islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

Ҳикматли насиҳат

Саъид ибн Мусайябдан ибн Абу Дунё ривоят қилади: Луқмони ҳаким бир куни ўғлига насиҳат қилиб: “Эй, ўғилчам! Ҳаётингда ўзинг рози бўлган ёки ёқтирмаган неки иш бошинга тушмасин, бу ишда албатта мен учун яхшилик бор, деб билгин” деди. Ўғли ҳайрат билан: “Отажон, сиз айтган ҳолатни ўз кўзим билан кўрсам, кейингина иймоним комил бўлади”, деди. Отаси: “Ҳой, болакай! Аллоҳ таоло пайғамбарларни бежиз юбормаган. Мен билан юрсанг, бунга ўзинг ҳам гувоҳ бўласан”, деди. Ўғли: “Хўп отажон!”  дея отаси билан аввалдан режалаштирилган сафарга чиқишга рози бўлди...- Тошкент ислом институти талабаси Мирзақулов Лутфуллоҳ

Ростгўйликнинг фазилати

Ростгўйлик – эзгу хулқларнинг посбони бўлиб, ўзини ҳақиқий мўъмин-мусулмон ҳисоблаган инсон ҳеч қачон ёлғон сўзламайди ва ҳеч кимни алдамайди. Негаки, Ислом динининг муқаддас манбаи ҳисобланган Қуръони Каримнинг аксарият оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўплаб ҳадиси шарифларида ростгўйликка тарғиб қилинади, ёлғондан қайтарилади. Аллоҳ таоло ёлғон гапирадиган яъний ростгўй бўла олмайдиганлар ҳақида шундай баён қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир”, (Наҳл сураси, 105-оят)...- Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

Birovning haqqidan qo’rqamiz, lekin…

Ushbu maqola Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam bizlarni  o’rganishga buyurgan, bu ilm ko’tarilishi qiyomatning alomatlaridan ekanini ta’kidlab aytgan va hozirgi kunda banda bilan banda o’rtasidagi nozik haq bo’lib, lekin musulmonlar o’rtasida bunga e’tibor ancha sust bo’lgan meros ilmining ahamiyati haqida. Alloh taolo muborak Kalomida bizni shunday ogohlantiradi: وَلَا تَأْكُلُوٓا۟ أَمْوَٰلَكُم بَيْنَكُم بِٱلْبَٰطِل “Bir-birlaringizning mollaringizni botil yo’l bilan yemang...- Toshkent islom instituti talabasi Muhammadodilova I

Шайтон “қандайин ёмон дўстдир”

Маълумки, Шайтон кибр ва манманлик туфайли Аллоҳнинг даргоҳидан қувғин бўлди. Мана шу қувғин бўлган Шайтоннинг дўсти бор. Хўш, Шайтоннинг дўсти ким? Кимки Аллоҳга, қиёмат кунига ишонмаса ва амалларини хўжа кўрсинга қилса, бундай кишилар Шайтоннингдўстидир...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров

Исломда психология

Араб тилида психология “Илмун нафс”, яъни “Нафсни ўрганиш илми” деб аталади. Инсон жасад ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир психологияни “руҳшунослик” дея таржима қилиш урфга кирди, аммо нафс аслида руҳ эмас.     Кўплаб одамлар ана шу руҳ билан нафсни аралаштириб юборишади. Руҳ бу илохий сир бўлиб, Аллох уни тирик коинотга жойлаган...- Тошкент ислом институти психологи Раимов Камолиддин
1 24 25 26 27 28 62