islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2019

Month

1-ҳадис. Қуёш ботишдан олдин аср намозини бир ракатини топган киши ҳақида

عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه قال قال رسول الله إذا أدرك أحدكم سجدة من صلاة العصر قبل أن تغرب الشمس فليتم صلاته وإذا أدرك سجدة من صلاة الصبح قبل أن تطلع الشمس فليتم صلاته Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аср намозининг саждасини қуёш ботишидан олдин топса намозининг қолганини ўқиб тугатсин ва кимки бомдод намозидан бир саждани қуёш чиқишидан олдин топса у намозни ҳам ўқиб тугатсин”. Шарҳ: Демак намозхон аср намозининг бир ракатини топса, намозини ўқиб тугатсин дейилишидан мақсад намози намоз бўлиши ва вақтини топганлигидан дарак. Бомдод намозининг бир ракатини ўқишга улгурса, уни ҳам ўқиб тугатсин. У намоз вақтини топган саналади. Зикри келган ҳадиси шарифдан олинган аниқ ва равшан далил шу. Аср намозини масаласи тўрт мазҳаб олимлари томонидан иттифоқ қилинган. Аммо Бомдод намозида Имом Шофеъий, Имом Молик ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар наздида шундай, яъни матнда келган фиқҳий ҳукм сингари. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида “Субҳи намози” қуёш чиқиши билан ботил бўлади, чунки бу ўринда бу намознинг масаласи аср намозининг хилофида намоз ўқишдан қайтарилган вақт эканлигидир. Мусанниф айтадилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқаётганида намоз ўқишдан қайтарганлари ҳақида мутовотир ҳадислар бисёр, лекин ана шу вақтда намоз ўқиш мубоҳлиги тўғрисида ҳадислар саҳиҳ бўлсада мутовотир эмас. Шундан келиб чиқадики, агар бир ўринда қайтарилган (ҳаром қилинган) ва мубоҳ (рухсат этилган) ҳукмлар рўбарў келса, қайтарилган ҳукм кўпдан–кўп хабарлар мутовотир ҳадислар билан келса, мубоҳлиги мутавотир бўлмаган ҳукм мансухга (ҳукми тўхтаган) айланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳужжат қилиб келтирган ҳадислардан бири, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Субҳи намозини” то улардан фавт (бутунлай вақти ўтган) бўлиб, қуёш кўтарилгунча кечиктирдилар ва қуёш кўтарилишидан олдин у намозни ўқимадилар”. Шундай қилиб ушбу ҳадиси муборак умумий ҳолда фарзларни, нафл ва хос нафл намозларини ўқишдан қайтарилганлигига далилдир. Матндаги ҳадис “Сизлардан бирингиз” дея якка шахсга қарата айтилган ва ҳанафийлар учун далил бўлган ҳадиси шарифда эса оммага (бир қанча, балки эллик кишидан ортиқ) саҳобаларга қарата айтилгани бу ривоятни аввалгисидан ҳукм жиҳатидан кучлироқ эканлигини англаймиз. Бадруддин Айнийнинг. “Умдат ал–қорий шарҳ Саҳиҳ ал–Бухорий”. (Cаҳиҳ ал–Бухорийни шарҳлашда ўқувчини таянчи) асари асосида тайёрланди. Тошкент ислом институти ҳодими Асроров Козимхон 290

Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг!

Бугунги кунга келиб, дин мавзуси ва диндорлар билан боғлиқ масалалар нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатлари учун ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Афсуски, жаҳонда экстремизм ва терроризм муаммоси кучайиб боргани сари ушбу масала қайта-қайта кўриб чиқиляпти. Албатта, бундай вазиятда давлатнинг диний соҳадаги сиёсати қандай бўлиши керак, деган табиий савол туғилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрири лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ҳамда жамиятда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан жойларда олиб борилаётган экстремистик ҳамда террористик ташкилотларнинг ёт ғояларига қарши курашни айрим гуруҳлар давлатни дунёвийлаштириш (секуляризация), яъни жамият ва давлат ҳаётида диннинг ролини мақсадли пасайтириш сиёсати, деб талқин қилмоқдалар. Аввало, мазкур атамани тўғри тушуниш ва тўғри талқин этиш зарур. Дунёвийлик, бу — давлат бошқарувининг диний қонунлар ёки дин муҳим ўрин эгаллаган тузумидан давлат бошқарувининг дунёвий моделига ўтишидир. Холис фикр  Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, Конституциянинг 61-моддасида: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”, — деган норма қатъий белгилаб қўйилган. Шу маънода Ўзбекистон диний тузумдан дунёвийлик тузумига ва айниқса,  атеистик тузумга ўтяпти, деган гаплар асоссиздир. Хўш, дунёвийлик нима? Дунёвийлик айрим кишилар хато талқин этаётгандек, атеизм эмас. Дунёвийлик худони, имонни инкор этмайди. Ўзбекистоннинг дунёвий давлат сифатида диний соҳадаги сиёсати шундан иборатки, давлат бирор-бир динни расмий, деб ҳисобламайди ва ҳеч бирини диний мансублик асосида бошқа динлардан устун қўймайди. Яъни давлат динни сиёсийлаштиришга йўл қўймайди, бироқ айни пайтда диний ташкилотлар ва конфессияларнинг ривожланишига кўмак кўрсатади, уларнинг ички ишларига аралашмайди, диндорларга диний эҳтиёжларини қондиришларига тўсқинлик қилмайди. Давлат диндорларнинг диний маросимларни қандай ўтказиш кераклиги, нималарга риоя қилиш ёки бошқа шу каби масалалар бўйича кўрсатма бермайди. Буларнинг барчаси диний соҳа вакиллари ваколатига киради. Давлат органлари барча диний ташкилотлар томонидан қонунга риоя этилишини назорат қилади. Кўриниб турибдики, давлат холис ҳакам сифатида хизмат кўрсатади ва ҳар бир шахснинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини ҳурмат қилади. Шу билан бирга, давлатнинг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари орқали тартибга солинадиган масалаларга диний ташкилотларнинг аралашишига йўл қўйилмайди. Масалан, таълим муассасалари тартиб-қоидаларига риоя қилиш тўғрисидаги ҳукумат қарори ёки вазирлик буйруғи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари қайси ижтимоий гуруҳга, қайси миллатга мансублиги ҳамда диний эътиқодига қарамасдан мазкур қарор ва буйруққа қатъий риоя қилинишини таъминлайди. Қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормаларни бажариш эса барча учун мажбурийдир. Хўш, нима учун кейинги вақтларда Ўзбекистонда давлат ва дин орасидаги муносабатларни аниқ белгилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда? Эҳтимол айрим фуқаролар бунинг сабаби дин соҳаси давлат ҳокимиятига нисбатан юқорилаб кетаётганлиги натижасидир, деб иддао қилишлари мумкин. Тан олиб айтиш керак, ҳақиқатан ҳам кейинги йилларда жамиятдаги айрим гуруҳлар, ҳатто баъзи дин вакиллари сиёсат билан дин ажралмасдир, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаси ислом дини қоидалари асосида бошқарилиши керак, деган демократия тамойилларига зид даъволарни кун тартибига киритишга ҳаракат қилдилар. Айрим кучлар томонидан давлат бошқариши лозим бўлган соҳаларга диний меъёрларни киритиш талаблари ҳам қўйила бошланди. Жамиятда диний меъёрлар доирасини асоссиз кенгайтиришга, ҳатто динни сиёсийлаштиришгача бўлган уринишлар кўзга ташланди. Бундай даъволар мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва охир-оқибатда диний-ижтимоий барқарорликни...

ТЕРРОРИСТИК ОҚИМЛАРНИНГ ЖИҲОД ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИГА ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИДАН РАДДИЯЛАР

Ҳозирги кунимизда  кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига, хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли услублардан фойдаланадилар. Энг жириканчлиси, ўз ғояларини ҳаспўшлаш (исботлаш) йўлида Қуръони Карим оятларидан ҳам усталик билан фойдаланадилар. Одатда мусулмонлар хоссатан янги ибодатга кираётганлар ёки қизиқаётганлар жуда ҳам ишонувчан, талабчан ва эшитганини қаттиқ ушлаб оладиган бўлади. Бу ҳолат эса бемазҳабларга жуда қўл келади. Фурсатни қўлдан бой бермаслик учун хориждан туриб таълим бераётган устозлари ўргатган 3-4 оят ва ҳадиси шарифларни тезда ўзлаштириб олиб қолганларга ҳам шуни етказади. Аслида улар бошқа нарсаларни билмайдилар ҳам. Ўша оят ва ҳадиси шарифларни ҳам устозлари ўзларининг ғаразли йўлларида фойдаланиш учун қандай маъноларни бериб тушунтирган бўлсалар, булар ҳам ҳудди шундай тушунтирадилар. Барча мусулмонлар жиҳодда буюк фазл борлигини биладилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Тавба сурасида шундай дейди: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ «Эй иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, «Аллоҳнинг йўлида қўзғалинг», дейилса, ерга ёпишиб олдингиз?!» (38-оят) Яна Бақара сурасида: وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ «Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йў. лида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албат Аллоҳ тажовузкорларни севмас» дейилган (190-оят). Шунга ўхшаш бошқа бир қанча оятлар бор. Имом Шофеъий ва қолган уч мазҳаббоши имомларимиз, шунингдек, жумҳур уламоларнинг барчаси жиҳоднинг фарзи кифоя эканига иттифоқ қилганлар. Жиҳод қилиш фарзи айн эмас. Аллоҳ таолонинг Нисо сурасидаги:  وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَفَضَّلَ اللَّهُ الْمُجَاهِدِينَ عَلَى الْقَاعِدِينَ أَجْرًا عَظِيمًا «Аллоҳ ҳаммаларига яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб олувчилардан буюк ажр ила афзал қилган» деган (95-оят) сўзидан жиҳоднинг фарзи айн эмаслиги келиб чиқади. «Жиҳод» сўзи исломий истилоҳ бўлиб, уни мусулмонлардан бирортасига қарши ишлатиш тўғри бўлмайди. Уламоларнинг барчаси жиҳод қилиш учун отаонанинг изни шарт эканига иттифоқ қилишган. Бунинг далили қуйидаги ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, у зотдан жиҳодга чиқишга изн сўради. Шунда у зот: «Ота-онанг тирикми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. У зот: «Икковларида жиҳод қил»[1], дедилар». Исломда жиҳод икки турли бўлади. Биринчиси катта жиҳод бўлиб, бу инсоннинг ўз нафсига қарши жиҳодидир. Иккинчиси эса кичик жиҳод, яъни душманга қарши жиҳоддир. Катта жиҳод ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам ғазотдан қайтаётиб: «Биз кичик жиҳоддан катта жиҳодга қайтдик», деганлар.[2] Агар сизлар хадисни заиф ёки мавзуъ десангиз, жавоб шуки, бу маънодаги ояти карима ҳам бор. Аллоҳ таоло Фурқон сурасида: فَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَجَاهِدْهُمْ بِهِ جِهَادًا كَبِيرًا «Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил!» деган (52-оят). Аллоҳ таолонинг «у билан» деган сўзида Қуръони Каримга ишора бор. Қуръони Карим қалбдаги барча дардларнинг шифосидир. Бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, энг покизасини, Роббингизнинг наздида даражангизни энг баланд кўтарадиганини айтиб берайми? У сизлар учун тилла, кумуш нафақа қилишдан яхшироқдир, душманга бориб йўлиқиб, уларнинг бўйнига уришингиз улар сизнинг бўйнингизга уришидан кўра яхшироқдир. Бу Аллоҳнинг зикридир»,[3] деган сўзлари ҳам таъкидлайди. Албатта, катта жиҳод нафсга қарши жиҳоддир. Унинг силоҳи Аллоҳнинг зикри ҳамда нафсни поклашдир. Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло икки жиҳод...

Имомга иқтидо қилган кишининг намозда «Фотиҳа» сурасини тиловат қилиши

Уламоларимизнинг таъкидлашларича, имомга иқтидо қилган инсон қироат қилмайди. Хусусан, «ад-Дуррул мухтор» асарида «Танвир»нинг «Имомга  иқтидо қилган шахс мутлақо қироат қилмайди», деган ибораси қуйидагича шарҳланади: «яъни фотиҳани ҳам, бошқа сурани ҳам гарчи, у махфий намоз бўлса ҳам. Бунга учала катта имомларизнинг иттифоқи бор». Шунингдек, мазкур китобда «Бу саҳобаларнинг бир нечтасидан ривоят қилинган», дейилади. Ибн Обидийн ушбу иборани шарҳлаб қуйидагиларни айтади: «Муқтадийни қироатдан қайтариш саксон нафар катта саҳобалардан, жумладан Али Муртазо, Абодила (Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Зубайрлар) дан ривоят қилинган. Ҳадис олимлари уларнинг барчасини исмлари билан келтиришган». «Ҳидоя» китобида «Муқтадий имомнинг ортида қироат қилмайди». Бунга имом Шофеъий хилоф қилади. «Фотиҳани қироат қилиш рукнлардан бир рукн  эканлиги у зотнинг далилидир. (Яъни  шофеъийларга кўра, бошқа рукнларда имом ва муқтадий шерик бўлганидек, ушбу рукнда ҳам улар шерикдирлар. Шу боис ҳар иккисига ҳам «Фотиҳа» ўқиш фарздир). Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг «Кимнинг имоми бўлса, имомнинг қироати унга қироатдур», деган сўзлари далилдир ва бунга саҳобаларнинг ижмоси бор. (Тўғри шофеъийлар айтганидек) қироат у иккови (имом ва муқтадий) ўртасида муштарак рукн. Лекин, бу ўринда муқтадийнинг улуши жим туришдир. Шунингдек, Набий  алайҳиссалом «Имом қироат қилса, тек туринглар» деганлар», дейилади. Аллома Анваршоҳ Кашмирий ушбу масала борасида «Фаслул хитоб фи масъалати Уммил китоб» асарини ёзган. Унда бу хусусда келган оят ва ҳадисларни чуқур таҳлил қилган ва муқтадийнинг имом ортида қироат қилмаслиги оят ва ҳадисларга мувофиқ эканини исботлаган. Шу ўринда уламоларимизнинг юксак заковатига далолат қилувчи бир нарсани айтиб ўтамиз Аллома. Кашмирий китобда ажойиб тарзда сўз ўйини ишлатган. У китоб якунида  «Мен ушбу сатрларни шофеъийларга раддия сифатида ёзмадим, балки ҳанафийларнинг қироатни тарк этиш сабабларини маълум қилиш учун ёздим. Шу боис мен жим турувчилардан бўлдим, тортишувчилардан эмас», дейди. Аллома бу сўзлари билан «Қачон сизларга Қуръон ўқилса жим туринглар» ояти ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортиларидаги иқтидо қилувчилар қироатини эшитиб норози оҳангда «Нега қироатда мен билан тортишиляпти?» деган сўзларига ишора қилмоқда. Ушбу асарда «Жамоатга келиб рукуъга улгирган инсондан қироат соқит бўлиши баъзилар айтганидек зарурат учун эмас, балки муқтадийга қироат шарт эмаслигини ифодаси учун», деган фиқҳга оид фойдали маълумотни ҳам учратишингиз мумкин. Энди бу масала хусусида келтирилган далиллар билан танишамиз. Аллоҳ таоло айтади: «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз! Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз» (Аъроф сураси, 204 ояти) Аллоҳ таоло Қуръони карим инсонларга ҳидоят ва раҳмат эканини эслатгач, бандалар ундан фойда олишлари ва ҳидоятга юришлари учун, қолаверса, Қуръонга ҳурмат юзасидан мўминларни унинг тиловатига қулоқ солишга амр қилмоқда. Муовия ибн Қурра ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган баъзи устозларимдан сўрадим (менимча, у Абдуллоҳ ибн Муғаффал эди): «Қуръонни эшитган ҳар бир кишига унга қулоқ тутиш ва жим туриш вожиб бўладими?», шунда у: «Албатта, «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз!» ояти имом ортидан қироат қилиш ҳақида нозил бўлган. Агар имом қироат қилса, унга қулоқ сол ва жим тур», деди». (Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ “Тафсир”да ривоят қилган) Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган». (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн...

Имом Абу Исо Термизий ҳадисларида фарзанд тарбиясига эътибор

Фарзанд тарбияси, унинг одоб-ахлоқ масаласи ҳар бир даврда доим эътиборга лойиқ муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёш авлодга гўзал таълим-тарбия бериш, уларни яхши хислатларга ўргатиш, ҳалол ва ҳаромни ажратадиган ва инсофли қилиб тарбиялаш ота-она зиммасидаги энг муҳим ва масъулиятли бурчдир. Фарзанд – Аллоҳ таолонинг ота-онага берган буюк неъмати бўлиши билан биргаликда, уларнинг зиммасидаги муҳим масъулияти ҳамдир. Ота-оналар фарзандларини одобли, ахлоқли ва барча яхши хислатларни ўзида жамлаган этиб тарбиялашса, ўша буюк неъматнинг қадрига етган ҳамда зиммаларидаги муҳим масъулиятни бажарган бўладилар. Энг муҳими, жамиятга керакли, фойдаси тегадиган ва уни равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшадиган фарзандларни ўстирган, тарбия қилган бўладилар. Муқаддас ислом динимизда бошқа мавзуларда бўлгани каби фарзанд тарбиясига оид ҳам тавсия ва кўрсатмалар бор. Чунончи, Қуръон карим ва Ҳадис шарифларда фарзандни чиройли тарбиялаш, унга гўзал одоб бериш ота-онанинг фарзандга берадиган энг яхши туҳфаси эканлиги таъкидланган. Ота-она фарзанди дунёга келганида оқ ювиб оқ тарайди, ҳеч кимдан кам бўлмасин деб кийинтиради, едириб-ичиради. Бу борада эртаю кеч тиним билмай меҳнат қилади. Аслида, гўзал одоб-ахлоқ фарзанд учун энг муҳим ва зарур озуқа эканлигини баъзи ота-оналар унитиб қўйишади. Натижада, фарзандини фақат едириб-ичириш, кийинтириш билан чекланиб қолишади. Бу эса фарзанднинг келажакда ноқобил бўлиб улғайишига сабаб бўлиб қолади. Одоб-ахлоқ, таълим-тарбия тўғрисида ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Сунан” асарида алоҳида одоб-ахлоқ номли боб очиб, унда гўзал одоб фарзанд учун энг керакли туҳфа эканлиги ҳақида қуйидаги ҳадис шарифни келтиради: “Айюб ибн Мусо отасидан, у киши бобосидан ривоят қилади, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ота фарзандига берадиган туҳфалари ичида энг афзали гўзал одобдир”. Ҳадис шарифда гўзал одоб, таълим-тарбия ота фарзандига қолдирадиган молу дунё, унга берадиган ҳадя ва туҳфалар ичида энг яхшиси ва афзали эканлиги таъкидланяпти. Зеро, фарзанд янги ниҳол кабидир. Уни қайси томонга эгилса, ўша томонга қараб ўсади. Яхши томонга эгилса, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етади. Ёмон томонга эгилса, ёмон инсон бўлиб вояга етади. Шундай экан, фарзандларимизни қайси томонга қараб ўсаётганига эътибор берайлик. Энг яхши туҳфа – гўзал одоб ила фарзандларимизни тарбиялайлик! Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2-босқич магистранти Х.Юсупов 234
1 2 3 4 5 6 18