islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

Тинчлик ва осойишталик учун барчамиз масъулмиз.

Тинчлик ва осойишталик барқарор юртда барака бўлади. Барака бўлиши учун биз иймон ва тақвода бўлсак, жонажон ватанимиз тинч ва осуда бўлишига ҳисса қўшган бўламиз. Бу барча пайғамбарларнинг суннати ҳамдир. Зеро, Ҳадиси шарифда:“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”, дейилган...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон

Қимматли уч маслаҳат

Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан бўлмиш Имом Жаъфари Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бориб: “Менга насиҳат қилмагунингизча ёнингиздан кетмайман”, деди. Мен сизга нима кўпроқ фойда келтирса, шуни айтаман, эй Суфён, деб Имом Жаъфар қуйидаги учта ҳикматли насиҳатларини баён қилди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Инглиз тилида ўқитиш усуллари

Бугунги таълим муассасаларида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини қўллаб, хорижий тилларига ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш учун кенг имкониятлар яратилган. Одатда, ўқитувчи хорижий тилни ўргатиш, ўқитиш усулини ўзи танлайди. Ўқитишнинг мазмуни деярли ўзгармайди, аммо уни талабаларга етказиш усули ўзгариши мумкин. Ўқитишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Дарс жараёнида қуйидаги ўқитиш усулларидан фойдаланиш мумкин. Масалан:  Намойиш қилиш. Баҳс-мунозара. Савол-жавоблар. Бу усуллар талабалар билан мулоқот қилиш, шунингдек, қўйилган мақсадга йўналтирилган фикрларни ёритиш  шаклидир...- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Эрназаров Фахриддин

Al-Azhar jome’asini tarixi va faoliyati

Al-Azhar (al-Jomi al-Azharning qisqa nomi) — Qohiradagi jome masjid, universitet, o‘rta va o‘rta maxsus bilim yurtlarini o‘z ichiga olgan yirik rasmiy diniy muassasa. Masjid 970—972-yillari fotimiy xalifa al-Muizz amriga binoan Qohira shahri bilan barobar qurilgan. Uning tarkibidagi Madrasa (996) 11-asrdan boshlab Qur’on, hadis, fiqh, til hamda balog‘at fanlari o‘qitiladigan universitetga aylandi. 14—15-asrlarda unga yana bir necha yangi qurilgan madrasalar qo‘shildi. 18-asrda Al-Azhar eng mo‘tabar umum-musulmon fan va ta’lim maskani sifatida shuhrat qozondi...- Toshkent islom instituti talabasi Mamarasulov Ansoriddin

Abu Zayd Dabusiy va uning merosi

Abu Zayd Dabusiy (367-430/978-1039)ning to‘liq ismi Ubaydulloh ibn Umar ibn Iso Dabusiy bo‘lib, “Abu Zayd” uning kunyasidir. Buxoroning mashhur yetti qozisidan biri bo‘lgan. Abu Zayd Dabusiyning ota-onasi, oilasi va yoshligi haqida cheklangan miqdordagi ma’lumot uchraydi. Abu Zayd Dabusiy yashagan davr Movarounnahrda ilm-fan rivojlanayotgan davr bo‘lib, hanafiy va shofi’iy mazhablari o‘rtasida ilmiy munozaralar kuchaygan edi...- Toshkent islom instituti talabasi Orifjon Egashev
1 8 9 10 11 12 60