islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 7, 2018

Day

“Аёл дунёни тебратар”

 “Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик!” Ш.М.Мирзиёев. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Зеро, баҳор, ҳам аёл, ҳам гўзаллик ифодасидир. Жаҳондаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти 1-курс талаба қизлари билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл дунёни тебратар” деб номланган cуҳбат бўлиб ўтди. Унда аёл устоз-ходимлар ва талаба қизлар иштирок этди. Тадбирда “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Хафизова талаба қизларни байрам билан табриклаган ҳолда, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида талаба қизларга тушунча бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда содир бўлаётган ижобий ислоҳотлар хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш билан ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади. Талаба қизларимиз диний билимларини мукаммал билишга интилганидек дунёвий билимлар, маънавий қадриятлар, миллий урф-одат ва ананаларимизни ҳам чуқур ўрганиши кераклиги суҳбат давомида айтиб ўтилди. Аёлни улуғлаган жамиятда яшаш бахтини насиб этганлиги учун Яратганга чексиз шукроналаримиз бўлсин. Суҳбат талаба қизлар томонидан ташкил этилган турли қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, тингловчиларга байрамона кайфият бахш этди. Зеро, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Ҳар бир инсон, қаерда бўлмасин, қандай касб, қандай лавозимда ишламасин, қалби, юрагидаги жамики эзгу фазилатлари учун меҳрибон оналардан умрбод қарздордир. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 500

Сийрат илми тарихини биласизми?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Давр ўтиши билан баъзи илмларда ўзгариш ва янгиланишлар бўлиши тарих қонуниятидир. Аммо бу дунёда ўзгармас ва ҳеч шубҳа аралашмаган илмлар ҳам бор. Бу илмнинг асоси, аввало Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Карим бўлса, иккинчи ўринда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислар туради. Бу икки илмдан сўнг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, сийрату шамойиллари ҳақидаги илм, ислом манбашунослиги ва ислом динининг асосий илми­ – сийрат  туради. Бу илмларнинг ўзгармаслигига бош сабаблардан бири эҳтиёткорлик ва омонатдорликдир. Сийрат илми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб берувчи муҳим соҳадир. Сийрат дастлабки даврда ҳадисларнинг бир бўлаги бўлган. Ҳижрий кейинги асрларда муҳаддисларнинг орасида ҳам сийрат илмига эътибор бериш бошланди, шундан сўнг бу илм алоҳида илм сифатида шаклланди. Бу илм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, фаолиятлари, ислом динини тарқатиш йўлида олиб борган саъй-ҳаракатларидан тортиб, турмуш тарзларигача бўлган барча мавзуларни ўзида қамраб олган алоҳида соҳа бўлиб вужудга келди. “Сийра” илк ислом даври адабий жанри бўлиб, «Ҳаёт йўли», «Турмуш тарзи», «Юриш услуби» маъноларни англатади. Шу маънода сийра «суннат» сўзига маънодошдир. Истилоҳда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихи, таржимаи ҳолларидир. Ҳеч қайси пайғамбарнинг ҳаёт йўллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларичалик аниқ ва ишончли қилиб ёритилмаган ва китобларда энг тўғри манбалар билан бизга етиб келган эмас. Бу илмнинг тарихига назар солсак, аввало бу соҳада номлари машҳур бўлган 4 киши алоҳида зикр этилади. 1.Урва ибн Зубайр, 93 ҳижрий санада вафот этган. Абон ибн Усмон ибн Аффон, 105 ҳижрийда вафот этган. Бу зотларнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Ваҳб ибн Мунаббиҳ, 114 ҳижрийда вафот этган. Бу зотнинг исролиёт қиссалларини кўп ривоят қилганини эслатадилар. Шураҳбил ибн Саъд Хатмий Маданий, 123 ҳижрий санада вафот этган. Бу киши ғазавотларни ва бадрий (Бадр жангида қатнашган саҳобалар) ларни яхши биладиган олимлардан эди. Булардан кейин Умавий халифалар даврида сийрат уламоларининг иккинчи табақаси зоҳир бўлди. Булардан сўнг эса Аббосийлар даври сийратчилари етишиб чиқдилар. Уларнинг ичида қуйидаги зотлар шухрат топдилар: Мусо ибн Уқба, 141 ҳижрий санада вафот этган. Бу кишининг ғазовот китоби бор. Муҳаммад ибн Исъҳоқ Мутталибий, 151 ҳижрий вафот этган. Бу киши халифа Мансурнинг талабига биноан, «Ал-Мағозий» китобини ёзган. Унда Одам Атодан то ўзи яшаётган замонгача бўлган тарихини баён этган. Халифа уни мухтасар қилишни амр қилган. Ибн Исъҳоқнинг ушбу китоби бизгача етиб келган биринчи сийрат китобидир. Маъмар ибн Рошид, 150 ҳижрий санада вафот этган. Бу зотнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Муҳаммад ибн Умар Воқийдий, 207 ҳижрий санада вафот этган. Воқийдийнинг «Ал-Мағозий» китоби ўзидан кейин кўплаб сийратчиларнинг китобларига асос бўлган. Бу олимлардан сўнг сийрат уламоларининг янги бир авлоди шаклланиб улар ичидаги кўзга кўринган ва бизгача китоблари етиб келган сийрат илмининг асосий таянчи ҳисобланган «Ас-Сийра ан-Набавия» асарининг муаллифи Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишомдир. Бугунги кунга келиб энг машхур сийрат уламоларининг аввалида Ибн Исъҳоқ ва Ибн Ҳишом раҳматуллоҳу алайҳлар туришади. Кейинги давр уламоларининг барча асарларида у зотларнинг ўрни беқиёсдир. Дастлабки даврда сийрат асарлари тўлиқ ва ровийлари билан ёзилган бўлса, кейинчалик эса ўқувчиларга осонлик бўлиши учун ровийлар силсиласини тўлиқ зикр қилинмайдиган бўлиб мхтасар китоблар ёзила бошланган. Бу мухтасар сийрат китоблари – «Мавлид» деб аталган. Аксар мавлид асарлари назмий...

Умар (р.а.): “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман”. Муовия (р.а.) ислоҳотлари

Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам жуда аҳамиятлидир. Жумладан, Умавийлар давлати асосчиси Муовия ибн Абу Суфён сиёсий, ижтимоий ва иқтисоий йўналишларда жуда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Ислоҳотларни санаб ўтсак: Муовия розияллоҳу анҳу тантанавор аравага отлар қўшишни жорий қилди ва парад-қўшин кўргазмасини ташкил қилди. Умар розияллоҳу анҳу инсон психологиясини яхши билар, Муовиянинг бошқарувга хос хислатларга эга эканлигини тан оларди. Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганда Муовия розияллоҳу анҳу уни тантанавор арава қўшилган отлар билан кутиб олди. Умар розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдириб, сенда от-аравали соқчиларинг бор, деганда, у буни тасдиқлади. Мискинлар эшигинг олдида узоқ туриб қолганини эшитяпман. У: “Тўғри”, – деди. Умар: “Муовия розияллоҳу анҳуга нимага бундай қиляпсан? Сенга Ҳижозгача пиёда боришга буюраймикан деб қолдим”­, –  деди. Муовия розияллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, биз ҳозир жосуслари кўп ердамиз. Ислом ва унинг азизлиги, улуғлигини кўрсатиб қўйиш керак, токи душманлар ҳайиқиб туришсин. Агар майли қилавер десангиз давом эттираверай, қилма десангиз тўхтатай”, – деди. Шунда Умар  розияллоҳу анҳу: “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман (нима дейишгаям ҳайронман). Агар гапинг тўғри бўлса, бир ўйлаб кўриш керак. Агар нотўғри бўлса маърифатли одамнинг алдаши бўлади”,–деди. Шунда: “Буюринг” – деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Буюрмайманам, қайтармайманам” – деди[1]. Муовия розияллоҳу анҳунинг берган жавоби юксак даражада сиёсатдан хабардор эканлиги ва халқ ҳолатини тўғри баҳолай олишини, аввало тинчликни таъминлаш муҳим эканини билишини кўрсатади. Шу билан бирга доимо унга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳатлар қилиб турарди. Умар розияллоҳу анҳу қачон Муовия розияллоҳу анҳуни кўрса: “Бу араблар кисроси” – дерди[2]. Муовия розияллоҳу анҳу Расмий кийиниш ва эстетика ҳамда чиройли ҳарбий кийимга алоҳида эътибор берарди[3]. Ислом тарихида биринчи марта денгиз флоти ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу даврида қишги ва ёзги қўшин тариби ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу бу тартибли қўшинни қишги ва ёзги қўшин гуруҳини “Қишги ва ёзги қўшин тизими”[4] – деб атаган. Янгича уруш стратегиясига асос солинди. Рум империяси мақсади ислом давлатчилиги чегаралари вужудга келгандан буён ҳужумларни амалга ошириш, Румни ҳимоя қилиш, мусулмонларни ҳужумдан тўхтатиб туриш эди. Лекин Муовия розияллоҳу анҳуни мақсади тубдан фарқ қилар эди. Урушни душман давлатнинг ўзига кўчириб, мусулмон давлатдан бартараф қилди. Бу ҳам ҳарбий стратегияга асос солганидан далолат беради. Шу билан бирга ҳимояланиш тизимини ҳам ривожлантирди. Гоҳида Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 22 ва 23 да ёзги жангда 10 минг қўшинни бошқариб бориб, то Аммуриягача кириб борди. Бу қўшинни ичида Убода ибн Сомит, Абу Айюб ансорий, Абу Зарр ғифорий ва Шаддод ибн Авс сингари саҳобалар бор эди[5]. Муовия халқга бағрикенглик, юмшоқлик қилиш орқали ўша вақтдаги тўғри сиёсатни олиб борди. Буни қуйидаги сўзларида ҳам кўриш мумкин. “Қамчим кифоя қиладиган ўринда қиличимни ишлатиб ўтирмайман. Сўз кифоя қиладиган ўринда, қамчимни ишлатиб ўтирмайман. Мен билан инсонлар орасида боғлаб турадиган бир тола бўлса ҳам, узмайман. Агар улар ўзларига қаттиқ ушлаб, тортсалар бўшатаман. Беэътибор бўлиб бўш қўйсалар, қаттиқлаштираман[6]”. Бу каби ҳолат унинг сиёсатида ҳам намоён бўларди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси  ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-фажр, 1997. Ж 11. – Б 416. [2] – Ўша асар. Ж 11.– Б 418. [3]...