мазҳабларнинг фаолияти ислом қонунчилигини янада ривожлантириш, ижтимоий ҳаётнинг янги ҳодисаларини оқилона тушуниш ва бир қатор қоидаларни ишлаб чиқишга ёрдам берди. Ҳозирги кунда айрим “фақиҳ”лар мазҳаблардан воз кечиш зарурлигини гапиришмоқда. Бу бутунлай нотўғри фикр, чунки мазҳабларни инкор этиш шариъат ва ислом қонунчилигига хавф туғдиради. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: http://islam.ru/content/person/42006 1 204
Меърож ҳодисасида бир қанча ҳикматлар бор, улар: Меърож нега айнан кечаси бўлди, кундузи эмас? Имом Ибнул Мунир раҳимаҳуллоҳ шундай деб айтадилар: “Урфда кечаси хилват ва хосланиш вақти. Шунингдек, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос фарз қилинган намознинг вақти эди “Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ”[1]. Ва яна мўминлар учун иймон келтиришда, мушриклар учун эса фитна бўлишда муболаға бўлиши учун. Чунки тун маҳбуб билан бирга бўлиш вақти”. Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Файласуфларнинг сўзларини инкор қилиш учун ҳам меърож тунда содир бўлган. Улар: “Тун сабабидан хорлик ва ёмонликлар бўлади”, – дейишади. Аллоҳ таоло бир қанча қавмларни тунда берган кароматлари билан сийлаганидан кейин улар қандай қилиб шундай дейишади? Мисол учун: Иброҳим алайҳи салом қиссасида “Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди”; Лут алайҳи салом қиссасида: “Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар”[2]; Мусо алайҳи салом қиссасида: “Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма»[3], деди”; Ва тунда Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳи саломни дуоларини ижобат қилиши: “У: «Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтаман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир», деди”[4]. Муфассир уламолар: “Эрталаб саҳар тонг вақтларида дуо ижобат бўлишида, тунда ой ёрилиши ҳодисасини бир оят-белги қилишида, жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб иймон келтиришлари тунда бўлишида ҳамда улар ўша тундаёқ бошқа жинлар олдига бориб нубувват хабарини етказишларида, тун яратилиш ва бошланиш жиҳатидан биринчи бўлиши ва тун наҳордан олдин келишини батафсил қилиб Қуръоннинг барча оятларида айтилишида, минг ойдан биттагина тун устун бўлиши-ю[5] кунларнинг бирортасида ундай фазилат йўқлигида, ҳаракатларнинг энг яхши самараси айнан тунда бўлишида, чунки тунда инсоннинг зеҳни бўш бўлади ва висолларнинг энг лаззатлиси айнан тунда бўлишида “Ва кечани либос қилиб қўйдик”[6] туннинг нақадар баракотлилигини белгиси бор”. Имом Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ: “Меърож яшил зумраддан бўлган зинапоядир”, – деганлар. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Ибн Каъб меърож кумушдан ва олтиндан бўлган зинапоя”, – деб айтганлигини ва Имом Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ эса: “Маржонлар билан безалган”, – деб айтганларини ривоят қилганлар. Осмон эшикларига яқинлашганда Жибрил алайҳи салом тақиллатиб очишларида ҳам бир ҳикмат бор. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон эшикларини очиқ ҳолда турганлигини кўрганларида, “ўзи доим шундай очиқ турар эканда” деб ўйлашлари мумкин эди. Жибрил алайҳи салом эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотларини кўрсатиш ва улуғлаш учун бориб, тақиллатиб очдилар. Ва яна шунингдек Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осмонларда у зотни ҳамма билишини кўрсатиб қўйиш учун ҳам шундай қилди. Чунки очиқ турганида “Муҳаммад юборилдими?” деган саволга эҳтиёж қолмас эди. Имом Хозин раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Муҳаммад юборилдими?” деган савол Пайғамбар қилиб юборилиш ҳақида эмас эди, чунки осмонларда ҳамма буни билар эди. Балки у савол “Муҳаммад Меърожга юборилдими?” деган маънода эди”. Шайхул Ислом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: “Дарвозабон фаришталар “Ёнингиздаги ким?” деб сўрашларида Жаброил алайҳи салом олдидаги инсон дўст эканлигини белгисидир. Акс ҳолда фаришталар “Ёнингизда кимдир борми?” деб сўрар эдилар. Анбиёлар осмоннинг...
2019 йил 25 апрель куни бошланган ва “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро юридик форуми иштирокчилари Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анвар ва вазирликнинг Ташқи алоқалар Департаменти раҳбари Эзмарай Усмоний 27 апрель куни Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамроҳлик қилди. Ташриф буюрган меҳмонларни ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев ва Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухорбоев кутиб олдилар. Дастлаб уларга институт ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти, амалга оширилган ислоҳотлар, ТИИ жамоаси, хусусан, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ташриф давомида меҳмонлар ТИИ Ахборот-ресурс маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Сўнг улар ислом тарихи ва балоғат фанлари бўйича кўргазмали воситалар билан жиҳозланган аудиторияларда устоз ва талабалар билан дарс жараёнида суҳбат олиб бордилар. Ташриф ниҳоясида Афғонистон Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анварга ТИИ жамоаси номидан институт устозларининг араб тилида нашр этилган китоблари совға қилинди. Ўз навбатида бундан мамнун бўлган мўътабар меҳмон ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганини билдирди ва жамоага муваффақиятлар тилади. ТИИ Ахборот хизмати 783