islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2019

Month

Гуноҳи кабира қилган инсоннинг диндан чиқиши масаласида мотуридия таълимоти уламоларининг қарашлари

Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, гуноҳи кабиралар туфайли мўмин киши куфрга ҳукм қилинмайди. Гуноҳи кабиралар ва сағиралар ўртасидаги фарқ ҳақида Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу ақоид” китобида қуйидагиларни ёзган: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо кабира ва сағира гуноҳларга шундай таъриф берган: “Ҳад[1] тайин қилинган ёки дўзах билан, ё лаънат айтилиши билан, ё ғазаб қилиниши билан таҳдид қилинган ҳар бир гуноҳ гуноҳи кабирадир. Дунёда ҳад тайин қилинмаган, охиратда қўрқитув билан огоҳлантириш берилмаган ҳар бир гуноҳ сағира гуноҳдир”. Гуноҳи кабира содир этган кишининг ҳукми борасида Аҳли сунна вал-жамоа ва адашган фирқалар орасида қуйидагича фарқлар бўлган: Хаворижлар: Гуноҳ туфайли мўмин киши иймондан чиқиб куфрга киради; Мўътазилалар: Гуноҳи кабира туфайли мўмин киши иймондан чиқади, лекин куфрга кирмайди; Муржиалар: Кофирга тоат наф бермагани каби, мўминга гуноҳ зарар бермайди; Аҳли сунна вал жамоа: мўмин банда модомики ҳалол санамаса, гуноҳи кабира туфайли иймондан чиқмайди. Аҳли сунна вал-жамоанинг мазкур масала тўғрисидаги қарашлари ҳақида “Ақидатут Таҳовий” китобида қуйидагилар ёзилган: “Қибламиз аҳлини модомики Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф этар эканлар мўмин мусулмон деб атаймиз… банда иймондан ўзини унга киритган нарсани инкор қилиши билангина чиқади”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан исломдан чиқади. Гуноҳи кабираларни содир этганлар қаттиқ гуноҳкор бўлсалар-да, лекин кофир саналмасликларига  оятларда ҳам, ҳадисларда ҳам  Аллоҳ амрига осий бўлган бандани мўмин деб аталгани энг катта далилдир: “Эй иймон келтирганлар! Сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос (олиш) фарз қилинди”[2]. Бошқа бир оятда эса шундай дейилган: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!”[3].    Ушбу ояти карималарда катта гуноҳларни содир этган кимсалар мўмин деб аталган. Бу эса гуноҳи кабира сабабли мўмин кишининг диндан чиқиб кетмаслигини англатади. Қолаверса, гуноҳи кабира қилганлар диндан чиқиб кофир бўлганларида қасос олиш, ўғрининг қўлини кесиш, зинокорнинг турмуш қургани ё қурмаганига қараб маълум жазо бериш каби шаръий жазоларга ҳожат қолмасди. Балки уларга умумий қилиб  диндан чиқиб муртад бўлган кимсаларга бериладиган жазо жорий қилинган бўлар эди. Шу маънода мазкур шаръий жазолар тайин қилинганининг ўзи ҳам мўмин кишининг гуноҳ сабабли иймондан чиқиб кетмаслигига ёрқин далилдир. Машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур масала тўғрисида қуйидагиларни ёзган: “Катта гуноҳлар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришни кечирмайди, ундан бошқа кичик ва катта гуноҳларни эса хоҳлаган кимсадан кечиради. Кичик гуноҳга жазо бериши ҳам, агар ҳалол ҳисоблашдан бўлмаса, катта гуноҳни афв қилиши ҳам мумкин. Ҳалол санаш куфрдир. Пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг катта гуноҳ аҳллари тўғрисидаги шафоатлари кўплаб хабарлар билан собитдир. Гуноҳи кабира содир этган мўминлар дўзахда абадий қолдирилмайдилар”. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобида қуйидагиларни ёзган: “Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди, деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўлишга уринадилар”. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Зовъул маолий” асарида гуноҳ туфайли куфрга ҳукм қилмаслик тўғрисида...

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда мусулмон кишининг одоби

Ижтимоий тармоқларда ёмонлару ёмонликлар кўп эмас, яхшиларнинг фаолияти кам. Афоризм Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, кўпчиликнинг, шу жумладан мусулмонлар ҳаётига ҳам чуқур кириб борди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, интернетдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонлар мавжуд. Ижтимоий тармоқлардан нафақат ўзи ва бошқаларнинг манфаати йўлида, балки кимларгадир зарар етказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай экан, гуноҳ қилиб қўймаслик учун мусулмонлар ушбу алоқа воситаларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак.  Ижтимоий медиадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар Хушхулқлик. Мусулмон ҳамма жойда, шу жумладан виртуал маконда ҳам ўзини муносиб тутиши керак. Хусусан, бошқа одамларни ҳақорат қилишдан сақланиши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва шу туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади” (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Шу билан бирга, агар кимдир сизни ҳақорат қилса, сиз ўзингизнинг адолат нуқтаи назарингизга асосланиб, худди шундай жавоб беришингиз шарт эмас. Ҳадисда айтилишича, мусулмоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин эмас (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Ёлғон ишлатмаслик. Ёлғонлар шахсий ёзишмаларда ҳам, нашр (пост)ларга берилган шарҳларда ҳам тарқалиши мумкин. Қуръони каримда шундай дейилган:” … Ёлғон сўздан йироқ бўлинг” (Ҳаж, 30). Кўпинча, одамлар яхшиликни ният қилиб нотўғри маълумотларни тақдим этишга жазм қилишади. Яхшиликни ният қилиб ёлғон маълумотларни тарқатишнинг хафвли томони виртуал оламда турли дунёқарашдаги инсонлар бўлганлиги учун бундай ҳолатларни кўриб Исломда ёлғон ишлатиш мумкин экан деган тушунчага келиб қоладилар. Маълумки, ҳатто Иброҳим алайҳисалом ҳам ўз ҳаётида яхшиликни ният қилиб уч маротаба ёлғон ишлатишга мажбур бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига (оилани сақлаб қолиш мақсадида) гапиришига рухсат берганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ҳурмат. Мўминлар бошқа одамларни ҳурмат қилишлари керак. Бу тўғридан-тўғри ёзишмалар пайтида ҳам, постларни нашр қилишда ҳам намоён бўлиши керак – уларда инсонларни, хоҳ у аёл бўлсин, эркак бўлсин, ҳоҳ у катта бўлсин, кичик бўлсин, таҳқирлаш мумкин эмас! Аллоҳнинг охирги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким катталаримизни иззат, ҳурмат қилмаса, кичикларимизга раҳм қилмаса, уламоларимизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Мусулмон киши бошқаларга ҳурмат кўрсатар экан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига амал қилаётган ва шу билан бирга оламларнинг Парвардигори буйруғини бажараётган бўлади. Тақиқланган маълумотлардан узоқ бўлиш. Ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган видео ва аудио файлларни томоша қилиш ва тинглашдан эҳтиёт бўлиш керак. Бунда биз, таркибида гуноҳ ва унга етакловчи маълумотларни ўз ичига олган видеолар ҳақида гапиряпмиз (фаҳш, қотилликка чақириқлари, терроризмни ёқлаш каби). Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёви Али ибн Абу Толибга: “Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир”, деганлар (Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят ривояти). Интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлганимиз сабабли, биз кўпинча тақиқланган хабар ва маълумотларга кўп ҳолларда тасодифан ёки билмасдан дуч келиб қоламиз. Бундай ҳолда, бизнинг биринчи қарашимиз бехосдан бўлиши мумкин, бу гуноҳ сифатида таъриф этилмайди. Аммо, агар биз бундай саҳифани тарк қилмай ва тақиқланганларни кўриб чиқишни давом эттирсак – унда биз Қиёмат куни ушбу ишимизга жавоб берамиз. Ғийбатдан эҳтиёт бўлиш. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабар алмашиш (ВКонтакте, Одноклассники, Файсбук, Твиттер, Ватсап, Телеграм, Инстаграм) воситалари, афсуски, турли ғийбатларни тарқатишда...

Аҳли илмларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда. Кишилар ўзлари билиб-билмаган ҳолатда ушбу нохуш ишга аралашиб қолмоқда. Энг хатарлиси – бу ҳаракат кўпинча ҳақиқат ҳимояси даъвоси остида олиб борилаётган бўлса-да, аслида бошқа мақсадларга етаклаб кетмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда жуда ҳам оммалашди. Шу боис мана шу мавзуда айрим мулоҳазаларни сиз билан баҳам кўргим келди. «Яна ўша гап экан-да, ўзларини ўзлари ҳимоя қилаверишади, оқлайверишади», «Сарой муллалари шунақа, аллачи», каби гапларни айтишга шошилманг! Бу сатрларни муаллиф кўп мулоҳаза ва кузатувлардан сўнг ёзмоқда ва барчасини чин кўнгилдан, самимий қалб ила, яхши мақсадда ёзмоқда. Ножўя ғараз йўқ, буюртма йўқ ва бирор маълум ҳодисага қайдланмаган, умумий ҳолат тақозосида ёзилмоқда. Кўпчилик одамлар аҳли илмларни, имом-домлаларни танқид қилишда, уларни қоралашда фақат танганинг бир тарафига, юзасига қараб гапирмоқда. Аслида эса танганинг бошқа тарафи ҳам бор. Мен бу ерда танганинг ана ўша, кўпчилик кўрмай қолаётган орқа тарафига эътиборни қаратмоқчиман. Шу боис ҳамма гапириб турган жиҳатларга кўп ҳам тўхталмоқчи эмасман. Тарихга бир назар Уламоларни ва домлаларни ёмон кўриш, обрўсизлантириш аслида дин душманларининг ва сўнги асрларда хоссатан даҳрийларнинг бош ғояси бўлган. Саҳобаи киромларнинг халқлар қошидаги обрўлари, етакчиликларига ҳасад қилган мунофиқлар ва уларга эргашган адашган тоифалар саҳобаларнинг обрўсини тўкишга қаттиқ ҳаракат қилишган, ораларида низо чиқаришгача етиб боришган эди. Улар ҳатто Усмон, Ибн Аббос, Зайд ибн Собит, Алий розияллоҳу анҳумдек буюк саҳобаларни ҳам менсишмаган ва бирини тақвосизликда, адолатсизликда, бошқасини илмсизликда айблаб, обрўларини тўкиб, ҳатто жонларига қасд қилишгача журъат қилишган. Даҳрийлик тузуми даврида аввалига аҳли илмларни, уламоларни турли айблар билан ёмонотлиқ қилиб бориб, сўнг бирдан уларни ҳақсиз деб эълон этиб, қатағон қилишди. Омма халқ деярли томошабин бўлди. Худосизлар бу билан ҳам тинчишмади, у ер-бу ерда қолган саноқли аҳли илмларни ҳам тинимсиз таъқиб қилиб боришди, домлаларни мазах қилиш уларнинг энг севимли ишига айланди. Ташвиқот шу даражага етдики, домлаларнинг фарзандлари ўз оталаридан, отинойи оналаридан нафратланадиган, ор қиладиган бўлиб қолди. Энг алам қиладиган жойи – аҳли илмларни таъқиб қилаётганлар ҳам, қатағон қилаётганлар ҳам бегоналар эмас эди, шу юрт фарзандлари эди. Орқадан урган пичоғининг зарби танангдан олдин юрагингга етади. Юртимиз уламолари ана шундай мудҳиш даврларни бошдан ўтказсалар-да, ўз эътиқодларига содиқ яшаб ўтдилар ва қочиб, беркиниб бўлса ҳам, имкон қадар келажак авлодга дин-диёнатдан, ахлоқ-одобдан таълим бердилар, ўзликни асраш учун бор кучлари билан курашдилар. Ниҳоят, кутилган кунлар ҳам келди, халққа эътиқод эркинлиги берилди. Бироқ, бу давр алғов-далғовларга тўла бўлиб, кўп ўтмай илм аҳли бошига яна ҳар турли синовлар туша бошлади. Очиғини айтганда, дин пешволарига, олимларига нисбатан таъқиб ва тазйиқларнинг, синовларнинг юздан бири бошқа бирор соҳа вакилларининг бошига тушганида ўша соҳа аллақачон таг-туги билан йўқ бўлиб, ер юзидан супурилиб кетган бўлар эди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз динини сақлашни ваъда қилгани учун, бу диннинг буюклиги, ҳудудларни эмас, қалбларни забт этгани сабабли ва Парвардигор Ўзи ҳидоят инъом этган мухлис зотларнинг фидокорона хизматлари эвазига Ислом илмлари қайта жонланиб, аҳли илмлар силсиласи узилмай давом этиб келмоқда. Воқелик Ўтган...

Қуръонни қалбга жо айлаб!

Жорий йилнинг октябрь ойи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қуръон ва тажвид ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун 24 октябрь куни институтнинг талаба қизлари ўртасида “Қуръонни қалбга жо айлаб!” номли Қуръон мусобақаси уюштирилди. Мусобақани институт ректори У.Ғофуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақа қуйидаги 5 та шарт асосида бўлиб ўтди: 1. Ҳифз; 2. Тиловат; 3. Жамзурийнинг “Туҳфатул атфол” ва Жазарийниг “Манзуматул муқаддима” номли тажвидга оид асарларини ёддан ўқиш; 4. Шотибийда зикри келган етти қироат имомларининг хаётларини сўзлаб бериш; 5. Қуръонга оид саволларга жавоб бериш. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра устозлари – Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов ва Жаҳонгир қори Рўзиев ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.Беллашув якунига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: 3-курс “Сабиқот” жамоаси; 2-ўрин: 2-курс “Бушро” жамоаси; 3-ўрин: 1-курс “Убай ибн Каъб” жамоаси. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар топширилди. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия 224

ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ

Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзандингизнинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур», деганлар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий). Албатта, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир. Шунинг учун ҳам яна бир ҳадисларида: «Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади», дейилган. Келин танлашда яна унинг туғишга лаёқатли, соғлом бўлишига эътибор бериш лозим. Чунки уйланишдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслининг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман», деб марҳамат қилганлар. Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким). Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, оталар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фарзанд тарбияси фақат онанинг вазифасидек туюлиб қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг бе­морга нисбатан муносабатига ўхшаш...
1 3 4 5 6 7 18