islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 28, 2019

Day

Ислом молиявий ташкилотлари, уларнинг фаолият услублари ва тартиблари

Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Илҳом Бердияров “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан биринчи курс талабаларига “Ислом молиявий ташкилотлари, уларнинг фаолият услублари ва тартиблари“ мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 159

Мусулмон мамлакатларида илм-фан, маданият, туризм каби соҳалардаги тараққиёт

Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 28 март куни Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази бўлим бошлиғи Муҳиддин Тўйчиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан биринчи курс талабаларига “Мусулмон мамлакатларида илм-фан, маданият, туризм каби соҳалардаги тараққиёт“ мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 175

Имом Қудурий

“Ким Қудурий матнини ўқимаган бўлса ҳанафий  фиқҳидан кўп нарсани қўлдан бой берибди”. Машойихлар. Бу кишининг тўлиқ исмлари Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Жаъфар ибн Хамадон бўлиб, Бағдоднинг Ҳанафий фақиҳларидан ҳисобланади. Бу улуғ олим ҳижрий 362-санада туғилиб, ҳижрий 428-санада вафот этган. Касблари қозон ясаб сотиш бўлганлиги учун “Қудурий” деган ном билан машхур бўлган. Бу эса ҳар бир инсон ўзига кифоя қиладиган даражада ҳалол касб билан тирикчилик қилиши лозим эканлигига далолат қилади. Гарчи ўша касби қозон ясаб сотиш каби содда оддий бир касб бўлса ҳам. Имом Қудурий ушбу касби машаққатли бўлишига қарамасдан ўз ҳунарини моҳир устаси эди. Шу билан бирга илм олишга ва шогирдларига дарс беришга ҳамда китоб ёзишга алоҳида вақт ажратар эди. Ушбу имом бизга буюк китобларни тақдим қилди. Шулардан бири ҳанафий мазҳабининг энг ишончли асарларидан бири ҳисобланган матн бўлиб, кўпчилик илм аҳллари узра қўлма-қўл бўлган. Ҳатто аср машойихлари “Ким Қудурий матнини ўқимаган бўлса ҳанафий фиқҳидан кўп нарсани қўлдан бой берибди”, деганлар. Улғайишлари Имом Қудурийнинг оталари олим ва муҳаддис эди. Ёшлик даврларида Қуръони каримни тўлиқ ёд олди ва уни доимо тиловат қилиб юрадиган бўлди. Шунингдек, турли шаръий илмларни ўрганди. Сўнгра Ироқдаги таълим даргоҳида илм олди. Ўша давр Аббосийлар ҳалифалиги даври бўлиб, Бағдод шахри илм пойтахти ҳисобланар эди. Илм даргоҳида имомнинг қадр-қиммати юксалди. Бунга сабаб у киши фикрларини чиройли ифода қилишлари ва гапга уста эканлиги ҳамда доимий равишда Қуръони каримни тиловат қилиб юришлари эди. Имом Қудурий ўз даврларида бир қанча китоблар таълиф қилдилар. Шулардан энг машхури ҳанафий мазҳабига асосланган “Мухтасари Қудурий” бўлиб, бу китоб уламолар орасида катта эътиборга сазовор бўлган. “Мисбаҳу-л-анвор фий адъияти-л-лайли ва-н-наҳар” китобининг соҳиблари Зайниддин Антокий ал-Ҳанафийайтади: “Ҳанафийлар вабо тарқаган кунларда ушбу китобни табаррукан ўқишар эди. Бу муборак китоб бўлиб, уни ёдлаган киши фақирликдан омонда бўлади. Ҳаттоки, агар бирор киши солиҳ устоздан ушбу китобни таълим олса ва унинг ҳаққига устози барака тилаб дуо қилса, ўша одам китобдаги масалаларни ададича дирҳамга эга бўлади, дейишган”. Ушбу китоб ўн икки минг масалани ўз ичига олган бўлиб, унга ёзилган шархлар жудаям кўп. Улардан машҳурлари: “Ал-жавоҳиру-л-музийя” ва “Кашфу-з-зунун” асарлари ҳисобланади. Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарини ҳам “Мухтасари Қудурий”нинг шарҳларидан бири дейиш мумкин. Чунки Имом Марғиноний ўз китобига “Мухтасари Қудурий” ни ва “Жомеъу-с-сағийр”ни асос қилиб олган. Устозлари 1-Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Маҳдий Журжоний. 2-Абу Ҳусайн Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Шайбоний. 3-Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Сувайд ал-Муъаддаб. Шогирдлари 1-Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб Бағдодий. 2-Қозию-қузот Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ад-Дамғоний ал-Кабир. 3-Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Ақтоъ. 4-Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Сарахсий. Асарлари 1-Ал-мухтасар. 2-Шархи мухтасари Кархий. 3-Жузъун фи-л-ҳадис. 4-Адабу-л-қозий ъала мазҳаби Абу Ҳанифа. 5-Ат-тажрид. Имом Қудурий тўртинчи табақадаги таржийҳ аҳлидан, яъни, мазҳабимиз масалаларининг баъзисини баъзисидан афзал ва авлога ажрата оладиган уламолардан ҳисобланади. Имом Қудурий ҳижрий 428 санада ражаб ойининг бешинчиси, душанба куни (мил. 1036 йил 25 октябр) Абу Халаф йўли бўйидаги уйида вафот этади ва ўша ерга дафн қилинади. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, кейинчалик унинг жасади Мансура кўчасидаги қабристонга, ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан Абу Бакр Хоразмий қабри ёнига кўчирилган. Андижон шахар “Чинор” жоме масжиди имом хатиби Авазбек Мўминов 435

Улуғ муфассир ва машҳур тафсирга бағишланган семинар

Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари илмий-амалий семинарни кириш сўзи билан очиб, шундай сўзларни айтдилар: – муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий ва илмий-ижодий соҳаларда катта тарихий воқеалар юз бермоқда. Жумладан, қўлёзма асарларни ўрганиш ва тадқиқ этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси Миср, Туркия ва Татаристон каби мамлакатларда хизмат сафарларида бўлишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида 3 минг жилд қўлёзма, 17 минг жилд тошбосма китоблар мавжуд. Энг ноёб қўлёзмалардан бири – Маҳмуд аз-Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асаридир. Ушбу асарни ҳар томонлама ўрганиш ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида, ушбу илмий-амалий сайёр семинар ташкил этилди. Илмий-амалий семинарда Диний идора Котибият бўлими мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов Маҳмуд аз-Замахшарий улуғ муфассир, Ислом илмларининг деярли барча соҳаларида чуқур илмга эга бўлган олим, араб тили грамматикасини ишлаб чиққан ва илм-фаннинг кўплаб соҳаларида шуҳрат қозонган забардаст уламо экани тўғрисидаги маълумотларни келтирди. – Маҳмуд аз-Замахшарий тафсир, фиқҳ, қироат, тилшунослик, адабиёт, жўғрофияга оид олтмишга яқин асар таълиф этган. Унинг энг машҳур асари “ал-Кашшоф”китобидир. Имом Замахшарий ижодларининг энг мўътабари “ал-Кашшоф” номли тафсир ҳисобланади. Ушбу асарнинг тўлиқ номи “Ал-Кашшоф ан ҳақоиқит-танзийл фи вужуҳит-таъвил” деб номланади, дея ушбу асарнинг мазмун-моҳияти ҳақида нутқ қилди Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков. Шунингдек, илмий-амалий семинарда Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов “Маҳмуд аз-Замахшарийнинг маънавий мерослари”, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Пардаев “Имом аз-Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асарида эътиқодий масалаларнинг ёритилиши” мавзуларида маърузалар ўқишди. Семинар якунида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 228

Қалблар ҳаёти

Ҳаё – гўзал ишларга ундовчи ва қабиҳ амаллардан тўсиб турувчи фазилат бўлиб, нафснинг мақтовли сифатларидан ҳисобланади. У – олийжаноб хулқларнинг тожи, иймон зийнати, Ислом шиоридир. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Муҳаққақки, ҳар бир диннинг ўз хулқи бўлади, Ислом хулқи эса ҳаёдир” (Ибн Можа ва Имом Молик ривояти). Демак, ҳаё сифати динимизнинг асосий хулқларидан, доимо сезилиб, билиниб турадиган фазилатларидан экан. Ҳаё – ўз соҳибидаги эзгуликка далолат қилувчи, қалб саломатлигидан дарак берувчи ва маломат тошларидан ҳимоя қилувчи бир қўрғондир. Ваҳб ибн Мунаббеҳ айтади: “Иймон бамисоли яланғоч тан кабидир. Унинг либоси тақво, безаги ҳаёдир”. Машойихлар дейдиларким, “Кийими ҳаёдан тикилган кишининг айби халойиққа кўринмас”. Шоир айтади: Сақлагил ҳаёинг ҳар дам, ҳар нафас, Кишининг фазлига далилдир ҳаё, Юзнинг суви кетса, қилинмас ҳавас, Ўликдир у инсон, мурдадир гўё. Ҳа, қалб қанчалик тирик бўлса, ҳаё хулқи ҳам шунчалик кучли ва мукаммал бўлади. “Ҳаё” билан “ҳаёт” сўзининг ўзаги бир эканлиги ҳам бежиз эмас, албатта. “Ҳаё” тириклик маъносини англатувчи “ҳаёт” сўзидан олинган бўлиб, халқ назарида хунук саналган, айбситиладиган бирор ишни қилганда кишига етадиган эзилиш, синиқиш ва юздаги ўзгаришни англатади. Бу нарсанинг “ҳаёт” сўзига қандай алоқаси бор деган саволга имом Замахшарий шундай жавоб беради: “аслида арабча “حي” ёки “استحيى” (“ҳаё қилди”) дегани мажозан “ҳаётига нуқсон етди, иллатланди”, деган маънони ифода қилади. Чунки, қилган ишидан уялиб, хижолатга ботган кишига етадиган эзилиш, сиқилиш туфайли у бамисоли дармони кетиб, ҳаётига нуқсон етган каби бўлади. Халқ орасида кенг тарқалган “مات فلان حياء” “фалончи уятдан ўлди”, “уятдан тамом бўлди”, деган сўзлар ҳам шу маънони тасдиқлайди” (“Ал-Лубоб фий улум ал-китоб”). Ҳаё сифати ўзига хос фазилат ва хусусиятларга бағоят бой бўлгани учун ҳам динимиз кишиларни у билан хулқланишга чақиради. Ҳатто бу сифат иймон шохчаларидан бир шохчадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “иймон етмишдан ортиқ шохчадан иборат. Уларнинг энг афзали (энг юқориси) “Лаа илааҳа иллаллоҳ” сўзи бўлса, энг пасткиси йўлдан зарарли нарсаларни олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймон шохобчаларидан бир шохобчадир” (Саҳиҳайнда ривоят қилинган). Юқоридаги ҳадисда иймон калимаси бўлмиш “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!” сўзидан кейин кишининг мўминлигига далолат қилувчи бошқа ишлар ҳам борлиги, бўлиб ҳам анча-мунча эканлиги ижмолий тарзда баён қилингач, йўллардаги азиятни бартараф қилиш ҳамда ҳаёли бўлиш ҳам иймон бўлакларидан бир бўлак эканлиги алоҳида қайд қилинган. Бу ҳам бўлса, ҳаёнинг динимизда нечоғли муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради. (Бўлак дейилар экан мажозий маъно ирода қилинган. Иймон тақозоси бўлган амаллардан эканлиги назарда тутилмоқда. Зеро, иймон аслида бўлакларга бўлинмайди). Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “ҳаё билан иймон бир-бирига чамбарчас бириктирилган, агар уларнинг бири кўтарилса, иккинчиси ҳам кўтарилиб кетади”, (Имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад”; Ҳоким: “ал-Мустадрак”). Ҳаё билан иймоннинг бир-биридан айрилмаслиги, ўзаро жипс боғлиқлигининг сири, уларнинг ҳар иккисининг ҳам эзгуликка чорлаб, ёмонликдан узоқлаштирувчи нарсалар эканлигидадир. Шунинг учун ҳам орифлардан бири “ҳаётда қанча-қанча хунук ишларни қилишимдан фақат ҳаёгина тўсиб қолган”, деган эди. Шундай экан, бирор кимсада ўта журъаткорлик, ахлоқсизлик ҳамда беодоб ва бепарда сўзларнинг кўп гапирилишига гувоҳ бўлсангиз, билингки, бунинг асосий сабаби ҳаёнинг йўқлигидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “илк нубувват ўгитларидан инсонларга шу бугунга қадар (ўзгармасдан) етиб келган ҳикматли сўзлардан бири: “агар уялмасанг, билганингни қил!”, деган сўздир” (Имом Бухорий ривояти). Яъни, Одам алайҳиссалом давридан то Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом...
1 2