islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун  “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ва Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов «Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар» мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 914

Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 906

Аёлни эъзозлаган юрт

Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди. Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди. Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди. Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 833

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 3-қисм)

Хожа Ориф Ревгарий хазратлари юз йил умр кўрганлар. Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат” асарида бу зот ҳақларида маълумотлар келтирилган. Ҳазрат айтадиларки, Одоб одамлар зийнатидур! Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзаҳий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир”, деган сўзлари қайд этилган. Ҳазрат чин дилдан қилинган тавбага алоҳида тўхталиб, “Агар киши йўл қўйган гуноҳларига чин дилдан тавба қилиб, кейинги умри давомида гуноҳдан йироқ юрса, унинг тавбаси ижобат бўлади” деган ғояни илгари сурганлар. Шу учун “тавба исломнинг туғидир”, деб ҳисоблаганлар. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир инсонни гуноҳлардан халос бўлиб, ботинан покланишга ундайди. Буюк авлиё ва орифлардан бўлган Хожа Ориф Ревгарий ҳазратлари умрларининг охирида келиб халқ орасида жаҳрий зикрга эҳтиёж туғилганлиги сабабли жаҳрий зикр қилишни бош халифалари Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратларига ўргатганлар. Бу ошкора зикр таълими замон эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зикрдан ғофил бўлган халқ зикри жаҳрияни эшитиш билан завқ ва шавққа тўлар, жамоа бўлиб қилинган зикрдан маънавий фойда ва файзлар оларди. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси, “Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби  Азизжон Жамалов 906

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинлик қилганларми?

Тарихдан маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам имом бўлганлар, аммо муаззинлик қилмаганлар. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Уламоларимиз бунинг ҳикматларидан баъзисини зикр қилганлар: Агар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам азон айтганларида у зотнинг чақириқларига жавобан келолмаганлар кофир бўлишарди. Яна бир ҳикмати шундаки, азонни пайғамбаримиздан бошқа бир киши, яъни Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу тушларида кўрганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эса азон айтишни бошқа бир саҳобий – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳуга топширганлар, чунки ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг овозлари баландроқ эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлик қилмаганларининг яна бир сабаби шуки, у зот ўта банд бўлганлар. Чунки зиммаларида исломни етказишдек улкан бир вазифа бор эди. Ҳар бир лаҳзада умматлари учун бир иш қилардилар. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Имом Термизий роҳимаҳумуллоҳлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Имом зомин (жавобгар)дир, муаззин омонатдордир». Шунинг учун бундай омонатли ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам алоҳида бир шахсга топширганлар. Шайх Изуддин ибн Абдуссалом: «Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам азон айтмаганларининг сабаби У зот қачон бир иш қилсалар, унда бардавом бўлардилар. Ҳолбуки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинликни доим бажаришга вақтлари йўқ эди. Зеро, у зот ўзларининг муҳим вазифалари бўлмиш рисолатни етказиш билан банд эдилар»,-деганлар. Шу ўринда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг гапларини эслайлик: «Агар халифалигим бўлмаганда албатта азон айтардим». Баъзи бирлар айтишадики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни исломга чақирадиган даъватчи эдилар. Шунинг учун ўзларига ўзлари гувоҳлик беришлари жоиз эмасди. Қолаверса, агар у зот азон айтсалар ва «Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ» десалар, баъзилар у зотдан бошқа пайғамбар бор экан, деб гумон қилиши мумкин эди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам азон айтмаганларининг сабаби «Агар у зот азон айтсалар ва «Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ» десалар, баъзилар у зотдан бошқа пайғамбар бор эканда, деб гумон қилиши мумкин»,- деган гап унчалик тўғри эмас. Чунки у зот хутбаларида «Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ»ни айтар эдилар. Шавконий ўзларининг «Найлул автор» китобларида имомлик устунми ё муаззинликми деган саволга шундай деб жавоб берганлар: «Имомлик афзалдир, чунки Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошиддинлар, қолаверса кейинги кўпгина буюк уламолар ҳам имомлик қилишган, лекин муаззинлик қилишмаган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон Низомиддинов 845
1 566 567 568 569 570 736