islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 27, 2017

Day

Биз умматлар…

Бугун сизга атаб мавлид ўқилмоқда, Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда, Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда, Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз, Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз. Таҳажжудга белларимиз букилмаса, Саҳар туриб Каломуллоҳ ўқилмаса, Кўзимиздан бир қатра ёш тўкилмаса, Уммат деган даъвоимиз ёлғонмикин, Ёки нифоқ қалбимизда қолғонмикин? Салавотни ўз ўрнига қўёлмасак, Соғинганда меҳрингизга тўёлмасак, Риё ила қилган ишдан уялмасак, Суннат ўрнин бидъат қоплаб олғонмикин, Ёки шайтон ўз йўлига солғонмикин? Насиҳатдан қотиб кетган юзларимиз, Оҳ, бунчалар ёлғон бўлди сўзларимиз, Ҳабибини кўрмоқ истар кўзларимиз, Илмсизлик адаштирди йўлимиздан, Тутинг энди биз нодоннинг қўлимиздан. Фарзандингиз ўлганда ҳам чидадингиз, Гулларингиз сўлганда ҳам чидадингиз, Душманингиз кулганда ҳам чидадингиз, Оҳ, не қилай нуқсонларим ёполмадим, Устозликда сиздан зўрин тополмадим? Дунё бугун ихтилофда, ҳар хил фикр, Васвасадан қутқарувчи фақат зикр, Сизга уммат қилганига минг бор шукр, Кунда, тунда тилимизда сизни дермиз, Расулимсиз, дилимизда сизни дермиз. Тўлин ойим, ҳам офтобим, гулрухсорим, Меҳрингизга зор-интизор, садқа жоним, Суннатингиз маҳкам тутай бор имконим, Абу Бакру, Умар, Усмон, Шери Худо, Каби бу жон мудом сизга бўлсин фидо. Ё Ҳабибим, Ё Муҳаммад, Ё Мустафо, Даврамизга хуш келибсиз Ё Аҳмадо, Сизни кўриб қалб тўридан чиқди садо: Суюклигим ёнимизда юринг ҳар дам, Умматим, деб бизни қўллаб туринг ҳар дам! Эркин Қудратуллоҳ 165

ОЙ БАЛҚИГАН ТУН

Юмшоқ баҳор шабадаси жажжи қизалоқларнинг жамалак сочларини силаб-сийпаб, дарахтлар шохини силкитиб рақсга чорлаган, зилол сув юзини жимир-жимирлатиб ўйноқлаб турган кун. Янги туғилган қўзичоқлар оналарининг пинжига тиқилиб, улоқчалар эса кўзни яшнатиб бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнашмоқда. Бўталоқлар меҳрибон оналарини маза қилиб эмиш билан овора. Майсаларнинг ипори димоғни қитиқлар, найсон ёмғири одамга ўзгача ҳузур бағишлайди. Ана шундай кунларнинг бирида янги ой туғилди. Бу аввалгиларидан анча фарқ қиларди. Биринчи кунидаёқ ўн тўрт кунлик тўлин ойдек нур таратиб, тоғу тошга, гулу гиёҳга, ҳайвоноту набототга, инсу жинсга порлоқ нурини бирдай, аямай соча бошлади. Ундан мушку анбар ҳидиданда хушбўйроқ муаттар ҳид анқиб турар, бу бўйни таърифлашга инсоният тили мутлақо ожиз. Унинг зиёсидан машриғу мағриб ёришди. Ҳатто Шомдаги Бусро қасрлари ва ундаги осмонга бўй чўзиб турган туяларнинг бўйни яққол кўринди. Одамлар шу куни самодаги юлдузларни шунчалик аниқ ва яқин ҳолда кўрганидан устиларига сочилиб тушишидан хавфсирашди. Ойни илк бор кўрган киши Аллоҳга илтижо ила унинг қадри буюк, нуқсонсиз, олийҳиммат, ҳар томонлама комил бўлишини сўраб дуо қилди. Унга ўзига ярашган янги бир исм берди. Бошқалар бундай исмни олдин эшитмаганлари боис ҳайрон қолишганида, бу унга тушида илҳомлантирилганини айтиб қўя қолди. Ўша заҳоти унинг нури курраи заминнинг қоқ ўртасида жойлашган Масжиди Ҳаромдаги Каъбатуллоҳ ичига киришга ҳам улгурди. Унинг нурига дош беролмасдан бутун бутлар юзтубан қулаб тушди. Баъзисининг аъзоси синган бўлса, айримлари ерга чилпарчин бўлиб сочилди. Ой балқиган кун инсоният душмани Иблис алайҳил лаъна наъра тортиб инграб юборди. Уввос солиб йиғлаганига осмону фалак гувоҳ бўлди. Мадоин шаҳрида Эрон ҳукмдори Кисронинг Эрон салтанати, Византия қудратию Хитойнинг довруғи бўлмиш сарой тўсатдан силкиниб, ўн тўрт устуни йиқилиб, мустаҳкамликда тенги йўқ тахти вайрон бўлди. Истахрабод шаҳридаги форсларнинг ибодатхонасида минг йилдан бери ўчмай турган куфр олови ўз-ўзидан сўнди. Бутпарастларнинг ҳокимияти, зардуштийларнинг қуввати, христианликнинг устиворлиги дея тахмин қилинган Сава кўли бир зумда қуриди, Самова дарасидаги сув ўзанидан тошиб кетди, Эроннинг энг буюк ҳукмдори Мобизон тушида бир сурув араб туялари ва араб отларининг Дажла дарёсини кечиб Эрон тупроқларига тарқалганини кўрди. Аммо бу ажабтовур туш таъбирини айтиб берадиган киши топилмади. Яҳудий савдогарлардан бири ой ҳақида эшитиб, уни кўрмасдан тўлиқ таърифлаб берди. Уни кўрганда эса ҳасад ўтида ёниб, ҳушидан кейиб, дод солиб ерга қулади. Унинг овозига атрофдагилар тўпланишди. Ҳушига келиб, ойнинг таърифу тавсифи то қиёматгача тилдан тилга кўчиб, қалбларда мустаҳкам жой олишини сўзлаб берди. Сувайба исмли чўри ўз хожасига янги чиққан ойнинг хабарини берганида, хожаси шодликдан ўша заҳоти ундаги чўрилик тамғасини олиб, озодлик хатини қўлига тутқазди. Балқиган ойнинг баракасидан баъзи оилаларнинг қорни нонга тўйиб, хонадонларга қут-барака кириб, яйловлар яшил гиламга бурканиб, чорвалар ялтираб семира бошлади. Шу пайтгача туғишидан умид узилган қўй ва эчкилар икки-учтадан бола туғди. Чорва эгалари уларнинг сутларини соғиб улгуришмади. Бундан кўплар хафа бўлди. Чунки ҳақиқат ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. Унинг нуридан баҳраманд бўлганлар тўғри йўлда, хилоф йўлни тутганлар залолатда қолди. У туғилганда денгиз тубидаги балиқлар рақсга тушди, осмондаги қушлар турнақатор бўлиб тизилди, сайроқи булбуллар шундай хониш қилдики, тоғу тошлар кўз ёши тўкди, гулу райҳонлар ҳиди оламни тутди. Унга бўлган муҳаббат чексиз, таърифлашга эса тил ожиз. Бу ойнинг туғилганига ўн тўрт аср бўлди. Ҳали ҳануз ўз нури ва меҳри ила оламни чароғон этиб турибди. Ўйлаганингиздек бу пайғамбарлар сўнгиси, уммат шафоатчиси...

Қонга беланган масжид

Ўтган ҳафта 24 ноябр жума кунида Мисрнинг Синай ярим оролида мудҳиш теракт амалга оширилди. Жума намози ўқилаётган пайтда, бир нечта машинада келган қотиллар масжид ичида бомба портлатди ва ташқарига қочиб чиқаётган кишиларни ўққа тутди. Натижада, 305 киши ҳалок бўлди, шулардан 27 таси болалар ва 130 га яқин кишилар жабр кўрди (жароҳатланди). Бу даҳшатли жиноятни ИШИД аъзолари амалга оширгани гумон қилинмоқда… Бу хабарни ўқиган ҳар бир соғлом табиатли кишида авваламбор, бегуноҳ жабр кўрган мусулмонларга нисбатан ачиниш, шафқат, ҳамдардлик ва бу жирканч ишни амалга оширишган қотилларга нисбатан чексиз нафрат, ғазаб пайдо бўлади. Одам ҳам шунчалик ақлсиз, жоҳил ва қалби қаттиқ бўладими. Ахир ҳужум қилинган жой қадим қадимлардан бери дахлсиз ҳисобланган жой; ибодатхона бўлса, ундаги инсонлар; ибодатгўй одамлар бўлса, шундай жойга ҳам босқин қилинадими!? Шубҳасиз, бу босқинчилар учун ҳеч қандай диний, инсоний қадриятларнинг аҳамияти йўқ.  Қуръони каримда тасвирланганидек: “Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр урди. Уларнинг кўзларида парда бор ва улар учун улуғ азоб бордир”[1]. Яъни уларнинг қалби яхшилик нима эканлигини тушунмайди, қулоғига тўғри гап кирмайди ва кўзи ҳақиқатни кўрмайди. Қўлида қурол бор, ўзини қудратли деб, ҳисоблайди. Одамларнинг улардан қўрқиши уларга завқ бағишлайди. Одамларга озор бериш, ўлдириш уларга одатий ҳол бўлиб қолган, балки табиатга айланган. Ўта гуноҳкорлигидан охиратни ўйламайди, инкор қилади, қалби тош қотган. Бунинг тасдиқи Қуръони каримда ҳам зикр қилинган: “Сўнгра (Аллоҳнинг оят мўжизаларини кўргандан кейин ҳам) қалбларинг қотди. У тошдек ё унданда қаттиқроқдир…”[2].  Яъни, қалбни юмшатувчи сон саноқсиз оят мўжизалар бўлса ҳам, бааъзи одамлар ибрат олишмайди. Қалблари қотади; панд насиҳатни қабул қилмайди, қалбига яхшилик, иймон кирмайди. Аслида инсон нима учун яратилган эди?  Аллоҳ таоло фаришталарга: “Мен ерда (ўзимга) ўринбосар яратаман”[3], демаганмиди!? Аллоҳнинг ердаги ўринбосари ер юзини гуллатиб яшнатиши, адолат ўрнатиши, одамлар ўртасида эзгулик уруғини сочиши керак эмасмиди!? Аллоҳ таоло: “Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим”[4], деб марҳамат қилади. Яъни,  Аллоҳ таолони бир деб билиш, унинг динини маҳкам тутиш, буйруғу қайтариқларига қулоқ солиш учун яратилганмиз, ахир. Энди ўйлаб кўрайлик, бу вахшийлик, қонхўрликни ерни обод қилиш деб бўладими, ёки масжидда ибодат қилиб турган одамни портлатиш, ўққа тутишни ибодат деб бўладими? Демак бу ишни устида турганлар ҳам, бажараётганлар ҳам инсонийлик табиатидан чиқиб кетган одамлар, улар шу ҳолатларида ҳайвонлик даражасига тушганлар. Кўрмайсизми, йиртқич ҳайвонлар олдидан келганни тишлайди, ортидан келганни тепади. Нафси нимани хоҳласа, шуни қилади. Ҳадиси шарифларда “Ҳар бир дилозор дўзахдадир”[5], дейилади. Дилга озор бериш бир оғиз сўз билан ҳам, ишора билан ҳам бўлиши мумкин. Энди, қисқа муддатда юзлаб одамларни қириб ташлаганларни ким деб, атаймиз? Яна, “Афзал амаллардан бири мўмин (қалби)га хурсандчилик киритиш…”[6], деб марҳамат қилинган бошқа ҳадиси шарифда. Мана бизнинг қоидамиз, мезонимиз, ҳаёт йўлимиз. Энди мана бу ҳадисга эътибор қаратинг: “Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло бандасининг ёрдамида бўлади”[7]. Мана динимиз тарғиб қиладиган умуминсоний қадриятлар. Бир муҳтожга қилинган кўмакнинг мукофотини қаранг. Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдамчи бўлади дейилмоқда. Агар бунинг тескариси бўлса, нима бўлади. Бир бегуноҳни қонини тўкиш мақсадида юрса, нима бўлади. Албатта, бир куни хору зор бўладику!   Бу мавзудаги ҳадисларни санаб адоғига етиш қийин аслида. Лекин шу билан кифояландик. Хўш энди терактни амалга оширганлардан нима қолди. Авваламбор уларни жумъа кунида  юзлаб одамларнинг қарғиши урди. Дуо ижобатига яқин соатларда оҳу...

Ҳадис илмларини ўрганиш йўллари

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оила-аъзолари, асҳоблари ҳамда қиёматгача уларга яхшилик ила эргашган зотларга  саловат ва саломлар бўлсин. Амма баъд: Албатта, улуғ набавий ҳадис ақида, шариат ва ахлоқ жиҳатидан Исломнинг иккинчи масдари ҳисобланади. Лекин мақбул ҳадисни мақбул бўлмаган ҳадисдан ажратиб олиш ниҳоятда муҳим. Айнан ман шу мақсад учун ҳам ҳадис илмларининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Ҳадис илмларини ўрганишга киришишдан олдин қуйидаги жиҳатларни билиб олиш алоҳида аҳамият касб этади. Набавий ҳадиснинг аҳамияти Таърифлар Ҳадис илмининг тарихи Биринчидан: Набавий ҳадиснинг аҳамияти Қуръони каримда фарз намозларнинг саноғи ва ҳар бир намознинг неча ракат эканини топа оласизми? Албатта, буларни сиз Қуръони каримда топа олмайсиз. Балки буларни батафсил тарзда ҳадиси шарифда топасиз. Ҳадис ҳаётнинг барча жабҳасида Исломнинг иккинчи масдаридир. Ҳадиси шарифнинг аҳамиятига қуйидагилар далолат қилади: 1) Ҳадис Аллоҳ таолонинг ваҳийсидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى (3) إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى (4)[1] Яъни, “(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. деган сўзидир. Ояти каримадаги “هُوَ – у” калимаси “يَنْطِقُ – сўзлаётган” феълига қайтади. Шунда оятнинг маъноси: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзи Аллоҳ томонидан бўлган ваҳийдан бошқа нарса эмас. Ушбу жумла араб тилига хос тарзда чеклаш услубида тузилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлаётган барча сўз, у Қуръон ёки Ҳадис бўлсин, Аллоҳ таоло томонидандир. Лекин Қуръони каримнинг лафз ва маъноси биргаликда ваҳий қилинади. Ҳадиснинг эса фақат маъноси ваҳий қилинади. 2) Ҳадиснинг Қуръони карим билан боғлиқлиги. Ушбу боғлиқликни бир неча жиҳатдан кўришимиз мумкин: А) Набавий ҳадис такидловчидир. Қуръони карим кўплаб оятларида намозга ундаб келган. Ушбу ундовларни ҳадислар ҳам такидлаб келганини кўрамиз. Б) Набавий ҳадис тафсир қилувчидир. Яъни Қуръонда келган маъноларни шарҳлайди. Қуръонда намозга буюрилган, лекин кўриниши баён қилинмаган. Ҳадис намозларнинг кўринишини баён қилган. Т) Набавий ҳадис хословчидир. Яъни, оятлар кўпинча умумий қоидалар асосида келган. Ҳадислар ушбу қоидаларни хослаб, яъни истисно қилиб келган. Аллоҳ таоло “Ўлимтик, қон сизларга ҳаром қилинди[2]” деган. Ушбу ҳукмдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бизга иккита ўлимтик балиқ ва чигиртка ҳалол қилинди[3]” деган сўзлари билан баъзи ўлимтиклар истисно қилинган. С) Набавий ҳадис Қуръонни қайдловчидир. Яъни, ҳадис шаръий ҳукмлар учун Қуръон зикр қилмаган шартларни зикр қилган. Аллоҳ таоло Қуръонда: وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ[4] “Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир” деган. Лекин оят қўл кесилиши учун тўлиқ топилиши вожиб бўлган шартларни зикр қилмаган. Ушбу шартлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги: لاَ تُقْطَعُ الْيَدُ إِلاَّ فِي دِينَارٍ أَوْ عَشَرَةِ دَرَاهِم[5] “Қўл бир дийнор ёки ўн дирҳамда кесилади” каби ҳадисларида зикр қилинган. Ж) Гоҳо набавий ҳадисда Қуръони каримда мутлақо келмаган янги ҳукм келган. Бунга уйланган зинокорларга жазо сифатида тошбўрон қилиш ҳукми келганини мисол қилиш мумкин. Шу ўринда бир савол туғилади, Қуръон сабабли ҳадисдан беҳожат бўлиш мумкинми? Баъзилар Қуръони каримнинг ўзи кифоя қилмайдими? Қуръонда барча нарса баён қилинмаганми? Аллоҳ таоло: مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْء[6] “Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” деб марҳамат қилганку, дейишади. Ушбу саволларга жавобимиз қуйидагича: А) Агар оятда...

Масжидларда мавлиди шариф ўқилди

Рабиъул аввал ойи – мусулмонлар учун хурсандчилик ойи бўлиб, бу ойда бутун оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойни мўмин-мусулмонлар ўзгача тайёргарлик билан кутиб олишади ва Расули Акрам алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг кичик бир кўриниши сифатида мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади. Бугун, 24 ноябрь куни республикамизнинг кўплаб масжидларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинди. Шунингдек, жоме масжидларда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, ахлоқлари тўғрисида битилган “Мавлиди шариф” китоби ўқилди ва бунга намозхонлар чин ихлос ила сомеъ бўлишди. Ана шундай мавлид маросимларидан бири пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашдилар. Дастлаб, муфтий ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллудлари, ёшлик, йигитлик ва пайғамбарлик даврлари ҳақида атрофлича маъруза қилдилар. Сўнгра мавлиди шариф ўқилди, Расули акрамга саловотлар айтиб, қалби муҳаббатга тўлган намозхонлар Муфтий ҳазрат бошчилигида жума намозини адо этишди. Масжидлардаги мавлиди шарифлар якунида юртимиз тинчлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ривожини сўраб, дуои хайрлар қилинди. Шундай экан, сиз-у биз ҳам У зотга ушбу кириб келган рабиъул аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатларимизни янада зиёда қилишимиз, ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 142
1 2