Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – эътиқод мусаффолиги ойи” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида илмий мақолалар ёзиш ҳамда машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича танлов ташкил этилди. Танлов натижаларига кўра, мақола ёзиш йўналишида қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритди: 1-ўрин: Содиқов Бобур; 2-ўрин: Жўрабоев Зоиржон; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон. Шунингдек, “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида ёзилган мақолалар бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди: 1-ўрин: Қамбаров Иқболжон; 2-ўрин: Мўминов Муҳаммад Ёр ва Муҳаммадиева Меҳинбону; 3-ўрин: Абдураҳмон Мансур. Машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича эса қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: Нажиматдинов Муҳаммаддин; 2-ўрин: Қодиралиев Абдуқодир; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон. Бундан ташқари, Муҳаммадиев Боймурод, Мирабдуллаев Музаффар, Анваров Абдулмалик, Иномжонов Сардор ва бошқа талабалар “Фиқҳ ул-акбар”, “Бадъул аъмолий”, “Ақидатут Таҳовий” ҳамда “Ақидатун Насафий” матнларидан ўзлари ёд олган қисмларини ифодали тарзда ўқиб бердилар. Тадбирда Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори С. Примов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф. Жўраев ҳамда кафедра устозлари иштирок этдилар. Ғолиб талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. ТИИ Матбуот хизмати 453
Китобнинг асосий боб ва фаслларига киришдан аввал Қуръон ёдлаш фазилати ва қориларга бу дунёда ва охиратда бериладиган улкан ажрлар ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз.
“Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Тошкент ислом институти Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тадқиқотчи Соатмурот Примовнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ўтказилди.