islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 29, 2019

Day

Тошкент ислом институти ректори ўзи таълим олган мактабга китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китобхонлик маданияти ва мутолаасини ошириш ташаббуси ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидладилар. Дарҳақиқат, китоб тўпласак, бахт-саодат тўплаган бўламиз, қанча кўп китоб ўқисак, узоқни кўрамиз, бугун китоб ўқисак, эртага унинг ёғдусида яшаймиз! Зеро, китоб зулматда нур, ёлғизликда ҳамроҳ, энг содиқ дўст ва энг яхши суҳбатдошдир. Шу муносабат билан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзи таълим олган Олмазор туманида жойлашган 1-сонли мактабга диний-маърифий мазмундаги китобларни совға қилди. Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 271

Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир

Ҳикматларда айтиладики: “Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир”. Дарҳақиқат, китоб тўпласак, бахт-саодат тўплаган бўламиз, қанча кўп китоб ўқисак, узоқни кўрамиз, бугун китоб ўқисак, эртага унинг ёғдусида яшаймиз! Қўлимизда китоб бўлса, ҳеч қачон ўзимизни ёлғиз ҳис қилмаймиз. Эдисондан ҳаётининг охирида «Муваффақиятларингизнинг сабаби нима?» деб сўрашганда: «Узлуксиз, бардавом китоб мутолаа қилиб, ноумид бўлмасдан ишлаганим», деб жавоб берган экан. Жамиятнинг ривожи, инсонларнинг ўзлигини, динини, инсонлигини англаши китоб орқали бўлади. Бугун юртимизда кенг жамоатчиликни китобҳонликка қизиқтириш, китоб ўқишни оммалаштиришга алоҳида эътибор берилиши, келгусида ўзининг яхши мевасини беради, иншааАллоҳ. Шу маънода Шайх Зайниддин жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов домла ҳам шаҳримиздаги 40-мактаб кутубхонасига диний-маърифий мазмундаги фойдали китобларни ҳадя қилди. 125

Ҳаётимиз муҳофазаси

Йўл оммага тегишли, бинобарин, унга зарар етказиш мумкин эмас. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Йўлга ўз ҳақини беринглар», деб марҳамат қилдилар. У зот йўловчиларнинг ҳақини эътиборга олиб, йўл ўртасида намоз ўқишдан қайтардилар, сафарларида бирор жойда тўхтаганларида бошқа йўловчиларга халақит бермаслик чора-тадбирларини кўрдилар. Жамиятнинг саломатлигини тўлиқ таъминлашга хизмат қилувчи ҳукмларни фуқаҳолар Қуръон ва ҳадис маънолари асосида ишлаб чиқишган. Баъзи уламолар бу фиқҳий қоидаларни ўн еттита деса, бошқалари уни тўрттага қисқартиришган. Изз ибн Абдуссалом уларни иккига жамлаб, «манфаатни жалб қилиш» ва «зарарни даф этиш» қоидалари билан изоҳлаган. Айрим мутааххир уламолар буни ҳам қисқартириб: «Манфаатни жалб қилиш барча шаръий аҳкомларга асосдир, чунки зарарни қайтариш ҳам манфаатни жалб қилиш ҳисобланади», деганлар. Йўл-танспорт ҳодиса­ларининг олдини олишдан мақсад ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдаларнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш, автомобилларни турли талофатлардан асраш, яъни, инсоннинг жонини ва молини муҳофаза этишдир. Зеро, бундай ҳодисалар инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиши, саломатлигига путур етказиши, шунингдек, ортиқча сарф-харажатларга олиб келиши ҳам мумкин. Йўл ҳаракати қоидалари инсон ҳаётини сақлашни таъминлашга қаратилган. Ислом шариатининг талаб ва мақсади ҳам айни шу. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган киши, аввало, ўзининг жону молини хатарга қўйган бўлади. Бу эса Ислом динида ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади: «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» (Бақара, 195). Уламоларимиз йўл ҳаракати қоидалари Ислом шариатининг талаб ва мақсадларига хизмат қилишини, уларга ҳамоҳанг эканини таъкидлайди ва уларга амал қилишни вожиб дейишади. Шунинг учун ҳам, барча ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари, уларга хилоф иш тутмасликлари зарур. Динимиз аҳкомларида инсоннинг дини, жони, шаъни, ақли ва молининг ҳимояси мақсад қилинган. Зеро, умримиз мазкур нарсалар устига бино қилинган бўлиб, ўшаларнинг тўлиқ муҳофаза этилиши, дахлсизлиги, уларга нисбатан ҳар қандай тажовузнинг бартараф этилиши билан фаровон ва осойишта кечади. Тошкент ислом институти битирувчиси Ҳасанхон Абдумажидов Манба 97

Шавкат Мирзиёев: Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси маърифат маркази бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманига ташриф буюрди, хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти. Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.Давлатимиз раҳбари мақбарада амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ерга имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар берди. – Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев. Ўтган йил 16 февраль куни вилоятга ташриф чоғида Президентимиз «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни боғловчи туризм йўналиши ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Абдухолиқ Ғиждувоний мазкур етти пирнинг биринчиси саналиб, Хожагон тариқати асосчисидир. Кейинчалик Ориф Ревгарий, Маҳмуд Фағнавий, Али Ромитаний, Муҳаммад Бобои Самосий, Саййид Амир Кулол бу маънавий йўналишни давом эттириб, Баҳоуддин Нақшбанд уни юксак босқичга олиб чиққан. Шу боис бу тариқат Нақшбандия номи остида танилган. Қўшни мамлакатлар, ғарбий ва жанубий Шарқ давлатлари, ҳатто бутун дунёда бу азиз авлиёлар қадамжоларини келиб кўриш истагидагилар кўп. Шу ерда мазкур зиёратгоҳларда амалга оширилган ва давом этаётган таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари бу масканларни обод қилиш билан бирга «Етти пир» ҳақида китоб яратиш, уларнинг илмий меросини тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади. – Бундай маънавий хазина бошқа ҳеч қаерда йўқ. Бу хазинани мукаммал ўрганиш, одамларга, ёшларга осон тилда етказиш керак. Мақсадимиз – ёшларимиз ўзимизнинг алломаларга эргашсин, меросини билсин, улар билан фахрлансин.Мамлакатимизда маърифий исломни ривожлантириш, буюк алломалар мақбараларини обод қилишга қаратилаётган эътибор халқаро миқёсда тан олинмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ISESCO томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди. Президентимиз бу санага юқори даражада тайёргарлик кўриш, унинг доирасидаги тадбирларни Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги билан ҳамоҳанг нишонлаш, халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди. 133

ТИИ ўқитувчиси Тошкент шаҳридаги мактабга китоб совға қилди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китобхонлик маданияти ва мутолаасини ошириш ташаббуси ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона мудири, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 122-сонли мактабга диний-маърифий китоблар жамланмасини тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, шу йил 19 март куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини яхшилаш ва китобхонликни тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинган эди. Мактаб маъмурияти совғалар учун чуқур миннатдорчилик билдирди, қилинган мурувват ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга катта туртки бўлишини таъкидланди. 654
1 2