#Рамазон_туҳфаси 4-мақола Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. عن جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنهما أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلّم رَقِيَ الْمِنْبَرَ، فلَمَّا رَقِيَ الدَّرَجَةَ الْأُولَى قال: “آمينْ”. ثُمَّ رَقِيَ الثَّانِيَةَ فقال: “آمين”. ثم رَقِيَ الثَّالِثَةَ فقال: “آمين”. فقالوا: يا رسولَ الله، سَمِعْنَاكَ تَقُولُ: آمين ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فقال: لمَاَّ رَقِيْتُ الدَّرَجَةَ الأُولَى جَاءَنِي جِبرِيلُ فقال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ رَمَضَانَ، فَانْسَلَخَ مِنْهُ ولم يُغْفَرْ لَهُ، فقلت: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ أو أَحَدَهُمَا فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ. فَقُلْتُ: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ ذُكِرْتَ عِنْدَهُ ولم يُصَلِّ عَلَيْكَ. فقلت: آمين.” رواه البخاري. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқдилар. Минбарнинг биринчи поғонасига чиққанларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра иккинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра минбарнинг учинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Я Росулуллоҳ, уч марта “Амин” деганингизни эшитдик”, деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Минбарнинг биринчи поғонасига кўтарилганимда, олдимга Жаброил келди ва деди: “Рамазон келганда, ундан гуноҳлари мағфират бўлган ҳолда чиқмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Сўнгра деди: “Ота-онаси ёки иккисидан бири унда бўлиб туриб, улар сабабли жаннатга кирмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Кейин яна деди: “Сиз унинг ҳузурида зикр қилинганингизда, сизга саловат айтмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим”, деб жавоб бердилар. Имом Бухорий ривояти. Ушбу ҳадис шариф солиҳ амаллардан энг муҳим учтаси ҳақида хабар бермоқда. 1. Рамазон ойи келганда уни ғанимат билиб, гуноҳлардан пок ҳолда чиқиш; 2. Фарзанд ота-онаси ҳаётлик чоғларида уларга яхшилик қилиб, натижада жаннатни қўлга қиритиши; 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш муҳимлиги;Ушбу амалларга бепарво бўлган банда кўп ажру мукофотдан маҳрум бўлади. Таъна ва маломатга қолади. Шунинг учун ҳадис шарифда бунга амал қилмаган банда қаттиқ маломат қилинмоқда, бадбахт бўлсин, дейилмоқда. Мусулмон киши Рамазон сабабли Аллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлиши керак. Акс ҳолда Рамазон ойи кетганида хасрат ва надоматда қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйаҳи васаллам Рамазон ойи келганида янада тоат-ибодатда зиёда бўлардилар. Саҳобаларини ҳам шунга чақирар эдилар. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Рамазон ойи келганида: “Хуш келибсан – гуноҳларимизни покловчи ой”, деб айтарди. Аллоҳим, бизларни Рамазон ойини ғанимат билиш ва тоат-ибодатда зиёда бўлишга муваффақ айла! Токи, Рамазон кетганида афсус-надоматга ўрин қолмасин. Амин, Я Роббал аъламийн. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедрасиЎқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов 301
Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: “Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди: – Римни фатҳ қилганмисан?!– Йўқ, дедим.– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!– Йўқ, дедим.– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.Суфён айтади: “Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим”. Ҳофиз Ибн Касир. “Бидоя ва Ниҳоя” асари “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади * Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган. 282