islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

Пайғамбарлар қандай рўза туганлар?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради. У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Мурувват

Рамазон ойининг фазилатли кунлари ҳам ўтиб бормоқда. Бундай кунларда эса мўмин-мусулмонлар бир-бирларига нисбатан мурувватли ва эҳтиромли бўладилар. Яқинда бир инсон қуйидаги ҳикояни сўзлаб берди: “Рамазон ойи. Ташқаридан камбағалроқ аёл боласи билан дўконимга кириб келди. У аёл қўлидаги нарсани кўрсатиб: “Мана буни сотиб олсангиз?” деди. Мен ундан: “Қанчага сотасиз?” деб сўрадим. У: “Беш юзга” деди. Мен унга: “Бу нарсангиз ундан қимматроқ туради” дедим. У: “Ҳа, унда қанчага оласиз?”деди...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров

Bir oyat haqida tafakkur

((Bu bola) men uchun ham, sen uchun ham ko‘z quvonchidir.) (Qosos-9) Bu iboralar Osiyo bint Muzaximning Muso alayhissalom borasida Fir’avnga aytgan so‘zlaridir. Fir’avn ayolini tinglagach: "Mayli, senga ko‘z quvonchi bo‘laversin. Menga esa, uning keragi yo‘q!" dedi...- Adham Sharqoviyning "Qur’ondan maktublar" kitobidan.

Ойларнинг мубораги Рамазон

“Ражаб шамолга, Шаъбон булутга, Рамазон ёмғирга ўхшайди. Ражаб ойида ғаллани ўз вақтида экиб, Шаъбон ойида суғормасангиз, Рамазон ойидан қандай ҳосил кутиш мумкин?”- Ибн Ражаб, “Латоифул маориф”. Ҳозир Рамазон ойида турибмиз, асарларда келишича, тарихда уламолар Рамазонга бир неча ой олдиндан тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлайдилар. Шунда бу ойда тоат-ибодат қилиш енгиллашади, савобли амалларни кўпроқ бажарилади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Рамазон рўзаси Аллоҳнинг фарзи

Рамазон рўзаси Аллоҳ ўзининг мўмин бандаларига фарз қилган ва савобининг чегараси бўлмаган улуғ ибодатларидан бири. Ҳақиқий иймон эгалари Аллоҳнинг буйруқларидан бирор ҳикмат ёки фойда қидирмасдан, Аллоҳнинг буйруғи деб, адо этаверадилар. Рамазон рўзаси ҳам ана шундай адо этиладиган ибодатдир...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” кафедраси мудири Ф.Жўраев
1 10 11 12 13 14 60